Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия хисоби /

Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 19.01.2009 й. 1885-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 13.12.2008 й. 28/4-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 19 январда 1885-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2008 йил 13 декабрдаги

28/4-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тижорат банкларида қимматли қоғозлар

билан амалга ошириладиган операцияларнинг

бухгалтерия ҳисоби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ҳамда "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш ва қимматли қоғозлар бозорида воситачилик билан боғлиқ операциялар ҳамда қимматли қоғозлар билан муддатли битимларга оид операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.


I. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

ЧИҚАРИЛАДИГАН АКЦИЯЛАР ҲИСОБИ


1. Қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг эмитент банкка берилган нусхасига асосан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари";

Кт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ".

2. Обуна қилинганда ва акция олди-сотди шартномаси тузилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

а) имтиёзли акциялар бўйича:

Дт 30303 - "Имтиёзли акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми (контр-пассив)";

Кт 30309 - "Рўйхатдан ўтказилган устав капитали - Имтиёзли";

б) оддий акциялар бўйича:

Дт 30306 - "Оддий акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми (контр-пассив)";

Кт 30312 - "Рўйхатдан ўтказилган устав капитали - Оддий".


3. Акция учун тўлов тўлиқ ёки қисман олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи;

Кт 30303 - "Имтиёзли акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми (контр-пассив)" ёки 30306 - "Оддий акциялар учун обуна маблағининг тўланмаган қисми (контр-пассив)".


4. Тўлов тўлиқ олингандан сўнг битим амалга оширилганда, акция бўйича эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини тасдиқловчи депо ҳисобварағидан олинган тегишли кўчирмага асосан бир вақтнинг ўзида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) имтиёзли акциянинг номинал қийматига:

Дт 30309 - "Рўйхатдан ўтказилган устав капитали - Имтиёзли";

Кт 30315 - "Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли";

б) оддий акциянинг номинал қийматига:

Дт 30312 - "Рўйхатдан ўтказилган устав капитали - Оддий";

Кт 30318 - "Чиқарилган устав капитали - Оддий";

в) обуна баҳоси ва номинал қиймат ўртасидаги ижобий фарқ суммасига:

Дт 30309 - "Рўйхатдан ўтказилган устав капитали - Имтиёзли" ёки

30312 - "Рўйхатдан ўтказилган устав капитали - Оддий";

Кт 30603 - "Қўшилган капитал";

г) жойлаштирилган акциялар бўйича:

Дт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари".

5. Акцияларнинг чиқарилиши билан боғлиқ бўлган харажатлар 56795 - "Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағининг "Акцияларни чиқариш билан боғлиқ харажатлар" алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.


6. Агар акциялар чиқарилишидан аввал акциянинг қиймати потенциал акциядорлар томонидан тўлиқ ёки қисман тўланганда, акциялар бўйича олдиндан тўловлар, акциялар чиқарилишига қадар мажбуриятларда акс эттирилади. Шунингдек, банкнинг янги акцияларига обунада иштирок этиш кафолати учун потенциал акциядорлар томонидан омонат (депозит) қўйилиши мумкин.

Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) олдиндан тўлов амалга оширилганда:

Дт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи;

Кт 29830 - "Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар";

б) акциялар сотилганда, акция бўйича эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини тасдиқловчи депо ҳисобварағидан олинган тегишли кўчирмага асосан:

Дт 29830 - "Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар" - тўлов суммасига;

Кт 30315 - "Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли" ёки

30318 - "Чиқарилган устав капитали - Оддий" - акциянинг номинал қийматига;

Кт 30603 - "Қўшилган капитал" - тўлов суммаси билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ суммасига.

в) бир вақтнинг ўзида ушбу Йўриқноманинг 4-банди "г)" кичик бандида кўрсатилган бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади.


7. Эълон қилинган дивидендларнинг ҳисобланиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали амалга оширилади:

Дт 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" (йиллик дивидендларни ҳисоблашда);

31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" (оралиқ дивидендларни ҳисоблашда);

30903 - "Умумий захира фонди" (фойда етмаганда имтиёзли акциялар бўйича);

Кт 29822 - "Тўланиши лозим бўлган дивидендлар".


8. Дивидендлар тўланганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29822 - "Тўланиши лозим бўлган дивидендлар";

Кт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи.


9. Ҳисобланган дивидендлар қонунчиликда белгиланган тартибда банк устав капиталини оширишга йўналтирилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 29822 - "Тўланиши лозим бўлган дивидендлар";

Кт 30315 - "Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли" ёки

30318 - "Чиқарилган устав капитали - Оддий" - акциянинг номинал қийматига;

Кт 30603 - "Қўшилган капитал" - номинал қийматидан юқори суммасига.

Бир вақтнинг ўзида ушбу Йўриқноманинг 4-банди "г)" кичик бандида кўрсатилган бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади.


10. Акцияларнинг номинал қийматини ошириш ҳисобига устав капитали кўпайтирилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 30603 - "Қўшилган капитал" ёки

31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ёки 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" (30603 ҳисобварағида маблағ етмаганда);

Кт 30315 - "Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли" ёки

30318 - "Чиқарилган устав капитали - Оддий".


11. Тақсимланмаган фойдани капиталлаштириш ҳисобига қўшимча акциялар жойлаштирилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)";

Кт 30315 - "Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли" ёки

30318 - "Чиқарилган устав капитали - Оддий" - акциянинг номинал қийматига;

Кт 30603 - "Қўшилган капитал" - номинал қийматидан юқори суммасига.


12. Илгари чиқарилган қимматли қоғозларга эркин айирбошлаш ҳисобига банк акциялари жойлаштирилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) имтиёзли акцияларни оддий акцияларга ёки имтиёзли акцияларни бошқа турдаги имтиёзли акцияларга айирбошланганда:

Дт 30315 - "Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли" - акциянинг номинал қийматига;

Кт 30315 - "Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли" ёки

30318 - "Чиқарилган устав капитали - Оддий" - акциянинг номинал қийматига;

б) эркин айирбошланадиган облигациялар айирбошлаш учун тақдим этилганда:

Дт 23602 - "Чиқарилган облигациялар" баланс ҳисобварағининг "Эркин айирбошланадиган облигациялар" шахсий ҳисобварағида - эркин айирбошлашга тақдим этилган қимматли қоғоз қийматига;

Кт 30315 - "Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли" ёки

30318 - "Чиқарилган устав капитали - Оддий" - акциянинг номинал қийматига;

Кт 30603 - "Қўшилган капитал" - номинал қийматидан юқори суммасига, айирбошлаш коэффициенти 1 дан юқори бўлганда.


13. Акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ҳисобига уларнинг сонини кўпайтиришда (майдалашда), банклар ҳар бир акциядорнинг акцияси сонига мувофиқлаштириш учун шахсий ҳисобварақларда тегишли тузатишларни амалга оширади. Бу ҳолда улар бўйича бош китобда бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилмайди.

Акциялар сонини камайтириш ҳисобига уларнинг номинал қийматини оширишда (йириклаштиришда), бош китобда ҳеч қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш талаб этилмайди ва фақат шахсий ҳисобварақларда тузатишлар амалга оширилади.


14. Агар банк ўз акцияларини уларни қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олса, у ҳолда банкнинг ўз капитали акцияни сотиб олиш қийматига камаяди. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 30321 - "Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Имтиёзли (контр-пассив)" ёки

30324 - "Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Оддий (контр-пассив)";

Кт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи.


15. Агар банк ўз акцияларини бекор қилиш мақсадида сотиб олса, у ҳолда акциялар 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари" ҳисобварағига 1 сўм шартли баҳода қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:

Дт 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари";

Кт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ".


16. Агар банк ўз акцияларини кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олса, у ҳолда акциялар 90337 - "Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари" ҳисобварағига номинал қийматида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:

Дт 90337 - "Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари";

Кт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ".


17. Cотиб олинган банкнинг ўз акциялари кейинчалик иккиламчи бозорда қайта сотилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) сотиб олиш баҳосига нисбатан қиммат баҳода сотилганда:

Дт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи - акцияни сотиш қийматига;

Кт 30321 - "Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Имтиёзли (контр-пассив)" ёки 30324 - "Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Оддий (контр-пассив)" - акцияни сотиб олиш қийматига;

Кт 30603 - "Қўшилган капитал" баланс ҳисобварағининг "Қайта сотиб олинган ўз акциялари бўйича қўшилган капитал" шахсий ҳисобварағи - қайта сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги ижобий фарқ суммасига;

б) сотиб олиш баҳосига нисбатан арзон баҳода сотилганда:

Дт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи - акцияни сотиш қийматига;

Дт 30603 - "Қўшилган капитал" - акцияни қайта сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги салбий фарқ суммасига, кредит қолдиғи доирасида;

Кт 30321 - "Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Имтиёзли (контр-пассив)" ёки 30324 - "Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Оддий (контр-пассив)" - акцияни сотиб олиш қийматига.

30603 - "Қўшилган капитал" ҳисобварағининг "Ўз акцияларини сотиб олишдан олинган қўшилган капитал" алоҳида шахсий ҳисобварағининг қолдиғи нолга тенг бўлса, акцияни қайта сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги салбий фарқ 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" баланс ҳисобварағига ўтказилади.

в) бир вақтнинг ўзида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90337 - "Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари".


18. Акциялар бекор қилинганда ёки банкнинг акциядорлик капитали камайтирилганда (устав ҳужжатларига киритиладиган тегишли ўзгартиришлар Марказий банкда рўйхатга олингандан сўнг), қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 30315 - "Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли" ёки

30318 - "Чиқарилган устав капитали - Оддий" - акциянинг номинал қийматига;

Кт 30321 - "Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Имтиёзли (контр-пассив)" ёки 30324 - "Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Оддий (контр-пассив)" - акцияни сотиб олиш қийматига.

Ўз акцияларини сотиб олиш билан уларнинг номинал қиймати ўртасидаги ижобий ёки салбий фарқ 30603 - "Қўшилган капитал" ҳисобварағининг мос равишда дебети ёки кредитига олинади. Ҳисобварақнинг кредит қолдиғи етарли бўлмаганда, етмаган салбий фарқ 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига олинади.

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари".



II. ҚАРЗ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ ЧИҚАРИШ

ВА УЛАРНИ СЎНДИРИШ БЎЙИЧА

ОПЕРАЦИЯЛАР ҲИСОБИ


19. Тижорат банклари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ облигациялар, депозит сертификатлари, векселлар ва бозорда муомалада бўладиган бошқа қарз қимматли қоғозларини чиқариши мумкин. Банк томонидан чиқарилган қарз қимматли қоғозларининг ҳисоби уларнинг номинал қиймати бўйича 23600 - "Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар" баланс ҳисобварағининг тегишли ҳисобварақларида юритилади.


20. Ҳужжатсиз ёки ҳужжатли қимматли қоғозларнинг бланкалари Марказий депозитарийда ҳисобга олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 90327 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари";

Кт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ".

Дт 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари";

Кт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ".


21. Қимматли қоғозлар номинал қиймати бўйича жойлаштирилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи;

Кт 23600 - "Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар".

Дт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90327 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари".

Дт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари".


22. Қимматли қоғоз номинал қийматидан юқори баҳода сотилганда сотиш баҳоси ва номинал қиймат ўртасидаги фарқ (мукофот) 23696 - "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот (премия)" ҳисобварағининг кредитига сотиш кунида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:

Дт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи - қимматли қоғозни сотиш қийматига;

Кт 23600 - "Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар" - қимматли қоғознинг номинал қийматига;

Кт 23696 - "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот (премия)" - қимматли қоғозни сотиш қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ суммасига.

Бир вақтнинг ўзида бланка ёзиб берилганда ёки инвесторнинг депо ҳисобварағига ўтказилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90327 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари".

Дт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари".


23. Қимматли қоғоз номинал қийматидан паст баҳода сотилса, номинал қиймати ва сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ (дисконт) 23698 - "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)" ҳисобварағининг дебетига сотиш санасида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:

Дт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи - қимматли қоғозни сотиш қийматига;

Дт 23698 - "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)" - қимматли қоғознинг номинал қиймати ва сотиш қиймати ўртасидаги фарқ суммасига;

Кт 23600 - "Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар" - қимматли қоғознинг номинал қийматига.

Дисконтлар баланс ҳисоботида чиқарилган қимматли қоғозларнинг умумий суммасидан чегирма кўринишида акс эттирилади.


24. Мукофотни амортизация қилиш ва фоизли даромадларни тан олиш ҳамда дисконтни амортизация қилиш ва фоизли харажатларни тан олиш реал фоиз ставкаларини қўллаган ҳолда "Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида"ги низомга (2004 йил 30 январь, рўйхат рақами 1306 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил январь, 4-сон) мувофиқ амалга оширилади.


25. Агар қимматли қоғозлар фоизларни тўлаш даврлари орасида сотилган бўлса, сотилган ва тўланиши лозим бўлган фоизли мажбуриятлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали сотиш санасида ҳисобга олинади:

Дт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи;

Кт 22414 - "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар".


26. Қимматли қоғозлар сўндириш ёки қайта сотиш шартлари билан сотиб олинганда, қимматли қоғозлар балансдан чиқарилади. Агар сотиб олиш баланс қийматида бўлса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

а) илгари номинал қийматда сотилган қимматли қоғозлар сотиб олинганда:

Дт 23600 - "Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар" - номинал қийматга;

Кт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи - номинал қийматга;

б) илгари дисконт билан сотилган қимматли қоғозлар сотиб олинганда:

Дт 23600 - "Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар" - номинал қийматга;

Кт 23698 - "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)" - дисконтнинг қолдиқ қиймати доирасида;

Кт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи - қимматли қоғозни сотиб олиш қийматига;

в) илгари мукофот билан сотилган қимматли қоғозлар сотиб олинганда:

Дт 23600 - "Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар" - номинал қийматга;

Дт 23696 - "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот (премия)" - мукофотнинг қолдиқ қиймати доирасида;

Кт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи - қимматли қоғозни сотиб олиш қийматига;

г) ҳисобланган фоизларни тўлашда:

Дт 22414 - "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар";

Кт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи.


27. Агар банк қимматли қоғозни номинал қийматидан паст баҳода сотиб олса, номинал қиймат ва сотиб олиш баҳоси ўртасида ижобий фарқ 45994 - "Бошқа фоизсиз даромадлар" ҳисобварағининг "Чиқарилган қарз мажбуриятлари билан боғлиқ операциялардан олинган даромадлар" алоҳида шахсий ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади. Агар банк томонидан қимматли қоғоз баланс қийматидан юқори баҳода сотиб олинса, баланс қиймати ва сотиб олиш баҳоси ўртасидаги салбий фарқ 55995 - "Бошқа фоизсиз харажатлар" ҳисобварағининг "Чиқарилган қарз мажбуриятлари билан боғлиқ операциялар бўйича қилинган харажатлар" алоҳида шахсий ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади.


28. Агар банк қимматли қоғозни бекор қилиш мақсадида сотиб олган бўлса, у ҳолда қимматли қоғозлар 1 сўм шартли баҳода қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ҳисобга олинади:

Дт 90327 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари";

Кт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ".


Дт 90329 - "Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари";

Кт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ".


29. Агар банк қимматли қоғозларни қайта сотиш мақсадида сотиб олган бўлса, у ҳолда қимматли қоғозлар 90337 ҳисобварағида номинал қиймат бўйича, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:

Дт 90337 - "Банкнинг сотиб олинган қимматли қоғозлари";

Кт 96314 - "Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ".



III. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН

БОҒЛИҚ БОШҚА ОПЕРАЦИЯЛАР ҲИСОБИ


1-§. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ

инкассо операциялари ҳисоби


30. Мижоздан ёки банк-корреспондентдан маҳаллий (ички) ёки хорижий (ички) векселлар инкассога қабул қилинганда банк томонидан векселнинг номинал қийматига кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 90965 - "Инкассога қабул қилинган маҳаллий (ички) векселлар" ёки

90972 - "Инкассога қабул қилинган хорижий (ички) векселлар";

Кт 96323 - "Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ".


31. Векселни тўлаш муддати келганда банк векселни тўловчига тақдим этади. Вексель бўйича тўлов тўлиқ ёки қисман амалга оширилганда ёки тўловсиз қайтарилганда (тўлашдан бош тортиш ёки ҳисобварағида маблағ етишмаслик ҳолларида) қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96323 - "Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90965 - "Инкассога қабул қилинган маҳаллий (ички) векселлар" ёки

90972 - "Инкассога қабул қилинган хорижий (ички) векселлар".


Вексель бўйича қисман тўлов амалга оширилганда векселнинг тўланмаган суммаси 90963 - "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:

Дт 90963 - "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари";

Кт 96321 - "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича контр-ҳисобварақ".


32. Вексель бўйича ушбу банкда ўз ҳисобварағига эга бўлмаган тўловчилар ёки вакил-банклардан тўловни олиш учун векселлар инкассога жўнатилганда, уларнинг номинал қийматига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 90979 - "Инкассога жўнатилган маҳаллий (ташқи) векселлар" ёки

90986 - "Инкассога жўнатилган хорижий векселлар";

Кт 96330 - "Инкассога жўнатилган (ташқи) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ".


33. Вексель тўловчиси томонидан вексель бўйича тўлов амалга оширилгандан сўнг қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96330 - "Инкассога жўнатилган (ташқи) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90979 - "Инкассога жўнатилган маҳаллий (ташқи) векселлар" ёки

90986 - "Инкассога жўнатилган хорижий векселлар".


34. Банклар қимматли қоғозлар билан боғлиқ инкассо операцияларидан даромадлар ва харажатлар кўриши мумкин. Бу ҳолда, даромадлар 45257 - "Мижозларга инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар" ҳисобварағида ва харажатлар 55158 - "Инкассо операцияларини амалга ошириш бўйича ва воситачилик харажатлари" ҳисобварақларида ҳисобга олинади.



2-§. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ инвестициявий

воситачилик операциялари ҳисоби


35. Банклар мижозлар билан тузилган воситачилик ёки топшириқ шартномалари асосида қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича операцияларни бажариши мумкин. Қимматли қоғозларни сотиб олиш учун мижозлар томонидан ўтказилган пул маблағлари, ҳамда воситачилик ва топшириқ шартномалари бўйича мижозларнинг қимматли қоғозларини сотишдан олинган пул маблағларининг ҳисоби 22608 - "Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари" баланс ҳисобварағининг "Қимматли қоғозлар билан брокерлик операциялари бўйича мижозлар маблағлари" алоҳида ҳисобварағида юритилади.


36. Сотиш учун ёки мижоз топшириғига асосан сотиб олинган қимматли қоғозлар 93616 - "Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари" ва 93623 - "Сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари" кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида номинал қиймат бўйича ҳисобга олинади:

Дт 93616 - "Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари" ёки

93623 - "Сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари";

Кт 96379 - "Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ".


37. Мижозларнинг топшириғига кўра сотиш учун олинган қимматли қоғозлар сотилмаганда, улар мижозларга қайтарилганда, шунингдек мижозларга уларнинг топшириғи бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларни топширишда қимматли қоғозларнинг номинал қийматига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96379 - "Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 93616 - "Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари" ёки

93623 - "Сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари".


38. Банклар томонидан воситачилик операцияларини бажаришдан олинган даромадлар 45209 - "Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган инвестициявий воситачилик операциялари бўйича даромадлар" ҳисобварағининг кредитида ҳисобга олинади.



3-§. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ

андеррайтинг операциялари ҳисоби


39. Банклар андеррайтинг операцияларини, яъни, қимматли қоғозларни уларнинг биринчи эгаларига сотиш бўйича (эмиссиянинг дастлабки жойлаштирилиши) операцияларини бажариши ҳамда эмитент топшириғига кўра қимматли қоғозларни сўндириш операцияларини амалга ошириши мумкин.

40. Қимматли қоғозлар эмитентдан жойлаштириш учун олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 93616 - "Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари" ёки

93623 - "Сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари";

Кт 96379 - "Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ".


41. Эмитентнинг қимматли қоғозларини жойлаштиришдан олинган пул маблағларининг ҳисоби 22608 - "Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари" баланс ҳисобварағининг "Қимматли қоғозларнинг чиқарилишига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ эмитентлар маблағлари" алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.


42. Қимматли қоғозларни уларнинг биринчи эгаларига жойлаштиришда, шунингдек жойлаштирилмаган қимматли қоғозларни эмитентга қайтаришда қимматли қоғозларнинг номинал қиймати бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96379 - "Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 93616 - "Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари" ёки

93623 - "Сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари".


43. Банк қимматли қоғозларни эмитент топшириғига асосан эмитент маблағлари ҳисобига сўндиради. Эмитентдан олинган маблағлар 22608 - "Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари" ҳисобварағининг "Қимматли қоғозларни чиқариш бўйича эмитентларнинг маблағлари" алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади. Эмитентнинг қимматли қоғозлари сўндирилганда, сўндириш суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади.

Дт 22608 - "Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари";

Кт 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи.

Бир вақтнинг ўзида сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкалари кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига 1 сўм шартли баҳода қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали кирим қилинади:

Дт 90303 - "Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари";

Кт 96305 - "Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ"; ёки

Дт 90317 - "Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари";

Кт 96315 - "Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ".


44. Эмитент топшириғига кўра сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкаларини эмитентга ўтказишда ёки бекор қилишда 1 сўм шартли баҳода қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96305 - "Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90303 - "Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари"; ёки

Дт 96315 - "Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 90317 - "Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари".


45. Андеррайтинг хизматларини амалга оширишдан олинган даромадлар 45294 - "Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар" ҳисобварағининг "Қимматли қоғозларнинг чиқарилишига хизмат кўрсатиш бўйича банк операцияларидан олинган даромадлар" алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.



4-§. Қимматли қоғозларни сақлаш

билан боғлиқ операциялар ҳисоби


46. Банклар мижозлар билан тузиладиган шартномалар асосида қимматли қоғозларни сақлаши мумкин. Мижозлардан қимматли қоғозлар сақлаш учун қабул қилинганда номинал қиймати бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 93616 - "Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари"; ёки

93623 - "Сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари";

Кт 96379 - "Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ".


47. Қимматли қоғозлар сақлашдан чиқарилиб мижозга қайтарилганда номинал қиймат бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96379 - "Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ";

Кт 93616 - "Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари" ёки

93623 - "Сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари".


48. Сақлаш операцияларини амалга оширишдан олинган даромадлар 45294 - "Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар" ҳисобварағининг "Банкнинг қимматли қоғозларни сақлаш бўйича бажарган операцияларидан олинган даромадлар" алоҳида шахсий ҳисобварағининг кредитида ҳисобга олинади.



IV. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН

БОҒЛИҚ МУДДАТЛИ БИТИМЛАР

БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР ҲИСОБИ


49. Ҳисобга олиш мақсадида, қимматли қоғозлар билан муддатли битимлар деганда битимни тузиш санасидан фарқ қилувчи ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг аниқ санаси кўрсатилган ҳолда шартномалар билан расмийлаштирилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимлари (РЕПО битимлари, қимматли қоғозларга доир фьючерслар ва ҳ. к.) тушунилади. Бунда, муддатли битим тузишда ҳисоб-китобни амалга ошириш санаси би тимни тузиш санаси билан мос келмайди. Муддатли битимлар Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ битим тузиш санасидан бошлаб, ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатига қадар кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобга олинади. Ҳисоб-китоблар бошланган куни бир вақтнинг ўзида белгиланган тартибда баланс ҳисобварақларида акс эттириш билан бирга битимларни кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобга олиш тўхтатилади.


50. РЕПО (қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) битими деганда маълум муддатдан сўнг олдиндан келишилган баҳода сотиб олиш мажбурияти билан қимматли қоғозларни сотиш бўйича тузилган битим тушунилади. РЕПО битимлари қуйидаги тамойилларнинг бири бажарилган ҳолда молиялаштириш операциялари сифатида ҳисобга олинади:

1) аввал сотилган қимматли қоғозларнинг ўзи қайта сотиб олинса;

2) агар қайта сотиб олинаётган қимматли қоғозлар барча жиҳатларига кўра сотилган қимматли қоғозларга ўхшаса.

Қимматли қоғозлар қуйидаги шартлар бажарилса "барча жиҳатларига кўра ўхшаш" деб қаралади:

а) қимматли қоғозлар ўз зиммасига мажбуриятлар олган бир шахсга эга бўлиши лозим;

б) қимматли қоғоз эгалари бир хил таваккалчилик ва ҳуқуқлар билан таъминланишлари учун ушбу қоғозлар шакл ва кўриниши жиҳатидан бир хил бўлиши керак;

в) қимматли қоғозлар бир хил фоиз ставкасига эга бўлиши керак;

г) қимматли қоғозлар бир хил тўлаш муддатига эга бўлиши керак;

д) қимматли қоғозлар бир хил номинал қийматга эга бўлиши керак.

Акс ҳолда РЕПО битимлари қимматли қоғозлар олди-сотдиси операциялари сифатида ҳисобга олинади.


51. РЕПО битимлари ҳисоби молиялаштириш операциялари ҳисобининг бир қисми ҳисобланади.

РЕПО битимларининг юридик шакли олди-сотди битими бўлганлиги сабабли, ушбу операцияларнинг иқтисодий моҳияти сотиб олинган (сотилган) қимматли қоғозлар билан таъминланган молиялаштиришдир.

РЕПО битимлари қимматли қоғозлар гарови асосида кредитлаш операцияларидан (ломбард кредити) шу билан фарқ қиладики, қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисмини бажаришда қимматли қоғозларга эгалик қилиш ҳуқуқи қарздор (қимматли қоғозлар сотувчиси)дан кредитор (қимматли қоғозларни сотиб олувчи)га ўтади. Ушбу операцияларда қимматли қоғозлар сотувчиси қарздор, сотиб олувчи эса пул маблағлари кредитори ролини бажаради. РЕПО келишувида кўрсатилган муддат тугагач, қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бажарилган тақдирда қимматли қоғозларга эгалик қилиш ҳуқуқи қайта кредитордан қарздорга ўтади.


52. РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар 22300 - "РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар" баланс ҳисобварағининг тегишли ҳисобварағида ҳисобга олинади. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисмини бажаришда қимматли қоғозларни сотувчи банк томонидан битимнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиш суммасида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи;

Кт 22300 - "РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар".

Бир вақтнинг ўзида кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича:

Дт 92802 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар";

Кт 96374 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи".

92802 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар" ҳисобварағида қимматли қоғозлар РЕПО операциясининг биринчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларнинг сотилиш санасидан бошлаб, банк томонидан РЕПО операциясининг иккинчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиб олиш муддатигача ҳисобга олинади.


53. Келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш баҳоси ва келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ ўз моҳиятига кўра олинган пул маблағлари учун тўлов ҳисобланади. Кўрсатилган фарқ амортизация қилинади ва сотувчи банк томонидан ҳар ойда қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг амал қилиш муддати давомида фоизли харажатлар ҳисобварағига олиб борилади:

Дт 54300 - "Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатлар";

Кт 22300 - "РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар".


54. Агар РЕПО келишувнинг биринчи қисми бўйича РЕПО суммаси фоиз (купон) даромадлари миқдорида камайиши кўзда тутилган бўлса, у ҳолда РЕПО суммаси дастлабки сотиб олувчи томонидан олинган фоиз (купон) даромадлари миқдорида камаяди ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 22300 - "РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар";

Кт РЕПО битимининг объекти бўлган қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи.


55. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк томонидан келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайта сотиб олинган қимматли қоғозлар суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 22300 - "РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар";

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи.

Бир вақтнинг ўзида кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида, келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайта сотиб олинган қимматли қоғозлар қийматида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96374 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи",

Кт 92802 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар".


56. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув ҳар бир томон ўз мажбуриятларини бажармаса, одатда жарима чоралари кўзда тутилади. Келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаган ҳамда қимматли қоғозлар сотиб олувчи портфелига ўтказилган тақдирда сотувчи банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 22300 - "РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар" - битимнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозни қайта сотиб олиш суммасига;

Кт 10700 - "Олди-сотди қимматли қоғозлари",

10800 - "Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар",

15900 - "Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар",

11300 - "Сотиб олинган векселлар" - қимматли қоғозни баланс қийматига.

Келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш баҳоси ва унинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ тегишли фойда ёки зарар ҳисобварағида акс эттирилади.

Бир вақтнинг ўзида кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96374 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи";

Кт 92802 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар".


57. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисмини бажаришда, қимматли қоғозларни сотиб олувчи банк келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларнинг сотиб олиш суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини бажаради:

Дт 11800 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар";

Кт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи.

Бир вақтнинг ўзида банк томонидан сотиб олинган ва қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк сотиши лозим бўлган қимматли қоғозлар қийматига кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 92806 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар";

Кт 96376 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи".

92806 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар" ҳисобварағида қимматли қоғозлар РЕПО операциясининг биринчи қисмига мувофиқ қимматли қоғозларни сотиб олиш санасидан бошлаб банк томонидан РЕПО операциясининг иккинчи қисмига мувофиқ қимматли қоғозларни сотиш муддатигача ҳисобга олинади.


58. Келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайта сотиш баҳоси ва келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозлар сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқ ўз моҳиятига кўра берилган пул маблағлари учун тўлов ҳисобланади. Кўрсатилган фарқ амортизация қилинади ва олувчи банк томонидан ҳар ойда қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг амал қилиш муддати давомида фоизли даромадлар ҳисобварағида ҳисобга олинади:

Дт 11800 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар";

Кт 45000 - "Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар".

Банклар РЕПО битими бўйича контрагентнинг молиявий аҳволи ёмонлашган ҳолда, қимматли қоғозларни қайта сотиб олиши банкда шубҳа уйғотса, фоизларни ўстирмаслик тамойилларидан фойдаланишлари лозим.

Бунда фоизли даромад банк балансидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан ҳисобдан чиқарилиши керак:

Дт 45000 - "Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар";

Кт 11800 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар".

Ҳисобдан чиқарилгандан сўнг келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайта сотиш баҳоси ва келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқ амортизацияси кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобга олинади:

Дт 95411 - "Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар";

Кт 96333 - "Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи".

Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида юритиладиган ҳисоб РЕПО келишувининг иккинчи қисми бажарилганидан сўнг тўхтатилади:

Дт 96333 - "Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи";

Кт 95411 - "Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар".


59. Баланс ҳисоботи санасида келишувнинг биринчи қисми бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларнинг бозор қиймати баланс қиймати (яъни, 11800 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар" ҳисобварағида ҳисобга олинган сумма) билан тенглаштирилади. Бозор қиймати баланс қийматидан тушиб кетса, банк харажатлари ҳисобидан эҳтимолий йўқотишлар захираси ташкил этилади. Бунда баланс қиймати ва бозор қиймати ўртасидаги фарқ 56824 - "РЕПО битимлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" ҳисобварағининг дебетида ҳисобга олинади:

Дт 56824 - "РЕПО битимлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш";

Кт 11899 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлардан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)".

Бозор қиймати баланс қийматидан ошиб кетса захира нолга тенглаштирилади:

Дт 11899 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлардан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)";

Кт 56824 - "РЕПО битимлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш".

РЕПО битимига доир эҳтимолий йўқотишлар захираси ҳар бир РЕПО келишуви бўйича алоҳида белгиланади. Агар аввал ташкил этилган эҳтимолий йўқотишлар захираси миқдори янги ҳисобланган эҳтимолий йўқотишлар захирасидан ошиб кетса, захира ошиб кетиш суммасига камайтирилади. Агар аввал ташкил этилган эҳтимолий йўқотишлар захираси миқдори янги ҳисобланган эҳтимолий йўқотишлар захирасидан кам бўлса, захира ҳисобланган ҳажмгача қўшимча равишда кўпайтирилади.


60. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт Банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижознинг ҳисобварағи;

Кт 11800 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар" - битимнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозни қайта сотиб олиш суммасига.

Бир вақтнинг ўзида қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк томонидан сотилган қимматли қоғозлар қийматига кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96376 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи";

Кт 92806 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар".


61. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувда ҳар бир томон ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда одатда жарима чоралари кўзда тутилади.

Агар банк фоизларни ўстирмаслик тамойилларига амал қилган бўлса, келишувнинг иккинчи қисмини бажариш санасида 11800 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар" ҳисобварағида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг баланс қиймати келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш суммасига тенг бўлиши лозим.

Бунда келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаган ва қимматли қоғозлар сотиб олувчи банк портфелига ўтказилган тақдирда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

1) қимматли қоғозлар бозор қиймати келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш суммасидан ошиб кетса:

а) эҳтимолий йўқотишлар захираси миқдорини тўғрилашга доир бухгалтерия ўтказмаси (зарур бўлса) ушбу Йўриқноманинг 61-бандига мувофиқ амалга оширилади;

б) қимматли қоғозларни банк портфелига ўтказиш бўйича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10700 - "Олди-сотди қимматли қоғозлари" ёки 10800 - "Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар" ёки 11300 - "Сотиб олинган векселлар" ёки 15900 - "Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар";

Кт 11800 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар" - битимнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозни сотиб олиш суммасига.

2) қимматли қоғознинг бозор қиймати келишувнинг биринчи қисми бўйича сотиб олинган қийматидан кам бўлганда:

а) захира миқдорини ўзгартириш бўйича бухгалтерия ўтказмаси (лозим бўлганда) ушбу Йўриқноманинг 61-бандида кўрсатилган бухгалтерия ўтказмасига мувофиқ амалга оширилади;

б) қимматли қоғозларни банк портфелига ўтказиш бўйича бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10700 - "Олди-сотди қимматли қоғозлари" ёки 10800 - "Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар" ёки 11300 - "Сотиб олинган векселлар" ёки 15900 - "Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар" - қимматли қоғозни бозор қийматига;

Дт 11899 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлардан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" - шакллантирилган захира суммасига;

Кт 11800 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар" - битимнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозни сотиб олиш суммасига.

Бир вақтнинг ўзида кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96376 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи";

Кт 92806 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар".


62. Банк фоизларни ўстирмаслик тамойилларини қўлламаган бўлса, келишувнинг иккинчи қисмини бажариш санасида 11800 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар" ҳисобварағида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг баланс қиймати келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозлар қайта сотуви суммасига тенг бўлиши лозим.

Келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаган ҳолда банк фоизли даромадларни балансдан чиқариши, яъни, фоизларни ўстирмаслик тамойилларини қўллаши шарт:

Дт 45000 - "Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар";

Кт 11800 - "РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар".

Қимматли қоғозларни сотиб олувчи банк портфелига ўтказиш учун ушбу Йўриқноманинг 63-бандида кўрсатилган бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади.


63. РЕПО битимларини қимматли қоғозлар олди-сотди операциялари сифатида ҳисобга олиши мумкин:

а) қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисмини бажаришда қимматли қоғозлар сотувчиси бўлган банк қимматли қоғозларни сотиш бўйича тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади. Бунда сотилган қимматли қоғозлар банк балансидан чиқарилади.

Бир вақтнинг ўзида банк томонидан сотилган ва қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк сотиб олиши лозим бўлган қимматли қоғозлар қийматига кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 92802 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар";

Кт 96374 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи".

92802 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар" ҳисобварағида қимматли қоғозлар РЕПО операциясининг биринчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиб олиш санасидан бошлаб, банк томонидан РЕПО операциясининг иккинчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиш муддатигача ҳисобга олинади.

б) Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади.

Бир вақтнинг ўзида қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар қийматига кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96374 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварақ";

Кт 92802 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар".


64. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисмини бажаришда қимматли қоғозлар сотиб олувчиси бўлган банк қимматли қоғозларни сотиш бўйича тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади.

Бир вақтнинг ўзида банк томонидан сотиб олинган ва қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда, банк сотиши лозим бўлган қимматли қоғозлар қийматига кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 92806 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар";

Кт 96376 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи".

92806 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар" ҳисобварағида қимматли қоғозлар РЕПО операциясининг биринчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиб олиш санасидан бошлаб, банк томонидан РЕПО операциясининг иккинчи қисмига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиш муддатигача ҳисобга олинади.


65. Қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда, банк қимматли қоғозларни сотиш бўйича тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади. Бунда сотилган қимматли қоғозлар банк балансидан чиқарилади.

Бир вақтнинг ўзида қайта сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозлар олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажаришда, банк томонидан сотилган қимматли қоғозлар қийматига кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 96376 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи";

Кт 92806 - "Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 4-сон, 27-модда.



















































Время: 0.1623
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск