ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2009 й. 26-сон "Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2009 й.

N 26



МАМЛАКАТИМИЗ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ

МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмини кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Йирик саноат корхоналари, хўжалик бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда танқидий таҳлил асосида технология жараёнларини ҳамда хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари сарфи нормаларини мақбуллаштириш, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш, фойдаланиш ва қўшимча сарф-харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига саноат маҳсулоти таннархини камайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш таннархини қисқартиришнинг 1-иловага* мувофиқ йиғма параметрлари бўйича таклифи қабул қилинсин.

Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари тармоқ бўйича таннархни қисқартиришнинг тасдиқланган йиғма параметрларидан келиб чиқиб ўз таркибига кирадиган саноат корхоналари учун таннархни қисқартиришнинг мақсадли параметрларини тасдиқласинлар.


3. Йирик саноат корхоналарида таннархни камайтириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш функциялари идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари бошчилик қиладиган махсус ишчи гуруҳларга юклансин.


4. Маҳсулот таннархини камайтириш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар:

корхоналарда маҳсулот таннархини камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан ҳар чораклик мониторинг ўрнатсинлар;

амалга ошириладиган мониторинг якунлари бўйича, зарурият бўлганда, маҳсулот таннархини камайтириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг тўлиқлиги ва самарадорлигига кўра корхоналарнинг раҳбарларини моддий рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш чораларини қўлласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 44-модда.
















































Время: 0.1544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск