ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир марталик пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.01.2009 й. 1886-сон билан рўйхатга олинган 31.12.2008 й. Молия вазирлигининг 122-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 12-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 19 январда 1886-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Маданият ва спорт

ишлари вазирлигининг

2008 йил 31 декабрдаги

122, 12-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга

эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси

спортчиларига бир марталик пул мукофотларини

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 25 ноябрдаги ПФ-4056-сонли "Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришгани учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Олимпия ўйинлари дастурларига кирувчи спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бир марталик пул мукофотлари Олимпия ўйинлари дастурларига кирувчи спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари бўлган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига тўланади.


2. Жаҳон чемпионатларида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси спортчилари жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари ҳисобланади.



II. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


3. Жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари бўлган Ўзбекистон Республикаси спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади:


олтин медаль - 12 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль - 6 000 АҚШ доллари;

бронза медаль - 3 000 АҚШ доллари.


4. Жаҳон чемпионатларида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчиларни бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тегишли йил учун оммавий-спорт тадбирлари тақвим режасида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган спортчилар олган бир марталик тўланадиган пул мукофотлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди, шунингдек ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиққа солиш объекти ҳисобланмайди.


6. Кўрсатилган харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кейинги молиявий йил учун Давлат бюджети харажатларини шакллантириш жараёнида кўзда тутилади.


7. Бюджет маблағларини ажратиш, уларни эркин муомаладаги валютага айирбошлаш ва бир марталик тўланадиган пул мукофотларини тўлаш, спортчиларни жаҳон биринчиликларига юборувчи Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва бошқа ваколатли ташкилотлар тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан амалга оширилади.


8. Ваколатли ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишининг нусхаси тақдим этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида эркин муомаладаги валютани харид қилиш учун миллий валютадаги маблағларни ваколатли банкка ўтказиб беради.


9. Ваколатли банк қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ғолиб спортчига АҚШ долларида талаб қилиб олгунча омонат (депозит) ҳисобварағини очиб беради.


10. Ваколатли банк ўрнатилган тартибда белгиланган маблағни ваколатли ташкилотлар тақдим этган тегишли ҳужжатларга асосан АҚШ долларида жаҳон чемпионатларида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг талаб қилиб олгунча омонат (депозит) ҳисобварағига ўтказиб беради ва омонат дафтарчасини расмийлаштириб беради.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


12. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 4-сон, 28-модда.

















































Время: 0.2446
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск