ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.11.2008 й. ПФ-4056-сон "Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришгани учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.11.2008 й.

N ПФ-4056



ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТЛАРИДА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА

ЭРИШГАНИ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТЧИЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон спортчиларига бир йўла бериладиган пул мукофотларини тўлаш тартибини такомиллаштириш, Олимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича улар томонидан юқори натижаларга эришишни янада рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси спортчилари Олимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорларига бир йўла бериладиган пул мукофотлари қуйидаги миқдорларда белгилансин:

олтин медаль - 12 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль - 6 000 АҚШ доллари;

бронза медали - 3 000 АҚШ доллари.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги спортчиларга жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришганлиги учун бир йўла бериладиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тегишли йил учун спорт-оммавий тадбирлар календарь режасида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан тўланишини назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Марказий банки билан биргаликда икки ҳафта муддатда жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир йўла бериладиган пул мукофотларини тўлаш тартибини тасдиқласин.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг бир йиллиги муносабати билан спортчиларни мукофотлаш тўғрисида" 1992 йил 28 августдаги ПФ-465-сонли Фармонининг 3-банди;

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 августдаги ПФ-465-сонли Фармонининг 3-бандига қисман ўзгартиш киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 12 апрелдаги ПФ-821-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 11-сон, 613-модда




















































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск