ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2008 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2008 й. 283-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2008 й.

N 283



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий

барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон Фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 29 декабрдаги

283-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:

а) 2-илованинг (Инвестиция фондлари тўғрисида) 13-банди биринчи хатбошидаги "50" рақами "400" рақами билан алмаштирилсин;

б) 3-илованинг (Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисида) 11-бандидаги "50" рақами "400" рақами билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорида:

б) 1-иловада (Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисида):

1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом:

Ўзбекистон Республикаси ташқарисида жойлашган Ўзбекистон Республикаси мулки бўлган объектлар бўйича битишувларни амалга оширишда;

13-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"биржа савдолари (фақат таркибий ўзгартириладиган корхоналарга нисбатан қўлланилади)";

27-бандда "83-моддасининг тўққизинчи қисмига" сўзлари "134-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низомнинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 522-модда.

















































Время: 0.1849
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск