Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.01.2009 й. ПҚ-1041-сон "Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2009 й.

N ПҚ-1041



ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг илдам ривожланишини таъминлаш, шу асосда иқтисодиётнинг барқарор ҳамда жадал тараққий топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республика минтақаларининг табиий ҳамда иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек янги иш ўринларини шакллантириш ва аҳолининг, айниқса ёшларнинг бандлигини, одамларнинг даромадларини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Республика йўл жамғармасининг 1-иловага* мувофиқ Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш доирасида энг серқатнов участкаларда йўлларни тўртта полосагача кенгайтирган ҳолда ер полотносини тайёрлаш борасидаги йўл ишларини жадаллик билан олиб бориш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда тайёрланган 2009 йилда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини жадал барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш Дастурининг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзбекэнерго" ДАК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Республика йўл жамғармаси, "Ўзавтойўл" ДАК билан биргаликда 1-2-иловаларда кўрсатилган лойиҳалар бўйича техник-иқтисодий асослар ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини таъминласин.


4. Белгилансинки, хўжалик бирлашмалари ва хўжалик юритувчи субъектлар, инвестиция лойиҳалари ташаббускорларининг шахсий маблағлари, шунингдек ихтисослаштирилган тармоқлар ривожланиш жамғармаларининг маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тижорат банклари ва халқаро молия институтларининг кредитлари ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда модернизациялаш бўйича ишларни молиялашнинг асосий манбалари ҳисобланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзавтойўл" ДАК, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментлари раҳбарлари зиммасига Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш Дастурларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


6. 2009 йилда Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини жадал барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш Дастурларининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссия таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, Комиссияга, зарур ҳолларда, тасдиқланган Дастур параметрларига тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш Дастурларининг амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг мажлисларида ҳар ойда кўриб чиқилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 4-сон, 21-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 1-сон, 19-модда



















































Время: 0.1519
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск