ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши /

Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.01.2009 й. 6-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 8 январдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида

наркотик воситалар, психотроп моддалар

ва  прекурсорларнинг  муомалада  бўлиши

билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликларни етиштиришга татбиқ этилмайди.


2. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ўз фаолияти тўғрисида (ишлаб чиқарилган, тайёрланган, олиб келинган (олиб кетилган), сотилган, фойдаланилган наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар миқдори тўғрисида) ушбу Низомга 1-4-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича чораклик ҳисоботни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 кунидан кечикмасдан, йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача бўлган муддатда тақдим этадилар.

Ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг Наркотик воситаларни назорат қилиш қўмитасига бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали буюртма хат билан тақдим этилади. Ушбу ҳолатда почта штемпелида қўйилган сана ҳисоботни тақдим этиш санаси ҳисобланади.

Юридик шахслар чораклик ва йиллик ҳисоботлари нусхаларини ўзининг юқори ташкилотига тақдим қилишлари лозим.



II. ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


3. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар сотиш (бериш)га лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича сотилган (берилган) ҳар бир наркотик восита, психотроп модда ва прекурсор миқдори ва уларнинг ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиғи тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.


4. Наркотик воситалар ва психотроп моддалар ишлаб чиқарувчилар, тайёрловчилар ҳисобланган ҳамда уларни сотишга лицензияси бўлган юридик шахслар, шунингдек наркотик воситалар ва психотроп моддалардан фойдаланган ҳолда комбинацияланган дори препаратларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сотиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.

6. Наркотик воситалар ва психотроп моддалардан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар, шунингдек илмий ва ўқув мақсадларида наркотик воситалар ва психотроп моддалардан фойдаланиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.

8. Прекурсорлар ишлаб чиқаришга, шунингдек улардан ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун фойдаланишга лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича прекурсорларнинг муомалада бўлиши бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботлар тақдим этадилар.


9. Юридик шахслар улар қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда охирги ҳисоботлар тақдим қилинган вақтдан бошлаб ва қайта ташкил этилган ёки тугатилган вақтгача бўлган давр учун ҳисоботларни, шу жумладан, қайта ташкил этилган ва тугатилган кундаги ҳолатига кўра наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг захиралари тўғрисида маълумотлар тақдим этадилар.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг Наркотик воситаларни назорат қилиш қўмитаси киритилган ҳисоботлар асосида йиғма ҳисобот тузади ва уни илова қилинаётган шакллар бўйича Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига ва Давлат комиссияси билан келишган ҳолда БМТ Наркотик моддалар устидан назорат қилиш Халқаро қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ва шакл бўйича Халқаро қўмитага тақдим этади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Мазкур Низомда назарда тутилган маълумотларни тақдим этмаганлиги ва тақдим этиш муддатларини бузганлиги, шунингдек нотўғри ҳисобот маълумотлари берганлиги учун юридик шахслар раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг Наркотик воситаларни назорат қилиш қўмитасига тақдим этиладиган маълумотлар маҳфий ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.






Низомга

1-ИЛОВА



20___й. ___________ да наркотик воситалар,

психотроп моддалар ва прекурсорлар

сотилиши (берилиши) тўғрисида

ҲИСОБОТ

       

(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

     

Наркотик восита,

психотроп модда,

прекурсор номи,

дори шакли,

дозировкаси


Ўлчов

бирлиги


Ҳисобот

даври

бошидаги

қолдиқ


Кирим


Ҳисобот

даврида

сотилгани

(берилгани)


Ҳисобот даври

охиридаги ҳолатига

кўра қолдиқ


1


2

3

4

5

6













































































Изоҳ:

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар сотиш (бериш) бўйича ҳисобот шакли ҳар бир тур бўйича алоҳида тўлдирилади.

Ўлчов бирлиги: ампулалар, флаконлар, шприц-тюбиклар, таблеткалар, шамдорилар, трансдермал пластирлар, прекурсорлар учун - г (мл).

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин.

20___й. "___"_________ М.Ў.


Ижрочининг фамилияси, исми,

отасининг исми ва телефон рақами

__________________________

Ташкилот ______________  ___________

раҳбари                 (Ф.И.О.)         (имзо)


Моддий жавобгар шахс

_________________________  ___________

(Ф.И.О.)    (имзо)




Низомга

2-ИЛОВА



20____ йилда наркотик воситалар, психотроп моддалар ва (ёки)

наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан

фойдаланган ҳолда комбинациялаштирилган дори воситалари

ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи корхоналарнинг

ҲИСОБОТИ

          

(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

       

Наркотик

восита,

психотроп

модда ва

прекурсор

субстанцияси

номи


Тайёр

маҳсулот-

нинг номи,

дори

шакли,

дозиров-

каси


Тайёр

маҳсулот-

нинг ўлчов

бирлиги


Ҳисобот

даври бошига

қолдиқ


Ҳисобот

даври-

даги

суб-

станция

кирими


Ҳисобот

даврида

ишлаб

чиқариш,

тайёрлаш

учун фой-

даланилган

субстанция


Субстан-

циянинг

табиий

камайиши


Ҳисобот

даврида

сотилган

тайёр

маҳсу-

лот


Ҳисобот

даври

охиридаги

субстан-

ция қол-

диғи


Ҳисобот

даври

охиридаги

тайёр

маҳсулот

қолдиғи


суб-

стан-

ция


тайёр

маҳ-

сулот


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11































20___ й. "___" ___________         М.Ў.


Ташкилот раҳбари





(Ф.И.О.)




         




(имзо)




         

Ижрочининг фамилияси, исми,

отасининг исми ва телефон рақами







Моддий жавобгар шахс




        




(Ф.И.О.)




         




(имзо)

      

Изоҳ:

Наркотик воситалар, психотроп моддаларнинг ҳар бир тури ва дори препаратининг ҳар бир тури бўйича ҳисобот шакли алоҳида тўлдирилади.

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин.






Низомга

3-ИЛОВА



20____ йил ______да тиббиётда ва ветеринарияда

ва (ёки) илмий ва ўқув мақсадларида наркотик

моддалар, психотропик моддалар ва прекурсорлардан

фойдаланиш тўғрисида

ҲИСОБОТ

          

(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

     

Наркотик восита, психотроп

модда, прекурсор номи, дори

шакли, дозировкаси


Ўлчов

бирлиги


Ҳар бир тур

бўйича йиллик

эҳтиёж


Ҳисобот даври

бошидаги

қолдиқ


Кирим


Чиқим


Ҳисобот даври

охиридаги ҳолатига

кўра қолдиқ


1


2

3

4

5

6

7

        

         







        

        







         

         







          

         







20___ й. "___" ___________         М.Ў.


Ташкилот раҳбари





(Ф.И.О.)




         




(имзо)




         

Ижрочининг фамилияси, исми,

отасининг исми ва телефон рақами







Моддий жавобгар шахс




        




(Ф.И.О.)




         




(имзо)

        

Изоҳ:

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш бўйича ҳисобот шакллари ҳар бир тур бўйича алоҳида тўлдирилади.

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин, хусусий даволаш-профилактика муассасалари ва дорихоналар ҳисоботларни вилоятлар соғлиқни сақлаш бўлимларининг Доимий фаолият кўрсатувчи комиссиялари орқали тақдим этадилар.






Низомга

4-ИЛОВА



20___ й. ___________ да прекурсорларнинг

муомалада бўлиши бўйича

ҲИСОБОТ

         

       

(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

Т/р

Прекур-

сор номи


Ўлчов

бир-

лиги


Ишлаб чиқарилган

ва олиб келинган


Истеъмолч-

иларга

жўнатилгани

(сотилгани)


Ўз

эҳтиёжи

учун

сарф-

лан-

гани


Табиий

кама-

йиши


Ишлаб

чиқариш

жараё-

нидаги

йўқотиш


Ҳисобот

даври

охиридаги

қолдиқ


ҳисобот

даври

боши-

даги

қолдиқ


ҳисобот

даврида

ишлаб

чиқарил-

гани


импорт


респуб-

лика

ичида

сотиб

олин-

гани


қолдиқ

билан

бирга

давр

мобай-

нида

жами

кирим


шу жумладан:


ички

бозорга


экс-

портга



1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1.















2.















3.















20___ й. "___" ___________        М.Ў.


Ташкилот раҳбари





(Ф.И.О.)




         




(имзо)




         

Ижрочининг фамилияси, исми,

отасининг исми ва телефон рақами







Моддий жавобгар шахс




        




(Ф.И.О.)




         




(имзо)

     

Изоҳ:

Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 1-2-сон, 5-модда.











































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск