ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2008 й. ПҚ-1024-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2008 й.

N ПҚ-1024



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2009 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2008 йил 4 декабрдаги 570-I-сон қарорига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

2009 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2009 йилги асосий параметрлари 3-6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2009 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2009 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. 2009 йил учун:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага мувофиқ;

юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

республикада ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага мувофиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича ортиқча фойдадан солиқ ставкалари 15-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 16 ва 17-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 18-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 19-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 20-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 21 ва 22-иловаларга мувофиқ;

23-иловада белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари бир фоиз миқдорида;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида 24-иловада келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 24 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига уларнинг меҳнат ҳақи даромадларидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 3,5 фоиз миқдорида тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Республика йўл жамғармасининг прогноздан ортиқ даромадларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига йўналтириш ҳуқуқи берилсин.


5. Қуйидагилар:

жисмоний шахсларнинг микрофирма ва кичик корхоналарни таъсис этишдан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари;

юридик шахсларнинг капиталлаштиришга, инвестицияларга, аввал олинган кредитлар учун ҳисоб-китоб қилишга йўналтирилган маблағлари 5 йил муддатга солиққа тортишдан озод этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур имтиёзларни қўллаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Белгилансинки:

ягона солиқ тўловидан тушумлар Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади;

Ўзбекистон Республикасининг инвесторлар билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим доирасида маҳсулотни сотишдан олинадиган даромадлари Давлат бюджетига ўтказилади;

хўжалик юритувчи субъектларга, истисно тариқасида, 2009-2010 йилларда амортизация ажратмалари белгиланган нормалардан паст бўлган ҳолда, қўшиш, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг жаҳон нархлари таннархдан ҳам тушиб кетган ҳолларда эса - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амортизация ажратмаларини 6 ой муддатга тўхтатиб туриш ҳуқуқи берилади;

ўзлари ишлаб чиқарган товарларни таннархдан паст нархда эркин алмаштириладиган валютага экспорт қиладиган корхоналар учун, солиққа тортиш мақсадида сотишдан тушадиган тушум миқдори экспорт товарлари сотилган ҳақиқий нархдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

9. Белгилансинки, табиий газ экспорти ва транзитини амалга оширувчи барча корхоналарга (маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим доирасида фаолиятини амалга оширувчи инвесторлар бундан мустасно) маҳсулот экспортидан тушган валюта тушуми биринчи навбатда бюджет, давлат мақсадли жамғармалари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига тўловлар бўйича қарзларни тўлашга йўналтириладиган тартиб татбиқ этилади.

13. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлар:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.


14. 2009 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад ва харажат ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва мақсадли субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 25-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлар тушумларидан ажратмалар нормативлари 26-иловага* мувофиқ;

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 27-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва амалда ишлаб турганларини ривожлантириш, кичик ва хусусий бизнес ривожлантирилишини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг харажатлари ва тармоқларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг дотацияга муҳтожлигини камайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:

тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги харажатларини (ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;

республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва Андижон, Жиззах, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган ҳажмларига ушбу ҳудудларда шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олиб, даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


16. 2009 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


17. Белгилансинки, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар ҳажми 2008 йилдаги хорижий кредитлар бўйича асосий қарзни тўлаш ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.



20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2009 йилда бир нафар ўқувчига (тарбияланувчига) харажатларнинг базавий меъёрларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача тарбия болалар муассасалари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг бюджетини режалаштириш ва харажатларини молиялаштириш тартиби, ихчам мактабгача тарбия умумтаълим муассасаларини қайта ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари муассасаларига татбиқ этилсин ҳамда бюджетни режалаштириш ва харажатларни молиялаштиришнинг янги тартиби билан қамраб олинадиган ҳар бир бюджет ташкилотига молиялаштириш меъёрлари етказилиши таъминлансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантириш қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2009 йилги Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришда, 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб, ходимларнинг аниқ илмий ва меҳнат ҳиссасига қараб, олий таълим тизими ходимлари учун белгиланган иш ҳақи миқдорларини ҳисобга олган ҳолда илмий ходимларнинг иш ҳақи оширилишини таъминласин.

22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақаларни, уларнинг жойлардаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари орқали тайинланиши ва тўланиши тартибини сақлаб қолган ҳолда республика бюджетидан молиялаштирилишини таъминласин.

23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2009 йилдан бошлаб 29-иловадаги** рўйхатга мувофиқ давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар даромадлари ва харажатларининг ғазначилик ижроси механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.


24. 2008 йилги макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2008 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий параметрларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

Давлат бюджети даромадлари 8559,7 млрд. сўм, харажатлари - 8196,1 млрд. сўм миқдорида (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига дотациялар 194,5 млрд. сўм миқдорида), бюджет профицити ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз бўлган ҳолда;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг касса айланмаси нақд суммаси нормативлари 2009 йилнинг 1 январигача республика бюджети маблағлари ҳисобига 160,0 млрд. сўм миқдорида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги бюджет ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2009 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2008 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда 2008 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2009 йилги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети асосий параметрларини Давлат бюджетининг белгиланган тақчиллиги доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.


26. Белгилансинки, 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб пенсияларни ҳисоблаб чиқиш учун мавжуд бўлган узилишлардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет беш йилнинг (пенсияга мурожаат қилганнинг танловига кўра) амалдаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини пенсияларни тайинлашдаги самарасиз имтиёзларни мақбуллаштириш ва пенсия тўлашни тартибга солишни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2009 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

29. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) 1-6 ва 25-28-иловалар берилмайди.

**) 29-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 515-модда.





















































Время: 0.1511
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск