ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2008 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон "Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 20.11.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2008 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.12.2008 й.

N ЎРҚ-197



СОЛИҚ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 20 ноябрда қабул қилинган.

Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги 223-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 76-модда; 1992 йил, N 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) 11-моддасининг ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамоат бирлашмаси уставини, унга киритилган кейинги ўзгартишлар ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда давлат божи ундирилади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги 846-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 230-модда) 14-моддасининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"коммунал хизматлар ҳақини ва суғурта бадалларини тўлаш бўйича, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш".



5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда) 24-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонунларга мувофиқ маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилаш, маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзлар бериш".



6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган 758-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 110-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда) 12-моддаси иккинчи қисмининг йигирма тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳолидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тушишига кўмаклашади".



7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар) 31-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) амалдаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади".

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар) 184-моддасининг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"184-модда. Солиқлар ёки бошқа мажбурий

тўловларни тўлашдан бўйин товлаш";


биринчи қисми диспозициясидаги "солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни" деган сўзлар "солиқларни ёки бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи қисмлари диспозициясидаги "Солиқ ёки бошқа тўловларни" деган сўзлар "Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "солиқлар ва бошқа тўловлар" деган сўзлар "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар):

1) 174-моддасининг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"174-модда. Солиқлар ёки бошқа мажбурий

тўловларни тўлашдан бўйин товлаш";


биринчи қисми диспозициясидаги "солиқлар, йиғимлар" деган сўзлар "солиқлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 175-моддаси биринчи қисми диспозициясининг ўзбекча матнидаги "солиқ ёки бошқа тўловларнинг" деган сўзлар "солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 214-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонунларда назарда тутилган асосларга кўра бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади";

2) 215-модданинг тўртинчи қисмидаги "солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлардан" деган сўзлар "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 221-модданинг биринчи қисмидаги "солиқлар, йиғимлар ва бошқа" деган сўзлар "солиқлар ва бошқа мажбурий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 1007-модданинг иккинчи қисмидаги "даромад солиғи олинадиган" деган сўзлар "жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 54-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 491-модда, N 10, 536-модда) 38-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банклар ўз мижозлари бўлган корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни улар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ ва тўғри тўлаётганликларини назорат қилиш учун солиқ органларининг сўровига биноан тақдим этади".



14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598, 606, 608-моддалар; 2008 йил, N 9, 489-модда) 53-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дивиденд фойданинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан, қайта инвестиция амалга оширилганидан сўнг акциядорлик жамияти ихтиёрида қоладиган, акциядорлар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисмидир".



15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги 337-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда) 8-моддаси иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "рўйхатдан ўтиш йиғими" деган сўзлар "давлат божи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги 419-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 490-модда) 17-моддаси чиқариб ташлансин.



17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги 474-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 312-модда, N 12, 415-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг (бундан буён матнда солиқлар деб юритилади) бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш мақсадларида тузилади";

2) 2-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ назорати солиқ тўловчиларни, солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олишнинг, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишнинг ягона тизимидан иборат.

Солиқ назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларни, солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушаётган тушумларни ҳисобга олиш, солиқ текширувлари воситасида ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилади";

3) 3-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органлари қуйидагилардир: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида ҳудудий бўлинмаларга эга бўлган: солиқ тўловчилар - юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг назорат ҳамда ҳужжат асосидаги текширувини ва молия-хўжалик фаолияти тафтишини амалга оширувчи махсус назорат-тафтиш бўлинмаси, шунингдек давлат солиқ хизмати органларида режим ва ходимлар билан ишлаш бўйича махсус бўлинма тузилади.

Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қилади.

Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятини давлат бошқарув органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил тарзда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Давлат солиқ хизмати органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари барча солиқ тўловчилар - юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

Давлат солиқ хизмати органлари юридик шахслар бўлиб, республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи битилган муҳрга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати тузилмаси, унинг ходимлари чекланган сони билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низом, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларининг намунавий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";

4) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилишини, бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланишини, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчилари идентификация рақамларининг ягона реестрини юритиш;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришларида ёрдам кўрсатиш;

солиқ сиёсатининг рўёбга чиқарилишида бевосита қатнашиш;

солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш;

солиқларга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш";

5) 5-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) солиқ тўловчиларда (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ бўлган субъектлардаги муқобил текширувларда) молиявий ҳужжатлар, шартномалар (контрактлар), режалар, сметалар, даромадлар ҳақидаги декларациялар ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини киритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан, электрон ҳужжатларнинг, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларнинг текширувларини ўтказиш;

2) солиқ текшируви ўтказаётганда:

даромадлар олиш учун солиқ тўловчилар томонидан фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаб туриш билан боғлиқ ҳудудни, ишлаб чиқариш бинолари, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш;

мол-мулкни инвентаризация қилиш ва бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ҳажмининг назорат ўлчовларини ўтказиш;

кассаларни ҳамда товар-моддий бойликлар ва ҳужжатлар (шу жумладан, электрон тарзидаги) сақланадиган жойларни муҳрлаб қўйиш;

солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш билан боғлиқ ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

ҳужжатларни (кўчирма нусхаларни, шунингдек асл нусхаларни), шу жумладан, электрон ҳужжатларни, шунингдек предметларни (товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг намуналарини) олиб қўйиш, бундан солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатиб қўйишга сабаб бўладиган ҳужжатлар ҳамда предметлар мустасно. Солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатиб қўйишга сабаб бўладиган ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади;

солиқ тўловчидан, шунингдек солиқ тўловчининг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахслардан, бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтиришлар олиш;

таржимонни, экспертни жалб этиш ва экспертиза тайинлаш;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш;

3) савдо, товарларни бериш ва пуллик хизматлар кўрсатиш қоидаларига, шунингдек нақд пул тушумининг банкка ўз вақтида топширилишига риоя этилишини текшириш;

4) солиқ текширувлари ўтказилаётганда фискал хотирали назорат-касса машиналарида сақланаётган маълумотлардан фойдаланиш;

5) солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали мустақил равишда аниқлаш;

6) солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати мобайнида солиқларни ҳисоблаш ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиш;

7) солиқларни ундиришга доир вазифаларни амалга ошираётган давлат органлари ва ташкилотларини солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ундириб олиниши ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўз вақтида ўтказилиши юзасидан назорат қилиш;

8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёхуд давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудлар, бинолар, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш учун кириши рад этилган, шунингдек молиявий ва солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаган ҳолларда солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан суд тартибида чоралар кўриш, бундан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари мустасно;

9) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

солиқларга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан молиявий жазо чораларини қўллаш. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жазо чоралари суд тартибида қўлланилади, улар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш;

10) солиқларга оид ҳуқуқбузарликларнинг аниқланган фактлари бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда давлат даромадига ўтказиш. Солиқ тўловчилар - юридик шахсларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг товар-моддий бойликларини давлат даромадига ўтказиш суд тартибида амалга оширилади;

11) солиқ тўловчиларнинг ғайриқонуний равишда олган маблағларини давлат даромадига ундириш ҳақида уларга нисбатан судда даъволар қўзғатиш;

12) солиқ тўловчига мажбуриятини бажариши зарурлиги ҳақида ҳамда солиқ қарзини мажбурий ундириш юзасидан кўриладиган чоралар тўғрисида талабнома юбориш;

13) солиқ тўловчи солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан ўн кун ичида ёзма ариза бермаган тақдирда, солиқларнинг ортиқча тўланган суммаларини бошқа турдаги солиқлар бўйича солиқ қарзини, пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида тегишли молия органларига мустақил равишда хулоса тақдим этиш;

14) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолларда, агар ҳужжатлар чет тилида тузилган бўлса, уларнинг нотариал тартибда тасдиқланган давлат тилидаги таржимасини талаб қилиш;

15) тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасига нисбатан 10 фоиздан кўпроқ камайтирилган тақдирда, жорий тўловларни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблаш";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модда биринчи қисмининг 1-7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига, 8-15-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар эса, фақат давлат солиқ хизмати органлари бошлиқларига ва уларнинг ўринбосарларига берилади";

6) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органлари:

1) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши, шунингдек фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши ҳамда ўз вақтида киритилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириши, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;

2) солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиши;

3) солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар, ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, шунингдек жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибига риоя этишлари юзасидан назоратни таъминлаши;

4) солиқ текширувлари ўтказилаётганда солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини маълум қилиши, шунингдек текширишларни тартибга солишга доир қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши;

5) солиқ тўловчиларга ўтказилган текширувлар натижалари тўғрисида маълум қилиши;

6) солиқ тўловчиларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўз вақтида етказиши;

7) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактларини йиғиши, таҳлил этиши ва баҳолаши ҳамда солиқларга оид ҳуқуқбузарликларга йўл очиб бераётган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиши;

8) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиқларга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг узоқ муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши;

9) солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги аризаларни, хабарлар ва бошқа ахборотни текшириши;

10) давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мерос ҳуқуқи бўйича ўтган хазиналар ва мол-мулкнинг ҳисобини юритиши, уларни баҳолаши ҳамда уларнинг ўтказилишини назорат этиши;

11) давлат даромадига ўтказилган мол-мулкнинг реализация қилинишидан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушиши юзасидан назорат олиб бориши, шунингдек давлат органларига текин ўтказилган мол-мулк ҳисобини олиб бориши;

12) масалани ҳал этиш давлат солиқ хизмати органларининг ваколат доирасидан чиққан ҳолларда, қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактларига доир материалларни прокуратура, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати органларига ва судларга топшириши;

13) валюта ҳамда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига солиқ тўловчилар - юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмо ний шахслар томонидан риоя этилиши юзасидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириши;

14) солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ сир тутилишига риоя этиши;

15) ўз бўйсунувидаги бўлинмалар фаолияти устидан назоратни амалга ошириши;

16) солиқ тўловчининг талабига биноан солиқларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятларининг ижро этилишига доир солиштирма далолатнома тузиши;

17) солиқ тўловчининг дебиторига унинг кредиторлик қарзи борлиги ҳақида имзолаш учун солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини ва кредиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда ёзма билдириш юбориши;

18) ортиқча тўланган солиқ суммасини мазкур солиқ тури бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига солиқ тўловчининг аризасисиз мустақил равишда ҳисобга олиши ҳамда бу ҳақда ҳисобга олиш амалга оширилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда солиқ тўловчини ёзма равишда хабардор этиши;

19) қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ қарзи суммасини сўзсиз ундириши;

20) ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан ўтказилиши лозим бўлган суммага қаратиши;

21) юридик ва жисмоний шахсларни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг норезидентларини, якка тартибдаги тадбиркорларни ҳисобга қўйиши, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармаларига ижтимоий суғурта бадаллари тўловчилари сифатида (тегишли давлат мақсадли жамғармалари тўловчилари бўлган субъектлар учун) ҳисобга олиши, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериши ҳамда бу рақамни статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расман маълум қилиши;

22) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобда турмаган солиқ тўловчилар аниқланган тақдирда, уларга белгиланган тартибда ҳисобга туриш тўғрисида талабнома тақдим этиши;

23) жисмоний шахснинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, мазкур солиқ тўловчига тааллуқли барча материалларни унинг янги яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига топшириши;

24) солиқ тўловчининг талаби бўйича мазкур солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи маълумотномани, шу жумладан, ўзгаришлар киритилган ҳисоб маълумотлари ҳам кўрсатилган ҳолдаги маълумотномани бериши;

25) шахсан олиб бориб бериш тартибида тақдим этиладиган солиқ ҳисоботини қабул қилишда солиқ тўловчининг талабига биноан солиқ ҳисоботининг кўчирма нусхасига ҳисобот қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйиши, солиқ ҳисоботи телекоммуникация тармоқлари орқали электрон ҳужжат тарзида қабул қилиб олинганда эса, солиқ тўловчига электрон тарзидаги ҳисобот қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома юбориши;

26) солиқ қарзи бўлган жисмоний шахс вафот этган тақдирда, жисмоний шахс ҳисобга қўйилган ва (ёки) унинг мол-мулки турган жойдаги давлат солиқ хизмати органи вафот этган шахснинг меросхўри (меросхўрлари) тўғрисида ахборот олинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида меросхўрга (меросхўрларга) солиқ қарзи борлигини маълум қилиши шарт.

Давлат солиқ хизмати органлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлади";

7) 7-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз ваколатлари доирасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади";

8) 9-модда биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат солиқ хизмати органларида участка солиқ инспекторлари лавозими ташкил этилади".


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 декабрда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида"ги 535-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 4-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

4-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳамда давлат кредитларини қайтариш муддатларини санация муддатига узайтириш";

16-модданинг биринчи қисмидаги "солиқлар, йиғимлар" деган сўзлар "солиқлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

19-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ хўжалиги корхонасининг пул мажбуриятлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга мораторий жорий этилади".



20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги 600-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 84-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) 24-моддасидаги "бюджетга солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни" деган сўзлар "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги 602-I-сонли Қонуни (2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда):

17-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисидаги "солиқлар, йиғимлар" деган сўзлар "солиқлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

27-моддасидаги "солиқлар, йиғимлар" деган сўзлар "солиқлар" деган сўз билан алмаштирилсин.



25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2007 йил, N 1, 3-модда, N 4, 156-модда) 8-моддаси учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар" деган сўзлар "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги 717-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 598-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 2-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ текшируви орқали амалга ошириладиган давлат назоратининг ўзига хос хусусиятлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 12-модданинг биринчи қисмидаги "текширув ўтказиш мақсади" деган сўзлар "солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширув ўтказиш мақсади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги 763-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 115-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда) 22-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги ва бешинчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги "рўйхатга олганлик учун йиғим" деган сўзлар "давлат божи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 140-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда, N 9, 494-модда, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда):

20-моддасининг иккинчи қисмидаги "солиқлар, йиғимлар" деган сўзлар "солиқлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

40-1-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "йиғимларни" деган сўз "бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

42-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзларни белгилайди";

43-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "йиғимлар" деган сўз "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги 312-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 12-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

14-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар";

20-модданинг:

биринчи қисмидаги "солиқлар, йиғимларни" деган сўзлар "солиқлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестор битимнинг амал қилиш муддати ичида, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ишлар турларини истисно этганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди";

учинчи - ўнинчи қисмлари чиқариб ташлансин.


33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Жамоат фондлари тўғрисида"ги 527-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 592-модда) 14-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги ва учинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "рўйхатга олиш йиғими" деган сўзлар "давлат божи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги 554-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 4-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

13-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Антидемпинг божи қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилишидан қатъи назар қўлланилади";

19-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Компенсация божи қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилишидан қатъи назар қўлланилади".


36-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 майда қабул қилинган "Ҳомийлик тўғрисида"ги ЎРҚ-96-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 5, 218-модда) 16-моддасининг иккинчи қисмидаги "солиқлар, йиғимлар" деган сўзлар "солиқлар" деган сўз билан алмаштирилсин.



37-модда. Ушбу Қонун 2009 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И.Каримов



"Халқ сўзи", 2009 йил 1 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 513-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 12-сон, 640-модда



























































Время: 0.1327
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск