ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2009 й. 1-сон "ОИТСга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2009 й.

N 1



ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ

МАРКАЗЛАРИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ

ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Республика ОИТСга қарши кураш маркази тузилмаси ва минтақавий марказларнинг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

ОИТСга қарши кураш марказлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича саъй-ҳаракатлар миллий режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича саъй-ҳаракатлар миллий режасини бажариш учун қабул қилсинлар ва унинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.

Белгилансинки, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳар чоракда Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссияси мажлисига 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича саъй-ҳаракатлар миллий режасига киритилган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этадилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

2009-2010 йиллар мобайнида бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қарзларини жалб этиш ҳисобига ОИТСга қарши кураш Республика маркази ва минтақавий марказларининг замонавий даволаш-диагностика асбоб-ускуналари билан қўшимча равишда жиҳозланишини ва таъмирлаш-реконструкция қилиш ишлари амалга оширилишини;

ОИТСга қарши кураш марказларининг тайёрланган ва юқори малакали мутахассислар билан бутланишини;

ОИВ инфекциясига қарши кураш соҳасида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларнинг малакаси доимий ва мунтазам равишда оширилишини назарда тутадиган тизим яратилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ОИТСга қарши кураш марказлари фаолияти мувофиқлаштирилишини, шунингдек улар томонидан диагностика ва даволашнинг ягона стандартларига риоя этиш назорат қилинишини, даволаш-профилактика муассасалари амалиётига илғор халқаро тажриба ҳисобга олинган ҳолда замонавий тиббиёт технологиялари жорий этилишини;

ОИВ инфекцияси профилактикаси, даволаш, беморларга қараш масалаларини интеграциялашнинг соғлиқни сақлаш амалиётига, барча даволаш-профилактика муассасалари фаолиятига жорий этилишини таъминласин;

чет эл тажрибасини ва аҳоли саломатлиги сақланишини ҳисобга олган ҳолда ОИВ инфекциясини диагностика қилиш ва даволашнинг Ўзбекистонда қўлланаётган методлари самарадорлигини баҳолаш бўйича тадқиқотларни амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика ОИТСга қарши кураш маркази

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директорнинг даволаш масалалари бўйича ўринбосари

Клиника бош врачи

(60 ўринли стационар)

Директорнинг эпидемиология масалалари бўйича ўринбосари





Поликлиника

Кундузги стационар

ОИВ/ОИТС бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ва вазиятни таҳлил қилиш ташкилий-методик бўлими

Лаборатория комплекси

Серология лабораторияси

Микробиология лабораторияси

Умумий клиник диагностика лабораторияси

Клиник иммунология лабораторияси

ПЗР (полимераз-занжирли реакция) диагностика лабораторияси

Биокимё лабораторияси

Эпидемиология мониторинги бўлими

Профилактик ва эпидемияга қарши ишлар бўлими





Маъмурий гуруҳ

Иш юритиш бўлинмаси

Молия-иқтисодиёт хизмати

Кадрлар бўлими


Дорихона




Хўжалик хизмати


Ходимларнинг умумий сони - 207 киши, шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 10 киши;

тиббиёт ходимлари - 165,25 киши;

хизмат кўрсатувчи ходимлар - 31,75 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

2-ИЛОВА



ОИТСга қарши кураш минтақавий марказларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бош врач

Бош врачнинг даволаш масалалари бўйича ўринбосари

Бош врачнинг эпидемиология масалалари бўйича ўринбосари

Поликлиника

Эпидемиология мониторинги бўлими

Лаборатория комплекси

Серология лабораторияси

Умумий клиник диагностика лабораторияси

Клиник иммунология лабораторияси

ПЗР (полимераз-занжирли реакция) диагностика лабораторияси

Биокимё лабораторияси


Методик, профилактик ва эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш бўлими

Маъмурий-хўжалик хизмати

Ходимларнинг умумий сони - 956 киши, шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 70,5 киши;

тиббиёт ходимлари - 784,75 киши;

хизмат кўрсатувчи ходимлар - 100,75 киши.


Изоҳ: штатдаги ходимлар сони ҳудуд аҳолиси сонига қараб ўзгариб боради (38 кишидан 126,5 кишигача).






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг ОИТС/ОИВ (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми/ОИВ касаллиги) эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси тўғрисида" 2003 йил 14 майдаги 214-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилик қиладиган республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорига 8-илова.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 1-2-сон, 3-модда.














































Время: 0.1748
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск