ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2008 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 22.12.2008 й. ЎРҚ-193-сон "Амнистия актини қўллаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 19.11.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2008 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.12.2008 й.

N ЎРҚ-193



АМНИСТИЯ АКТИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 19 ноябрда қабул қилинган.

Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 29-модданинг биринчи қисми "хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш" деган сўзлардан кейин "прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 34-модданинг биринчи қисми "558" рақамидан кейин "589" рақами билан тўлдирилсин;

3) 36-модданинг:

биринчи қисми "ёки ўзгартиришга" деган сўзлардан кейин "амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритишга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "қўзғатиш ҳақидаги" деган сўзлардан кейин "амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритиш ҳақидаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 46-модданинг биринчи қисмидаги "ярашув тўғрисидаги" деган сўзлар "ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 48-модданинг биринчи қисмидаги "ярашув тўғрисидаги" деган сўзлар "ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 329-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи "чиқарилгунга қадар" деган сўзлардан кейин "ёхуд терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ушбу Кодекснинг 587-моддасига мувофиқ прокурорга юборилгунига қадар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

7) 333-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекс 83-моддасининг 1 ва 2-бандларида ҳамда 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 3-7-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради, жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс бу ҳақда хабардор қилинади. Бунда уларга қарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилиши лозим.

Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади";

8) 342-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суриштирув жиноят ишини терговчига ўтказиш ёки ишни тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан бирга прокурорга юбориш билан тамомланади";

иккинчи қисми биринчи хатбошиси "терговчига" деган сўздан кейин "ёки прокурорга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

9) 351-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш айблов хулосаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади";

10) 355-модда иккинчи қисмининг 7-банди "ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

11) 372-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дастлабки тергов жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш, айблов хулосаси тузиш, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тайёрлаш билан тамомланади";

12) 373-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, жиноят ишини тугатиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади";

13) 382-модданинг учинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади";

олтинчи - ўн учинчи хатбошилари тегишинча еттинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

14) 385-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

"6) амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш";

15) қуйидаги мазмундаги 536-1-модда билан тўлдирилсин:


"536-1-модда. Маҳкумни амнистия актига

асосан жазодан озод қилиш тартиби


Маҳкумни амнистия актига асосан асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш ёхуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш прокурорнинг илтимосномасига биноан маҳкумнинг жазони ўташ жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан амалга оширилади";

16) 542-модданинг бешинчи қисми "меҳнат стажига қўшиш" деган сўзлардан кейин "шунингдек маҳкумларга нисбатан амнистия актини қўллаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

17) 573-модда иккинчи қисмининг:

1-банди "83 ва 84-моддаларида" деган сўзлардан кейин "(84-модданинг биринчи қисми 2-банди бундан мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3-банди "ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

18) қуйидаги мазмундаги 63-боб билан тўлдирилсин:


"63-боб. Ишни судга қадар юритиш

босқичида амнистия актини қўллаш


587-модда. Терговга қадар ўтказилган текширув

материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчи,

терговчи томонидан прокурорга юбориш тартиби


Амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини қайси шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масала қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг аризаси ҳамда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга юборади.

Агар бир нечта шахсга нисбатан жиноят иши бўйича улардан лоақал биттаси амнистия актининг таъсир доирасига тушса, унга нисбатан жиноят ишининг қисми амнистия актини қўллаш тўғрисида судга илтимоснома киритиш учун ушбу Кодекснинг 332-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан алоҳида иш юритишга ажратилиши мумкин.


588-модда. Амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза


Амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза терговга қадар текширув қайси шахсга нисбатан ўтказилаётган бўлса, ўша шахс, гумон қилинувчи ёки айбланувчи томонидан, тегишинча терговга қадар ўтказилган текширувнинг, суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган босқичида берилиши мумкин.


589-модда. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш

тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги

илтимосномани судга киритиш тўғрисидаги масалани

прокурор томонидан кўриб чиқиш тартиби


Прокурор суриштирувчининг, терговчининг тақдимномаси асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномани терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёхуд жиноят иши билан бирга судга юборади. Прокурор илтимосномани терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёки жиноят иши унга келиб тушган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай судга юбориши лозим.

Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш учун асослар бўлмаган тақдирда, прокурор терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчига ёхуд терговчига қайтариш ҳақида асослантирилган қарор чиқаради. Прокурорнинг қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят берилиши мумкин.


590-модда. Суд мажлиси


Прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси жиноят содир қилинган ёхуд дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси белгилайдиган бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Суд мажлиси илтимоснома жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёки жиноят иши билан бирга судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.

Илтимосномани кўриб чиқиш суд томонидан прокурор албатта иштирок этган ҳолда амалга оширилади.

Суд мажлисида амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахс, гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек агар ишда қатнашаётган бўлса, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари иштирок этади.

Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида лозим даражада хабардор қилинган мазкур шахсларнинг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги суд мажлисининг ўтказилишига монелик қилмайди.

Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қайси гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан танланган бўлса, ўша гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган гумон қилинувчининг, айбланувчининг суд мажлисида иштирок этиши зарурлиги масаласи суд томонидан ҳал қилинади.

Суд мажлиси прокурорнинг маърузаси билан бошланади, прокурор амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш зарурлигини асослаб беради. Сўнгра амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, ҳимоячининг, қонуний вакилнинг сўзлари эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.

Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга кўра баённома юритилади.

Суд муҳокамаси натижалари бўйича судья қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради, ушбу ажримнинг гумон қилинувчини ёки айбланувчини қамоқдан озод қилишга доир қисми дарҳол ижро этилиши лозим.

Суднинг ажрими ижро этиш учун прокурорга, маълумот учун эса амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилган бўлса, ўша шахсга, гумон қилинувчига, айбланувчига, жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга), ҳимоячига ва қонуний вакилга юборилади.

Агар суд мажлиси давомида амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд эмаслиги аниқланса, суд терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.


591-модда. Суднинг ажрими


Суд ажримининг кириш қисмида:

1) ажрим чиқарилган вақт ва жой;

2) ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;

3) амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва уларнинг шахси тўғрисидаги, иш учун аҳамиятли бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Суд ажримининг тавсиф-асослаш қисмида илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади.

Ажримнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:

амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги;

прокурорнинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги;

эҳтиёт чораси тўғрисидаги;

ашёвий далиллар тўғрисидаги;

фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги.

Суднинг ажримига амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилган бўлса, ўша шахс томонидан, гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари томонидан хусусий шикоят берилиши ва прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин, бундай шикоят ва протестлар тегишинча апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқилиши лозим".



2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда) 166-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жазони ижро этиш муассасасининг ёки жазони ижро этувчи бошқа органнинг маъмурияти тегишли асос бўлган тақдирда, маҳкумга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани судга киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома юбориши шарт. Маҳкумларга нисбатан амнистия актини қўллаш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади".



3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 28-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси "амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 31-модданинг учинчи хатбошиси "маҳкумни амнистия актига асосан жазодан озод қилиш тўғрисида судга илтимоснома киритишга" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи" 2008 йил 23 декабрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 509-модда.



























































Время: 0.1847
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск