ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Кредитлашнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2008 й. 290-сон "Экспорт қилувчи корхоналарни молиявий ва кредит йўли билан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2008 й.

N 290



ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ

МОЛИЯВИЙ ВА КРЕДИТ ЙЎЛИ БИЛАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурининг 1.6-банди ижросини таъминлаш, шунингдек экспорт қилувчи корхоналарни молиявий ва кредит йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг инвестицион фаоллиги ўсишини рағбатлантириш ва модернизациялаш, аҳоли бандлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссиясига (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) экспорт қилувчи корхоналарнинг банкларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган ва жорий қарзлари суммасини таркибий ўзгартириш ҳамда жарима санкциялари ва пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳуқуқи берилсин.


2. Экспорт қилувчи корхоналарнинг банкларнинг кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган ва жорий қарзлари суммасини таркибий ўзгартириш ҳамда жарима санкциялари ва пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича мурожаатларини Комиссия томонидан кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Комиссияга:

банкларнинг илгари берилган кредитлари бўйича экспорт қилувчи корхоналарнинг муддати ўтказиб юборилган ва жорий қарзлари суммасини таркибий ўзгартириш ҳамда жарима санкциялари ва пеняларни ҳисобдан чиқариш масалалари бўйича тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йилда қабул қилинган ҳужжатларига мувофиқ банкларнинг капиталлашувини ошириш учун бюджет маблағларидан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан ва бошқа акциядорларнинг маблағларидан ажратилган мақсадли маблағлардан берилган кредитлар ҳисобига корхоналар томонидан янги қурилиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, товарларни реализация қилиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)нинг прогноз параметрларига эришилишига кўмаклашиш;

ишчи органнинг амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотини ҳар ойда кўриб чиқиш юклансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 528-модда.



















































Время: 0.1963
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск