ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти / Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари /

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш Қоидалари (АВ томонидан 13.12.2008 й. 1881-сон билан рўйхатга олинган Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 10.11.2008 й. 228-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 13 декабрда 1881-сон

билан рўйхатга олинган

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғининг

2008 йил 10 ноябрдаги

228-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг

авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар ИКАОнинг 1944 йил 7 декабрдаги Чикаго конвенциясига (1-илова "Авиация ходимларига сертификатлар бериш") мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарининг ўқув юртларини (бундан кейинги ўринларда ўқув юртлари деб юритилади) сертификатлаш тартибини белгилайди.



I. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


§-1. Асосий тушунчалар ва қисқартмалар


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва қисқартмалардан фойдаланилади:


Авиация ходимлари - фаолиятлари ҳаво транспорт қатновини ташкил қилиш, бажариш ва таъминлаш, шунингдек ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган шахслар;


Асословчи ҳужжатлар - мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ ўқув юрти ташкил қилинишида аризачи томонидан фойдаланиладиган ва аризага илова қилинадиган ҳужжатлар;


Касбий тайёргарлик - авиация ходимлари томонидан аниқ кўрсатилган ишларни, ишлар гуруҳини бажариш учун зарур бўлган кўникмаларни олиш;


Касбий қайта тайёргарлик (қайта ўқиш) - учувчи, муҳандис-техник ва бошқа авиация ходимларини касбий тайёрлаш жараёнининг янги ҳаво кемаси ва авиациянинг бошқа техникасини ўзлаштириш мақсадида амалга оширилувчи бир босқичи;


Малака ошириш - авиация ходимларини касбий тайёрлаш жараёнининг касбий ва услубий моҳирликни такомиллаштиришга қаратилган билим ва кўникмаларни янгилаш ва чуқурлаштириш мақсадида амалга оширилувчи бир босқичи;


Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш - "Ўзавиация" агентлиги томонидан сертификатнинг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб қўйиш бўйича расмий жараён бўлиб, бунда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг уни тиклаш ҳуқуқи берилади;

Сифат назоратини олиб бориш тизими - ҳужжат билан расмийлаштирилган ташкилий жараёнлар ва тартиблар, бу жараёнлар ва тартибларни ички текширувдан ўтказиш, бошқарув тизимини кузатиш ҳамда сифатни ошириш бўйича тавсиялар бериш;


Сертификатланган ўқув юрти - мазкур Қоидаларга мувофиқ "Ўзавиация" агентлиги томонидан сертификатланган, Ўзбекистон Республикаси авиация ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун мўлжалланган, "Ўзавиация" агентлиги назорати остида фаолият кўрсатувчи ўқув юрти;

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртининг сертификати (бундан кейинги ўринларда сертификат деб юритилади) - аризачини махсус қоидаларнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган шартлар ва чегараланишларга мувофиқ мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга мос келишини тасдиқловчи ҳужжат;


Тренажёрда машқ қилиш - белгиланган талабларга мувофиқ, турли хил машқ қилдирувчи мосламалар (авиация тренажёрлари) ёрдамида амалий малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш, малака даражасини ушлаб туриш ҳамда мукаммаллаштириш мақсадида олиб борилувчи авиация ходимларини касбий тайёрлаш жараёнининг бир босқичи;


Учишга тайёргарлик - тингловчи томонидан парвозларни бажариш учун ҳақиқий шароитларда амалий маҳорат ва кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида олиб борилувчи, учувчилар таркибини тайёрлаш жараёнининг бир босқичи;


БРТ - бошқарувчи раҳбарлар таркиби;


"Ўзавиация" агентлиги - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги;

ИКАО - Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти;


СКТ - самолётнинг комплекс тренажёри;


СЎЮ - сертификатланган ўқув юрти;


УТ - учувчилар таркиби;


ФА - фуқаро авиацияси;


ШЭҲМ - шахсий электрон-ҳисоблаш машинаси;


ЎМА - ўқув-методика адабиётлари;


ЎТВ - ўқитиш техника воситалари;


ЎУТД - ўқув-учиш тайёргарлик дастури;


ЎУТК - ўқув-учиш тайёргарлик курси;


ҲК - ҳаво кемаси.



§-2. Умумий қоидалар


2. Мазкур Қоидалар "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларида (ЎзР АҚ-61) (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда) кўрсатилган авиация ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш (бундан кейинги ўринларда тайёрлаш деб юритилади) бўйича фаолият юритадиган барча ўқув юртларига татбиқ этилади.


3. Авиация ходимларини касбий тайёрлаш бўйича фаолият фақат "Ўзавиация" агентлиги томонидан сертификатланган ўқув юртларида амалга оширилади.

4. Сертификат амал қилиш даврида СЎЮ фаолияти белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши зарур.

Ўқув юртларини сертификатлаштириш мазкур Қоидаларга мувофиқ бепул амалга оширилади.



II. СЕРТИФИКАТЛАШ БЎЙИЧА

УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


§-1. Умумий қоидалар


5. Ўқув юртини сертификатлаш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат:

а) аризани қабул қилиш ва рўйхатга олиш;

б) аризани олдиндан кўриб чиқиб, ариза берувчига унинг қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда билдириш;

в) ариза берувчига аризани ва асословчи ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, аниқланган камчиликлар тўғрисида ёзма равишда билдириш;

г) ариза берувчидан асословчи ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш вақтида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва камчиликларнинг бартараф этилганлигини текшириш;

д) ўқув юртининг сертификатлаш талабларига мувофиқлигини текшириш ва унинг натижалари бўйича аниқланган камчиликларни кўрсатган ҳолда далолатнома тузиш;

е) сертификатлаш бўйича текшириш ўтказиш вақтида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида ҳужжатларни ўқув юртидан қабул қилиб олиш;

ж) ўқув юртини такроран текширишдан ўтказиш (зарур бўлган ҳолларда);

з) текширишларнинг натижалари бўйича ўқув юртига сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор лойиҳаси ва хулосани тайёрлаш.



§-2. Сертификатлаш учун ариза бериш


6. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юрти сертификатини олиш учун ариза (бундан кейинги ўринларда ариза деб юритилади) ўқув юрти томонидан мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклда тақдим этилади.


7. Биринчи марта сертификатни олиш учун ариза "Ўзавиация" агентлигига топширилади. Мазкур ариза "Ўзавиация" агентлиги томонидан ўттиз иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

"Ўзавиация" агентлигига келиб тушган ариза ўша куннинг ўзида рўйхатдан ўтказилиши лозим. "Ўзавиация" агентлиги аризачига ариза рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) бериши, ариза электрон шаклда берилган тақдирда эса, ариза рўйхатдан ўтказилганлигини "Ўзавиация" агентлигининг расмий веб-сайтидаги электрон хабарларга таяниб ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усул билан тасдиқлаши шарт.

"Ўзавиация" агентлигида аризани рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

8. "Ўзавиация" агентлигига ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг асл нусхаси ёки уларнинг нусхалари тақдим этилади. Нотўғри тўлдирилган ёки расмийлаштирилган ариза кўриб чиқишга қабул қилинмайди.

9. Биринчи марта ўқув юртининг сертификатини олиш учун, зарур бўлган ҳолларда, сертификатга ўзгартиш киритиш ёки унинг муддатини узайтириш учун аризага мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган маълумотларни тақдим қилиш бўйича намунавий шакллар ва асословчи ҳужжатлар рўйхати илова қилинади.


10. Ўқув юртлари ушбу Қоидаларнинг 3-иловасида белгиланган ўқув юртига қўйиладиган сертификатлаш талабларига мувофиқ бўлишлари керак.


11. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши уларнинг "Ўзавиация" агентлиги томонидан кўриб чиқилишига асос ҳисобланади.

12. Сертификат муддатини узайтириш ёки сертификатга ўзгартишлар киритиш учун ариза "Ўзавиация" агентлигига амалдаги сертификат муддатининг тугашидан ёки режалаштирилган фаолиятнинг бошланишидан бир ой олдин топширилади.

13. Аризада ва асословчи ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун аризачи жавобгар бўлади.



§-3. Аризани дастлабки баҳолаш ва асословчи

ҳужжатларни экспертиза қилиш


14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар "Ўзавиация" агентлигига келиб тушган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида уларни дастлабки баҳолаш амалга оширилади. Агар ушбу муддат ичида ариза қабул қилинадиган ёки рад этиладиган бўлса, бу ҳақда ариза берувчига ёзма хабарнома юборилади.

15. Аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни дастлабки баҳолашда қуйидагилар текширилади:

а) ўқув юрти ва унинг тузилмалари белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотларнинг етарлилиги;

б) асословчи ҳужжатларнинг тўлиқлилиги.


16. Ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни дастлабки баҳолаш натижалари салбий бўлганда, "Ўзавиация" агентлиги томонидан камчиликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан кам бўлмаган муддат берилади.

17. Асословчи ҳужжатлар бўйича камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчи ўқув юртини сертификатлаш бўйича текширувнинг бошланишига қадар уларни бартараф этиши шарт.


18. Асословчи ҳужжатларнинг экспертизаси ижобий натижаларга эга бўлса, "Ўзавиация" агентлиги томонидан ўқув юртини сертификатлаш бўйича текширувдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда ариза берувчи билан келишилган ҳолда уни ўтказиш муддатлари белгиланади.


§-4. Ўқув юртини сертификатлаш

бўйича текширувдан ўтказиш


19. Ўқув юртини сертификатлаш бўйича текширувдан ўтказиш комиссияси (бундан кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) "Ўзавиация" агентлигида тузилади. Ўқув юртининг фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда комиссия томонидан текшириш дастури ишлаб чиқилади.

20. Комиссия томонидан ўқув юртини сертификатлаш бўйича текширувдан ўтказилиши қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

а) ўқув юртининг мазкур Қоидалар билан ўрнатилган талабларга ва ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш;

б) ўқув юртининг таркиби ва хоналари, тренажёр комплексининг ҳолатини, техник жиҳатдан таъминланганлигини, ўқув жараёнининг таъминланиш ҳолатини аниқлаш;

в) авиация ходимларини тайёрлаш жараёнида машғулотлардан олинган натижалар самарали бўлишини таъминлайдиган услубиятлар қўлланилишини, шунингдек олиб бориладиган тайёрлашнинг мазмуни ва унда баён этиладиган маълумотлар тингловчиларга тўла ҳажмда берилишига ишонч ҳосил қилиш.


21. Текширув натижалари бўйича беш иш куни давомида қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

а) ўқув юртини сертификатлашга тўсқинлик қилувчи номувофиқликлар мавжуд бўлган ҳолларда далолатнома. Унда текшириш натижалари келтирилади, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар кўрсатилади;

б) ўқув юртини сертификатлашга тўсқинлик қилувчи номувофиқликлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ижобий хулоса.


22. Далолатнома асосида ариза берувчи камчиликларни бартараф қилиш бўйича чоралар кўриши, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирлар режасини "Ўзавиация" агентлигига топшириши зарур.

23. "Ўзавиация" агентлиги текширув натижаларини ва ўқув юрти томонидан топширилган тадбирлар режасини кўриб чиқади. Зарур бўлган ҳолларда, қайта текширув ўтказилади.

24. Бажарилган ишларнинг якунлари ва комиссиянинг хулосалари акс эттирилган сертификатни бериш ёки бермаслик тўғрисидаги хулоса текширув натижалари бўйича якуний ҳужжат ҳисобланади. Хулоса комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва "Ўзавиация" агентлиги томонидан тасдиқланади. Хулосанинг бир нусхаси ариза берувчига юборилади.

25. Текширув ўтказилган кундан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида ариза берувчининг айби билан сертификат бериш ҳақида қарор қабул қилинмаса, ариза бекор қилинади.

Ариза берувчи умумий асосларга кўра қайтадан ариза бериши мумкин.



III. ЎҚУВ ЮРТИГА СЕРТИФИКАТНИНГ

БЕРИЛИШИ


§-1. Умумий қоидалар


26. Асословчи ҳужжатлар бўйича ўтказилган экспертиза ва текширув натижалари ижобий баҳоланган ҳамда барча ҳужжатлар расмийлаштирилган тақдирда, "Ўзавиация" агентлиги томонидан сертификат бериш ҳақида қарор қабул қилинади.

27. Сертификат мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштирилади ва қайд қилинади

Сертификат уч йилгача бўлган муддатга берилади.


28. Сертификатнинг асли ариза берувчида, нусхаси эса "Ўзавиация" агентлигида сақланади.

Сертификат йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда, белгиланган тартибда унинг дубликати берилади.


29. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугагач, унинг асли ўн кун ичида "Ўзавиация" агентлигига топширилиши шарт.


§-2. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш


30. Сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ўқув юртининг аризасига асосан мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати мобайнида ўзгариш бўлмаган ҳужжатларни қайтадан топширмасликка рухсат этилади.


31. Асословчи ҳужжатларнинг экспертизаси ва текширув натижалари ижобий бўлса, уларнинг натижалари бўйича барча тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади ва "Ўзавиация" агентлиги сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади.


§-3. Сертификатга ўзгартириш киритиш


32. Сертификатга ўзгартириш киритиш учун ўқув юрти зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда "Ўзавиация" агентлигига ариза билан мурожаат қилади. Ариза ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

33. Зарур бўлган ҳолларда "Ўзавиация" агентлиги томонидан текширув ўтказилади. Текширув мазкур Қоидалар II бобининг 4-параграфи талабларига мувофиқ амалга оширилади.

34. Текширув натижалари ижобий бўлса, унинг натижалари бўйича барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилади ва "Ўзавиация" агентлиги сертификатга ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.


§-4. Сертификатни бекор қилиш ва унинг

амал қилишини тўхтатиш, тиклаш


35. Қуйидаги ҳолларда сертификат бекор қилинади:

а) СЎЮ сертификатнинг бекор қилинишини сўраб ёзма равишда мурожаат қилганда;

б) сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда;

в) амал қилиниши тўхтатиб қўйилган сертификат белгиланган муддатларда "Ўзавиация" агентлигига қайтариб берилмаганда.

36. Қуйидаги ҳолларда сертификатнинг амал қилиниши тўхтатилади:

а) ўқув юртини сертификатлашда асос бўлган талабларнинг бузилганлиги (риоя этилмаганлиги) ҳолатлари аниқланганда;

б) аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича "Ўзавиация" агентлигининг кўрсатмалари белгиланган муддатларда бажарилмаганда;

в) авиация мутахассисларини тайёрлаш сифатининг пасайишига таъсир қилувчи бошқа омиллар аниқланганда.


37. Сертификатнинг бекор қилиниши ёки амал қилинишини тўхтатиб қўйиш СЎЮнинг умумий ёки алоҳида фаолият турларига нисбатан қўлланилиши мумкин.


38. Сертификатнинг амал қилиш муддатини бекор қилиш ёки уни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор "Ўзавиация" агентлиги томонидан қабул қилинади ва бир иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда ўқув юртига хабар берилади.

39. Сертификатнинг бекор қилинганлиги ёки амал қилиши тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида хабарномани олган СЎЮ қуйидагиларни бажариши шарт:

а) сертификатда кўрсатиб ўтилган фаолиятни бажаришни зудлик билан тўхтатиш;

б) СЎЮ хизматидан фойдаланувчиларни бу ҳақда хабардор қилиш;

в) уч кунлик муддат ичида сертификатнинг асл нусхасини "Ўзавиация" агентлигига қайтариш.

40. Сертификат ҳаракати тугатилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳисобот тақдим этилгандан сўнг Сертификат ҳаракатини янгилаш тўғрисида "Ўзавиация" агентлигининг қарори қабул қилинади. "Ўзавиация" агентлиги тегишли қарор қабул қилинган кунидан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда буюртмачига бу ҳақда хабар беради.

41. Зарур бўлган ҳолларда қайтадан сертификатни олиш учун ўқув юрти умумий асосларда ариза бериши керак.



IV. СЎЮНИНГ ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТ


§-1. Инспекторлик текширувлари


42. СЎЮнинг сертификатда белгиланган талаблар доирасида фаолият юритишини таъминлаш мақсадида, "Ўзавиация" агентлиги СЎЮ устидан назоратни инспекторлик текширувларини ўтказиш йўли билан амалга оширади.

43. Назоратнинг қуйидаги турлари мавжуд:

а) "Ўзавиация" агентлиги томонидан тасдиқланган назорат режа-жадвалига мувофиқ режали инспекторлик текширувлари (камида йилига бир марта);

б) СЎЮ ушбу Қоидаларнинг талабларига жавоб беришини, сертификат берилаётганда ўрнатилган шартлар ва чекловларни бажараётганлигини баҳолаш учун ўтказиладиган режадан ташқари инспекторлик текширувлари.


44. Инспекторлик текширувини ўтказиш тартиби ушбу Қоидаларнинг талабига жавоб бериши керак. Текширув материаллари асословчи ҳужжатлар билан бирга сақланади.


45. СЎЮ "Ўзавиация" агентлигининг инспекторлик текширувларини ўтказиш комиссиясига ишлаш учун барча шароитларни яратиб бериши лозим.

46. "Ўзавиация" агентлиги инспекторлик текширувларини ўтказиш комиссиясининг иш тартиби "Ўзавиация" агентлигининг ҳужжатлари билан белгиланади.

47. Инспекторлик текширувининг натижалари тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади. Далолатномада аниқланган барча камчиликлар, уларни бартараф этиш муддатлари ва тавсия этиладиган тадбирлар кўрсатилади.



§-2. Режадан ташқари инспекторлик текширувлари


48. Қуйидагилар СЎЮда режадан ташқари инспекторлик текширувларини ўтказиш учун асос бўлади:

а) авиация мутахассисларини тайёрлашда сифат даражасининг пасайганлиги тўғрисида ахборот;

б) СЎЮнинг фаолият юритиш жараёнида сертификатлаш талаблари бўйича номувофиқликларнинг аниқланиши.


49. Режадан ташқари инспекторлик текширувлари назорат ўтказиш сабабидан келиб чиққан ҳолда "Ўзавиация" агентлиги раҳбари томонидан берилган топшириққа биноан ўтказилади.

50. Инспекторлик текшируви натижалари ушбу Қоидаларнинг 47-бандига мувофиқ расмийлаштирилади.



V. БАҲОЛАШ ВА ТЕКШИРИШ


51. СЎЮда ўқиган авиация мутахассисларининг билими "Ўзавиация" агентлигининг Олий малака комиссияси томонидан назорат қилинади.

52. "Ўзавиация" агентлиги авиация мутахассисларининг билимини баҳолаш ва текшириш мақсадида алоҳида йўриқномаларни ишлаб чиқади.

53. Сертификатни бериш ва малака баҳоларини қўйишга оид бўлган баҳолаш вазифалари СЎЮнинг тасарруфида бўлмаган имтиҳон олувчилар томонидан амалга оширилиши шарт.



VI. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ЎҚУВ

ЮРТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ ТАРТИБИ


54. Ўзбекистон Республикасида ФА авиация ходимларини махсус тайёргарликдан ўтказишнинг айрим турлари билан таъминланмаганлигини инобатга олиб, "Ўзавиация" агентлиги хорижий давлатларнинг сертификатланган (тасдиқланган) ўқув юртларини тан олиши мумкин.

55. Хорижий давлатларнинг СЎЮларини тан олиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг СЎЮларини тан олиш тартибидан фарқ қилмайди.


56. "Ўзавиация" агентлиги қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиши лозим:

а) ўқув юртига сертификат (гувоҳнома) берган идоранинг мақоми ва ваколати ўқув юрти таъсис қилинган ва ИКАОга аъзо бўлган мамлакатнинг давлат ҳокимияти органлари томонидан тан олинганлигига;

б) ўқув юртига қўйиладиган талаблар ИКАО томонидан ўрнатилган стандартларга жавоб беришига;

в) авиация ходимларини тайёрлаш дастуридаги маълумотлар мазкур Қоидаларда кўрсатилган талаблардан паст бўлмаслигига, ўқитиш услуби ва техник воситалар ўқитиш жараёнининг самарали ва сифатли бўлишини таъминлашига ва бошқалар.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



"Ўзавиация" агентлиги раҳбарига


Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг

авиакорхоналаридаги ўқув юрти сертификатини олиш учун

АРИЗА



Ўқув юрти ______________________________________________________

(номи ва қайси идорага тегишлилиги)


Ўқув юртининг жойлашган ери ___________________________________

Телефон рақами _______________________ Факс рақами _____________

Банк реквизитлари ______________________________________________

______________________________________________________ тимсолида

(раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О.)


фуқаро авиацияси ўқув юртининг амалдаги меъёрларга тўғри келишини қуйидаги мақсадда текширишни сўрайди:

1) сертификатни биринчи марта олиш;

2) сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш;

3) авиация ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлашнинг рухсат этилган турлари рўйхатига қўшимча киритиш;

4) авиация техникасининг ўрганилаётган турлари рўйхатига қўшимча киритиш;

5) бошқа сабаблар (кўрсатилсин).


ФА ўқув юртининг текширилиши лозим бўлган фаолият турларининг баёни:


________________________________________________________________


Илова: рўйхатга мувофиқ асосий маълумотлар ва зарур ҳужжатлар. Илова аризанинг ажралмас қисмидир.


Ўқув юрти раҳбари _________                 __________________________

                                                 (имзо)                                                       (Ф.И.О.)


М.Ў.                                       20__ й. "____" _________________






Қоидаларга

2-ИЛОВА



Маълумотларни тақдим қилиш бўйича

намунавий шакллар ва асословчи ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


I. МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА НАМУНАВИЙ ШАКЛЛАР


1-шакл


Ўқув юртининг тузилмаси, тингловчилар

ва ўқитувчилар сони тўғрисида умумий

МАЪЛУМОТЛАР


____________________________________________________________

қув юртининг номи)

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Сони

1

2


3

1.

Ўқув юртининг тузилмаси:

ўқув бўлинмаси;

авиация тренажёрлари бўлинмаси;

умумий бўлинма;

хўжалик бўлинмаси;

учиш-услубий бўлинма;

бошқа бўлинмалар.



2.

Ўқув-тажриба ўтказиш хоналарининг умумий майдони (кв. м).

Шу жумладан:

ўқув бўлинмаси;

учиш-услубий бўлинмаси;

авиация тренажёрлари бўлинмаси;

умумий бўлинма;

бошқа бўлимлар.



Ўқув юрти раҳбари _________                    __________________________

                                               (имзо)                                                         (Ф.И.О.)


М.Ў.                                        20__ й. "____" _________________





2-шакл


Ўқув юрти томонидан фойдаланиладиган майдонлар тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


_______________________________________________________

қув юртининг номи)


Ўқув-тажриба ўтказиш хоналарининг умумий майдони (м.кв.) _______

Т/р

Ўқув жараёни

учун эгалланган

қурилмаларнинг

ҳақиқий манзили


Қурилмалардаги

хоналарга эгалик шакли

(мулкчилик, ижара

ва ҳ.к. ҳуқуқида) ва

қонуний ҳуқуқли

ҳужжатларнинг

реквизитлари


Хоналар тури (маъруза,

амалий машғулот аудит.,

компьютер, лингафон,

тажрибахоналар ва бошқа

синфлар, мажлислар

ва жисмоний тарбия

заллари ва ҳ.к.)

Майдон

(м.кв.)

Сиғими

(киши)

Бир турдаги

хоналарнинг

сони


1

2


3

4

5

6

7

  




Ўқув юрти раҳбари _________             __________________________

                                                (имзо)                                                 (Ф.И.О.)


М.Ў.                                       20__ й. "____" _________________





3-шакл


Бошқарувчи раҳбарлар ва ўқитувчилар таркиби тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


__________________________________________________

қув юртининг номи)

Т/р

Ф.И.О.

Дарс берадиган фани

Педагогик стажи

Тоифаси

Маълумоти

Малака ошириш курсларидан ўтганлиги

20__ (жорий йил) ҳолатига стажировкаси

Ёши

(туғилган йили)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.





2.





Ўқув юрти раҳбари _________                   __________________________

                                                (имзо)                                                             (Ф.И.О.)


М.Ў.                                20__ й. "____" _________________





4-шакл


Командир-учувчилар ва учувчи-инструкторлик таркиби тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


____________________________________________________________

(ўзининг ўқув эскадрильясига эга бўлган ўқув юртининг номи)


____________________________________________________________

(ўзининг ўқув эскадрильясига эга бўлмаган ўқув юртининг номи)


_____________________________________________________________

(мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми)


1. Умумий учган вақти _______________________________соат.

2. Қуйидаги ҳаво кемаларида парвоз қилишга рухсат берилган:

3. _______________________ (русумли) ҲКда ___________________ соат,

шу жумладан, ҲК командири сифатида _______________________ соат.

4. Мутахассисга 20___ й. "____" __________даги _______-сонли буйруқ,

____-сонли баённома асосида 20____ й. "____" ______________ куни

_______________________________________________ класс берилган.

5. Сертификатнинг рақами ____________________________________,

амал қилиш муддати 20___ й. "___" __________ гача.

6. Қуйидаги метеорологик минимумларда ________________ (русумли)

ҲКда парвозларни бажаришга рухсат берилган:

Визуал парвоз қоидалари булутлилик ________ м.

Асбоблар бўйича учиш қоидалари булутлилик ____________ м.

кўриниш _________ м. кўриниш __________ м. шамол _________ м/с

7. Самолётни бошқариш техникаси текширилган сана ______, баҳо ___

Самолётни йўналиш бўйича олиб юриши текширилган сана __, баҳо _

Парвоздаги амалий ишлари текширилган сана _____, баҳо _________

8. Дастлабки тайёргарликдан 19___ й.да ___________________да ўтган.

                                                     (ўқув юрти)

________ ўқув юртида ______ (русумли) ҲКга қайта ўқиган вақти ____.

                                                                                                                                       (сана)

9. ___________ ўқув юртида охирги малака оширган курслари _______.

                                                                                                                                      (сана)

10. Инглиз тилида радиотелефон алоқасини олиб боришга қўйилиши:

20___ й. "____" ______________даги _____-сонли буйруқ

20___ й. "____" ______________даги _____-рақамли гувоҳнома

____________________________________________ томонидан берилган.

11. Халқаро парвозларни бажаришга қўйилиши:

____________ нинг 20___ й. "___" ___________даги ____-сонли буйруғи.

         (корхона)

12. Услубий (инструкторлик) курслари __________________________

                                                                           (қаерда)

__________________________

                        (қачон)


Изоҳ: Ўқув юртининг штатдаги ҳар бир мутахассисига ва авиакорхоналардан жалб қилинувчи учувчи мутахассисларга тўлдирилади.


Ўқув юрти раҳбари _________                __________________________

                                                 (имзо)                                                      (Ф.И.О.)


М.Ў.                                  20__ й. "____" _________________





5-шакл


Муҳандислик ва инструкторлик таркиби тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


_______________________________________________

қув юртининг номи)

Т/р

Ф.И.О.

Лавозими

Мутахассислиги бўйича иш стажи

Тоифаси

Маълумоти

Малака ошириш курсларидан ўтганлиги

20__ (жорий йил) ҳолатига стажировкаси

Ёши

(туғилган йили)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.









2.









Ўқув юрти раҳбари _________                    __________________________

                                                  (имзо)                                                     (Ф.И.О.)


М.Ў.                                     20__ й. "____" _________________





6-шакл


Авиация мутахассисларини тайёрлаш турлари

ва тингловчиларнинг сони тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


______________________________________

қув юртининг номи)

Т/р

Тайёрлаш турлари

Гуруҳлар сони

Тингловчилар сони

Изоҳ

1

2

3

4

5

1.





2.






Ўқув юрти раҳбари _________                 __________________________

                                                (имзо)                                                  (Ф.И.О.)


М.Ў.                            20__ й. "____" _________________





7-шакл


Ўқитиш жараёнининг ўқув адабиёти

билан таъминланганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


___________________________________________________________

қув юртининг номи)

Т/р

Фан (курс) ва ўқув адабиётининг номи

Муаллиф

Нашр этилган йил

Нусхалар сони

1

2

3

4

5

1.


Изоҳ: Ўқув юртининг шахсий кутубхонасида мавжуд адабиётлар кўрсатилади.


Ўқув юрти раҳбари _________                     __________________________

                                                 (имзо)                                                   (Ф.И.О.)


М.Ў.                              20__ й. "____" _________________





8-шакл


Ўқитиш жараёнининг ўқитиш жиҳозлари, техник

воситалар ва ШЭҲМ билан таъминланганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


____________________________________________________________

қув юртининг номи)

Т/р

Ўқитиш жиҳозлари ёки техник воситаларининг номи

Ишлаб чиқарилган йил

Эксплуатацияга киритилган йил

Бирликлар сони

1

2

3

4

5

1.


Ўқув юрти раҳбари _________                 __________________________

                                                 (имзо)                                                    (Ф.И.О.)


М.Ў.                                          20__ й. "____" _________________





9-шакл


Тайёрлаш турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Тайёрлаш турлари

Дастурнинг номи

"Ўзавиация" агентлиги тасдиқлаган сана

Изоҳ

1.

2.

3.

4.

5.

Назарий тайёрлаш

Дастлабки тайёрлаш курслари

Назарий тайёрлаш

ҲКнинг бошқа турларига қайта тайёрлаш

Назарий тайёрлаш

Малака ошириш курслари

Тренажёрда тайёрлаш

Парвоз тайёргарлиги


Ўқув юрти раҳбари _________                      __________________________

                                                   (имзо)                                                              (Ф.И.О.)


М.Ў.                               20__ й. "____" _________________





10-шакл


Услубий ишларни ташкил этиш ва олиб бориш тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


____________________________________________________________

қув юртининг номи)

Т/р

Ишлаб чиқилган услублар номи

Ишлаб чиқилган йил

Ишлаб чиқувчи

Бирликлар сони

1

2

3

4

5

1.


Ўқув юрти раҳбари _________                   __________________________

                                                 (имзо)                                                       (Ф.И.О.)


М.Ў.                              20__ й. "____" _________________





11-шакл


Ўқув-тажриба базасининг ҳолати тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


____________________________________________________________

қув юртининг номи)

Т/р

Стендлар, макетлар, ўрнатмалар ва бошқаларнинг номи

Ишлаб чиқарилган йил

Эксплуатацияга киритилган йил

Бирликлар сони

1

2

3

4

5

1.


Ўқув юрти раҳбари _________                     __________________________

                                                  (имзо)                                                         (Ф.И.О.)


М.Ў.                                          20__ й. "____" _________________





12-шакл


Комплекс ва алоҳида машқларни бажариш тренажёрлари

ҳамда жиҳозларнинг турлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


____________________________________________________________

қув юртининг номи)

Т/р

Комплекс ва алоҳида машқ бажариш тренажёрлари ва уларнинг жиҳозлари турларининг номи

Ишлаб чиқарилган йил

Эксплуатацияга киритилган йил

Бирликлар сони

1

2

3

4

5

1.

Ўқув юрти раҳбари _________                 __________________________

                                                  (имзо)                                                     (Ф.И.О.)


М.Ў.                                         20__ й. "____" _________________



II. АСОСЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ


§-1. Асосий маълумотлар ва таъсис ҳужжатлари


а) низом ва таъсис шартномасининг нусхаси;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) ходимларни тайёрлаш ва ўқитиш тартиби бўйича қўлланма;

г) ўқув юртидаги сифат тизими бўйича қўлланма.



§-2. Ташкилий тузилма, раҳбарият, ходимлар


а) 1-шакл "Ўқув юртининг тузилмаси, тингловчилар ва ўқитувчилар сони тўғрисида умумий маълумотлар";

б) 2-шакл "Ўқув юрти томонидан фойдаланиладиган майдонлар тўғрисида маълумотлар";

в) 3-шакл "Бошқарувчи раҳбарлар ва ўқитувчилар таркиби тўғрисида маълумотлар";

г) 4-шакл "Командир-учувчилар ва учувчи-инструкторлик таркиби тўғрисида маълумотлар";

д) 5-шакл "Муҳандислик ва инструкторлик таркиби тўғрисида маълумотлар";

е) аризачи авиакорхона раҳбари томонидан тасдиқланган ўқув юртининг таркибий чизмаси ва корхонанинг штатлар рўйхати;

ё) бинолар ва қурилмаларни ижарага олиш шартномаси;

ж) ўқув юрти хоналарининг ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар.


Изоҳ: Штатлар рўйхати "Ўзавиация" агентлиги билан келишилган ҳажмларда ва шаклда тақдим этилади.


§-3. Молиявий таъминланиши


а) ўқув юртининг банклардаги ҳисобварақлари тўғрисида маълумот;

в) аризачининг молиявий ҳолати тўғрисида маълумот.



§-4. Ўқитиш жараёнининг таъминланиши


а) 6-шакл "Авиация мутахассисларини тайёрлаш турлари ва тингловчиларнинг сони тўғрисида маълумотлар";

б) 7-шакл "Ўқитиш жараёнининг ўқув адабиёти билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотлар";

в) 8-шакл "Ўқитиш жараёнининг ўқитиш жиҳозлари, техник воситалар ва ШЭҲМ билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотлар";

г) 9-шакл "Тайёрлаш турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларининг рўйхати";

д) 10-шакл "Услубий ишларни ташкил этиш ва олиб бориш тўғрисида маълумотлар";

е) 11-шакл "Ўқув-тажриба базасининг ҳолати тўғрисида маълумотлар";

ё) ўқув юртининг педагогик кенгаши тўғрисида низом;

ж) ўқитувчилар таркибининг йил давомида малака ошириш жадвали;

з) ўқув юртининг муайян фанлар комиссияси тўғрисида низом;

и) ўқув юртининг муайян фанлар комиссияси томонидан услубий тадбирларни ташкил этиш режаси;

к) фанлар бўйича дарс олиб боришга рухсат бериш;

л) ўқув дастурларининг мавзулари бўйича услубиятларни ишлаб чиқиш жадвали;

м) тажриба стендлари ва макетларнинг рўйхати.



§-5. Тренажёрда тайёргарликни ташкил этиш


а) 12-шакл "Комплекс ва алоҳида машқларни бажариш тренажёрлари ҳамда жиҳозларнинг турлари тўғрисида маълумотлар";

б) авиация ўқув марказининг тренажёрлар комплекси тўғрисида низом;

в) комплекс ва алоҳида машқларни бажариш тренажёрларини техник таъминлашнинг зарур турлари бўйича тузилган шартномалар;

г) инструкторлар таркибини тайёрлаш машғулотларини ўтказишга тузилган шартномалар;

д) инструкторлар таркибини тиббий хизматлар билан таъминлаш;

е) инструкторлар таркибини ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисидаги келишув нусхаси (агар мавжуд бўлса).



§-6. Учиш-услубият бўйича тайёрлашни ташкил этиш


а) ўқув юртининг учиш-услубият бўлими тўғрисида низом;

б) учувчилар таркибини комплекс ва алоҳида машқларни бажариш тренажёрларида тайёрлаш турларига зарур бўлган шартномаларнинг нусхаси.






Қоидаларга

3-ИЛОВА



Ўқув юртига қўйиладиган сертификатлаш

ТАЛАБЛАРИ


§-1. Воситаларга умумий талаблар


1. Ўқув юртини тасдиқлаш учун зарур бўлган воситалар қўйилган вазифаларнинг кенглиги ва ҳажми билан аниқланади.


2. Ўқув юрти курсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув базасига эга бўлиши керак.


3. Ўқув юртининг ўқув базасида барча зарур воситалар билан жиҳозланган махсус қурилмалар (хоналар) ва асбоб-ускуналар (шу жумладан аэродромлар, авиация техникаси) бўлиши зарур.


4. Белгиланган вазифаларни бажариш учун ўқув юрти қуйидагиларга эга бўлиши лозим:

а) авиация техникаси намуналари ва макетлари, кўргазма қуроллари, амалий ва машқ қилиш тренажёрлари ҳамда бошқа дастурий-услубий ҳужжатлар ва аудиовизуал воситалар жамланмаси билан жиҳозланган ўқув кабинетлари ва тажрибахоналарга эга бўлган ўқув корпуси;

б) зарур бўлган адабиёт, ўқув материаллари фонди ва тегишли жиҳозлар билан тўлдирилган кутубхона;

в) педагог ходимлар, инструкторлик таркиби ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хоналар.


5. Ўқув юртида ўқув аудиторияларидан ташқари яна қуйидагилар мавжуд бўлиши зарур:

а) мажлислар ўтказиш ҳамда барча ходимларни йиғиш учун хоналар (мажлислар зали);

б) машинада ёзиш ва нусха кўпайтириш базасига эга бўлган маъмурият сектори;

в) кийим алмаштириш хонаси ва бошқалар.



§-2. Аудиторияларга бўлган талаблар


6. Аудиториялар ходимларни тайёрлаш талабларига мувофиқ бўлиши, маъруза хоналарининг ўлчами эса синфдаги тингловчилар сонига тўғри келиши лозим. Тингловчиларнинг энг кам сони ўн олти нафар бўлиши ва йигирма нафардан ошмаслиги керак.


7. Ўн олти нафар тингловчилар учун шахсий столлар билан жиҳозланган одатдаги аудиториянинг майдони 55 кв.м. бўлиши керак. Барча маъруза хоналарининг ўлчамлари ҳамма тингловчиларни жойлаштириш учун етарли бўлиши лозим.


8. Ўқув аудиторияларини ўқув кўргазма қуроллари ва ЎТВлар билан жиҳозлаш тайёрлаш (қайта тайёрлаш) дастурларига мувофиқ бўлиши, ўқитишнинг кўргазмали бўлишини таъминлаши ҳамда зарур бўлган малака ва кўникмаларни тингловчиларга тушунтириш имкониятини яратиши шарт.


9. Ўқув аудиториялари ўрганилаётган ҲК турлари, авиация двигателлари ва жиҳозлари ҳисобга олинган ҳолда фанларга махсуслаштирилган бўлиши керак.


10. Ўқитиш жараёнида тингловчилар билан амалий машғулотлар ишлаб чиқариш шароитида тегишли жадваллар бўйича олиб борилиши мумкин. Зарурат бўлганда, таркибида ўқув юрти мавжуд корхона раҳбари билан тузилган шартнома ёки бу раҳбарнинг фармойиши асосида корхона хизматларининг ва тренажёр марказларининг техник ва услубий синфлари ҳамда уларнинг жиҳозлари ўқув муассасасининг умумий ўқув базасига филиал сифатида қўшимча равишда киритилиши мумкин.



§-3. Ўқитиш жараёнининг ташкил

қилинишига бўлган талаблар


11. Ўқув юртида авиация ходимларини тайёрлаш жараёнининг ташкил қилинишига бўлган талаблар қуйидагилардан иборат:

а) назарий тайёрлашнинг ташкил қилиниши;

б) тренажёрда тайёрлашнинг ташкил қилиниши;

в) парвозга тайёрлашнинг ташкил қилиниши;

г) ўқув режалари ва дастурлари;

д) ўқув воситалари;

е) ўқув-методика адабиётлари;

ё) билимларни тест орқали синаш.


12. Ўқув юртида тайёрлаш жараёнини ташкил қилиш мазкур Қоидаларга мувофиқ ҳамда ўқув юртининг ўзига хос хусусиятини ва унда ҳал қилинувчи масалаларни инобатга олиш билан амалга оширилиши лозим.



§-4. Назарий тайёрлашнинг ташкил

қилинишига бўлган талаблар


13. Авиация ходимларини назарий тайёрлаш машғулотларнинг самарали ўтказилиши ҳамда белгиланган турдаги тайёрлаш ва баён этилувчи материалнинг мазмуни тўла ҳажмда ва кўргазмали равишда берилишини таъминловчи ҳар қандай услублар билан олиб борилиши мумкин.


14. Авиация ходимларини назарий тайёрлашнинг сифатли олиб борилиши фақат олий маълумотли, ўқитилаётган ўқув дастури бўйича махсус тайёргарликдан ўтган малакали ўқитувчилар томонидан амалга оширилиши мумкин.



§-5. Тренажёрлар бўйича тайёргарликнинг

ташкил этилишига бўлган умумий талаблар


15. Талаб қилинган турдаги тренажёрлар бўйича тайёргарлик "Ўзавиация" агентлиги томонидан маъқулланган тренажёрларда амалга оширилади.

16. Тренажёрлар ФА соҳасидаги ҳужжатларда ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлган ва "Ўзавиация" агентлигининг рухсатига эга бўлган ҳолларда экипаж аъзоларининг ИКАОнинг I, II, III тоифалари бўйича метеорологик минимумларда парвоз қилишга ва метеорологик минимумларда қўнишга берилган рухсатномаларнинг шартларидаги ҳуқуқларини тасдиқлаши учун самолётларнинг комплекс тренажёрларидан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.

17. Машқлар "Ўзавиация" агентлигида тасдиқланган ҲКнинг тегишли турларининг дастурларида назарда тутилган ҳажмларда амалга оширилади.

18. Барча турдаги машқларни ўтказиш учун ҳар бир тренажёр бўйича инструкторлар экипажининг штатдаги таркиби белгиланади.


19. Ҳаво кемаси тренажёрларида учувчилар таркибини текшириш ишларини авиакомпаниялар ҳамда "Ўзавиация" агентлигининг инструкторлик ва командир-учувчилар таркиби ўтказади, бунда штатдаги инструкторлик таркиби СКТнинг ишлашини ҳамда текшириш дастурининг бажарилишини таъминлайди.

20. Учувчилар таркибини ҲКнинг тегишли турларида тренажёр тайёргарлигидан ўтказиш дастури ва Ўзбекистон Республикаси ФА учувчилар таркибини ҲК тренажёрларида машқ қилдиришни ташкил этиш бўйича йўриқнома ўқув юртида ишлаб чиқилади ва "Ўзавиация" агентлиги билан келишилади.


§-6. Парвоз тайёргарлигининг ташкил

этилишига бўлган талаблар


21. Ўқув юртида парвоз тайёргарлиги штатдаги инструкторлик таркиби томонидан ҳаво кемалари жалб қилинган ҳолда амалга оширилади.


22. ҲКнинг бошқа (янги) турига қайта ўқитиш дастури бўйича парвозга дастлабки тайёрлаш ўқув юртининг дастлабки тайёрлашга рухсат этилган инструкторлик таркиби томонидан амалга оширилади.


23. ЎУТД (ЎУТК) бўйича ўқув парвозлари ҲК саҳнида йўловчиларсиз ва юк ортилмаган ҳолда бажарилади.


24. Парвоз тайёргарлигининг барча турлари ва текширувлари ФАдаги ҲКнинг аниқ турлари учун тасдиқланган Учувчилар таркибини тайёрлаш дастури бўйича амалга оширилади.



§-7. Ўқитиш режалари ва дастурларига

(курсларга) бўлган талаблар


25. Тайёрлаш дастурлари ва режалари (курслари) фаолиятнинг хусусиятларига қараб ўқув юртида ишлаб чиқилади.


26. "Ўзавиация" агентлиги томонидан берилган гувоҳномаларга эга бўлган авиация мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурлари "Ўзавиация" агентлиги билан келишилади. Бошқа тоифадаги ходимларни тайёрлаш дастурларини ўқув юртининг раҳбари тасдиқлайди.

Ўқув режалари ва дастурларининг нусхаси "Ўзавиация" агентлигига юборилади.

27. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ўқув юртларида авиация ходимлари ягона ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўқитилади.



§-8. Ўқитиш воситаларига бўлган талаблар


28. Учиш ишларига тайёрлаш (амалий) курси босқичида фойдаланиладиган ҲКлар бу мақсадлар учун тегишли жиҳозларга эга бўлиши керак.


29. ЎТВлар замонавий ва аудиовизуал техника билан жамланган, талаб қилинувчи дастурлар ва видеофильмлар билан таъминланган бўлиши шарт. ЎТВлар барча авиация ходимларининг дастурланган ҳолда назарий ўқитилишини ва билим даражасининг оқилона назорат қилинишини таъминлаши лозим.



§-9. Ўқитиш жараёнининг ташкил қилиниши

учун зарур бўлган ҳужжатларга талаблар


30. Ўқув юртида ўқитиш жараёнини ташкил қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак:

а) ўқув курсларининг йиллик режа-жадвали;

б) йиллик иш режаси;

в) мутахассислик бўйича ўқув режалари ва дастурлари;

г) тайёрлаш дастурлари ва малака ошириш бўйича синов саволлари;

д) ўқитувчилар ва инструкторлик таркибининг малакасини ошириш бўйича режа;

е) ўқув машғулотларининг журнали;

ё) машғулотларга ва очиқ дарсларга текширув билан кириш журнали;

ж) амалий машғулотларда хавфсизлик техникаси бўйича инструктаж ўтказиш журнали;

з) ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати;

и) машғулотлар ва имтиҳонлар жадвали;

к) видеофильмлар, слайдлар ва диафильмлар рўйхати;

л) имтиҳон қайдномалари;

м) фанлар бўйича ўқув соатларининг ҳамда зарур бўлган ўқитувчилар сонининг ҳисоби;

н) штатдаги ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари;

о) ўқув базасини жиҳозлаш бўйича режа;

п) ШЭҲМ учун фанлар бўйича дастурий таъминлаш;

р) тасдиқланган ЎУТКлар рўйхати.



§-10. Ўқув-методика адабиётларига бўлган талаблар


31. Ўқув-методика адабиётларининг рўйхати авиация ходимларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ва малакасини ошириш режаларига киритилган ҳолда, шунингдек мазкур ўқув юртида ўқув жараёнларини ташкил қилувчи фанлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак.


32. Ўқув-методика адабиётлари ўқув юртининг кутубхонасида бўлиши керак. Тингловчилар ўқув-методика адабиётлари рўйхати билан танишиш ва буюртма қилиш имкониятига эга бўлиши лозим. Кутубхонада ўқув-методика адабиётларидан ташқари ҲКлардан парвозда ва техник фойдаланиш қўлланмаси бўлиши шарт.



§-11. ШЭҲМда билимларни тест орқали

текширишга бўлган талаблар


33. ШЭҲМда билимларни тест орқали текшириш авиация ходимларининг касбий билим даражасини баҳолаш мезонларига мувофиқ амалга оширилади.


34. Билимларнинг тест орқали синалиши компьютер техникаси билан жиҳозланган аудиторияларда ўқитувчилар ва масъул шахслар (операторлар) бошчилигида ўтказилади.


35. Тестларни тузиш учун синов саволлари ўқув юртининг махсус фанлар бўйича ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади ва "Ўзавиация" агентлиги билан келишилади.

36. Билимларни тест орқали синаш тўғрисидаги низом ва тест синовларини ўтказиш, расмийлаштириш ҳамда тест натижаларидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ўқув юртида ишлаб чиқилади ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.


37. Ўқув юртларида ШЭҲМда тест синовларидан ўтказиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши шарт:

а) тингловчиларнинг билимларини тест орқали текшириш имконини яратиш учун етарли сондаги ШҲЭМ билан жиҳозланган махсус аудиториялар;

б) ШҲЭМга техник хизмат кўрсатиш учун тегишли ташкилот билан тузилган шартнома (ўқув юртининг штатида ШҲЭМ бўйича ўзининг мутахассиси бўлмаган ҳолда);

в) билимларни тест орқали синаш ишларининг ташкил этилиши учун масъул бўлган ШҲЭМ оператори;

г) ШҲЭМда билимларни тест орқали синаш дастурини ишлаб чиқиш ва киритиш учун масъул бўлган дастурловчи муҳандис;

д) билимларни тест орқали синаш тўғрисидаги низом;

е) тест синовларини ўтказиш, расмийлаштириш ҳамда тест натижаларидан фойдаланиш бўйича йўриқнома;

ё) ШҲЭМда фойдаланиладиган тестларни тузиш учун синов саволлари;

ж) ШҲЭМ оператори ва дастурловчи муҳандиснинг лавозим йўриқномалари;

з) ШҲЭМда тест синовларидан ўтган авиация мутахассисларини ва тест натижаларини рўйхатга олиш журнали.



§-12. Авиация ходимларини тайёрлаш ва ўқитиш

тартиби бўйича қўлланмага бўлган талаблар


38. Ўқув юрти "Ўзавиация" агентлиги билан келишган ҳолда Авиация ходимларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби бўйича қўлланмани ишлаб чиқади.

39. Қўлланма алоҳида қисмлар бўйича нашр қилиниши мумкин ҳамда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:

а) СЎЮнинг шароитларига мувофиқ, рухсат этилган тайёрлаш кўламининг умумий тавсифи;

б) белгиланган ўқув дастурларининг мазмуни, шу жумладан, фойдаланилиши керак бўлган ўқув курсини дастурлаш таъминоти ва жиҳозларнинг тавсифи;

в) ташкилотда амал қилаётган сифатни таъминлаш тизимининг тавсифи;

г) ташкилотда мавжуд бўлган воситаларнинг тавсифи;

д) СЎЮдаги талабларга риоя қилинишининг таъминланиши учун масъул қилиб тайинланган шахснинг фамилияси, исми, шарифи, вазифалари ва малакаси;

е) тайёрлашнинг режалаштирилиши, ўтказилиши ва назорати учун масъул қилиб тайинланган шахсларнинг вазифалари ва малакаси тавсифи;

ё) инструкторлик таркибининг малакасини аниқлаш ва ушлаб туришда қўлланиладиган тартибларнинг тавсифи;

ж) авиация ходимларини тайёрлаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг юритилиш тартиби ва ҳисоб юритиш ҳужжатларини сақлаш тавсифи;

з) ўрнатилган тартиблар ва талабларга риоя қилинишининг таъминланиши учун зарур бўлган ҳолларда авиация ходимларини қўшимча тайёрлашнинг тавсифи;

и) тест синовларини ўтказишда ваколатли ходимларни танлаш тартиби ва уларнинг вазифалари, бу мақсадда қўлланиладиган ва "Ўзавиация" агентлиги томонидан ўрнатилган талабларнинг тавсифи.

40. Авиация ходимларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби бўйича қўлланмадаги маълумотларни янгилаш мақсадида ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ўқув юрти томонидан амалга оширилади. Бу ўзгартиришлар қуйидаги ҳолларда киритилади:

а) мунтазам равишда (камида йилига бир марта);

б) ўқув юрти қайта ташкил этилганда;

в) технологик ўзгаришлар юз берганда (масалан, янги жиҳозлар киритилганда);

г) хавфсизлик қоидалари ўзгарганда.


41. Авиация ходимларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби бўйича қўлланмага киритилган барча ўзгартиришларнинг нусхалари мазкур қўлланмага эга бўлган барча ташкилотларга жўнатилади.



§-13. Сифатни таъминлаш тизимига бўлган талаблар

ва парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими

42. Ўқув юрти Авиация мутахассисларини тайёрлаш сифатини таъминлаш бўйича қўлланмани ишлаб чиқади.


43. Авиация мутахассисларини тайёрлаш сифатини таъминлаш бўйича қўлланма ўтказиладиган тайёргарликнинг турига тўғри келадиган ўлчамдаги сифат тизимининг элементларини ўз ичига олиши керак.


43-1. Ўқув юртлари парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимини ишлаб чиқади ва уни бошқаришнинг қуйидаги тизими орқали жорий қилади:

парвозлар хавфсизлигини таъминлаш сиёсати ва мақсадларини белгилаш;

парвозлар хавфсизлигини ошириш учун зарур бўлган тегишли чораларни қабул қилиш;

парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи хавф-хатарларни аниқлаш;

парвозлар хавфсизлиги масалаларини оммалаштириш;

парвозлар хавфсизлигини доимий мониторинг қилиб бориш;

парвозлар хавфсизлиги самарадорлигини назорат қилиш ва баҳолаш;

парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимини мунтазам равишда такомиллаштириш.

Ўқув юрти томонидан раҳбар ходимларнинг парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими бўйича мажбурияти ва жавобгарлиги белгиланиши лозим.


§-14. Ўқув юртини кадрлар билан таъминлашга талаблар


44. Ҳар бир ўқув юрти мазкур Қоидаларга мувофиқ, ўзининг масъул раҳбарига ва ўқув юртининг фаолият соҳаси ва кенглигига боғлиқ бўлган ҳолда асосий ходимларга эга бўлиши зарур.


45. Ўқув юрти ўқишларни режалаштириш, ўтказиш ва уларни назорат қилиш учун зарур бўлган ходимларга эга бўлиши керак.


46. Ўқув юрти режадаги ўқув курсларини ўтказиш учун етарли бўлган штатдаги ўқитувчи ва инструктор ходимлар таркибига эга бўлиши зарур.


47. Қуйидаги ҳолларда ўқитувчиларни соатбай ҳақ тўлаш шарти билан ишга жалб қилишга йўл қўйилади:

а) штатдаги ўқитувчи билан алмаштириш имкони бўлмаган тақдирда;

б) режадан ташқари курслар мавжуд бўлганда.


48. Ўқув юрти бажариладиган вазифалари ва мажбуриятларига мувофиқ мунтазам равишда малака оширилишини таъминлаши зарур.


49. Ўқув юртида қуйидаги намунавий лавозимларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир:

а) масъул раҳбар;

б) ўқув масалалари бўйича мудир;

в) ўқитувчилар таркиби;

г) тайёргарлик бўйича инструкторлар;

д) парвоз тайёргарлиги бўйича инструкторлар;

е) техник хизмат кўрсатиш бўйича менежер;

ж) ходимлар билан ишлаш бўйича менежер;

з) молиявий ишлар бўйича менежер;

и) сифатни таъминлаш бўйича менежер.



§-15. СЎЮ ходимлари ва ўқитувчиларига бўлган талаблар


50. Ҳар бир ўқув юрти ходимларнинг мутахассислигига малака хусусиятлари билан аниқланувчи талаблар қўйиши зарур.


51. Ўқитувчилар касбига бўлган талаблар ўқув юртида авиация ходимларини тайёрлаш турлари билан аниқланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) олий маълумотга эга бўлиши ва ариза берилган тайёргарлик турлари бўйича ўқув машғулотларини ўтказишга ваколати бўлиши;

б) педагогиканинг асослари бўйича тайёргарликдан ўтган бўлиши ҳамда бу тегишли гувоҳнома билан тасдиқланган бўлиши;

в) ўқув режалари ва дастурларини, ўқув ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқа олиши ва таянч конспектларини ёза олиши.


52. Ўқитувчилар ҳар бир фан бўйича қуйидагиларга эга бўлиши лозим:

а) таянч конспектлари;

б) фан бўйича ўқув дастури;

в) фан бўйича дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар, ЎТВ;

г) синов саволлари ва имтиҳон билетлари.


53. Назарий жиҳатдан тайёргарликни ўтказадиган ўқитувчиларнинг педагогик юкламалари қуйидагилардан иборат:

а) лекция соатлари, лекция ишлари алоҳида олинган бир ҳафтада йигирма соатдан ошмаслиги;

б) лекцияларга тайёрланиш, услубий материалларни, таянч конспектларини тузиш, кўргазма материалларини, ёзма ҳисоботлар ва хулосаларни тайёрлаш, имтиҳон ишларини текшириш ва ҳоказолар.


54. Бир ўқитувчига ўрганиладиган ҲКларнинг 4 та тури бириктирилиши мумкин.


55. Ўқув юртидаги амалий фаолияти давомида ўқитувчи ўзи дарс берадиган фан бўйича ҳар йили стажировкадан ўтади.


56. Мутахассислиги ва йўналиши бўйича ўқитувчи 5 йилда бир марта малакасини оширади.


57. Инструкторлик таркибига бўлган касбий талаблар ўқув юртида авиация ходимларини тайёрлаш турлари бўйича аниқланади.


58. Тренажёрда тайёргарлик тренажёр комплексининг мазкур иш турига рухсати бор бўлган инструкторлик таркиби томонидан ўтказилади.


59. Тингловчиларни парвоз тайёргарлигидан ўтказиш ФА ўқув юртларида, учиш-синов бўлинмаларида, тажриба-конструкторлик бюроларида ҳамда авиация техникасини ишлаб чиқарувчи корхоналарда махсус ва услубий тайёргарликдан ўтган ҳамда ФА ўқув юртларининг парвоз тайёргарлиги дастурлари бўйича УТни дастлабки тайёрлашга инструкторлик рухсатномасини олган, билими жуда юқори даражада бўлган учувчи ходимлар томонидан бажарилади.



§-16. Ҳисобга олиш ҳужжатлари


60. СЎЮда ҳисобга олиш тизими қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши шарт:

а) маълумотларнинг тўла берилиши;

б) маълумотларнинг яхлитлиги.


61. Ўқув юрти ўқув жараёнига бўлган талабларнинг бажарилишини акс эттирувчи ҳужжатларнинг бутлигини ва тегишлича ҳисоб юритилишини таъминлаши керак.


62. Ҳисобга олиш ҳужжатларини сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби ўқув юртининг ички ҳужжатлари билан белгиланади.






Қоидаларга

4-ИЛОВА


ГЕРБ


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг

авиакорхоналаридаги ўқув юртининг


СЕРТИФИКАТИ


Мазкур _________________________________________________________

(сертификатланган ўқув юртининг номи ва манзили)


Ўзбекистон Республикасининг ____________________________________

Авиация қоидалари талабларига мувофиқ ҳамда махсус қоидаларда

келтирилган, ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган шартлар ва чекловларга

мувофиқ ___________________________ фаолиятини юритиши мумкин.


Сертификатни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Унинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилиши мумкин.


Берилган вақти                                           20___ й. "____" ____________


Сертификатнинг амал қилиш муддати  20___ й. "____" __________ гача.


Раҳбар _________________________________________________________

(сертификатни берган идоранинг номи)



М.Ў.                          _____________                    _______________________

                                                    (имзо )                                                        (Ф.И.О)

Сертификатнинг дастлабки берилган вақти     ___ й. "____" __________





Сертификатланган ўқув юртининг махсус қоидалари бланкасининг шакли


Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат инспекцияси


МАХСУС ҚОИДАЛАР


Сертификатланган ўқув юртининг номи ___________________________


____________ рақамли сертификат


А ҚИСМ.


1. ҲУҚУҚЛАР.

Сертификатланган ўқув юртига авиация мутахассисларини қуйидаги касбий тайёрлаш (курслари) турларини ўтказишга рухсат этилади.


2. АВИАЦИЯ МУТАХАССИСЛАРИНИ ДАСТЛАБКИ ТАЙЁРЛАШ.

- учувчи-инструкторлик таркиби, учувчилар экипажи аъзолари, ҲК турлари;

- экипажга хизмат кўрсатувчи ходимлар, ҲК турлари;

- тренажёрлар бўйича инструкторлик таркиби, СКТ турлари;

- ташиш хизмати ходимлари, лавозимлари;

- инженерлик техник таркиб, ҲК турлари;

- ҳаво ҳаракатини бошқариш диспетчерлари;

- иш турлари ва бошқалар кўрсатилади.


3. ҲАВО КЕМАЛАРИНИНГ ЯНГИ ТУРЛАРИГА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ.

- учувчилар экипажи аъзолари, ҲК турлари;

- экипажга хизмат кўрсатувчи ходимлар, ҲК турлари;

- инженерлик техник таркиб, ҲК турлари;

- иш турлари ва бошқалар кўрсатилади.


4. ЧЕКЛОВЛАР.

Авиация ходимларини тайёрлаш бўйича чекловлар ва бошқалар кўрсатилади.


5. АВИАЦИЯ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ.

Малака ошириш курсларидан ўтиши лозим бўлган авиация мутахассислари кўрсатилади.


5.1. ШҲЭМ ҚЎЛЛАНИЛГАН ҲОЛДА ТЕСТ СИНОВЛАРИДАН ЎТКАЗИШ.

Малака ошириш курсларидан ўтиши лозим бўлган авиация мутахассислари кўрсатилади.


5.2. ЧЕКЛОВЛАР.

Малака ошириш курслари, тест синовларидан ўтказиш ва бошқалар бўйича чекловлар кўрсатилади.


6. ТРЕНАЖЁРДА ТАЙЁРГАРЛИК.

Учувчилар экипажи аъзолари ва СКТ турлари, муҳандис-техник ходимлар ва СКТ турлари кўрсатилади.


6.1. ЧЕКЛОВЛАР.

Тренажёрда тайёрланиш бўйича чекловлар кўрсатилади.


7. ҲК ДАН ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТ ЭТИШ.

Сертификатланган ўқув юрти ________________________ га (шартнома, ижара асосида) ўқув-машқ парвозларини бажариш учун қуйидаги ҲКлардан фойдаланишга рухсат этилади:


8. ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

"Ўзавиация" агентлиги директори





(имзо )


(Ф.И.О.)

М.Ў.


Илгари берилган махсус қоидалар ҳақиқий эмас деб ҳисоблансин.

Махсус қоидалар сертификатнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 51-сон, 507-модда.




















































Время: 0.2095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск