Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2009 й. 21-сон "Навоий" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2009 й.

N 21


"НАВОИЙ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг "Навоий" эркин иқтисодий зонасини Навоий вилояти, Кармана тумани, "Дўстлик" агрофирмасининг 205 - 216, 381а - 388, 404 - 470 контурлардаги 500 гектар бўлган майдонда ҳамда Навоий шаҳри, С. Айний кўчасидаги умумий ер майдони 81,4 гектар бўлган 27 ва 69-уй манзилларида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Бошқарув ходимларининг дастлабки сони 5 нафар бўлган "Навоий" эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси ташкил этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги "Навоий" эркин иқтисодий зонаси тўғрисидаги Низомнинг амал қилиши самарадорлиги юзасидан мониторинг олиб борсинлар ҳамда зарур бўлганда "Навоий" ЭИЗ ҳудудида хўжалик фаолияти юритиш амалиётини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида тезкорлик билан таклифлар киритсинлар.

5. Белгилаб қўйилсинки, "Навоий" ЭИЗ дирекцияси:

Давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиладиган юридик шахс ҳисобланади;

"Навоий" ЭИЗнинг Навоий вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджетининг бир қисми, харажатлар сметаси доирасида белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;

"Навоий" ЭИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади ва "Навоий" ЭИЗнинг қатнашчилари бўлмаган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритади;

инвесторлар билан "Навоий" ЭИЗ ҳудудига инвестиция киритиш, "Навоий" ЭИЗ ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан ер участкалари ижараси юзасидан шартномалар тузади;

белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилади, натижаларини кейинчалик Маъмурий кенгашга тақдим этади;

"Навоий" ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Навоий" ЭИЗ дирекцияси" давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда "Навоий" ЭИЗ дирекцияси деб аталади) муассиси этиб белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

бир ҳафта муддатда - "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси тўғрисидаги низом лойиҳасини, унинг штатлар жадвалини ҳамда "Навоий" ЭИИЗ дирекциясини юқори малакали раҳбар кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритсин;

икки ҳафта муддатда - Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда "Навоий" ЭИИЗ дирекциясининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини ҳамда хорижий ва миллий валютада банк ҳисобрақамлари очилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Навоий" ЭИИЗ дирекциясининг устав фондини республика бюджетидан молиялаштириладиган 2008 йилги Инвестиция дастури бўйича тежалган 4,89 млрд. сўм миқдорида шакллантирсин, уларни мақсадли равишда:

"Навоий" ЭИИЗ дирекцияси ҳудуди атрофини периметр бўйича халқаро нормаларга мувофиқ тўсиқ билан ўрашга;

ташқи муҳандислик коммуникациялари, шу жумладан, сув таъминоти, газ таъминоти, электр таъминоти ва канализация коммуникациялари келтиришга;

Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасида "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси таъминотига йўналтирсин.


8. Белгилансинки:

хизматлар кўрсатиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадларнинг бир қисми Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан белгиланган тартибда сарфланган бюджет маблағларини қоплашга йўналтирилади;

Е-40 трассасидан "Навоий" ЭИЗ ҳудудигача (2,2 км) тўрт полосали автомобиль йўли қурилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан амалга оширилади;

"Навоий" ЭИЗ ташқи энергия таъминоти объектлари қурилиши "Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

9. Қуйидагилар:

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - тўсиқлар ва "Навоий" ЭИИЗ ҳудудигача муҳандислик коммуникациялари қурилиши бўйича буюртмачи этиб;

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасининг Зарафшон қурилиш бошқармаси - "Навоий" ЭИИЗ ҳудуди атрофига тўсиқлар қурилиши бўйича бош пудрат ташкилоти этиб;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ОАЖ - "Навоий" ЭИИЗ, тўсиқлар, ташқи муҳандислик коммуникациялари бош режасини ҳамда зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳалаштирувчи этиб белгилансин.


10. Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ОАЖга ва Зарафшон қурилиш бошқармасига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни ва қурилиш-монтаж ишларини бир пайтда амалга оширишга:

"Навоий" ЭИИЗ ҳудуди атрофига тўсиқлар қурилиши бўйича 2009 йил 1 мартгача;

ташқи муҳандислик коммуникациялари қурилиши бўйича 2009 йил 1 июлгача рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва ишлаб чиқилиши устидан архитектура-эксперт кузатувини ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат назоратини ўрнатсин.


11. Навоий вилояти ҳокимлиги "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида маъмурий бино фойдаланишга топширилгунгача бўлган давр учун "Навоий" ЭИИЗ дирекциясини Навоий шаҳрида хизмат бинолари билан таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 40-модда.











































Время: 0.1424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск