ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура /

Адлия вазирининг 20.01.2009 й. 13-мҳ-сон "Адвокатлик гувоҳномасини беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.01.2009 й. 1888-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.01.2009 й.

N 1888

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.01.2009 й.

N 13-мҳ

БУЙРУҒИ


Адвокатлик гувоҳномасини беришнинг

вақтинчалик тартиби тўғрисида


(2009 йил 30 январдан кучга киради)



"Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 514-модда) (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) талабларини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Қонуннинг 7-моддасига асосан 2009 йил 1 январь ҳолатига фаолият кўрсатаётган адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари, шунингдек уларда ишлаётган адвокатлар адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини, лицензияларини ҳамда адвокат мақомларини 2009 йил 1 июлга қадар Қонунга мувофиқлаштириши шартлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Адвокат мақомини Қонунга мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган адвокатлик гувоҳномасининг янги намунаси билан тасдиқланади.


2. Белгилаб қўйилсинки, адвокатларга тегишли адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари томонидан муқаддам берилган гувоҳномалар адлия органлари томонидан уларга янги намунадаги адвокатлик гувоҳномаси берилгунга қадар амалда бўлади.


3. Адвокатларга тегишли адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари томонидан муқаддам берилган ва амал қилиш муддати 2008 йил 31 декабрдан кейин тугаган гувоҳномаларнинг муддати янги намунадаги адвокатлик гувоҳномаси берилгунга қадар узайтирилган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни 10 кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


6. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради ва 2009 йилнинг 1 июлига қадар амал қилади.


7. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Адлия вазири                                                              Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 4-сон, 32-модда.


















































Время: 0.1307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск