ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Кредитлашнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2008 й. 288-сон "Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2008 й.

N 288



ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ СОҲАСИДА

КОРХОНАЛАРНИ ВА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛЛИКНИ

КРЕДИТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурининг 1.5 ва 3.1-бандлари ижросини таъминлаш, шунингдек корхоналарни молиявий ва кредит йўли билан қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг инвестицион фаоллиги ўсишини рағбатлантириш ва модернизациялаш, аҳоли бандлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг кичик гуруҳи (кейинги ўринларда кичик гуруҳ деб аталади) 1-иловага* мувофиқ;

Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар кичик гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йилда қабул қилинган ҳужжатларига мувофиқ банкларнинг капиталлашувини ошириш учун бюджет маблағларидан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан ва бошқа акциядорларнинг маблағларидан ажратилган мақсадли маблағлар (кейинги ўринларда мақсадли маблағлар деб аталади) ҳисобига иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги фаолиятини мувофиқлаштириш;

мақсадли маблағлардан берилган кредитлар ҳисобига корхоналар томонидан янги қурилиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, товарларни реализация қилиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)нинг прогноз параметрларига эришилишига кўмаклашиш.


3. Кичик гуруҳ (Саидова) бажарилган ишлар тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳга кўриб чиқиш учун киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 526-модда.














































Время: 0.1968
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск