ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Турли соҳаларда меҳнат муҳофазаси ва ишлар хавфсизлиги қоидалари /

Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидалари (АВ томонидан 19.01.2009 й. 1887-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 17.12.2008 й. 76-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 19 январда 1887-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2008 йил 17 декабрдаги

76-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда; 1999 й., 5-сон, 124-модда) қонунларига мувофиқ дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришга доир барча ишларда фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги фармацевтика ишлаб чиқариши корхоналарига (бундан кейинги ўринларда корхоналар деб юритилади) тааллуқлидир.


2. Мазкур Қоидалар Қурилиш меъёрлари ва қоидалари, Санитария қоидалари ва меъёрлари, миллий стандартларнинг тегишли нормаларини, шунингдек аниқ ишлаб чиқаришда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа тармоқ норматив ҳужжатлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.

3. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш корхонанинг хавфсизлик техникаси бўйича хизмати (муҳандиси) зиммасига юклатилади.


4. "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги Намунавий низом"га (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 273) мувофиқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:

ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;

маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);

бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат.

Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:

иш жойларининг аҳволи;

меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;

меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида ва тўғри ўрганиб чиқилиши;

меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;

меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.


5. Фармацевтика ишлаб чиқаришида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат назорати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, шунга махсус ваколатланган давлат органлари томонидан, жамоат назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба ташкилотлари номидан улар томонидан сайланадиган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.



II. ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА

УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш

хизматини ташкил этиш


6. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги Намунавий низом"га мувофиқ амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ишловчилар сони 50 ва ундан ортиқни ташкил қилувчи корхоналарда махсус тайёргарликдан ўтган шахслар орасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил қилинади. Ишловчилар сони 50 дан кам бўлган корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш функцияларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати вазифаларига корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш ва ушбу ишлар ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш киради.


8. Корхоналарда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;

тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);

ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури.


9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра корхонанинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбари ёки бош муҳандисига бўйсунади ҳамда корхонанинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.


10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.


11. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш тўғрисидаги низом"га мувофиқ амалга оширилиши лозим.


12. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш "Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруқ (2000 йил 23 июнь, рўйхат рақами 937 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.



2-§. Ходимларга йўриқнома бериш,

ўқитиш ва уларнинг билимларини

текшириш ишларини ташкил этиш


13. Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан, раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари лозим.


14. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом"га (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 272) мувофиқ амалга оширилиши лозим.



3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб

чиқариш омилларининг рўйхати


15. Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонада ишлаб чиқаришнинг аниқ шарт-шароитлари ҳисобга олинган ҳолда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг ҳамда ушбу омиллар таъсирини камайтириш ёки уларни тўлиқ бартараф этиш тадбирларининг рўйхати тузилади.


16. Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхона ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш ҳамда технологик жараёнлар, ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг таснифи, юзага келиш манбалари, ишчиларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ҳамда келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.


17. Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ходимларига ОСТ 64-031-87 ССБТ "Тайёр дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш технологик жараёнлари. Таблетка туридаги дори-дармон шаклларини ишлаб чиқариш. Хавфсизлик талаблари"га, ОСТ 64-7-472-83 ССБТ "Тайёр дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш технологик жараёнлари. Ампуладаги инъекцион эритмаларни ишлаб чиқариш. Хавфсизлик талаблари"га мувофиқ, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг қуйидаги гуруҳлари таъсир этиши мумкин:

а) жисмоний хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи:

ҳаракатланувчи машиналар ва механизмлар;

юрувчи буюмлар ва материаллар;

иш зонасининг ҳавосидаги миқдори юқори бўлган чанг ва газ;

ускуналар ва материалларнинг ҳарорати юқори бўлган юзаси;

иш зонасининг ҳарорати юқори бўлган ҳавоси;

иш жойидаги даражаси юқори бўлган шовқин;

юқори даражали тебранма;

намлик даражаси юқори бўлган ҳаво;

одам бадани орқали уланиши содир бўлиши мумкин бўлган электр занжиридаги даражаси хавфли бўлган кучланиш;

ёруғлик липиллаши (пульсацияси);

юқори даражали статик электр;

табиий ёруғлик мавжуд эмаслиги;

юқори даражали ультрабинафша радиацияси;

юқори атмосфера босими.

б) кимёвий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи:

нафас олиш йўллари ва тери қопламаси орқали таъсир этувчи зарарли суюқ, қаттиқ, буғсимон моддалар ва аэрозоллар;

нафас олиш йўллари, тери қопламаси ва кўзга таъсир этувчи ўювчи суюқ, қаттиқ ва буғсимон моддалар.

в) психофизиологик зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи:

сезги органларининг ҳаддан ташқари кучланиши;

меҳнат монотонлиги.


18. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.



4-§. Меҳнат хавфсизлиги бўйича

ўта хавфли касблар ва ишлар


19. Ҳар бир корхона ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим.


20. Технология, қўлланилаётган ускуналарнинг ўзгартирилиши, янги ишлаб чиқаришлар ташкил этилиши муносабати билан хавфли ишларнинг янги турлари вужудга келган тақдирда кузатув ҳамда назорат органларининг талабига кўра рўйхат қайта кўриб чиқилиши лозим.



5-§. Ходимларнинг жамоа ва якка

тартибдаги ҳимоя воситалари


21. Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги барча корхоналарда асосий ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хизматлар ходимларига зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш ёки уларни бартараф этиш учун ГОСТ 12.4.011-89 ва ОСТ 64-7-473-83 ССБТ "Тайёр дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришда якка тартибдаги ҳимоя воситалари. Таснифи. Қўлланиш соҳаси"га мувофиқ, жамоа ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим.


22. Жамоа ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:

ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);

ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);

шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик электр, ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратидан ҳимоя қилиш воситалари;

механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.


23. Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари "Фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари"га (2008 йил 24 сентябрь, рўйхат рақами 1861 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 39-сон, 402-модда) мувофиқ, якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.


24. Якка ҳимоя воситалари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

махсус кийим-кечак;

махсус пойабзал;

махсус бош кийими;

нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари;

қўлни ҳимоялаш воситалари;

бош учун ҳимоя воситалари;

юзни ҳимоялаш воситалари;

эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари;

кўзни ҳимоя қилиш воситалари.


25. Тайёр дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришда якка тартибдаги ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг манбаси бўлмаслиги ҳамда маҳсулот ифлосланишини юзага келтирмаслиги лозим.


26. Корхона маъмурияти ходимларни белгиланган меъёрларга мувофиқ, керакли якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминлаши, улардан фойдаланиш муддатларига ҳамда сақлаш, ювиш, тозалаш ва таъмирлаш бўйича зарурий шартларига риоя қилинишини таъминлаган ҳолда якка тартибдаги ҳимоя воситаларини бериш ҳисобини юритиши шарт.



6-§. Касбий танлов


27. Корхоналарда касбига кўра саралаш ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим. Фармацевтика корхонасининг мутахассислари, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига, дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришни унга қўйилган талабларга жавоб берадиган даражада ташкил этиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Раҳбарлар ва мутахассисларнинг вазифалари ишда ноаниқликлар юзага келишининг ёки бир нечта кишига битта вазифа юкланишининг олдини олиш мақсадида лавозим йўриқномаларида қайд қилинади.


28. Босим остида ишловчи ва хавфи юқори бўлган бошқа ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва ишга қўйиш учун асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланадиган гувоҳномага эга бўлиши шарт.



7-§. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида

қатнашишга қўйиш юзасидан талаблар


29. Корхона ходимлари ишни бажаришнинг касбий усулларига, ишларни хавфсиз юритишга ўқитилиб, олинган билимлари "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом"га мувофиқ ҳужжатли расмийлаштирилган ҳолда синовдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши мумкин.


30. Ўта хавфли ишларга тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.


31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.


8-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш


33. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.


34. "Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруққа мувофиқ, ходимлар, шу жумладан, муҳандис техник ходимлар (бундан кейинги ўринларда МТХ деб юритилади) ишга киришда дастлабки ва кейинчалик йилда бир марта даврий тиббий кўриклардан ўтиши шарт. Ходимлар тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.


35. Тиббий кўриклар корхонанинг тиббий-санитария қисмлари ва поликлиникалари, улар мавжуд бўлмаган ҳолда даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши лозим. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.

Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.


36. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик корхонанинг маъмурияти зиммасига юкланади.


37. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.


38. Ходим тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки тиббий комиссиялар томонидан ўтказилган текширишлар натижаларига кўра берилган тавсияларни бажармаган тақдирда маъмурият ушбу ходимни ишга қўйишга ҳақли эмас.



9-§. Санитария ва гигиена


39. Фармацевтика корхоналарининг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги санитария режими қоидаларига мувофиқ сақланиши лозим:

иш зонасида ҳаводаги зарарли моддаларнинг миқдори ГОСТ 12.1.005-2000 ССБТ "Иш зонасидаги ҳаво. Умумий санитария-гигиена талаблари"га биноан рухсат этилган энг кўп тўйинганлик даражасидан ошмаслиги;

ишлаб чиқариш хоналарида рухсат этилган ҳарорат, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши;

ишлаб чиқариш хоналарида шовқин ва тебранма даражаси ГОСТ 12.1.003-89 ССБТ "Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари", ГОСТ 12.1.012-90 ССБТ "Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари" талабларида белгиланган миқдордан ошмаслиги;

ишлаб чиқариш, санитария-маиший хоналарнинг, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг электр ёруғи ҚМҚ 3.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёруғлик. Лойиҳалаштириш меъёрлари"га жавоб бериши ҳамда нормал меҳнат шарт-шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши лозим. Шунингдек, тоза хоналарда ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга ва синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши;

электр токининг одамга таъсир этишининг олдини олиш бўйича хавфсизлик талаблари ГОСТ 12.1.019-86 ССБТ "Электрхавфсизлик. Умумий талаблар"га жавоб бериши;

статик электрдан ҳимоя қилиш тадбирлари ГОСТ 12.1.18-93 ССБТ "Статик электр. Учқун хавфсизлиги. Умумий талаблар"га мувофиқ амалга оширилиши;

ишлаб чиқариш, санитария-маиший хоналарни, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тутиш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши.



10-§. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш

бинолари ва хоналарига қўйиладиган талаблар


40. Фармацевтика ишлаб чиқариши корхонаси маҳсулотининг сифатига салбий таъсир этувчи ишлаб чиқаришлардан етарлича узоқ бўлган масофада жойлашган бўлиши лозим.


41. Фармацевтика саноати корхоналарининг биноларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари ҚМҚ 3.01.02-00 "Қурилишда хавфсизлик техникаси" қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши лозим.


42. Ишлаб чиқариш биноларини чангиш, ифлосланиш даражаси имкон қадар камайтирилган ҳамда уларга ҳашарот ва ҳайвонлар тушиши истисно этилган ҳолда лойиҳалаштириш ва қуриш лозим.


43. Корхонанинг барча ҳудуди тоза сақланиши лозим. Атмосфера ёғинларини чиқариб юбориш учун мўлжалланган оқова сув тарновлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ мунтазам равишда тозаланиши ва таъмирланиши лозим. Йўллар, ўтиш йўллари ва бинолар, қурилмалар ҳамда иншоотлар орасидаги ҳудудлардан материалларни сақлаш учун фойдаланиш, уларга ускуналар ёки ишлаб чиқариш чиқиндиларини тахлаб қўйиш ман этилади.


44. Корхона ҳудудида чекишга фақат махсус ажратилган, "Саноат корхоналарида ёнғин хавфсизлиги бўйича намунавий қоидалар" ШМҚ 2.01.02-04 га мувофиқ жиҳозланган жойларда рухсат этилади.


45. Ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналар автоматик ёнғинни ўчириш воситалари ва автоматик ёнғиндан хабар берувчи сигнализация билан жиҳозланган бўлиши лозим.


46. Корхона маъмурияти бинолар ва иншоотларни сақлаш, уларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш устидан назоратни амалга ошириши шарт.


47. Ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво оқимини бошқарувчи ускуналар ва ҳарорат, намлик, тозаланиш самарадорлиги ва фильтрларда босим ўзгаришини ўлчаш мосламалари билан жиҳозланган самарали ҳаво оқимини олиш ва ҳаво тортиш вентиляция тизими мавжуд бўлиши лозим.

Ҳаво тортиш вентиляцияси тизимларининг унумдорлиги "тоза" хоналарда ҳаво етказилишини (подпорини) таъминлаш учун ҳаво оқимини олиш вентиляцияси тизимлари унумдорлигининг 80-90% ташкил этиши лозим.


48. Антибиотикларнинг ҳаво таъминлаш тизимлари бошқа тиббий мақсадларда дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш ҳаво тизимларидан тўлиқ изоляцияланган бўлиши лозим.


49. Стерил дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш эҳтиёжига қараб бутун хонада ёки айниқса муҳим участкаларни ёки операцияларни ҳимоя қилиш учун айрим локал зоналарда махсус ускуналар ёрдамида горизонтал ёки вертикал ламинар оқимлари яратилиши мумкин.


50. Ишлаб чиқариш хоналари зарурат бўлганда ҳаво оқими бир маромда сақлаш тизими билан жиҳозланиши мумкин ва ушбу тизим ҳаво механик заррачалар ва микроорганизмлардан тегишли даражада тозаланишини таъминлаши, технологик жараён ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун оқилона шарт-шароитларни яратиш учун иқлимий параметрларни (ҳаво ҳарорати, намлиги) автоматик равишда мувофиқлаштириши лозим.


51. Ишлаб чиқариш хоналарида ишлаб чиқариш оқовасини хўжалик-нажас оқоваси билан бирлаштириш тақиқланади.

Заруратга қараб сув таъминоти тизимининг қувурларига фильтрлар ўрнатилади.


52. Қувурлар уларни буғ ёрдамида стериллаштириш имконини берувчи материаллардан ишлаб чиқарилган, суюқлик тўлиқ оқиб тушиши учун қия ўрнатилган бўлиши ва унда суюқлик туриб қоладиган қисмлар мавжуд бўлмаслиги лозим.



11-§. Маиший ва қўшимча хоналарга,

уларнинг сони, ҳолати ва жойлашувига

қўйиладиган талаблар


53. Ҳар бир фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида ҚМҚ 2.09.12-98 "Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари" талаблари, озиқ-овқат саноати корхоналари, бино ва иншоотларини лойиҳалаш қоидалари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар қурилиши лозим.

Маиший ва қўшимча биноларни лойиҳалаш ҳамда қуриш уларни ишлаб чиқариш объектлари билан бир пайтда ишга тушириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.


54. Махсус маиший хоналар ва қурилмалар таркиби ишлаб чиқариш жараёни гуруҳларига боғлиқ равишда белгиланади.


55. Маиший хоналар имкон қадар иш жойларига яқин жойлаштирилиши зарур.


56. Стерил ва ностерил ишлаб чиқариш ходимлари учун умумий санитария-маиший хоналарини ташкил этиш тақиқланади.


57. Махсус кийим-кечак ва баданнинг катта даражада ифлосланишини юзага келтирадиган муҳитдаги участкаларда ишловчи ходимлар учун махсус маиший хоналар жиҳозланиши лозим.


58. Ходимларни асептик хоналарга киритиш махсус маиший хоналар (душхоналар, кийим алмаштириш хоналари ва шу кабилар) - санпропускниклар орқали амалга оширилади.


59. Уй ва иш кийимлари сақланадиган гардероблар, ҳожатхоналар, ювиниш ва чўмилиш хоналари эркаклар ва аёллар учун алоҳида бўлиши лозим.


60. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлари, истеъмол суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу каби қурилмаларнинг сони айниқса, кўпчиликни ташкил этадиган сменада ишловчиларнинг сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.


61. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим. Ҳожатхоналарнинг поллари қуруқ ҳолда сақланиши лозим.


62. Ишлаб чиқариш хусусиятига қараб, ҳисоблаб аниқланган бет-қўл ювгичлар сонининг 40 фоизга бўлган қисми ишлаб чиқариш хоналарининг иш жойлари ёнида (ҳожатхонадаги тамбурда) жойлаштирилиши мумкин.


63. Ҳар бир ювиниш жиҳози иссиқ ва совуқ сув келадиган қувурларга уланган бўлиши лозим.

Ювиниш хоналарида электр сочиқлар, кўзгу, кийим илгичлар, суюқ совун учун идишлар ва қаттиқ совун солгичлар, шунингдек энг кўп сонли сменада 40 кишига битта қурилма ҳисобидан келиб чиққан ҳолда қўлни хлорли эритмада ювиш мосламаси кўзда тутилиши лозим.


64. Махсус кийимни ювиш учун корхоналарда кир ювиш хоналари назарда тутилган бўлиши лозим. Кир ювиш хоналарининг таркиби ва майдони аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини лойиҳалаштириш бўйича қурилиш меъёрлари ва қоидаларига биноан белгиланиши лозим.


65. Гардеробхоналар кўча, уй ва иш кийимларини сақлаш учун мўлжалланган бўлиши лозим.


66. Иш кийимлари учун мўлжалланган гардероблар кўча ва уй кийимлари гардеробларидан алоҳида жойлаштирилиши лозим. Маиший хоналар ҚМҚ 2.09.12-98 "Корхонанинг маиший ва маъмурий бинолари" талабларига мувофиқ оқиб келувчи ва сўрувчи вентиляция билан жиҳозланиши лозим.


67. Овқатланиш пунктлари умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган санитария қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.



12-§. Атрофдаги табиий муҳитни

муҳофаза қилиш бўйича талаблар


68. Оқова сувларини ҳосил қилиш ва сув ҳавзаларига тушириш шартлари ҚМҚ 2.04-01-98 "Оқова. Лойиҳалаштириш меъёрлари" ва ҚМҚ 2.04-03-97 "Оқова. Ташқи тизимлар ва иншооотлар" талабларига мувофиқ бўлиши ва ҳар бир алоҳида олинган ҳолда Давлат санитария назорати органлари билан мувофиқлаштирилиши лозим.


69. Бутун ташқи оқова тизими ёпиқ бўлиши лозим. Ёғингарчилик (ёмғир) сувлари ва ювиш учун хизмат қиладиган сувларни четга олиш учун мўлжалланган очиқ майдончаларда новлар (лотоклар) ўрнатилиши мумкин.

Цехлар ичидаги ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувлари учун оқова ёпиқ бўлиши лозим.


70. Пол ювиш ҳамда аппаратларни ва қувурларни тоза сув билан ювиб чиқиш натижасида ҳосил бўлган сувни қабул қилиш учун очиқ новлар (лотоклар) қурилиши мумкин.


71. Суюқ ҳолдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларининг оқиб тушиш тизимлари суюқлик орқа томонга оқиб тушишини бартараф этиш учун мослаштирилган бўлиши лозим. Ушбу чиқиндилар ўтадиган жойлар тегишли вентиляция билан жиҳозланиши лозим.


72. Ўзига хос ифлосланишлардан тозалаб бўлмайдиган оқова сувлари йўқ қилинади ёки махсус ажратилган жойларга туширилади.


73. Корхона ишлаб чиқариш ва маиший оқова сувларининг тозаланиш самарадорлиги юзасидан мунтазам лаборатория назоратини таъминлаши шарт.



13-§. Меҳнат ва дам олиш юзасидан талаблар


74. Фармацевтика ишлаб чиқариши корхоналарида ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган "Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддати"нинг талаблари инобатга олинган ҳолда, корхоналарнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.



III. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (ТЕХНОЛОГИК)

ЖАРАЁНЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР



1-§. Технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши

лозим бўлган хавфсизлик талаблари


75. Корхоналарда технологик жараёнлар ОСТ Ўз 19-02-96 "Тиббиёт ва микробиология саноати маҳсулотлари. Ишлаб чиқаришнинг технологик регламентлари. Мазмуни, ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш тартиби" талабларига мувофиқ технологик жараёнларни ташкил этиш бўйича санитария қоидалари ва ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган гигиеник талаблар, меҳнат хавфсизлиги стандартлари талаблари ҳамда хавфсизлик техникаси бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


76. Технологик жараённинг ҳарорат, босим ва бошқа параметрлари, шунингдек юкланаётган хом ашё миқдори, сериялар рақамлари, чиқиш маълумотлари ҳамда алоҳида изоҳлар технологик дафтарлар ва операцион варақларида акс эттирилиши лозим.


77. Иш жойларида ва цех бошлиғида технологик йўриқномалар ва хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги ва саноат санитарияси бўйича йўриқномалар бўлиши лозим.



2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари


78. Ишлаб чиқишда ўрганилмаган ёнғин ва портлаш хавфи ва токсик хусусиятларига эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш тақиқланади.


79. Технологик жараённи ишлаб чиқиш, унга аппаратурани киритиш, назорат ва бошқарувни амалга оширишда, шунингдек аварияга қарши ҳимоя воситаларининг танловида ёнғин ва портлаш хавфсизлиги таъминланиши лозим.


80. Технологик объектларнинг портлаш хавфлилиги ҳолати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатилади.


81. Технологик жараёнлар жойлаштирилган бинолар ва хоналарнинг портлаш жиҳатидан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 "Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари"га мувофиқ ҳар бир аниқ ҳолат учун алоҳида аниқланади.


82. Бир маротаба ишлаб чиқаришда, цех ёки қурилмада бир вақтнинг ўзида ёки навбатма-навбат битта идишда ва қувурларда ҳамда битта ускуналарда этил ва метил спиртини қўллаш тақиқланади.


83. Метанол ва этил спиртини хом ашё, ёрдамчи материал ёки маҳсулот сифатида қўллайдиган ишлаб чиқаришларни, одатда, корхонанинг бошқа-бошқа цехларида жойлаштириш тавсия қилинади.


84. Ишлаб чиқариш жараёни метанол ва этил спирти бир вақтнинг ўзида қўлланилишини талаб қилган тақдирда, уларни дастлабки равишда тайёрлаш (қиздириш, ректификация ва бошқалар) ишларини алоҳида технологик ускуналарда ўтказиш назарда тутилиши шарт.


85. Технологик жараёнларни амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф-муҳит ишлаб чиқариш чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва шу каби) билан ифлосланиш эҳтимолини истисно этадиган шарт-шароитлар таъминланиши лозим.


86. Барча ишлаб чиқариш цехлари, хом ашё ва тайёр маҳсулот омборхоналари, маъмурий ва бошқа ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.


87. Вентиляция тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.


88. Куч ва ёритиш тизими тармоқларининг электр асбоб-ускуналари ҳудудлар таснифи ҳамда бинолар ва хоналарнинг тоифасига биноан талаб қилинадиган меъёрларга жавоб бериши лозим.


89. Ёнғин-портлаш жиҳатидан хавфли бўлган ишлаб чиқаришларда ёнғин-портлаш жиҳатидан хавфли суюқликларни ва суюлтирилган газларни босим остида ўтказиш ва вакуумни бўшатиш инерт газлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.


90. Таблетка ишлаб чиқаришда портлаш жиҳатидан хавфли бўлган чанг ажралишининг эҳтимоли мавжуд бўлиши сабабли, технологик жараённи ташкил қилиш ва ускуналардан фойдаланиш ишлари белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.


91. Гранула шаклига келтириш операциясида тез ўт оладиган суюқликлар (бундан кейинги ўринларда ТЎОС деб юритилади) қўлланилган тақдирда ТЎОС буғларининг портлаш жиҳатидан хавфли бўлган даражалари ҳосил бўлишини олдини олиш чоралари кўрилиши зарур.



3-§. Ходимлар ҳимоясини ва ишлаб чиқариш

ускуналари автоматик ўчишини таъминловчи

назорат ва технологик жараёнларни бошқариш тизимлари


92. Портлаш жиҳатидан хавфли технологик жараёнлар учун технологик ускуналарда аварияга қарши ҳимоя тизимлари назарда тутилади.

Аварияга қарши ҳимоя тизимлари технологик жараённи бошқаришнинг умумий тизимига уланган ҳолда бўлади.


93. Аварияларнинг олдини олиш мақсадида технологик тизимларда аварияга қарши қурилмаларни, жумладан қулфлаш, қулфлаш-тартибга солиш темирини, клапанларни, ажратувчи ва бошқа ўчирувчи қурилмаларни ҳамда босим қиймати ошиб кетишига қарши сақловчи қурилмаларини қўллаш тавсия қилинади.


94. Технологик жараённи олиб бориш хавфсизлиги аниқ бир параметрлар (ҳарорат, босим, рН ва бошқалар) билан белгиланадиган барча аппаратларда (сигнал берувчи асбоблар, ростловчи асбоблар, ўзиёзар асбоблар ва кўрсатувчи асбоблар) ўрнатилган бўлиши лозим.


95. Меҳнат шароитлари хавфсизлигини таъминлаш ва технологик жараённинг физикавий-кимёвий параметрларини назорат қилиш учун, ишлаб чиқаришлар назорат-ўлчов асбоблари, авария, огоҳлантирув ва технологик сигнализациялари билан таъминланган бўлиши лозим.


96. Аппаратлар ичидаги токсик тез ўт оладиган ва ўювчи суюқликларнинг сатҳини ўлчаш ишлари сатҳ ўлчагич ёрдамида амалга оширилиши лозим.


97. Корхона ва цех раҳбарияти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, зарарли иш шароитларини бартараф этиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва иш жойларининг тегишли санитария-гигиена ҳолатда сақланишини таъминлаш бўйича зарурий чораларни кўриши шарт.



4-§. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш

омиллари юзага келганлиги ҳақида

ўз вақтида хабар бериш усуллари


98. Ёнувчи газлар, ТЎОС буғлари ажралиб чиқиши эҳтимоли бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво таркибида буғлар ва газларнинг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари мавжудлигини назорат қилиш учун (буғлар ва газларнинг ажралиш эҳтимоли юқори бўлган жойларда) автоматик сигнализаторлар ўрнатилган бўлиши лозим. Сигнализаторлар авария вентиляциясига уланган бўлиши зарур.

Ёнувчи газлар ва буғларининг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари ҳақида дарак берувчи сигнализация тизимлари (чироқли ва товушли) сигналлаштирилган бўлиши лозим.


99. Авария ёки бошқа носозликлар аниқланган ҳолда, авария вазияти масъул шахслар томонидан баҳоланиши, шунингдек  цехда авария ҳолати эълон қилиниши ҳамда бу тўғрисида корхонанинг раҳбари хабардор қилиниши лозим.



5-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш

омилларининг юзага келиши билан боғлиқ

бўлган технологик жараёнлар ва операцияларни

кўрсатилган омиллари мавжуд бўлмаган ёки

уларнинг таъсири нисбатан суст бўлган технологик

жараёнлар ва операцияларга алмаштириш тадбирлари


100. Ёнғин, портлаш ҳамда зарарли ишлаб чиқаришда ходимнинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлган жойлар белгилаб қўйилиши шарт. Бундай жойларда тегишли ёзувлар ва огоҳлантирувчи белгилар қўйилган бўлиши лозим.


101. Цех ва корхона раҳбарияти ҳар йили, меҳнат шароитларини яхшилашга, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини бартараф этиш ёки камайтиришга қаратилган меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиши шарт.

Тадбирлар режаси қуйидаги масалаларни қамраб олиши лозим:

хом ашёнинг зарарли ва тез ўт оладиган турлари қўлланилмайдиган, технологик чизмаларни соддалаштирадиган ва меҳнат шароитларини яхшилайдиган янги ишлаб чиқариш усулларини ишлаб чиқиш;

реакциялар содир бўладиган аппаратларда ҳарорат ва босимни автоматик равишда назорат қилиш ва тартибга солиш асбобларини, меҳнатни енгиллаштириш ва санитария-гигиена жиҳатидан тегишли меҳнат шароитларини яратиш мақсадида меҳнат талаб қиладиган жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш мажмуасини ўрнатиш.



6-§. Технологик жараён бузилган ҳолатда

ходимларнинг хавфсизлигини

таъминлаш бўйича талаблар


102. Технологик аппаратларнинг иши қуйидаги ҳолларда дарҳол тўхтатилади:

а) авария ҳақида дарак берувчи сигналда;

б) ускуналар ва қувурларнинг герметиклиги шикастланганда;

в) тўсатдан зарарли ишлаб чиқариш маҳсулотларининг ҳиди ёки кўзга кўринар миқдори пайдо бўлишида;

г) ёнғинда;

д) бахтсиз ҳодисада.


103. Ишлаб чиқариш хоналарининг иш жойларида зарарли газлар, буғлар ва чанг миқдори рухсат этиладиган энг юқори концентрацияларидан ортиқ бўлмаслиги лозим.


104. Ампулаларни кавшарлаш ҳудудларида ишлашда горелка носоз ёки газ магистрали тешик бўлганда машинада ишлаш тақиқланади.


105. Ишлаб турган горелкани қаровсиз қолдириш ва тез ўт олувчи материалларни горелкага яқин жойда сақлаш тақиқланади.



7-§. Бошланғич материаллар, ярим

маҳсулотлар ва ярим тайёр

маҳсулотларга қўйиладиган талаблар


106. Ишлаб чиқаришга келиб тушаётган хом ашёга унинг аналитик паспорти илова қилиниши лозим.


107. Хом ашё ва ёрдамчи материалларни илмий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ техник ва сифатини назорат қилиш бўлимларининг хулосаси олингандан ҳамда лаборатория текшируви ўтказилганидан сўнг ишлаб чиқаришга қўйилади.


108. Дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш жараёнида улар микроблар билан зарарланишининг олдини олиш учун хом ашёни тайёрлаш (идиш ва ўрамдан олиш) ишлари алоҳида хонада амалга оширилиши лозим.


109. Хом ашё, ёрдамчи моддалар ва тайёр маҳсулотларни қўлда олиш тақиқланади, бу маҳсулотлар куракчалар ва чўмич ёрдамида олиниши лозим.


110. Хом ашёга унинг токсикологик ва ёнғин тавсифи илова қилиниши шарт.


111. Хом ашё заводнинг бирламчи ўрамида омборхоналарда сақланиши керак.


112. Аварияларнинг олдини олиш мақсадида технологик қайта ишлашга тушган хом ашё барча турдаги аралашмалардан тозаланган бўлиши лозим.



8-§. Бошланғич материаллар, ярим маҳсулотлар,

ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар

ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва

транспортда ташиш усулларига қўйиладиган талаблар


113. Хом ашё ва фойдаланиладиган материаллар умумий завод омборхоналарида сақланади ва бир-икки суткалик захирани таъминлайдиган миқдорда цехга узатилади.


114. Янги лойиҳалаштирилаётган ампула цехларидаги омборхоналарни шиша дроти, шиша ампулалари, картонаж буюмлари ва бундай ишлаб чиқаришда қўлланиладиган бошқа материаллар захираларини бевосита цех ёнида сақлаш имкониятини мўлжаллаган ҳолда лойиҳалаштириш мақсадга мувофиқдир.


115. Хом ашё ва ёрдамчи материаллар уларнинг бир-бирига эркин яқинлашиш имкониятини таъминлайдиган усулда жойлаштирилиши лозим.


116. Ўт олиш ҳарорати 450C ва ундан паст бўлган тез ўт олувчи суюқликлар резервуарларда сақланиши лозим.


117. Тез ўт олувчи ва ёнувчи суюқликлар металл идишларда сақланиши лозим. Айрим ҳолларда тоза ва коррозияни юзага келтирувчи суюқликларни (спиртлар, эфирлар, кислоталар) шиша идишларда, зичлагич материали билан обрешеткаларда сиғими 80 литргача бўлган ёпиқ бутилларда сақлаш мумкин.


118. Ўзаро таъсир этиши мумкин бўлган кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни битта хонада сақлаш тақиқланади.


119. Кислоталар ва бошқа агрессив суюқликлар учун резервуарларни ўрнатишда ва уларни таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик ва қулайлик таъминланиши зарурлиги ҳисобга олиниши лозим.


120. Тайёр маҳсулотни сақлаш дори-дармон воситалари бут сақланишини таъминлайдиган хоналарда амалга оширилиши лозим.


121. Зарур ҳолларда сақланаётган маҳсулотни даврий асосда кўрикдан ўтказиш муддатларига, жойлаштириш усули талабларига ҳамда заҳарли ва кучли таъсир этувчи, тез ўт олувчи, портлаш жиҳатидан хавфли маҳсулотлар ва сақлаш муддати чекланган маҳсулотларни сақлаш юзасидан махсус талаблар кўрсатилган бўлиши лозим.


122. Заҳарларни цех омборхоналарида сақлаш тақиқланади.

Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар масъул шахсларнинг назорати остида махсус омборхоналарда сақланиши лозим.


123. Омборхонадаги хоналарининг ташқи юзалари тозалаш ва дезинфекциялаш учун қулай бўлиши керак.


124. Сақлаш хоналари етарли даражада содда, тўғри ёритилган, сақланаётган материалларни қуруқ, тоза ва тартибли жойлаштиришни таъминлайдиган тарзда жиҳозланган, ҳамда етарли миқдорда стеллажлар, шкафлар ва поддонлар билан таъминланган бўлиши лозим.


125. Омборхона қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши керак. Омборхонага бегона кишиларнинг кириши тақиқланади.


126. Барча бошланғич дори-дармон воситалари, ёрдамчи моддалар ва идиш-ўрам материаллари белгиланган стандартларга ва техник шартларга жавоб бериши лозим.


127. Кислоталар ва ишқорларни оқим-тортиш вентиляцияси билан жиҳозланган алоҳида хонада, герметик ёпиқ идишда сақлаш лозим.


128. Озиқ-овқат хом ашёларини (шакар, крахмал, ун ва бошқалар) саноат ўрамида, номига кўра алоҳида, омборхонанинг бошқа хоналаридан изоляцияланган, қуруқ ва шамолланадиган хоналарда сақлаш лозим.


129. Бошланғич дори-дармон воситаларини, ёрдамчи моддаларни ва идиш-ўрам материалларини ташиш учун тозаликда сақланиши зарур бўлган махсус транспорт зарур. Жалб қилинган ёки йўловчи транспортдан фойдаланиш рухсат этилмайди.


130. Ташиш жараёнида бошланғич дори-дармон воситалари, ёрдамчи моддалар ва идиш-ўрам материаллари пана жойда сақлаш ёки махсус қоплама ёрдамида қуёш нурларидан, атмосфера ёғинлари ва чангдан ҳимояланган бўлиши лозим.


131. Ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни сақлаш учун мўлжалланган омборхона хоналарини саноат корхоналарини лойиҳалаштиришнинг ёнғинга қарши ва санитария меъёрларига биноан жиҳозлаш ва сақлаш зарур.


132. Хом ашёни қабул қилиш, сақлаш, бериш ва тайёрлаш хоналарида дори-дармон моддаларини тортиш учун мўлжалланган ва ҳаво тортиш вентиляцияси билан жиҳозланган иш жойи ажратилиши керак.



9-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш

омилларининг манбалари бўлмиш ишлаб

чиқариш чиқиндиларини ўз вақтида чиқариб

юбориш ва зарарсизлантириш юзасидан талаблар


133. Технологик чиқиндилар уларни атмосферага чиқариб юборишдан олдин зарарли маҳсулотлардан тозаланиши ёки тизимга қайтарилиши шарт.


134. Аралашиш натижасида портлаш жиҳатидан хавфли аралашмани ҳосил қилиши мумкин бўлган газ чиқиндиларини умумий коллекторга бирлаштириш рухсат этилмайди.


135. Ишлаб чиқариш чиқиндиларини ва бошқа чиқиндиларни мунтазам равишда махсус мўлжалланган печларда ёқиб юбориш орқали йўқ қилиш ёки корхоналардан махсус белгиланган жойга олиб чиқиш лозим.


136. Корхонада йўқ қилиниши лозим бўлган ўраш ва қадоқлаш материалларини, шунингдек бошланғич хом ашё ва яроқсиз деб эътироф қилинган маҳсулотларнинг ўғирланишига йўл қўймаслик учун тегишли чоралар кўрилиши лозим.



10-§. Ходимларнинг бошланғич материаллар,

ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот

ва ходимларга зарарли таъсир кўрсатадиган

ишлаб чиқариш чиқиндилари билан бевосита

алоқада бўлишининг олдини олиш бўйича чоралар


137. Қуритиш ва намуналарни танлаб олиш жараёнлари портлаш-ёнғин жиҳатидан хавфли моддалар билан ифлосланиш эҳтимолини истисно этиши ва зарур бўлганда маҳаллий тортиб олиш ускуналари билан жиҳозланиши лозим.


138. Токсик, тез ўт олувчи ва агрессив суюқликлар учун сиғимли аппаратурадаги сатҳларни ўлчаш ишлари аппаратларнинг қопқоғини очиш заруратини истисно этувчи сатҳўлчагичлар ёрдамидагина амалга оширилиши керак.


139. Аппаратлар ва идишлардаги тез ўт олувчи суюқликлар ва суюлтирилган ёнувчан газларнинг сатҳўлчагичлари ёнғин жиҳатидан хавфсиз бўлиши лозим.


140. Заҳарли, токсик ва тез ўт олувчи суюқликларнинг сатҳини ўлчаш учун ўлчов ойналарини қўллашга рухсат этилмайди. Истисно тариқасида, механик шикастланишдан ҳимояланган ҳамда бириктирувчи қувурларни автоматик беркитадиган қопқоқлар ҳамда суюқликнинг етарли сатҳини кўрсатувчи қизил чизиқча мавжуд бўлиш шарти билан, ўлчов ойналари кўпи билан 8,5 кгс/скв.м ташкил этадиган ортиқча босим билан ишлайдиган аппаратлар ва идишларда қўлланиши мумкин. Бунда ўлчов ойналари тегишли металл гардиш билан ҳимояланган бўлиши лозим.



11-§. Ходимларнинг хавфли ва зарарли

ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан

ҳимоясини таъминлаш бўйича талаблар


141. Технологик жараёнларнинг ташкил этилиши ва ишлаб чиқариш ускуналари ишчиларнинг ускуналарга хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш операцияларини бажаришда таъсир қилувчи (қўзғатувчи) ҳамда зарарли ва агрессив моддалар билан алоқада бўлиши эҳтимолини истисно этиши лозим.


142. Ўсимлик чанги организмга зарарли таъсир этиш ёки портлаш манбаси бўлиш хусусиятига эгалиги сабабли, ўсимлик хом ашёси майдаланган ва экстракторларга юкланганида чанг ушлаш ва чангни босиш чоралари кўрилиши шарт.



IV. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1-§. Ускуналарга қўйиладиган

умумий талаблар


143. Фармацевтика ишлаб чиқаришида қўлланиладиган ускуналар ГОСТ 12.2.003-91 "Ишлаб чиқариш ускуналари. Умумий хавфсизлик талаблари" ва бошқа тармоқ ҳужжатлари талабларига жавоб бериши шарт.


144. Дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш ва уларнинг сифатини назорат қилиш учун қўлланиладиган ускуналарни уларни ишлатишга тайёрлаш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш ишларини имкон қадар енгиллаштириш мақсадини кўзлаган ҳолда қуриш ва жойлаштириш лозим.


145. Ускуналар ва назорат-ўлчов асбобларининг тури, ўлчамлари ва тавсифлари ўтказилаётган технологик жараёнларга мувофиқ бўлиши лозим.


146. Жойлаштирилган ускуналар табиий ёруғликни ва хонага ташқаридан ойна орқали ҳаво киришини тўсмаслиги лозим.


147. Назорат-ўлчов асбоблари технологик жараённинг давом этишини кузатиш учун уларнинг хизмат кўрсатиладиган қисмлари ёритилишини таъминлаган ҳолда ўрнатилиши лозим.


148. Дори-дармон воситаларини тайёрлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш учун қўлланиладиган тарози ва ўлчов асбоблари даврий асосда умумий қабул қилинган усулларда калибровка ва текширувдан ўтказилиши лозим.


149. Маҳсулотни ишлаб чиқариш, ўраш, сақлаш ва транспортда ташиш, унинг сифатини назорат қилиш ишларида компьютер техникасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.


150. Цехдаги ускуналар уларга эркин яқинлашиш имконияти таъминланган ҳолда ўрнатилган бўлиши лозим. Ускуналарни ўрнатишда тозалаш учун қийин ва ноқулай жойларни қолдирмаслик лозим, чунки бундай жойлар чиқиндилар ва чанг тўпланиш манбаси бўлиши мумкин.


151. Ускуналар конструкциясига қуйидаги талаблар қўйилади:

а) ускуналарнинг бошланғич хом ашё, ярим маҳсулот ёки тайёр маҳсулот тегадиган юзалари дезинфекциялаш воситалари билан ишланишга чидамли бўлган силлиқ ва токсик бўлмаган, коррозияга бардошли материалдан тайёрланган бўлиши зарур;

б) ускуналарнинг ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан алоқа қиладиган барча қисмлари уларни ювиш, дезинфекцияловчи воситалар билан ишлаш ёки стериллаштириш ишларини енгиллаштириш учун ечиладиган ва ажраладиган бўлиши зарур;

в) тайёр маҳсулотлар ифлосланиши ва уларнинг сифати салбий томонга ўзгаришига йўл қўймаслик мақсадида, ускуналар улардан фойдаланиш учун қўлланиладиган материаллар (масалан, мойлаш материаллари) билан ифлосланмаслиги лозим;

г) барча узатувчи қурилмалар (транспортёрлар, қимматли узатмалар, трансмиссия приводлари) ёпиқ ёки тўсилган бўлиши зарур;

д) бункерлар, идишлар ва бошқа шунга турдош ускуналар ёпиқ бўлиши шарт;

е) барча технологик идишларни, аппаратларни ва бошқа ускуналарни даврий асосда тозалаш, ювиш ва дезинфекциялаш жадваллари тузилган ва уларда ювувчи ҳамда дезинфекцияловчи воситалар кўрсатилган бўлиши лозим. Жадваллар цех бошлиғи томонидан ишлаб чиқилади ва корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.

Ускуналардан тегишлича фойдаланиш учун ўрнатилган ускуналарнинг амалдаги технологик ускуналар, таъмирлаш тизими ва қонунчилик ҳужжатларига биноан корхонанинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган жадвалга кўра ускуналарни профилактик кўрикдан ўтказиш ва уларни таъмирлаш бўйича барча чораларни кўриш лозим.


152. Ускунани ишга тайёрлашни уни дезинфекцияловчи воситалар билан ишлаш ёки стериллаштириш бўйича йўриқномага биноан амалга ошириш лозим.


153. Ускуна дезинфекцияловчи воситалар билан ишланганида ёки унинг ишчи қисмлари стериллаштирилганидан сўнг белгиланган тартибга биноан ускунанинг ишлашга тайёрлик сифати назорат қилиниши лозим.


154. Дори-дармон воситасининг ягона турини ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган ускуна маҳсулотнинг турли тоифалари аралашиб кетишига йўл қўймайдиган усулда тозаланиши лозим.


155. Дори-дармон воситаларининг бир нечта номларини ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган ускуна ювиш сувлари таркибидан, тайёрланган дори-дармон воситаси таркибидаги дори-дармон моддалари тўлиқ йўқ бўлмагунга қадар астойдил тозаланиши лозим.


156. Дори-дармон воситаларининг кейинги номланишини ишлаб чиқаришдан олдин ускуна белгиланган талабларга биноан ювиб чиқилиши, дезинфекцияловчи воситалар билан ишланиши ёки стериллаштирилиши лозим.


157. Антибиотикларни ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган ускуна қарама-қарши (тескари) контаминациянинг олдини олиш мақсадида бошқа дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш учун қўлланилмайди.



2-§. Тоза хоналарнинг ускуналарига талаблар


158. Тоза хоналарда ишлаш учун қўлланиладиган ускуналар, имкон қадар, улардан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини тоза хоналардан ташқарида ўтказиш имкониятини таъминлаган ҳолда қурилган ва жойлаштирилган бўлиши керак.


159. Асептик шароитларда ишлаш учун қўлланилаётган ускуналарнинг жараён параметрларини назорат қилиш учун қайд қилувчи асбоблари бўлиши керак.


160. Ускуналар носозликлар ҳақида дарак берувчи сигнализация қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши мақсадга мувофиқ.



3-§. Ишлаб чиқариш ускуналарини

жойлаштиришда хавфсизлик шартлари


161. Ускуналар қуйидаги мақсадларни кўзлаган ҳолда жойлаштирилиши керак:

бошланғич хом ашё, материаллар оқимини оптимизациялаш, ходимларнинг бир жойдан бошқа жойга ўтиш заруратини имкон қадар камайтириш;

дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш жараёнида уларнинг ифлосланиш имкониятини бартараф этиш;

турли хил маҳсулотлар аралашиб кетиши ёки ишлаб чиқариш босқичларининг ўтказилмаслиги хавфини бартараф этиш;

ускуналарни ювиш, ишлаш, улардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш ишларини осонлаштириш;

майдондан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

ташкил этилаётган иш жойлари меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши.


162. Ускуналарни ўрнатишда:

ишчиларнинг доимий туриш жойларида хамда бошқариш жойида хизмат кўрсатиш бўйлаб асосий йўлаклар - 2 метр;

машиналар, идишли аппаратлар, маҳаллий ўлчов воситаларига хизмат кўрсатиш бўйлаб асосий йўлаклар - 1,5 метр;

аппаратларга хизмат айланасига кўрсатилиши зарур бўлса, аппаратлар ўртасидаги ҳамда аппаратлар билан хона деворлари ўртасидаги йўлакларнинг кенглиги - камида 1 м;

аппаратлар ва асбобларни кўрикдан ўтказиш ва даврий асосда текшириш ҳамда ростлаш учун йўлакларнинг кенглиги - камида 0,8 метр;

алоҳида турувчи насослар ўртасидаги йўлакларнинг кенглиги - камида 0,8 метр;

пол сатҳидан 0,6 метр ва ундан кўпни ташкил этадиган баландликда жойлашган майдончалар, ўтиш кўприкчалари, зиналар, ўрачалар, бостирмалардаги тешиклар баландлиги - 0,9 метр, пастидан - 0,14 метр бўлган узлуксиз қопламали панжара билан тўсилган бўлиши лозим.


163. Хавфи юқори бўлган объектлар жумласига кирувчи ускуналар босим остида ишловчи идишлар, иссиқлик ишлатувчи қурилмалар, компрессорлар, юк кўтарувчи машиналар ва бошқа ускуналарни қуриш ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги талабларига мувофиқ жойлаштирилиши лозим.


164. Стерил маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асептик хоналарда фақат бевосита технологик жараённи таъминлайдиган асосий технологик ускуналар ўрнатилган бўлиши лозим. Ёрдамчи ускуналарни асептик хоналарга ёндош хоналарда жойлаштириш зарур.


165. Пол устидан ўтказиладиган қувурлар ўтиш жойлари билан кесишиш ерларида ариқчага ётқизилган ёки ўтиш кўприкчалари (пандуслар) билан қопланган бўлиши лозим.


166. Ўтиш жойлари тепасидан ўтган (агрессив суюқликлар ҳамда иссиқ эритмалар ва буғ ўтадиган) қувурларнинг барча гардишли бириктирувлари ҳимоя қурилмаларига эга бўлиши лозим.


167. Қувурлар уларнинг мўлжалланган мақсадига қараб ГОСТ 14202 "Саноат корхоналарининг қувурлари, махсус бўёқ ранглари, огоҳлантирувчи белгилар ва қадоқловчи шитоклари"га мувофиқ бўлиши лозим.


168. Ёнғинга қарши қувурларни уларнинг ичида нима бўлишидан қатъи назар, қулфлаш-ростловчи темир қисмларида ва шланглар ҳамда ёнғинларни ўчириш учун бошқа қурилмалар уланган жойларида қизил рангга бўяш лозим.


169. Узиб қўйиш қурилмаларида якуний (очиқ-ёпиқ) ҳолатларни кўрсатувчи белгилар бўлиши лозим.


170. Автоматик ростловчи қопқоқлар ва клапанлар учун одатда бундай белгилар талаб қилинмайди. Агар кранлар ва қулфлаш қурилмаларининг ҳолатини юқорида кўрсатилган усулда белгилаш имкони бўлмаса, йўналиш стрелкаси ёки ёзувлар билан белгилаш зарур.


171. Ер устидан ўтказилган қувурлар хавфли эгилиши ва деформацияланиши оқибатида авария содир бўлиши ва маҳсулотлар ўтиб кетиши хавфининг олдини олиш мақсадида қувурларнинг илгаклари ва пойларининг ҳолати юзасидан назорат таъминланиши лозим. Қувурларнинг илгаклари ва пойларида аниқланган ҳар қандай носозликлар дарҳол бартараф этилиши шарт.


172. Кристалланувчи ва елимшак суюқликлар учун қувурларни ўтказишда уларни буғ ёрдамида тозалаш, ювиш, зарур бўлган ҳолларда эса - қисмларга ажратиш имконияти назарда тутилиши керак. Қисмларга ажратиш учун қулай бўлган жойлар гардиш воситасида уланган бўлиши керак.


173. Капитал таъмирлашдан сўнг аппаратлар ва қувурлар учун барча қулфлаш мосламалари ва темир қисилган ҳаво ёки инерт газ босими ёрдамида механик чидамлилиги ва герметиклигига синовдан ўтказилиши шарт. Ушбу синовлар мослаб қўйиш ва чилангарлик-механик ишловдан сўнг ўтказилади.


174. Агрессив, зарарли ва портлаш жиҳатидан хавфли моддалар билан транзит технологик қувурларни бинолар, иншоотлар ва қурилмалар устидан ёки остидан ўтказиш тақиқланади.


175. Ишламаётган аппаратлар ёки қувурларда сурма клапанларни очиқ қолдириш ман этилади.


176. Вақтинчалик ишламаётган аппаратлар ва қувурлар ишлаётган аппаратлар ёки қувурлардан узиб қўйилиши лозим.

Музлаб қолган қувурларни очиқ ўт ёрдамида иситиш мумкин эмас.


177. Қувурларни жойлаштириш ва ўтказиш усули қувурлар ўзини, қулфлаш ва ростлаш темирини ҳамда уланган ёки бевосита қувурларга яқин ерда жойлашган ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ишларини хавфсиз ва қулай бажариш имконини таъминлаши лозим.


178. Ампулада инъекцион эритмаларни ишлаб чиқаришда материал қувурлари стериллаштириш қурилмалари билан ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқариш хоналарига ва оқовага тушишига йўл қўймайдиган қулфлаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Инъекцион эритмаларни тайёрлаш участкасида ускуналар ва коммуникацияларни буғлаб чиқиш чизмаси бўлиши лозим.



4-§. Иш жойларининг хавфсизлиги

юзасидан талаблар


179. Фармацевтик ишлаб чиқаришда доимий иш жойлари тегишли мебеллар (ёзувлар учун қулай стол, стуллар, иш ва авария асбоблари учун шкаф), керакли якка тартибдаги ҳимоя воситалари, тиббий аптечка, ишлаб чиқариш йўриқномалари тўплами ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома билан жиҳозланиши лозим.


180. Цехларда иш жойлари, йўлаклар ва транспорт учун ўтиш жойларини хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ҳамда турли хил буюмлар билан тўсиб қўйиш мумкин эмас.


181. Технологик ускуналарни ички кўрикдан ўтказиш ва тозалаш учун мўлжалланган дарчалар тўсилмаган бўлиши зарур.


182. Металл коррозиясини юзага келтирувчи идишлар ҳар 12 ойда ички кўрикдан ва синовдан ўтказилиши шарт.


183. Таъмирлашдан, ички кўрик ва синовдан ўтказишдан олдин портлаш жиҳатидан хавфли ва токсик моддали аппаратларни ювиш ва ҳаво ёрдамида тозалаш учун сув, буғ ёки инерт газ тармоқларини улаш учун штуцерлар назарда тутилган бўлиши керак.


184. Идиш билан сақлагич клапани ўртасида қулфлаш қурилмаси бўлмаслиги лозим.


185. Сақлагич қурилмалари ва заҳарли, ёнувчан ёки портлаш жиҳатидан хавфли бўлган газлар босими остида ишлаш учун мўлжалланган стационар идишлар ўртасида ўчириш-ёқиш кранини ўрнатиш мумкин, бунда ўчириш-ёқиш крани идишни иккита сақлагич қурилмалари билан бирлаштирадиган штуцерда монтаж қилиниши ва кран пробкасининг исталган ҳолатида сақлагич қурилмаларидан биттаси ёки иккови идиш билан уланган бўлиши шарт.


186. Сақлагич клапанларининг умумий сони белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланади.


187. Сақлагич клапанлари кўрикдан ўтказиш учун қулай бўлган жойларга жойлаштирилиши лозим.


188. Сақлагич клапанлари ёнувчан ва токсик маҳсулотли аппаратларга (қувурларга) ўрнатилганда улар имкон қадар кам ҳолатда ишга тушишини таъминловчи чоралар кўрилиши лозим.


189. Заҳарли буғлар ва газлар асосида ишловчи аппаратларда ўрнатилган клапанлардан чиқадиган ва ҳаводан оғир бўлган чиқиндилар чиқинди маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қайтариш имконини берувчи махсус ёпиқ тизимга юборилиши лозим. Чиқиндилар махсус шимиб олиш қурилмасида зарарсизлантирилганидан сўнг атмосферага ташланиши мумкин.


190. Сақлагич пластинаси (мембранаси) сақлагич клапанидан олдин, улар ўртасида пластина созлигини назорат қилиш имконини берувчи қурилма бўлгандагина ўрнатилиши мумкин.


191. Барча сақлагич пластиналарида завод тамғаси бўлиши ва унда пластинани очувчи босим кўрсатилган бўлиши шарт.


192. Коррозия белгилари, эгик, қирилган жойлари ва бошқа механик шикастланишлар мавжуд бўлган сақлагич планстикаларини ўрнатиш тақиқланади.


193. Портловчи пластиналар (мембраналар) ўрнатилишида хонага зарарли ва портлаш жиҳатидан хавфли газларнинг ажралиш ва мембрана ишлаб кетган тақдирда учқун чиқиши ҳамда унинг парчалари ва қисмларидан жароҳатланиш эҳтимолини истисно этиш чораларини кўриш зарур.


194. Ёрилиб кетадиган мембраналарнинг ўрнатилганлиги тегишли дафтарда қайд қилиниши ва масъул шахснинг имзоси билан тасдиқланиши лозим.


195. Барча босимли идишларда сатҳ кўрсаткичлар ва новлар тўлиб кетишига йўл қўймайдиган сақлагич қўйиш қувурлари бўлиши шарт.


196. Идишларни тез ўт олувчан суюқликлар билан эркин қуйилиб тушаётган оқим усулида тўлдириш тақиқланади.


197. Газларни компримирлаштириш учун махсус мақсадли компрессорлардан фойдаланиш лозим.


198. Автоклавларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳамда автоклав ўрнатилаётган махсус хонани (автоклавхонасини) лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


199. Автоклавлардан фойдаланишда:

хавфсиз ҳарорат режимини (автоклавлар деворчаси ҳароратининг ошиш ва пасайиш жоиз тезликларини) ўрнатиш;

автоклавларни ишга тушириш ва тўхтатиш жараёнида иссиқлик жойининг ўзгариш имконини таъминлаш ва қўзғалувчан тиргаклари қисилиб қолган жойлари мавжуд бўлмаслигини назорат қилиш;

автоклавлар ишга туширилганида ва ишлаш жараёнида автоклавлардан конденсатнинг узлуксиз таъминланиши;

ҳар тўрт йилда камида бир марта барча пайвандланган чокларни ва чок зонаси ёнидаги металлни (магнитли-кукунли дефектоскопия ёки бошқа зарар етказмайдиган усулда) тўлиқ текширувдан ўтказиш;

автоклавларнинг ҳолати автоклавлардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган шахслар томонидан ҳар куни назорат қилиниши ва ушбу мақсад учун мўлжалланган махсус дафтарга тегишли ёзувлар қайд қилиниши таъминланиши зарур.


200. Аппаратуранинг ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмлари, тасмали ва тирноқли узатмалари, электр ускуналар контакти ва валларининг чиқиб турувчи учларида олинадиган тўсиқлари бўлиши лозим.


201. Аппаратларни таъмирлаш учун тўсиқларни ечиш ишлари аппарат ўчирилганидан ва механизмлар тўлиқ тўхтаганидан сўнг амалга оширилади.


202. Таъмирлаш, кўрикдан ўтказиш ва тозалаш ишларидан сўнг механизмларни ишга туширишга тўсиқлар жойига ўрнатилганидан ва унинг барча қисмлари қотирилганидан сўнг рухсат этилади.


203. Бостирмалардаги барча ўтиш жойларида ва монтаж ўринларида баландлиги камида 0,9 м.ни ҳамда пастидан борт баландлиги 0,14 м.ни ташкил этадиган тўсиқлар ўрнатилган бўлиши лозим.


204. Дастгоҳлар ва аппаратлар механизмларини тозалаш ҳамда таъмирлаш учун тўсиқлар осон олиниши ёки очилиши зарур.


205. Ишлатилаётган кучланишдан қатъи назар, барча электр ускуналар, электр асбоблар ва тўсиқлар ерга уланган сими билан жиҳозланган бўлиши шарт.


206. Ёнувчан газлар ва буғлар ажралиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво таркибида буғлар ва газларнинг портлаш жиҳатидан хавфлилик мавжудлигини назорат қилиш мақсадида, саноатда ишлаб чиқариладиган автоматик сигнал берувчи асбоблар ўрнатилган бўлиши зарур.


207. Таркибида олтингугурт, хлор, цианли ва фосфорли бирикмаларнинг буғлари ва газлари ажралиши мумкин бўлган хоналарда портлаш жиҳатидан хавфли миқдор мавжудлиги ҳақида дарак берувчи сигнализаторлар ўрнига рухсат этиладиган энг юқори концентрациялар газанализаторлари ўрнатилиши лозим.


208. Портлаш жиҳатидан хавфлилиги мавжуд миқдор сигнализаторларининг датчикларини қуйидаги тартибда ўрнатиш лозим:

компрессор хоналарида - сальник коробкалари атрофидаги ҳаво намуналари олингандан сўнг ҳар бир компрессорга бир донадан датчик ўрнатилади;

насос хоналарида - насослар жойлаштирилганига қараб ҳаво намуналари олингандан сўнг, бир жисмли маҳсулотларни ўтказувчи насослар гуруҳига биттадан датчик ўрнатилади.


209. Ёнғин ва портлаш жиҳатидан хавфли бўлган ишлаб чиқаришларнинг барча цехлари ва қурилмалари телефон алоқаси билан, ўзаро боғлиқ цехлар эса зарур ҳолларда - ўзаро боғлиқ бўлган агрегатларнинг ишлаши ҳақида дарак берувчи сигнализация билан таъминланган бўлиши лозим.


210. Барча аппаратлар ва машиналари уларни иш жойидан бевосита аппарат ёки машина олдида турган ҳолда ишга тушириш ва тўхтатиш имконияти билан таъминланган бўлиши лозим.


211. Транспортёрлар ва конвейерларда уларнинг бутун узунлиги бўйича исталган жойда туриб тўхтатиш қурилмалари назарда тутилган бўлиши лозим.


212. Умумий ишлаб чиқариш босқичига киришишнинг зарурий кетма-кетлигини таъминлаш учун ягона технологик жараёнда бошқа механизмлар ёки уларнинг гуруҳи билан боғлиқ бўлган ҳар бир механизм ёки механизмлар гуруҳи автоматик блокировкаланиш қурилмалари ёки сигнал берувчи мосламалар билан жиҳозланади.



5-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш

омилларининг таъсир этиш

даражасини пасайтириш чоралари


213. Тайёр дори-дармон воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарининг ускуналари герметик, кимёвий таъсирга бардошли бўлиши ва хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни оксидлар, металл тузлари ва бошқа аралашмалар билан ифлослантирмаслиги лозим.


214. Кучли таъсир этувчи ва заҳарли моддалар (хлор, бром, цианид кислота, цианли тузлар, мишьяк ва бошқалар) қўлланиладиган технологик жараёнларни олиб бориш учун мўлжалланган аппаратура маҳаллий тортгичлар ва зарарли моддалар тарқалишининг олдини олувчи керакли қурилмалар билан жиҳозланган боксларда, ёпиб қўйиладиган жойларда ёки изоляцияланган хоналарда жойлаштирилиши лозим.



V. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ АЙРИМ

ТУРЛАРИГА МАХСУС ТАЛАБЛАР


1-§. Таблеткаларни ишлаб чиқариш


215. Таблеткаларни ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий ускуналари ҳисобланадиган янчиш машиналари, грануляторлар, қуритгичлар, қорғичлар, таблетпресслар, дражировкалаш қозонлари, таблеткаларни қадоқлаш ва ўрамига солиш машиналаридан фойдаланишга белгиланган турдаги тўсиқлар ва блокировкалар мавжуд бўлиши шарти билан рухсат берилади.


216. Таблетка ишлаб чиқаришда портлаш жиҳатидан хавфли бўлган чанг ажралиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли, технологик жараённи ташкил қилиш ва ускуналардан фойдаланиш ишларини ОСТ 64-031-87 ССБТ "Тайёр дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш технологик жараёнлари. Таблеткаланган дори-дармон шаклларини ишлаб чиқариш. Хавфсизлик талаблари" ва "Таблетка ишлаб чиқаришларида хавфсиз иш тартибини таъминлаш бўйича тавсиялар" талабларига мувофиқ амалга ошириш лозим.


217. Таблетка ишлаб чиқаришларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланишда битта агрегатда бир нечта операцияни бажариш имконини таъминлайдиган қурилмаларни жорий этиш зарур.


218. Гранулалаштириш операциясида тез ўт олувчан суюқликлар қўлланилганида хонада белгиланган турдаги буғларнинг портлаш жиҳатидан хавфли миқдори ҳосил бўлишининг олдини олиш чораларини кўриш зарур.


219. Ингредиент сифатида кучли таъсир этувчи ва заҳарли моддалар қўлланиладиган таблетка шаклидаги дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш махсус ажратилган ускуналарда ва алоҳида ажратилган участкаларда амалга оширилиши лозим.


220. Таркибида кучли бўёвчи ҳамда бўялган чанг чиқарувчи моддалар (қуруқ экстрактлар, активлаштирилган кўмир ва бошқалар) мавжуд бўлган таблетка шаклидаги дори-дармонлар маҳсулотларини бошқа хоналардан ажратилган алоҳида хоналарда сақлаш лозим.


221. Таблеткаларни чангидан тозалаш вакуум ёки чангютгичлар ёрдамида махсус қурилмалар орқали амалга оширилади.


222. Таблеткаларни кўриб чиқиш ва яроқсизларини ажратиш столлари маҳаллий ёритиш асбоблари ва ҳаво тортиш вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши керак.


223. Дражировкалаш қозонлари махсус таянч тўсиқлари билан жиҳозланган бўлиши ва етарлича самарали ҳаво тортиш ҳамда хонага чанг тушишига йўл қўймайдиган чангтутқич қурилмаларига эга бўлиши лозим.



2-§. Ампуладаги инъекция

эритмаларини ишлаб чиқариш


224. Инъекцион эритмаларнинг асосий босқичларини изоляцияланган хоналарда жойлаштириш лозим.


225. Иссиқлик ажратмалари кўп бўлган (шишадамгарлик, ампулаларни кавшарлаш ва стериллаштириш бўлимлари) хоналарда вентиляция ва ҳавони чиқариш юқоридан амалга оширилиши лозим. Шишадамгарлик бўлимлари хоналарининг баландлиги камида 6 метр бўлиши лозим.


226. Хонага нурли ва конвектив иссиқлиги тушишининг олдини олиш мақсадида ампулаларни юмшатиш печлари ҳимоя экранлари ва маҳаллий вентиляция тортгичлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


227. Хоналар шиша парчалари, яроқсизга чиқарилган ампулалар ва шиша чангидан астойдил тозаланиши лозим.


228. Ампулаларни шакллантирувчи яримавтоматлар марказлаштирилган шиша чиқиндиларини йўқ қилиш тизими билан жиҳозланган бўлиши зарур.


229. Ускуналарни шиша парчаларидан қисилган ҳаво ёрдамида тозалаш тақиқланади.


230. Ампулаларни тайёрлаш участкасида шовқинни камайтириш мақсадида хона деворлари товуш ютиш қопламалари билан ишланган бўлиши лозим.


231. Шишадротни калибрлашда иш жойлари ўртасидаги масофа камида 2 метр бўлиши шарт. Дротни калибрлаш механизациялашган бўлиши керак.


232. Йўлакларни шишадроти билан тўсиб қўйиш тақиқланади.


233. Ампулаларни шакллантирувчи машиналарнинг шишадроти ҳимоялагич металл сеткали махсус штативларда ўрнатилиши лозим.


234. Ампулаларни шакллантирувчи яримавтоматлар ва ампулаларни кавшарлаш машиналарида ишлашда газ хўжалиги учун белгиланган хавфсизлик қоидаларига қатъиян риоя этиш зарур.


235. Ампулаларни тайёрлаш ва кавшарлаш хоналарида ҳаво таркибида углерод оксиди мавжудлигини даврий асосда текшириш зарур.


236. Электр энергияси тасодифан ўчиб қолган тақдирда ампулаларни шакллантирувчи яримавтоматларга ва ампулаларни кавшарлаш машиналарига газ узатилишини дарҳол тўхтатиш зарур.


237. Ампулаларни шакллантирувчи яримавтоматлар ва ампулаларни кавшарлаш машиналарини улар тўлиқ тўхтамагунга қадар йиғиштириш ва тозалаш ман этилади.


238. Ампулаларни юмшатиш печи ишлашида иссиқлик бериш мақсадида газ қўлланилаётган бўлса ҳарорат ва тортиш кучини ўлчагич кўрсатмаларини кузатиш зарур.


239. Кучли таъсир этувчи препаратларни ампулаларга жойлаштириш ишлари изоляцияланган хоналарда алоҳида ускуналарда, лавозим йўриқномаларида ва хавфсизлик техникаси бўйича ҳужжатларда қайд қилинган алоҳида эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.


240. Асептик хоналарда ҳаво тўғри нурлар таъсиридан ҳимоялагич экрани билан жиҳозланган бактерицид лампали нурлантириш асбобларини ўрнатиш йўли орқали ультрабинафша нурлари билан стериллаштирилади.


241. Дори-дармон моддаларининг буғлари ва чанги ходимларнинг организмига тушишининг олдини олиш мақсадида тўкиб юборилган эритмалар сувда ювилиши, синиқ инъекцион эритмали ампулалар эса иш хоналаридан чиқариб юборилиши зарур.



3-§. Фитокимёвий ишлаб чиқариш


242. Заҳарли эритгичлар иштирокидаги жараёнларни изоляцияланган хоналарда жойлаштириш зарур.


243. Ўсимлик хом ашёси майдаланган ва экстракторларга юкланганида чанг ушлаш ва чангни босиш чоралари кўрилиши шарт.


244. Ўсимлик хом ашёсини юклашда махсус транспортёрлар, пневмотранспортёрлар (қувур бўйича) ёки чанг чиқишига йўл қўймайдиган бошқа механик қурилмалардан фойдаланиш лозим.


245. Экстракторлардан шротни олиш ва цехдан чиқариб юбориш ишлари шнекли, гидравлик транспортёрлар ва қўл меҳнатини истисно этувчи бошқа транспорт қурилмалари ёрдамида амалга оширилиши лозим. Шротни олишдан олдин эритгич қолдиқларини йўқ қилиш учун астойдил буғлаб олиш зарур.


246. Намуналар аппаратдаги махсус штуцер орқали вакуум ёрдамида ёки маҳаллий тортиш мосламали махсус намуна олиш крани орқали олиниши лозим.


247. Дори-дармон моддаларини қуритиш ва янчиш хоналарида чанг ҳосил бўлиши ва тўпланишининг олдини олиш учун ускуналарни зичлаш, майдалагич, тегирмон ва етарлича аспирацияли бошқа ускуналар кабиналарига ёпиб қўйиш, чанг ўтмайдиган матоли шланг орқали олиш, ҳар сменада нам латтада тозалаб чиқиш, вакуум ёрдамида тозалаш чораларини кўриш зарур.


248. Қаттиқ дори-дармон моддаларини ўраш ва қайта ишлаш учун ташишни дюралюминийдан ёки зангламайдиган пўлатдан тайёрланган, қопқоғи зич ёпиладиган, олиш учун мосламалар билан жиҳозланган ва этикетка билан таъминланган махсус идишларда амалга ошириш лозим.


249. Суюқ экстрактлар ва дамламаларни, эритмалар ва бошқа препаратлар ўровини изоляцияланган хоналарда амалга ошириш зарур.


250. Банка, склянка, флаконлар ва бошқа шиша идишларни ювиш учун махсус ювиш машиналаридан фойдаланиш зарур.


251. Фитокимё ишлаб чиқаришлари учун белгиланган тартибда аварияларни бартараф этиш режалари тузилиши лозим.



4-§. Юмшоқ дори-дармон

воситаларини ишлаб чиқариш


252. Термик куйишларнинг олдини олиш учун вазелин, ланолин, спермацетни тайёрлаш учун қўлланиладиган бошқа моддалар эритмалари билан ишларни тегишли махсус кийимда, ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда алоҳида эҳтиёткорлик билан белгиланган тартибга мувофиқ ҳарорат ва вақт режимига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур.


253. Мазлар таркибига кирувчи кукунсимон моддаларни янчиш, элакдан ўтказиш ва аралаштириш ускуналари имкон қадар юқори даражада зичлаш ёки аспирацияли боксларга ўрнатиш зарур.


254. Концентратга коллоид тегирмонларида, шестеренкали насосларда ва увалаш аппаратларида ишлов бериш жараёнида, ускуналар статик электрдан ерга уланган сим билан жиҳозлангани, айланувчан ва ҳаракатланувчан қисмлари кожухлари ва тўсиқлар билан ҳимояланганлигини назорат қилиш зарур.


255. Мазлар ва пасталарни қадоқлаш ва идишларга солиш автоматик тармоқларда амалга оширилиши лозим.


256. Дори-дармоннинг юмшоқ шаклларини тайёрлаш, қадоқлаш ва идишларга солиш бўйича автоматик тармоқлардан фойдаланиш жараёни хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилиши лозим.


257. Тармоқлар тўлиқ тўхтатилмагунга қадар уларни тозалаш, носозликларни бартараф этиш ишларини олиб бориш тақиқланади.


258. Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида технологик жараённи олиб бориш давомида полга тушган мойлар мунтазам равишда совунли сув ва бошқа ювиш воситалари билан ювиб тозаланиши лозим.


259. Ювиш учун керосин, бензин ва бошқа органик эритмалардан фойдаланиш тақиқланади.


260. Мой шимилган артиш материалларини махсус металл идишга тўплаш ва ўз вақтида ишлаб чиқариш хоналаридан чиқариб юбориш лозим.



5-§. Боғлаш материалларини ишлаб чиқариш


261. Бинт-ўраш ва бинт-кесиш машиналари устида маҳаллий ёнтортгич қурилмалари ўрнатилган бўлиши лозим.


262. Бинтларни қуритиш камералари ва стерилизациялаш камераларининг юклаш ва тушириш ойналари олдида тортиш зонтлари ўрнатилиши лозим.


263. Бинт-ўраш ва бинт-кесиш машиналари, пресслар, транспортёрларда механик жароҳатлар олишнинг олдини оладиган айланувчан ва ҳаракатланувчан қисмлар ва механизмларининг ишончли тўсиқлари ва блокировка қилувчи қурилмалари мавжуд бўлиши керак.


264. Боғлаш материаллари бўйича ишлаб чиқариш ходимларининг халатининг олд ва ён қисмида боғичлар бўлмаслиги, халат енги тирсакдан юқори бўлиши лозим. Ходимларнинг сочи қалпоқ тагига йиғиштирилган бўлиши зарур.


265. Боғлаш материалларини ишлаб чиқариш ёнғин жиҳатидан хавфли ишлаб чиқаришлар тоифасига мансуб, шу сабабли ишлаб чиқариш хоналари ёнғин ҳақида дарак берувчи автоматик воситалари ва керакли ўт ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.



VI. ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Таъмирлаш ишларини

бажариш шартлари ва тартиби


266. Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ташкил этиш, ўтказиш шартлари ва тартиби ускуналардан фойдаланишнинг аниқ шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


267. Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизими техник хизмат кўрсатиш ва режали - эҳтиётдан қилинадиган таъмирлаш ишлари мажмуига асосланади.


268. Техник хизмат кўрсатиш ҳар бир таъмирлаш ўртасидаги даврда ускуналардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича норматив техник ҳужжатлар талабларига биноан хизмат кўрсатувчи (машинистлар, аппаратчилар, операторлар ва бошқалар) ҳамда техник ходимлар (уста ёрдамчилари, навбатчи чилангарлар, электриклар) томонидан амалга оширилади.


269. Техник хизмат кўрсатиш ҳажмига қуйидагилар киради:

фойдаланиш жараёнида парваришлаш - артиш, тозалаш, мунтазам равишда ташқи кўрикдан ўтказиш, барча носозликларни аниқлаш, мойлаш, подшипникларнинг мойловчи ва совутувчи тизимларини текшириш, мустаҳкамлаш деталлари ва бирикмалари ҳолатини кузатиш ҳамда ерга уланган сим созлигини текшириш;

ускунада майда таъмирлаш ишларини бажариш - майда нуқсонларни бартараф этиш, мустаҳкамланган жойларни ва контактларни тортиб қўйиш, сақлагичларни ва прокладкаларни алмаштириш, қисман ростлаш, изоляциянинг умумий ҳолатини аниқлаш ва бошқалар.


270. Ускуна ишида аниқланган барча носозликлар фойдаланувчи ходимлар томонидан смена дафтарида қайд қилиниши ва фойдаланувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан имкон қадар қисқа муддатда бартараф этилиши шарт.


271. Ускуна учун масъул сифатида бириктирилган хизмат кўрсатувчи ходимлар фойдаланувчи ходимлар томонидан смена дафтарида қайд қилинган ёзувларни мунтазам равишда кўриб чиқиши ва кўрсатилган носозликларни бартараф этиш чораларини кўриши шарт.


272. Ускуналарни техник хизмат кўрсатиш мақсадида тўхтатиш зарурати, даври ва муддати технологик жараённинг хусусияти ва ишларни хавфсиз ўтказиш имкониятига қараб корхона томонидан белгиланади. Машина ускуналарига техник хизмат кўрсатиш (кўрикдан ўтказиш) ишлар таркибига қараб ускунани тўхтатган ёки тўхтатмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.


273. Ускуна таркибий қисмларининг шикастланиш ва емирилиш хусусиятига ҳамда таъмирлаш ишларининг меҳнатталаблилик даражасига қараб хизмат кўрсатиш тизимида жорий, ўрта ва капитал таъмирлашни ўтказиш назарда тутилган.


274. Жорий таъмирлашнинг асосий ишлари техник хизмат кўрсатиш операцияларини амалга ошириш, тез емирилувчан деталлар ва тугунларни алмаштириш, футеровкалар ва коррозияга қарши қопламаларни таъмирлаш, изоляция ўровини қисилган ҳаво ёрдамида тозалаш, унинг қаршилигини ўлчаш ва бошқалардан иборат.


275. Аниқ турдаги ускунани жорий таъмирлашда бажарилиши лозим бўлган ишларнинг намунавий рўйхати корхонанинг бош механиги томонидан тасдиқланади ва таъмирлаш дафтарининг мажбурий иловаси ҳисобланади.


276. Мураккаб ускунани (компрессорлар, центрифугалар ва шу кабилар) жорий таъмирлаш учун нуқсонлар қайдномасини тузиш тавсия қилинади.


277. Ўрта таъмирлаш ускуналар ресурсини қисман тиклаш мақсадида, унинг айрим қисмларини, тугунларини алмаштириш ёки тиклаш ҳамда уларни ростлаш билан амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари тизимидан иборат бўлади.


278. Капитал таъмирлаш ускуналарнинг яроқлилик ҳолатини тиклаш ва уларнинг ресурсларини тўлиқ ёки деярли тўлиқ тиклаш мақсадида, уларнинг исталган қисмларини, шу жумладан, асосий қисмларини алмаштириш ёки тиклаш ҳамда ростлаш билан амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари тизимидан иборат бўлади.



2-§. Таъмирлаш ишларини ўтказиш муддатлари,

масъул шахсларни тайинлаш, таъмирлаш ишларини

бажарувчи шахсларнинг малакасига қўйиладиган талаблар


279. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ускуналар ва қурилмаларни таъмирлаш йиллик режа-жадвали, ускуналар ва қурилмаларни таъмирлаш ойлик режа-жадваллари, ойлик режа - эҳтиётдан таъмирлаш жадваллари, нуқсонлар қайдномалари, сарф-харажатлар сметалари, ишларни бажариш жадваллари, ишларни ташкил этиш режаси, наряд-рухсат ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар тузилиши лозим.


280. Ойлик режа - эҳтиётдан таъмирлаш жадваллари режалаштирилаётган санадан олдинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмаган ҳолда тузилади.


281. Нуқсонлар қайдномаси қурилма бошлиғи ва механиги томонидан тузилади ҳамда қурилма МТХ мажлисида муҳокама қилинади, шундан сўнг капитал таъмирлашдан кечи билан 90 кун ҳамда жорий таъмирлашдан 30 кун олдин тегишли бўлимларга муҳокама қилиш учун тақдим этилади.


282. Таъмирлаш ишларининг раҳбари таъмирлашга тайёрланган ускуналарни цех бошлиғидан ёки у томонидан тайинланган бошқа шахсдан, ускунани таъмирлашга топшириш далолатномасини тузган ҳолда қабул қилади.


283. Капитал таъмирланган ускуна синовдан ва ишлатиб кўриш муддатидан ўтказилганидан сўнг цех бошлиғи ёки у томонидан тайинланган шахс томонидан ишлатиб кўриш муддати тугаганидан сўнг камида уч кунлик вақт ўтгач ускунани капитал таъмирлашдан топшириш далолатномасини тузган ҳолда қабул қилинади.



3-§. Таъмирланаётган участкани ажратиш (тўсиш)

зарурати ва махсус таъмирлашдан олдинги

ишларни бажариш, таъмирлаш ишлари хавфсиз

бажарилишини таъминлаш бўйича махсус талаблар


284. Таъмирлаш ишларини бажарувчи (пудратчи, таъмирлаш хизмати) таъмирлаш ишларини бажаришда хавфли бўладиган жойларда огоҳлантирувчи плакатларни осиб қўйиши, ускуналарни ва материалларни цех ичидаги таъмирлаш зонасига узатиш учун мўлжалланган девордаги тешикларни тўсиб қўйиши шарт. Цехлар ичида ишларни бажариш жараёнида қазилган қудуқлар ва ўралар таъмирлаш ишларини бажарувчи томонидан тўсиб қўйилади.


285. Корхона ҳудудида ва цехларда одамлар ўтадиган жойларда қазилган траншеялардан ўтиш учун суянчиқли кўприкчалар қурилади. Тўсиқларда огоҳлантирувчи ёзувлар ва белгилар, тунги вақтда эса - махсус ёритиш мосламалари ўрнатилади.


286. Цех маъмурияти цех ходимларини объект таъмирлаш учун тўхтатилиши ҳақидаги буйруқ (фармойиш) билан таништириши шарт. Хавфи айниқса юқори бўлган объектларга хавфсиз ҳолат ва объектни таъмирлаш бўйича тегишли йўриқномалар тузилиши лозим.


287. Пудратчининг ходимлари томонидан хавфсизлик техникаси қоидалари бузилган тақдирда, цех маъмурияти ишларни тўхтатиб қўйишга ва қоида бузувчи шахсни ёки бутун бригадани ишларни бажаришдан четлаштиришга ҳақлидир.


288. Таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича ўқитиш ва йўриқнома бериш ишларини ташкил этиш, ушбу ташкилот томонидан белгиланган тартибда, пудратчининг маъмурияти зиммасига юкланади.


289. Таъмирлаш ишларини бажаришда пудратчи цехларга ва ёнғин жўмракларига транспорт учун ўтиш йўллари ҳамда цехлар атрофи ва ичидаги ҳудуд турли хил ускуналар, материаллар ва қурилиш чиқиндилари билан тўсиб қўйилмаслигини таъминлаши зарур.


290. Таъмирлаш жараёнида:

а) ходимларни хавфли зонадан тўлиқ чиқариб юбормаган ва махсус тадбирларни ишлаб чиқмаган ҳолда аппаратлар ва қувурларни синаш;

б) ўт билан боғлиқ ишларни портлаш жиҳатидан хавфли ёки ёнувчан маҳсулотлар чиқишини юзага келтириши мумкин бўлган (ускуналарни, қувурларни очиш, уларни ҳаво ёрдамида тозалаш ва шу кабилар) ишларни бир вақтда бажариш тақиқланади.


291. Таъмирлашда қатнашувчи барча шахслар белгиланган намунадаги махсус кийимда бўлиши шарт.


292. Таъмирлаш учун топширилаётган ускуна технологик маҳсулотдан тозаланган, ювилган, зарур ҳолларда - нейтраллаштирилган бўлиши лозим.


293. Ускуна таъмирлашдан олдин уни ишга тушириб юбориш имконини истисно этиш мақсадида ускуналарнинг узатма боғичлари имкон қадар ечилган ҳолатда бўлиши, ишга тушириш тепкилари тагига қўйилган қистирмалар билан қотирилган бўлиши, электр двигателларини ҳаракатга туширувчи электр занжири камида иккита жойда узилган бўлиши, шунингдек ишга тушириш мосламаларида "Ёқиш ман этилади. Одамлар ишлаяпти" деган ёзувли плакатлар осилган бўлиши ҳамда бошқа ҳолатлар белгиланиши керак.


294. Босим остида ишловчи қувурларда:

а) таъмирлашга топширилган ускуналардан қувурларни узиб қўйиш;

б) таъмирлаш ишларини ўтказиш учун масъул шахс иштирокида узиб қўйилаётган участканинг иккала томонидаги сурма клапанлар ва вентилларни ҳамда унинг тармоқлари томонидан дренаж ва айланма тармоқлар, шунингдек кўтармаларни беркитиб қўйиш;

в) тармоқнинг таъмирланиши лозим бўлган қисмини ўчириб қўядиган сурма қопқоқлар ва вентилларга "Ёқиш ман этилади. Одамлар ишлаяпти" ёзувли плакатларни осиб қўйиш;

г) қувурнинг ўчирилган қисмидаги босимни тушириш;

д) ўчирадиган сурма қопқоқлар ва вентиллар кераклича зич бўлмаган ҳолда, таъмирланаётган участка ёки ускуналарни, тиқинларни ўрнатиш дафтарида қайд қилинадиган тиқинларни (заглушкаларни) ўрнатиш орқали ўчириш лозим. Тиқинлар аниқ кўринадиган думчали бўлиши ва думчаларини тепага қаратиб ўрнатилиши лозим.


295. Оғир технологик ускуналарни таъмирлаш ишларини таъминлаш учун цех ва участкалар тегишли оғирликда юк кўтариш қобилиятига эга юк кўтарувчи машиналар ва механизмлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


296. Юк кўтаргич машиналари ва механизмларда ишлаш учун юк кўтаргич механизмларида ишлаш учун рухсат берилганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган ва махсус йўриқномаларни олган таъмирловчи ходимлар қўйилади.


297. Турли хил юкларнинг жойини ўзгартириш ишларини амалга оширишда қуйидагилар тақиқланади:

а) носоз бўлган юк кўтариш машиналари ва механизмларида ишлаш;

б) маркаланмаган, носоз ва кўтарилаётган юк оғирлиги ва хусусиятига кўра номувофиқ бўлган юк кўтариш мосламалари ва идишларни ишлатиш;

в) бош механик ёки унинг ўринбосари томонидан берилган ёзма рухсатномасиз юк кўтаргич механизмлари ва мосламаларини мустаҳкамлаш учун бинонинг бостирмалари, устунлари ва бошқа конструкцияларидан фойдаланиш;

г) юк кўтариш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш қоидаларини ҳамда корхонада жорий этилган қоидаларни бузиш.


298. Оғирлиги 50 кг.дан юқори бўлган юкларни 1,5 м.дан баландга кўтаришда тегишли оғирликдаги юкларни кўтариш қобилиятига эга юк кўтариш ускуналарини қўллаш ёки чидамлилиги ҳисоб-китоблар асосида текширилган ва керакли оғирликдаги автоматик равишда тормозланадиган таллар осилган чорпоялар ва балкаларни ўрнатиш лозим.


299. Баландлиги 4 м.дан юқори бўлган ҳавозалар инвентарь ҳисобида бўлиши шарт.


300. Тахтасупаларни ёки тўсиқларни ўрнатмаган ҳолда баландлиги 1,5 м.дан юқори бўлган тепаликда қисқа муддатли ишларни бажариш зарур бўлганида сақловчи камарлар қўлланилиши шарт.


301. Таъмирлаш ишлари учун қўлланиладиган зиналар чидамли, ишончли бўлиши ва қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

зинанинг узунлиги 5 м.дан юқори бўлмаслиги лозим;

зина поғоналари ён томонларининг ўйиқларига ўрнатилган бўлиши лозим;

нарвонларнинг узунлиги унинг юқори учидан камида 1 м.лик масофада бўлган поғонада туриб ишлаш имконини таъминлаши керак;

нарвоннинг қуйи учи, сурилиб кетишининг олдини олиш мақсадида, ўткир металл тирноқли бўлиши керак;

қандайдир нарсаларни ушлаб туриш ёки жойидан олиш зарур бўлган ишларда икки ёққа очиладиган нарвондан фойдаланиш лозим, бунда ушбу нарвоннинг юқори майдончаси уч томонидан камида 1 м. баландликдаги суянчиқлар билан ўралган бўлиши лозим;

икки ёққа очиладиган нарвонларда иш вақтида очилиб кетишга йўл қўймайдиган мосламалар бўлиши керак;

транспорт ёки одамлар юрадиган участкада нарвон ўрнатилган жой тўсиб қўйилиши ёки қўриқлаб турилиши лозим;

баландлиги 5 м.дан ортиқ бўлган осма металл нарвонлар вертикал боғичли металл дугалар билан тўсилган ва конструкциялар ёки ускуналарга мустаҳкам маҳкамланган бўлиши ёки пастдан хавфсизликни таъминлаётган шахс томонидан ушлаб турилиши лозим;

таъмирлаш жараёнида ишлатиладиган доимий майдончаларда тарамланган темирли тўшама, пастидан 150 мм.лик узлуксиз ён деворча ва баландлиги камида 1 м.ни ташкил этадиган суянчиқлар бўлиши лозим.


302. Деворга қўйиладиган ва икки ёққа очиладиган нарвондан фойдаланишда:

нарвоннинг иккита энг юқори поғонасида ишлаш;

қўйиладиган нарвонга ёки икки ёққа очиладиган нарвоннинг битта томонига иккита ишчи чиқиши;

бир вақтда иккита ва ундан кўп одам кўтарилиши ёки тушиши;

нарвонни айланаётган валлар, шкивлар ва узатмаларнинг бошқа ҳаракатланувчи қисмлари олдида ўрнатиш;

нарвон тагида туриш ёки ишлаш тақиқланади.


303. Баландликдаги қувурлар ва механизмларни таъмирлаш учун наряд-рухсат расмийлаштирилиши лозим.


304. Таъмирлаш ишлари хавфсизлик талабларига биноан тайёрланган керакли чилангарлик асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.



VII. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


305. Фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаштиришда, қуришда, монтаж қилишда мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.


306. Фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳамда мазкур Қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган ёки давлат ва жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига монелик қилаётган мансабдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


Мазкур Қоидалар "Ўзфармсаноат" ДАК, Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 4-сон, 29-модда.



















































Время: 0.2180
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск