Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2009 й. ПҚ-1029-сон "Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2009 й.

N ПҚ-1029



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТЧИЛАРИНИНГ 2012 ЙИЛ ЛОНДОН

ШАҲРИ (БУЮК БРИТАНИЯ)ДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН

XXX ЁЗГИ ОЛИМПИАДА ВА XIV ПАРАЛИМПИАДА

ЎЙИНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШГА

ТАЙЁРГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриши ва муваффақиятли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларига тайёргарлик кўришини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.


2. Республика комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) икки ой муддатда Ўзбекистон спортчиларини XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга босқичма-босқич тайёрлаш Дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда:

спорт клублари ва жамоалари тарбияланувчилари орасидан, айниқса республикамиз минтақаларидан ёш, иқтидорли спортчиларни танлаб олишни такомиллаштириш тадбирларини амалга оширишга ҳамда уларнинг спорт маҳоратини ошириш бўйича тайёргарликни ташкил этишга;

олий спорт маҳорати мактаблари ва олимпия захираси коллежларини янада ривожлантириш негизида спортчилар захирасини тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратишга;

олимпия мусобақалари турлари бўйича спорт марказлари ва базаларини спорт федерацияларига бириктириш, уларни зарур ҳолда реконструкция қилиш ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозлашга;

спортчилар ва уларни тайёрлаётган спорт базаларини махсус озиқ-овқат, тиббий хизмат, замонавий спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлашни молиялаштириш механизмини такомиллаштиришга;

олимпия спорт турларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун йирик корхоналар ва хусусий бизнес вакилларини ҳомийлар сифатида жалб этишга;

спортчилар билан ишлаётган мураббийлар ва мутахассисларнинг узлуксиз таълим олишини ривожлантириш, замонавий илмий-методик технологияларни татбиқ этиш ҳисобидан спорт бўйича кадрлар малакасини янада оширишга алоҳида эътибор қаратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, олимпия спорт турлари федерациялари ва физкультура-спорт жамиятлари 2009 - 2012 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган спорт жиҳозлари, анжомлар ва махсус спорт кийими учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда олиб келинадиган анжомлар ва ускуналардан мақсадли фойдаланиш ва уларнинг сақланиши, олимпия спорт турлари бўйича бириктирилган спорт марказлари ва базаларининг фаолияти самарали ташкил этилиши устидан назоратни таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек манфаатдор спорт ташкилотлари бир ой муддатда минтақавий дастурларни ишлаб чиқсин ва Республика комиссиясига тақдим этсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

жумладан, маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон терма жамоалари учун спортчиларни тайёрлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, шунингдек уларга бириктирилган спорт марказлари ва базаларини реконструкция қилиш;

мамлакат терма жамоалари спортчилари, мураббийлари ва бошқа мутахассислари учун қулай ижтимоий-маиший ва моддий шарт-шароитлар яратишга ҳар томонлама кўмаклашиш.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 3-сон, 10-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил., 1-сон, 14-модда














































Время: 0.1631
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск