ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /Марказий банк Бошқарувининг 18.01.2009 й. 1/2-сон "Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.01.2009 й. 1598-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.01.2009 й.
N 1598-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
18.01.2009 й.
N 1/2
ҚАРОРИ
Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига
лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини
назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(2009 йил 7 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (2006 йил 21 июль, рўйхат рақами 1598 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 28-29-сон, 287-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. Муллажонов
ИЛОВА
Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар
белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш
тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "меъёрдир" сўзи "меъёр" сўзи билан алмаштирилсин.
2. 8-банддаги "биринчи бошқарма орқали" сўзлари "Хизмат доирасида фойдаланиш учун" устхати қўйилган ҳолда ва ушбу ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 48-модда.