Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2009 й. 24-сон "Ўзбекистон Республикасининг Греция Республикаси билан яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2009 й.

N 24


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ГРЕЦИЯ

РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ЯҚИН ИСТИҚБОЛДАГИ

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг 2008 йил 17 декабрдаги ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Греция Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида эришилган аҳдлашувларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси билан Греция Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш Тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идораларнинг Тадбирлар режасини бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.


3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Тадбирлар режасида назарда тутилган бандларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 28 январдаги

24-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Греция

Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги

ҳамкорликни янада ривожлантириш

ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Мақсад


Тадбирлар


Муддатлари


Бажарувчилар


I. СИЁСИЙ СОҲА

1.

Сиёсий дипломатик муносабатлар ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш

1.1. Сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасига Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Т. Кассимиснинг ташрифини ташкил этиш.


2009 йил II ярим йиллик

Ташқи ишлар вазирлиги

1.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида "Ўзбекистон - Греция" дўстлик гуруҳини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.


2009 йил I ярим йиллик

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги


1.3. Пантеон университети ҳузуридаги Халқаро муносабатлар институтининг Россия ва Евроосиё маркази директори К. Филиснинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш.


2009 йил I ярим йиллик

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги

1.4. Ўзбекистон Республикасида Греция элчихонасини очишда Греция томонига ёрдам кўрсатиш.


2009 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

II. ҲАМКОРЛИКНИНГ ШАРТНОМАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИ

2.

Икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ривожлантириш

2.1. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги, солиқ, жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, шунингдек Тошкент ва Афина, Самарқанд ва Салоники шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш.


2009-2010 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, ИИВ, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ҳокимликлари, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


III. МАДАНИЙ-ГУМАНИТАР ҲАМКОРЛИК

3.

Туризм ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш

3.1. Ўзбекистонда туристик инфратузилмани ташкил этиш ва меҳмонхона комплексларини қуриш лойиҳаларида Греция компанияларининг иштироки имкониятларини ишлаб чиқиш.


2009 йил I ярим йиллик

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти


3.2. Ўзбекистон олий ўқув юртларидан бирида туризм факультетини ташкил этиш имкониятларини тегишли Греция ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқиш.


2009 йил I ярим йиллик

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти


3.3. Греция туроператорлари ва Греция оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон бўйича инфо-тур ташкил этиш.


2009 йил II чорак

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти


IV. САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК

4.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш

4.1. Тошкентда иқтисодий ва технологик ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Греция қўшма қўмитасининг учинчи йиғилишини ва бизнес-форум ўтказиш.


2009-2010 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


4.2. Озиқ-овқат, енгил ва кўнчилик саноатига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга, вино ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, шунингдек ахборот технологияларини, туризмни ривожлантиришга ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш соҳасида Греция компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш.


2009-2010 йиллар

Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 43-модда.








































Время: 0.0298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск