ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2008 й. 289-сон "Экспорт қилувчи корхоналар қарзини таркибий ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2008 й.

N 289



ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАР ҚАРЗИНИ

ТАРКИБИЙ ЎЗГАРТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурининг 1.9-банди ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек экспорт қилувчи корхоналарнинг кредиторлик қарзини таркибий ўзгартириш бўйича асосланган таклифларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан ташкил этилган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг экспорт қилувчи корхоналарнинг 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қарзини таркибий ўзгартиришга ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқаришга йўналтирилган таклифлар тайёрлаш бўйича кичик гуруҳи (кейинги ўринларда Кичик гуруҳ деб аталади) таркиби 1-иловага* мувофиқ;

Экспорт қилувчи корхоналарнинг қарзини таркибий ўзгартириш ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш юзасидан таклифлар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳужжатларнинг тегишли пакетлари ҳамда экспорт қилувчи корхоналар бўйича асослашларнинг қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда сифатли тайёрланишини ва уларнинг 2009 йил 15 февралгача Кичик гуруҳга тақдим этилишини таъминласинлар.


3. Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясига (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра экспорт қилувчи корхоналарга етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун қарзларни тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш ҳамда кўрсатиб ўтилган қарзлар бўйича ҳисобланган пеняларни ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилсин.


4. Кичик гуруҳ (Гуськова) 2009 йил 1 мартгача Республика комиссиясига экспорт қилувчи корхоналар мурожаатлари юзасидан тайёрланган бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича, 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун қарзларни таркибий ўзгартириш ҳамда кўрсатиб ўтилган қарзлар учун ҳисобланган пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича хулосаларни белгиланган тартибда тақдим этсин.


5. Республика комиссияси Кичик гуруҳ хулосаларини ҳисобга олган ҳолда экспортчи корхоналарга бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш тўғрисида қарор қабул қилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 527-модда.

















































Время: 0.2279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск