ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Табиий монополиялар /

Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.12.2008 й. 277-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 24 декабрдаги

277-сон қарорига

2-ИЛОВА


Табиий монополиялар субъектлари томонидан

мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган

истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни

бажариш ва хизматлар кўрсатиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун истеъмолчилар тушунчаси остида - табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни оладиган корхоналар ва ташкилотлар тушунилади.



II. ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ ХИЗМАТ

КЎРСАТИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ БЕЛГИЛАШ


3. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг (кейинги ўринларда давлат монополияга қарши органи деб аталади) таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.

Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхатига (кейинги ўринларда рўйхат деб аталади) давлат монополияга қарши органининг таклифи бўйича белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


4. Давлат монополияга қарши органи табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида мунтазамлилик асосида истеъмолчиларнинг табиий монополияларнинг товарлари билан таъминланмаганлиги мамлакатнинг миллий манфаатларига ва аҳолининг нормал ҳаёт фаолиятига реал хавф туғдириши мумкин бўлган истеъмолчиларни аниқлаш учун уларнинг табиий монополиялар субъектларининг товарлари билан таъминланганлигини таҳлил қилади.


5. Таҳлил қилишда қуйидагилар эътиборга олинади:

истеъмолчиларнинг стратегик ёки ижтимоий аҳамияти, уларнинг табиий монополиялар субъектларининг товарлари билан таъминланмаслигининг мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлигига ҳамда унинг мудофаа қобилиятига, аҳолининг ҳаёт фаолиятига, шу жумладан алоҳида ҳудудга эҳтимоли бўлган оқибатлари;

корхоналарнинг тўхтовсиз фаолиятини таъминлаш имконини берадиган эҳтиёжларни қондиришнинг муқобил усуллари мавжудлиги;

табиий монополиялар субъектларининг имкониятлари.


6. Зарурият бўлганда, амалга оширилган таҳлил натижалари бўйича давлат монополияга қарши органи белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига рўйхатга тегишли вазирликлар, идоралар ва табиий монополиялар субъектлари билан келишилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритади.



III. ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ ХИЗМАТ

КЎРСАТИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ТОВАРЛАРНИ

СОТИШ ТАРТИБИ


7. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқ улар ўртасида тузиладиган шартномаларда қайд этиладиган ҳажм ва сифат бўйича белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.


8. Табиий монополиялар субъектлари томонидан тўлиқ ҳажмда хизмат кўрсатиш учун қувватлар етарли бўлмаган тақдирда товарлар мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга асосий фаолиятни ёки асосий функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган энг кам даражада сотилади.


9. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни таъминлашнинг энг кам даражалари (кейинги ўринларда таъминлашнинг энг кам даражаси деб аталади) товарни сотиш учун улар ўртасида тузиладиган шартномаларда назарда тутилади.


10. Таъминлашнинг энг кам даражаси фаолиятнинг ўзига хослигидан, асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмидан (кўрсатиладиган хизматлар кўрсаткичлари) ва кўрсатиб ўтилган истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган асбоб-ускуналарнинг тавсифидан келиб чиқиб белгиланади.

Бунда истеъмолчиларнинг асосий фаолиятига ва функцияларига таъсир кўрсатмайдиган ноишлаб чиқариш тусидаги объектлар ҳисобга олинмайди.


11. Мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни табиий монополиялар субъектларининг товарлари билан таъминлашни тўхтатиш қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.



IV. МАЖБУРИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛИШИ

КЕРАК БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА

ТОВАРЛАРНИ СОТИШ ТАРТИБИГА ТАБИИЙ

МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН

РИОЯ ҚИЛИНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


12. Мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш тартибига табиий монополиялар субъектлари томонидан риоя қилинишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат монополияга қарши органи томонидан амалга оширилади.

Ушбу Низом талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганда давлат монополияга қарши органи томонидан айбдорларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 516-модда.























































Время: 0.1426
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск