Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2000 й. 329-сон "Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2000 й.

N 329



АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК

СОҲАСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА РИОЯ

ҚИЛИНИШИ УЧУН РАҲБАРЛАР ВА МАНСАБДОР

ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, архитектура ва шаҳарсозлик масалалари бўйича қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини текшириш давомида шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини ривожлантиришнинг бош режалари йўқлигининг, объектлар лойиҳа-смета ҳужжатлари ва рухсат бериш ҳужжатларисиз қурилишининг кўплаб ҳоллари аниқланди.

Тендер ҳужжатларини тасдиқланган тартибга солувчи ҳужжатларсиз экспертизадан ўтказиш ҳоллари давом этмоқда, пудрат ишларига тузилган шартномалар шартлари бажарилмаяпти, нарх белгилаш механизми устидан зарур даражада назорат ўрнатилмаган.

Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни тугатиш, транспорт магистраллари, муҳандислик-коммуникация тизимлари ва ижтимоий-маиший инфратузилмани ишга туширишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарлар, туманлар ва посёлкаларни комплекс ривожлантиришдаги бузилишларни бартараф этиш, жойлардаги ижро этувчи органлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Йўл қўйилган камчиликлар ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларининг бажарилиши устидан назоратни бўшаштириб юборганлиги учун Самарқанд (Э.Рўзиев), Бухоро (С.Хусенов), Наманган (Т.Жабборов), Тошкент (У.Мирзақулов) ва Фарғона (А.Отабоев) вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокими К.Тўлагановнинг эътибори объектлар тасдиқлаган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва рухсат бериш ҳужжатларисиз қурилиши ҳоллари мавжудлигига қаратилсин.


3. Самарқанд, Бухоро, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шаҳарсозлик талабларини бузган, ҳамда объектлар қурилишига йўл қўйган жойлардаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлик даражасини бир ҳафта муддатда кўриб чиқсинлар, ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари фаолиятига қатъи баҳо берсинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойлари қурилишининг тасдиқланган бош режаларига қатъий риоя қилиниши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар. Уларга қурилишда нарх белгилаш механизми устидан доимий мониторинг юритилишини ташкил этиш мажбурияти юклансин.


5. Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (А.Н.Исаев) уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш бўйича ҳудудий комиссиялар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сон Фармони ва мазкур масалалар бўйича Ҳукумат қарорларининг бажарилишини бир ой муддатда батафсил таҳлил қилиб чиқсин. Бу соҳада амалдаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгиласин. Қилинган ишлар натижалари тўғрисида 2000 йилнинг 10 октябригача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


6. “Давархитектқурилиш” қўмитаси (А.Р.Тўхтаев) шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойлари қурилишларининг тасдиқланган бош режаларига риоя қилиниши, қурилиш тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари ва рухсат бериш ҳужжатлари албатта мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилиши устидан назоратни кучайтирсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типдаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2000 йил 14 августдаги 320-сон қарори талаблари бошқарувнинг тармоқ ва ҳудудий органлари томонидан қатъий бажарилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов















































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск