ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

ЎзР ВМ 29.06.2000 й. 245-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 29.06.2000 й. 245-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 08.01.2018 й. 16-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- ваколатли банклар томонидан мижозларнинг буюртманомалари бўйича сотиб олинган, ўн беш иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз қайтариб сотилиши керак. Марказий банк мулкчилик шаклларидан, хорижий валютани сотиб олиш мақсадлари ва манбаларидан қатъи назар, мазкур талабнинг ваколатли банклар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. (ЎзР ВМ 21.12.2016 й. 409-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



5-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


барча манбалар ҳисобига республикага хорижий валюта тушуми, мажбурий сотишнинг белгиланган прогноз миқдорлари бажарилиши, биржадан ташқари валюта бозорига энг кўп валюта маблағлари жалб этилиши устидан ҳар ойлик мониторингни;



5-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


валютани харид қилиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартиби бузилганлиги учун ваколатли банкларни ички валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ҳуқуқидан 6 ойгача бўлган муддатга вақтинчалик маҳрум қилишгача бўлган жазолар қўллашни назарда тутади. (ЎзР ВМ 07.10.2003 й. 434-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 14.12.2017 й. 984-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Белгилаб қўйилсинки, ташқи савдо операцияларини амалга оширишда қуйидаги талаблар бажарилиши мажбурийдир:

а) экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки қайта олиб кириш муддати:

марказлаштирилган экспортни амалга оширувчи "Ўзпахтаэкспорт" АЖ, "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўрта Осиё Транс" АЖ учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кундан; (ЎзР ВМ 27.02.2016 й. 57-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

миқдори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлмаган контрактлар бўйича чет эл валютасида олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз ўз товарлари экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кун, янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 2-иловада кўрсатилган хом ашё товарлари бундан мустасно; (ЎзР ВМ 23.11.2017 й. 938-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР ВМ 07.07.2017 й. 477-сон Қарорига мувофиқ учинчи-бешинчи хатбошилар тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


муассислар томонидан чет элдаги корхоналарга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шўъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари), шунингдек - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;

белгиланган тартибда берилган экспорт контрактини суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлганда олдиндан тўламасдан, аккредитив очилмасдан ёки банк кафолатисиз товарлар, ишлар ва хизматларни хорижий валютага экспорт қиладиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;

марказлаштирилмаган экспортни амалга оширувчи қолган экспорт қилувчилар учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 60 кундан ошиб кетмаслиги керак;

б) белгиланган муддатлар ўтгандан кейин хорижий валюта тушуми тушиши 30 банк кунидан кўпро??а (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) кечикишига йўл қўйган юридик шахслар-резидентлар:

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда - қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда;

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда - қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига жарима тўлайдилар;

в) ушбу қарорда белгиланган жарима санкциялари қўлланган тақдирда ташқи савдо операциялари бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларни ундириш муддатларидан қатъи назар, айнан ўша контрактлар бўйича юридик шахслар-резидентларга такрорий санкциялар қўлланилмайди. (ЎзР ВМ 21.10.2013 й. 285-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 23.11.2017 й. 938-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд а) кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


миқдори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлмаган контрактлар бўйича чет эл валютасида олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз ўзлари ишлаб чиқарган товарлар экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кун, янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 2-иловада кўрсатилган хом ашё товарлари бундан мустасно; (ЎзР ВМ 07.07.2017 й. 477-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ВМ 27.02.2016 й. 57-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд а) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


марказлаштирилган экспортни амалга оширувчи "Ўзпахтаэкспорт" АЖ, "Ўзмарказимпэкс" ДАТСК, "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАТСК, "Марказсаноатэкспорт" ДАТСК, "Ўзинтеримпэкс" ДАТСК, "Ўзташқитранс" ДАК, Ўзбекистон Республикаси "Ўрта Осиё Транс" халқаро автотранспорт юк ташиш ДАК учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 90 кундан; (ЎзР ВМ 25.12.2015 й. 372-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 21.10.2013 й. 285-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Белгилаб қўйилсинки, ташқи савдо операцияларини амалга оширишда қўйидаги талаблар бажарилиши мажбурийдир:


ЎзР ВМ 16.07.2003 й. 317-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


- импорт контрактлар бўйича аванс тўловлари контракт қийматининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган, бироқ 100000 АҚШ долларига тенг бўлган маблағдан кўп бўлмаган доирада Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкининг импорт қилувчи корхонасига хизмат кўрсатувчи вакил банкнинг муқобил банк кафолати мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағдан ортиқ бўлган аванс тўловларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг хулосасига кўра фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади; (ЎзР ВМ 14.01.2003 й. 17-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ЎзР ВМ 16.07.2003 й. 317-сон Қарорига мувофиқ учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


- товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгунгача (хизматлар кўрсатиш) товарлар (хизматлар) импорти шартномалари бўйича аванс тўловлари хорижий валюта харид қилиш учун ўтказилган маблағнинг миллий валютадаги 100 фоизи қўшимча равишда захирага қўйилган тақдирда амалга оширилади, марказлаштирилган манбалар ҳисобига сўмда маблағ билан таъминланадиган импорт контрактлар бундан мустасно. Захирага қўйилган маблағ товарлар олиб кирилиши (хизматлар кўрсатилиши)ни тасдиқловчи ҳужжатнинг тасдиқланган асл нусхаси банкка тақдим этилгандан кейин қайтарилади;


ЎзР ВМ 01.10.2003 й. 420-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


- 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича оффшор зоналарга аванс тўловларини ўтказишга, шунингдек ишлар (хизматлар) ҳақини тўлашга йўл қўйилмайди;


ЎзР ВМ 15.08.2003 й. 355-сон Қарорига мувофиқ учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


- мазкур контрактлар бўйича контрагентлар ҳисобланмаган норезидентлар фойдасига импорт контрактлари бўйича ҳақ тўлашга йўл қўйилмайди;


- марказлаштирилмаган экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки қайта олиб кириш муддати 60 кундан ошиб кетмаслиги керак, муассислар томонидан чет элдаги корхоналарга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналари, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари) шунингдек - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар бўйича эса 180 кундан ошиб кетмаслиги керак; (ЎзР ВМ 09.08.2005 й. 189-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ЎзР ВМ 25.08.2011 й. ПҚ-1604-сон Қарорига мувофиқ учинчи хатбоши учинчи-олтинчи хатбошлари билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


- белгиланган муддатлари ўтгандан кейин хорижий валюта тушуми тушишининг 30 банк кунидан кўпроқ (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) кечикишига йўл қўйган юридик шахс-резидентлар республика бюджети фойдасига жарима тўлайдилар:

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 10 фоиз эквивалентда;

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 20 фоиз эквивалентда;

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан қўшимча равишда 70 фоиз эквивалентда.


ЎзР ВМ 15.08.2003 й. 355-сон Қарорига мувофиқ олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


- резидентлар томонидан тўланадиган фоизлар ва олинган ташқи қарзлар бўйича бошқа қўшимча тўловлар миқдори бир йилда қарз асосий суммасининг 20 фоизидан ошиб кетмаслиги керак;


ЎзР ВМ 25.08.2011 й. ПҚ-1604-сон Қарорига мувофиқ тўртинчи ва бешинчи хатбошилар еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


- мазкур қарор чиқишигача ваколатли банклар томонидан ҳисобга олинган контрактларни бажариш илгари белгиланган тартибда 2001 йил 1 январгача амалга оширилади;

- ушбу қарорда белгиланган жарима санкциялари қўлланган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзларини ундириш муддатларидан қатъи назар, юридик шахслар - резидентларга нисбатан айнан ўша контрактлар бўйича такрорий санкциялар қўлланмайди. (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 25.08.2011 й.

ПҚ-1604-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- белгиланган муддатлари ўтгандан кейин хорижий валюта тушуми тушишини 30 банк кунидан кўпроқ (2009 йилда - 60 банк куни) кечикишига йўл қўйган юридик шахс-резидентлар, республика бюджети фойдасига тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан 100 фоиз эквивалентида жарима тўлайдилар; (ЎзР Президентининг 29.12.2008 й. ПҚ-1024-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 29.12.2008 й.

ПҚ-1024-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- валюта тушуми чет элдан тушиши белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин 30 банк кунидан ортиқ кечиктирилишига йўл қўйган юридик шахслар резидентлар республика бюджети даромадига тушмаган валюта маблағларининг 100 фоизига тенг миқдорида жарима тўлайдилар;








































Время: 0.2151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск