язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори/ Қимматли қоғозлар/ Умумий қоидалар. Қимматбаҳо қоғозлар эмиссияси ва уларнинг давлат рўйхати/ Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2008 й. 284-сон Қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 29 декабрдаги

284-сон қарорига

2-ИЛОВА



Эмиссиявий қимматли қоғозлар

чиқариш Ягона давлат реестрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб юритилади) юритиш ва ундаги маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари эмиссиявий қимматли қоғозларга татбиқ этилади.


2. Реестр қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича давлат ваколатли органининг марказий аппарати - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан шакллантирилади ва юритилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган марказий аппаратининг унинг ҳудудий бошқармалари реестрни шакллантириш ва юритиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш регламенти белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказувчи орган марказий аппарати раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.


3. Реестрда:

1) давлат рўйхатидан ўтказилиши рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришлар (қўшимча чиқаришлар) тўғрисидаги;

2) "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмайдиган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришлар (қўшимча чиқаришлар) тўғрисидаги;

3) бекор қилиш тўғрисидаги қарор рўйхатдан ўтказувчи орган ёки давлат қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан қабул қилинган эмиссиявий қимматли қоғозларни қўшимча чиқаришларнинг бекор қилинган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамлари (идентификация тартиб рақамлари) тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлиши керак.


4. Реестр электрон шаклда (маълумотларнинг электрон базасидан фойдаланган ҳолда) ва қоғозли манбада юритилади.



II. РЕЕСТРДАГИ МАВЖУД МАЪЛУМОТЛАР


5. Реестрда эмитент ва унинг томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак:

1) эмитентнинг унинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ ва қисқартирилган номи;

2) эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

3) юридик шахсларнинг давлат реестрига эмитентни ташкил этиш тўғрисида ёзув киритилган давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва бундай ёзув киритилган сана;

4) эмитентнинг солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами (СТИР);

5) эмитентнинг жойлашган жойи (почта манзили), эмитентнинг хат-хабарларни олиш учун бошқа манзиллари мавжуд бўлган тақдирда - ушбу манзиллар, шу жумладан электрон почта манзили ва веб-сайт ҳам кўрсатилади;

6) эмитентнинг рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бериладиган ягона коди;

7) эмитентни тугатиш ёки қайта ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар;

8) эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)га берилган давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва унинг берилган санаси, рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, давлат қимматли қоғозлари ҳолатида эса бундай қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)нинг рўйхатдан ўтказиш (идентификация) тартиб рақами ва унинг берилган санаси, шунингдек рўйхатдан ўтказиш (идентификация) тартиб рақами берган органнинг номи;

9) эмиссиявий қимматли қоғозларнинг тоифаси (тури, типи), серияси, шакли ва бошқа идентификация белгилари;

10) ушбу чиқариш (қўшимча чиқариш)нинг эмиссиявий қимматли қоғозлари сони;

11) ушбу чиқариш (қўшимча чиқариш)нинг ҳар бир эмиссиявий қимматли қоғозининг номинал қиймати;

12) номинал қиймат бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) умумий ҳажми;

13) ушбу чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) эмиссиявий қимматли қоғозлари ҳолати;

14) эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш усули.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ВА МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАН БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ой тугагандан кейин ўн кун мобайнида унинг томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўйича ахборотни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича шакллантиради ва рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар ой тугагандан кейин ўн кун мобайнида унинг томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўйича ахборотни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича шакллантиради ва рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.


8. Ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органга ёзма ва электрон шаклларда тақдим этилади.

Электрон шаклдаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим қилган электрон почта манзилига ёзма шаклда юборилади.


9. Ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган маълумотларни тақдим этиш санаси иш кунидан бошқа кунга тўғри келган ҳолларда тақдим этиш санаси ундан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади.


10. Тақдим этилган маълумотларда номувофиқлик аниқланган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкини аниқланган номувофиқликлар тўғрисида хабардор қилади, улар номувофиқликларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда зарур чора-тадбирлар кўрадилар.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзаро ҳамкорлиги бепул асосда амалга оширилади. Бунда тақдим этиладиган ахборотдан фақат ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилади.



IV. ЁЗУВЛАРНИ РЕЕСТРГА КИРИТИШ


12. Қуйидагилар Реестрга тегишли ёзувларни киритиш учун асос ҳисобланади:

1) рўйхатдан ўтказувчи органнинг:

эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)ни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги;

илгари рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)га ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги;

эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришни Реестрдан чиқариш ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)га илгари берилган давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақамини бекор қилиш тўғрисидаги;

Реестрдаги мавжуд маълумотларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори;

2) суднинг:

эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)ни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги;

эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)нинг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақамини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш, илгари рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)га ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги;

эмиссиявий қимматли қоғозлар эмитентини ва/ёки облигациялар бўйича таъминлашни тақдим этган шахсни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори;

3) қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳоллар.


13. Реестрга ёзув рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ўзгартиришлар киритиш учун асослар пайдо бўлгандан кейин уч иш куни мобайнида киритилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат рўйхатидан ўтказиш органининг юридик шахсларнинг давлат реестрига юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги ёзувни киритиш ҳақидаги ёзма тасдиқномаси асосида қимматли қоғозлар чиқаришни Реестрдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


V. РЕЕСТРДАН АХБОРОТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ


14. Реестрдаги мавжуд ахборотлар ҳар қандай манфаатдор шахс учун очиқ ҳисобланади ва мазкур шахс улардан фойдалана олади.

Реестрдаги мавжуд ахборотдан фойдаланиш рўйхатдан ўтказувчи органнинг Интернет тармоғидаги сайтига ушбу ахборотни жойлаштириш орқали амалга оширилади, у Реестрга тегишли маълумотларнинг киритилишига қараб мунтазам равишда янгилаб борилади.


15. Реестрдаги мавжуд ахборот эмиссиявий қимматли қоғозлар эмитенти (унинг ҳуқуқий вориси) ва бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ёзма сўровномасига биноан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан, ушбу Низомга 3, , 3б-иловалардаги намунага мувофиқ, Реестрдан кўчирма шаклида ёки сўралаётган ахборотнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома шаклида тақдим этилади.


16. Реестрдан кўчирма (сўралаётган ахборотнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома) рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган шахсларга тегишли сўровнома олингандан кейин беш иш куни мобайнида берилади (юборилади).


17. Рўйхатдан ўтказувчи орган сўровнома бўйича Реестрдан кўчирмани ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилганлардан бошқа ҳолларда тўлов асосида беради. Реестрдан кўчирма берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдоридаги тўлов рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Реестрдан кўчирма давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига бепул берилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан

чиқарилган қимматли қоғозлар тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Кўрсаткич номи


Кўрсаткич

мазмуни


1.

Эмиссиявий қимматли қоғознинг тўлиқ ва қисқартирилган номи



2.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш учун асослар



3.

Рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами



4.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий ҳажми (сўм)



5.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий сони (та)



6.

Эмиссиявий қимматли қоғоз номинали (сўм)



7.

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиш муддати (ой)



8.

Кимошди савдоси ўтказиш санаси (йил, сана, ой)



9.

Эмиссиявий қимматли қоғозларни қайтариш санаси (йил, сана, ой)



10.

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг фоиз ставкаси



11.

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш шакли (ҳужжатлар асосида ва/ёки ҳужжатларсиз)



12.

Бошқа маълумотлар



__________________________     __________     _________________

      (Ўзбекистон Республикаси                       (имзо)                            (Ф.И.О.)

       Молия вазирлиги масъул

            шахсининг лавозими)


М.Ў.





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Кўрсаткич номи


Кўрсаткич

мазмуни


1.

Эмиссиявий қимматли қоғознинг тўлиқ ва қисқартирилган номи



2.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш учун асослар



3.

Идентификация тартиб рақами



4.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий ҳажми (сўм)



5.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий сони (та)



6.

Эмиссиявий қимматли қоғоз номинали (сўм)



7.

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиш муддати (ойлар)



8.

Кимошди савдоси ўтказиш санаси (йил, сана, ой)



9.

Эмиссиявий қимматли қоғозларни қайтариш санаси (йил, сана, ой)



10.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар фоиз ставкаси



11.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш шакли (ҳужжатлар асосида ва/ёки ҳужжатларсиз)



12.

Бошқа маълумотлар



__________________________     __________     _________________

      (Ўзбекистон Республикаси                       (имзо)                            (Ф.И.О.)

       Марказий банки масъул

          шахсининг лавозими)


М.Ў.






Низомга

3-ИЛОВА



Эмитентлар томонидан чиқарилган эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестридан

КЎЧИРМА

Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан ушбу кўчирма тузилган ҳолат санаси


Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан кўчирма берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи


I. Эмиссиявий қимматли қоғозлар эмитенти тўғрисидаги маълумотлар


1.1

Тўлиқ фирма номи



1.2

Қисқартирилган фирма номи



1.3

Ташкилий-ҳуқуқий шакли



1.4

Солиқ тўловчининг индентификация тартиб рақами



1.5

Жойлашган жойи (почта манзили)



1.6

Хат-хабарлар олиш учун бошқа манзиллар



1.7

Эмитентнинг рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган ягона коди



II. Акциялар тўғрисидаги маълумотлар*


2.1

Чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (идентификация тартиб рақами) ва унинг берилган санаси



2.2

Имтиёзли номли акцияларнинг умумий сони (та)



2.3

Оддий номли акцияларнинг умумий сони (та)



2.4

Номинал қиймати (сўм)



2.5

Чиқаришнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича, сўм)



III. Корпоратив облигациялар тўғрисидаги маълумотлар*


3.1

Чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами (идентификация тартиб рақами) ва унинг берилган санаси



3.2

Облигацияларнинг умумий сони (та)



3.2.1

Облигациялар тури**



3.3

Номинал қиймати (сўм)



3.4

Чиқаришнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича, сўм)



3.5

Облигацияларнинг муомалада бўлиш муддати



3.6

Облигацияларни қайтариш санаси



3.7

Облигациялар бўйича фоиз ставкаси



IV. Эмитент опционлари тўғрисидаги маълумотлар


4.1

Чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами



4.2

Кўрсаткич номи


Кўрсаткич

мазмуни (миқдори)


V. Қимматли қоғозлар юзасидан фьючерслар тўғрисидаги маълумотлар


5.1

Чиқаришнинг (қўшимча чиқаришнинг) рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами



5.2

Кўрсаткич номи


Кўрсаткич

мазмуни (миқдори)


*) Маълумотлар ҳар бир чиқариш бўйича алоҳида тўлдирилади.

**) Маълумотлар ҳар бир тур бўйича алоҳида тўлдирилади.

______________________________     __________     _________________

      (рўйхатдан ўтказувчи орган                                  (имзо)                     (Ф.И.О.)

     масъул шахсининг лавозими)


М.Ў.






Низомга

3а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан

чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш

Ягона давлат реестридан

КЎЧИРМА

Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан ушбу кўчирма тузилган ҳолат санаси


Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан кўчирма берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи


Молия вазирлиги томонидан чиқарилган қимматли

қоғозлар тўғрисидаги маълумотлар


1.

Эмиссиявий қимматли қоғознинг тўлиқ ва қисқартирилган номи



2.

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш учун асослар



3.

Рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами



4.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий ҳажми (сўм)



5.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий сони (та)



6.

Эмиссиявий қимматли қоғоз номинали (сўм)



7.

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиш муддати (ойлар)



8.

Кимошди савдоси ўтказиш санаси (йил, сана, ой)



9.

Эмиссиявий қимматли қоғозларни қайтариш санаси (йил, сана, ой)



10.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар фоиз ставкаси



11.

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш шакли (ҳужжатлар асосида ва/ёки ҳужжатларсиз)



12.

Бошқа маълумотлар



______________________________     __________     _________________

      (рўйхатдан ўтказувчи орган                                  (имзо)                     (Ф.И.О.)

     масъул шахсининг лавозими)


М.Ў.





Низомга

3б-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш

Ягона давлат реестридан

КЎЧИРМА

Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан ушбу кўчирма тузилган ҳолатдаги санаси


Эмиссиявий қимматли қоғозлар реестридан кўчирма берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи


Марказий банк томонидан чиқарилган қимматли

қоғозлар тўғрисидаги маълумотлар


1.

Эмиссиявий қимматли қоғознинг тўлиқ ва қисқартирилган номи



2.

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш учун асослар



3.

Идентификация тартиб рақами



4.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий ҳажми (сўм)



5.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқаришнинг умумий сони (та)



6.

Эмиссиявий қимматли қоғоз номинали (сўм)



7.

Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиш муддати (ойлар)



8.

Кимошди савдоси ўтказиш санаси (йил, сана, ой)



9.

Эмиссиявий қимматли қоғозларни қайтариш санаси (йил, сана, ой)



10.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар фоиз ставкаси



11.

Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш шакли (ҳужжатлар асосида ва/ёки ҳужжатларсиз)



12.

Бошқа маълумотлар



______________________________     __________     _________________

      (рўйхатдан ўтказувчи орган                                  (имзо)                     (Ф.И.О.)

     масъул шахсининг лавозими)


М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 523-модда.