ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.01.2009 й. ПҚ-1031-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сонли Қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.2009 й.

N ПҚ-1031


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТИКЛАНИШ ВА

ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2006 ЙИЛ

16 МАЙДАГИ ПҚ-350-СОНЛИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурларида Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокини такомиллаштириш, шунингдек тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 6 январдаги

ПҚ-1031-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт

жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сонли қарорига

киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошқарув ходимларининг чекланган сони 19 нафардан иборат бўлган Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси".


2. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 2-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисида низом):

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"етакчи тармоқларни модернизация қилиш учун муҳим устувор аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун хорижий технологиялар ва ускуналарни сотиб олишга маблағларни мақсадли йўналтирган ҳолда республиканинг тижорат банкларига Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан белгиланган тартибда кредит линияларини очиш";

олтинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 3-сон, 11-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 1-сон, 16-модда













































Время: 0.1452
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск