ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2009 й. 22-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2009 й.

N 22



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш

воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш,

ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил

этиш тўғрисида" 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони талабларига мувофиқ ўзининг янгиланган низомини ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 28 январдаги

22-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низомда:

а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"- Ўзбекистон Республикасига келаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, номоддий шаклдаги воситалар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ишлаш";

б) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"- Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, номоддий шаклдаги воситаларнинг тўлиқ ва тизимли ҳисобини юритади";

в) 10-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"-белгиланган тартибда инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари олувчиларидан уларнинг шахсий банк ҳисоб рақамларидан кўчирмалар, шунингдек улар томонидан олинган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, номоддий шаклдаги воситалар тўғрисида ҳисоботлар ва ахборотлар олиш".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 41-модда.

















































Время: 0.1303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск