ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /Марказий банк Бошқарувининг 273-В-3-сон, Молия вазирлигининг 108-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 21.11.2008 й. Қарори (АВ томонидан 05.01.2009 й. 1548-3-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.01.2009 й.
N 1548-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 21.11.2008 й. N 273-В-3 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 21.11.2008 й. N 108 |
ҚАРОРИ
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес
субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар
ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан
микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
(2009 йил 15 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Микромолиялаштириш тўғрисида"ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга (2006 йил 21 февраль, рўйхат рақами 1548 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 8-сон, 60-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк раиси
|
Ф. Муллажонов |
Молия вазири |
Р. Азимов |
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига
бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк"
кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш
тартиби тўғрисида низомга киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 28-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"ёш оилалар"
2. 39-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 1-2-сон, 8-модда.