ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2009 й. 5-ф-сон "2009 йил 14 январдан 1 февралгача вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлари бўйича ёрдамчилари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида тематик режага биноан минтақавий семинарлар ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

07.01.2009 й.

N 5-ф



Маҳаллий ҳокимият органлари раҳбар кадрларининг сиёсий, маънавий-маърифий, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги малакаларини ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш юзасидан устувор вазифаларни бажаришда уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида:


1. 2009 йил 14 январдан 1 февралгача Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Қарши ва Урганч шаҳарларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчилари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида 1-иловага мувофиқ тематик режага биноан минтақавий семинарлар ўтказилсин.


2. Минтақавий семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул раҳбарлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Минтақавий семинарларни ўтказиш учун масъул раҳбарлар:

тематик режада белгиланган мавзулар бўйича республиканинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича таҳлили асосида мавжуд муаммолар, уларнинг илмий ва амалий ечимларини ўз ичига олган намунавий материаллар тайёрласинлар;

семинар материалларининг пухта ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида ҳар куни назорат сўровлари ва тезкор тестлар ўтказган ҳолда машғулотларни мулоқот, давра суҳбатлари шаклида ташкил этсинлар;

семинарлар якунида тематик режаларга мувофиқ тест синовлари ўтказсинлар ҳамда уларнинг натижалари бўйича тегишли таклифлар тайёрласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (Қосимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазири (Парпиев) олий таълим муассасалари ректорлари ва профессор-ўқитувчилар таркибидан юқори малакали мутахассисларни семинарларда қатнашиш учун юборсинлар.


5. Қашқадарё (Зайниев), Самарқанд (Барноев), Фарғона (Ғаниев), Хоразм (Оллаберганов) вилоятлари ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори (Назаров) машғулотларни ўтказиш, семинарлар қатнашчиларининг яшаши ва овқатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар.


6. Белгилаб қўйилсинки, семинарлар қатнашчиларининг харажатлари (транспорт, яшаш ва овқатланиш) уларни хизмат сафарига юбораётган ташкилотлар ҳисобидан қопланади.


7. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Тян), "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси (Раматов) семинарлар қатнашчиларининг семинар ўтадиган жойларга ўз вақтида етиб боришларини ҳамда яшаш жойларига қайтишларини таъминласинлар.


8. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Бош вазир ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.

Минтақавий семинарларни ўтказиш якунлари бўйича 2009 йилнинг 5 февралигача Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ахборот тайёрлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 7 январдаги

5-ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари,

маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчилари, туман ва

шаҳарлар ҳокимлари иштирокида давра суҳбати шаклида

ташкил этиладиган минтақавий семинарларнинг

ТЕМАТИК РЕЖАСИ


1-кун


I. Жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш,

фуқаролик жамиятини барпо этиш ва барқарор

ривожлантиришда маҳаллий ҳокимликларнинг

долзарб вазифалари


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 16 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзлаган "Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш - бизнинг олий мақсадимиз" номли маърузаси видеотасвирининг намойиши ва унинг мазмун-моҳияти тўғрисида.

3 соат.


Олиб борувчилар:


Тошкент шаҳри


Қ.Н.Назаров - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори

Н.М.Исмоилов - Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси


Фарғона шаҳри


Б.Ш.Мирбобоев - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари

Р.Ж.Рўзиев - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ институти директори


Самарқанд шаҳри


М.Х.Рустамбоев - Тошкент давлат юридик институти ректори

М.А.Ражабова - Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси


Қарши шаҳри


А.Х.Саидов - Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси

М.Ш.Усмонов - Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори


Урганч шаҳри


Р.А.Муҳитдинов - Адлия вазири

Ш.Рўзиназаров - Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг бўлим мудири


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Ғ.К.Алиев - Олий Мажлис Сештининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси

М.Ш.Усмонов - Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори

М.Х.Рустамбоев - Тошкент давлат юридик институти ректори


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолияти, унинг маҳаллий ҳокимият ва вакиллик органлари билан ўзаро муносабатларининг муҳим хусусиятлари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Х.Н.Досмухамедов - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

АХ.Саидов - Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси

Н.М.Исмоилов - Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси


4. Ўтилган материални назорат қилиш ва мустаҳкамлаш (назорат сўрови, тезкор-тестлар).

Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Заҳидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


2-кун


II. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг

"Юксак маънавият - енгилмас куч" китобининг мазмун-

моҳиятини аҳоли қалби ва онгига сингдиришнинг

долзарб масалалари.


1. Маънавият - инсоннинг улғайиши ва куч-қудрати манбаидир: маънавиятни англаш, маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар, маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги (видеотасвир намойиши ва мавзунинг мазмун-моҳияти).

2 соат.


Олиб борувчилар:


М.Қ.Қуронов - Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари

М.М.Хожиматов - Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари

А.Ж.Холбеков - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори


2. Мустақиллик - маънавий тикланиш ва юксалиш: миллий ғоя ва жамиятнинг янгиланиши, ислоҳотлар ва уларнинг маънавий мезони.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


М.Қ.Қуронов - Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари

М.М.Хожиматов - Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари

А.Ж.Холбеков - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори


3. Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя. Ёшларни маънавий хуружларга қарши собит тура олишга қодир, иродали, фидойи ва ватанпарвар этиб тарбиялаш.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


М.Қ.Қуронов - Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари

А.Ж.Холбеков - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори


4. Раҳбар маънавияти: билими, ташкилотчилиги, инсоний фазилатлари мезонларига талаблар ва уларни юксалтириш омиллари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


А.Ж.Холбеков - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори

М.Қ.Қуронов - Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари


5. Ўтилган материални назорат қилиш ва мустаҳкамлаш (назорат сўрови, тезкор-тестлар).

2 соат.


Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Заҳидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


3-кун


III. Иқтисодиётни ислоҳ қилиш ҳамда мамлакатни

барқарор ривожлантиришнинг устувор вазифалари


1. Жаҳон иқтисодий инқирози оқибатларининг олдини олиш ва республиканинг барқарор ривожланишининг устувор йўналишлари ва вазифалари. Бунда ҳудудлардаги омиллардан самарали фойдаланиш имкониятлари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Тошкент шаҳри


Р.С.Азимов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари

Б.А.Хўжаев - Иқтисодиёт вазири


Фарғона шаҳри


А.Н.Арипов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Б.Б.Ашрафхонов - Молия вазирининг ўринбосари


Самарқанд шаҳри


Э.Р.Шаисматов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Ғ.С.Қудратов - Давлат статистика қўмитаси раиси


Қарши шаҳри


Н.М.Ханов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Ш.Р.Ғафуров - Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари


Урганч шаҳри


Р.С.Қосимов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Ж.А.Қўчқоров - Молия вазирининг ўринбосари


2. Ҳудудлардаги саноат тармоқларини, аввало истеъмол товарлари ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш ва янгилаш ҳамда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир долзарб вазифалар.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Ш.Н.Файзуллаев - Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

Ш.А.Тўлаганов - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари

А.М.Содиқов - Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари


3. Тараққиётимиз таянчи - тадбиркорлик ва хусусий бизнес тузилмаларини, моддий ва интеллектуал мулк эгаларининг манфаатларини қўллаб-қувватлашнинг устувор вазифалари. Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва мулкдорлар сафини кенгайтириш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг асосий йўналишлари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


А.Э.Шайхов - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси

Д.О.Мусаев - Давлат мулки қўмитаси раиси

Б.С.Улашов - Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


4. Маҳаллий хокимликларнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларни янада ривожлантириш, маиший хизмат, маҳаллий йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича вазифалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Р.М.Шоабдураҳмонов - Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

М.Абдуллаев - "Ўзавтойўл" компанияси раиси


5. Ўтилган материални назорат қилиш ва мустаҳкамлаш (назорат сўрови, тезкор-тестлар).


Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Заҳидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


4-кун


III. Иқтисодиёни ислоҳ қилиш ҳамда мамлакатни

барқарор ривожлантиришнинг устувор вазифалари

(Мавзунинг давоми)


1. Аҳоли даромадларини ошириш ва турмуш шароитини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш ва мавжуд иш жойларини сақлаб қолиш муаммоларини ҳал этишнинг долзарб вазифалари. Касаначилик асосида иш жойларини ташкил этиш самарадорлигини ошириш йўллари.

1,5 соат.


Олиб борувчи:


А.А.Хаитов - Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи


2. Ҳудудларда инвестицион муҳитни яхшилаш, ташқи ва ички инвестицияларни жалб этишдаги маъмурий ва иқтисодий тўсиқларга барҳам бериш масалалари. 2009 йилги ҳудудий инвестиция дастурларининг бажарилишини таъминлаш ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини оширишда ҳокимларнинг асосий вазифалари.

1,5 cоат.


Олиб борувчилар:


Э.М.Ғаниев - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири

Ш.Н.Файзуллиев - Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


3. Банк-молия тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масалалари, тижорат банкларига аҳоли ва юридик шахсларнинг маблағларини кенг жалб этиш, иқтисодиёт тармоқларида банк сармояларининг иштирокини ошириш ҳамда банкдан ташқари нақд пул айланмаларини қисқартириш масалалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Қ.Т.Рофиев - Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Э.Ф.Гадоев - Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Ё.Э.Турсунов - Молия вазирининг ўринбосари


4. 2009 йилги солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари. Маҳаллий бюджет даромадларини ошириш ва улардаги дотация улушини камайтириш имкониятлари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Э.Ф.Гадоев - Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Ё.Э.Турсунов - Молия вазирининг ўринбосари


5. Ўтилган материални назорат қилиш ва мустаҳкамлаш (назорат сўрови, тезкор-тестлар).

Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Захидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


5-кун


IV. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотлар.

Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини оширишнинг

устувор йўналишлари


1. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва тармоқни ривожлантиришдаги долзарб муаммолар. Фермер хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларни йириклаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


С.У.Исмоилов - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

А.Х.Салимов - Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

Т.М.Аҳмедов - Ижтимоий тадқиқотлар институти директори


2. Туман ҳокимликларининг фермер хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қишлоқда бозор инфратузилмасини ҳамда сервис ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасидаги вазифалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


С.У.Исмоилов - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

А.Х.Салимов - Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


3. Қишлоқ хўжалигида шартномавий мажбуриятларни бажариш тизимини такомиллаштириш ва бу соҳадаги жавобгарликни ошириш масалалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Х.Т.Азизов - Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари

А.Набираев - Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари

Н.Ш.Жабборов - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма бошлиғи


4. Фермерларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш ва кредитлаш механизмини такомиллаштириш масалалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Я.С.Хидиров - Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси раиси

И.Р.Шарипов - "Пахта-банк" бошқаруви раисининг ўринбосари


5. Ўтилган материални назорат қилиш ва мустаҳкамлаш (назорат сўрови, тезкор-тестлар).

Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Захидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


6-кун


IV. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотлар.

Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигини оширишнинг

устувор йўналишлари

(Мавзунинг давоми)


1. Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш муаммолари, бу соҳада ер ва сувдан фойдаланувчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурини бажаришдаги устувор вазифалар.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


С.Арабов - Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

Ш.Р.Ҳамроев - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

В.Е.Чуб - "Ўзгидромет" маркази бошлиғи

А.Т.Салохитдинов - Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг илмий ишлар бўйича проректори, техника фанлари доктори, профессор

М.Ҳ.Ҳамидов - Тошкент ирригация ва мелиорация институти факультет декани, техника фанлари доктори, профессор

Т.Ш.Мажитдов - Тошкент ирригация ва мелиорация институти доценти техника фанлари номзоди


2. Ғўзани парвариш қилишда агротехника талабларига риоя этиш ва пахта ҳосилдорлигини ва сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Ж.Аҳмедов - "Пахта" илмий-ишлаб чиҳариш бирлашмаси директори

А.Б.Амантурдиев - Селекция ва ғўза уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори

А.Мубораков - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг агротехнология масалалари мажмуаси раҳбари ўринбосари

В.Е.Устюгин - "Сифат" маркази бош директори


3. Бошоқли дон экинларини ўстиришда агротехника тадбирларини бажаришнинг технологик талаблари, дон ҳосили ва сифатини янада ошириш тўғрисида.


Олиб борувчилар:


А.А.Аманов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бош консультанти

Р.Ш.Тиллаев - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг илмий котиби

Р.Сиддиқов - Суғориладиган ерларда бошоқли дон ва дуккакли экинлар ўстириш Илмий-тадқиқот институти директори


4. Чорвачиликни ривожлантириш соҳасидаги муаммолар, чорва моллари наслини яхшилаш, чорвачилик озуқа базасини яратиш бўйича долзарб вазифалар ҳақида.


Олиб борувчилар:


Н.Йўлдошев - Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғи

И.Хафизов - "Плем-элита" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси директори

А.Абдусатторов - Республика ўта хавфли касалликларга қарши курашга ихтисослашган ветеринария лабороторияси директори


5. Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантириш, уларни қайта ишлаш ва унда замонавий минитехнологияларни жорий этиш, маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича вазифалар. Агрофирмаларни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш муаммолари ва ечимлари.


Олиб борувчилар:


Р.Ҳакимов - Ўзбекистон сабзавот-полиз ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори

Ш.А.Тўлаганов  Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари

Ғ.Мамажонов - "Меҳнат агрофирмаси" МЧЖ директори


6. Ўтилган материални назорат қилиш ва мустаҳкамлаш (назорат сўрови, тезкор-тестлар).

2 соат.


Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Заҳидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


7-кун


V. Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар


1. Туман ва шаҳар ҳокимларининг Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури бажарилиши ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий базасини мустаҳкамлаш ҳамда янги муассасаларни қуриш бўйича долзарб вазифалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Ғ.Шоумаров - Халқ таълими вазири

М.О.Ачилов - "Давархитекшқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари


2. Ўзбекистонда ўрта махсус таълим тизимини ислоҳ қилиш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тармоқлари билан битирувчиларни иш билан таъминлашдаги ҳамкорликда муҳим йўналиш ва вазифалар.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


З.Саттаров - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори

М.Қ.Очилов - "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари

Б.Б.Алимуҳамедов - Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари.


3. Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг истиқбол йўналишлари. Аҳолига замонавий тиббий хизматлар кўрсатишда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари олдида турган муҳим вазифалар ва мажбуриятлар.

1,5 соат.


Олиб борувчи:


Ф.Ғ.Назиров - Соғлиқни сақлаш вазири


4. Жойларда маданият ва спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантириш ва баркамол авлодни тарбиялашда маҳаллий ҳокимликларнинг вазифалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Р.Ж.Қурбонов - Мадатят ва спорт ишлари вазири

А.М.Очилов - Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси раиси

Қ.Қ.Қуронбоев - "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари


5. Ўтилган материални назорат қилиш ва мустаҳкамлаш (назорат сўрови, тезкор-тестлар).

Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Заҳидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


8-кун


V. Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар

(Мавзунинг давоми)


1. Ёш авлодни тарбиялаш ва камол топтиришда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати билан туман ва шаҳар ҳокимларининг ҳамкорликдаги фаолиятини такомиллаштириш борасидаги вазифалар.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Ф.Ш.Акбарова - Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси

А.Алимов - "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси

Р.Ш.Ахлиддинов - Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434-сон Фармони бажарилиши ва унинг "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили"даги ижросини таъминлашда туман, шаҳар ҳокимликлари ва хотин-қизлар қўмиталарининг долзарб вазифалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Ф.Ш.Акбарова - Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси

А.Л.Аҳмедов - Республика "Маҳалла" жамғармаси раиси

В.М.Каримова - "Оила" илмий-амалий маркази директори


3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлигига оид долзарб вазифалар. Фуқаролар йиғинларида барқарор маънавий-аҳлоқий муҳитни таъминлаш масалалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Ф.Ш.Акбарова - Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси

А.Л.Аҳмедов - Республика "Маҳалла" жамғармаси раиси


4. Туман ва шаҳарларда ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга оширишда маҳаллий ҳокимият ва бизнес вакиллари ҳамкорлигининг қонуний асослари ва уни ривожлантириш имкониятлари.


Олиб борувчилар:


А.Э.Шайхов - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси

У.Т. Турдиев - Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси ўринбосари


5. Ўтилган материални назорат қилиш ва мустаҳкамлаш (назорат сўрови, тезкор-тестлар).

2 соат.


Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Заҳидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


9-кун


VI. Коммунал соҳадаги ислоҳотлар


1. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари, уй-жой фондидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари. Аҳолининг тоза ичимлик сув ва иссиқлик таъминотини яхшилаш, тармоқларни таъмирлаш ва молиявий барқарорлиги масалалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Ў.О.Холмуҳамедов. - "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори

К.С.Саидов - "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош бошқармаси бошлиғи

Қ.Х.Магамедов - "Ўзкоммунўқувташкилотчи" маркази директорининг ўринбосари

П.О.Ниёзхўжаев - "Ўзкоммунлойиҳа" институти директори


2. Қишлоқларнинг замонавий қиёфаси, уй-жой ва ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаш ва қуришнинг долзарб масалалари. Маҳаллий хом ашёлардан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкониятлари ва истиқболлари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


А.Р.Тўхтаев - "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари

Э.М.Акромов - "Ўзқурилишматериаллари" компанияси раиси

Ш.Қ.Шералиев - "Ўзавтойўл" давлат акционерлик компанияси раисининг ўринбосари


3. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли томонидан электр энергиясидан самарали фойдаланиш ҳамда тўлов тизимини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Б.М.Тешабоев - "Ўзбекэнерго" компанияси раиси

А.Ж.Нематуллаев - "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғи


4. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли томонидан табиий газдан самарали фойдаланиш ҳамда тўлов тизимини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


И.Х.Вагапов - "Ўзтрансгаз" конпанияси бош директори

Р.М. Шералиев - "Ўзданефтгазинспекция" бошлиғи

И.М.Холматов - "Саноатконтехназорат" инспекцияси бошлиғи


5. Ўтилган материални назорат қилиш ва мустаҳкамлаш (назорат сўрови, тезкор-тестлар).

2 соат.


Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Заҳидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


10-кун


VII. Ташқи сиёсат ва мамлакат хавфсизлигини

таъминлашнинг устувор вазифалари


1. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ва мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб вазифалари.

1,5 соат.


Олиб борувчи:


Ҳ.Караматов - Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


2. Глобаллашув шароитида миллий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари. Дунёда ва хусусан Марказий Осиёда диний-ақидапарастлик, экстремизм ва халқаро терроризм таҳдидлари, уларни бартараф этиш борасида минтақавий ҳамкорликни кучайтиришнинг зарур вазифалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Ш.Нуруллаева - Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари

М.Ш.Усмонов - Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори

О.Юсупов - Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасини бажарувчи


3. Мамлакатда фуқаролик жамиятнинг асосларини шакллантириш ва барқарор ривожлантириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки ва уларнинг олдида турган вазифалар. Одам савдосига қарши кураш чора-тадбирларини кўчайтириш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг масъулиятини ошириш вазифалари.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Н.Т.Йўлдошев - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

Ш.Нуруллаева - Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари


4. Бошқарувнинг ахборот воситалари ва ахборотлаштириш жараёнида миллий хавфсизликни таъминлаш масалалари. Жамиятнинг ахборот-психологик ҳимоясини таъминлаш борасидаги долзарб вазифалар.

1,5 соат.


Олиб борувчилар:


Ш.Нуруллаева - Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари

А.А.Ходжаев - Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари


5. Ўтилган материални назорат қилиш ва мустаҳкамлаш (назорат сўрови, тезкор-тестлар).

Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Заҳидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


11-кун


1. Якуний тест синовларини ўтказиш - 4 соат.


2. Семинар-мунозараларни якунлаш, тест синовлари натижаларини эълон қилиш.


Тошкент шаҳри - Р.С.Азимов, Р.С.Шамшиев,

Фарғона шаҳри - А.Н.Арипов, Э.А.Заҳидов,

Самарқанд шаҳри - Э.Р.Шаисматов, К.Ф.Комилов,

Қарши шаҳри - Н.М.Ханов, Ш.Р.Ғафуров,

Урганч шаҳри - Р.С.Қосимов, Ш.Х.Файзиев ва "Давра суҳбатлари"ни олиб борувчилар.


Эслатма. Барча давра суҳбатларида республиканинг етакчи олий таълим муассасалари ректорлари ва профессор-ўқитувчилари қатнашадилар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 7 январдаги

5-ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА


Минтақавий семинарларни ташкил этиш ва

ўтказиш учун масъул раҳбарлар

РУЙХАТИ

Т/р

Минтақалар

номи


Қатнашчи

лар сони


Ўтказиш жойи

ва муддати


Ташкил этиш ва

ўтказиш учун

масъуллар


I гуруҳ


73

Тошкент шаҳри,

Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, 2009 йил 14-24 январь


Азимов Р.С., Шамшиев Р.С.

(келишув бўйича),

Назаров Қ.Н. -

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори


1.

Жиззах вилояти


18

2.

Сирдарё вилояти


16

3.

Тошкент вилояти


23

4.

Тошкент шаҳри


16

II гуруҳ


65


Фарғона шаҳри,

Фарғона политехника институти биноси,

2009 йил 16-26 январь


Арипов А.Н.,

Заҳидов Э.А.

(келишув бўйича),

Ғаниев Ш.М. -

Фарғона вилояти , ҳокимининг биринчи ўринбосари


5.

Андижон вилояти


23

6.

Наманган вилояти


18

7.

Фарғона вилояти


24

III гуруҳ


51

Самарқанд шаҳри,

"Президент Ноtеl"

меҳмонхонаси, 2009 йил 18-28 январь


Шаисматов Э.Р.,

Комилов К.Ф.

(келишув бўйича),

Барноев Ў.И. -

Самарқанд вилояти ҳокими


8.

Бухоро вилояти


18

9.

Навоий вилояти


14

10.

Самарқанд вилояти


19

IV гуруҳ


39

Қарши шаҳри,

вилоят ҳокимлиги биноси,

2009 йил 20-30 январь


Ханов Н.М.,

Ғафуров Ш.Р.

(келишув бўйича),

Зайниев Н.З. -

Қашқадарё вилояти

ҳокими


11.

Қашқадарё вилояти


19

12.

Сурхондарё вилояти


20

V гуруҳ


34

Урганч шаҳри

"Хоразм палас" меҳмонхонаси

2009 йил 22 январь - 1 февраль


Қосимов Р.С.,

Файзиев Д.Ш.

(келишўв бўйича),

Оллаберганов О.Ҳ. -

Хоразм вилояти ҳокими


13.

Қорақалпоғистон Республикаси


18

14.

Хоразм вилояти


16

Время: 0.2116
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск