ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / "Микрокредитбанк" АТБ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2008 й. 273-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2008 й.

N 273



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"МИКРОКРЕДИТБАНК" АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ

БАНКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2006 ЙИЛ 6 МАЙДАГИ

78-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк"

акциядорлик-тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини

қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-

тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 28-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки Банк уставига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 17 декабрдаги

273-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк"

акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш

ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 майдаги

78-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Бошқарув кенгаши" сўзлари "Кузатувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Вақтинчалик" сўзи чиқариб ташлансин.


2. 2-банднинг биринчи хатбошидаги "Бошқарув кенгаши" сўзлари "Кузатувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Бошқарув кенгаши" сўзлари "Кузатувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 1-иловада:

илова номидаги "Бошқарув кенгаши" сўзлари "Кузатувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

иловага изоҳдаги "Бошқарув кенгаши" сўзлари "Кузатувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 2-иловада:


илова номидаги "Вақтинчалик" сўзи чиқариб ташлансин;


3-банднинг биринчи хатбошидаги "5 фоиз" сўзлари "3 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "ставкасидан" сўзи "ставкасининг 50 фоизидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан юқори бўлмаган" сўзлари "йилига 5 фоиз даромад" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Вақтинчалик" сўзи чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 51-сон, 501-модда.












































Время: 0.1543
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск