ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати / Назоратни амалга ошириш тартиби /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.11.1998 й. ПФ-2114-сон "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.11.1998 й.

N ПФ-2114


ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ

ТЕКШИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни янада тартибга солиш, текширишлар сонини камайтириш, турли назорат органлари томонидан амалга ошириладиган текширишларда параллелчилик ва такрорлаш фактларини бартараф этиш, уларнинг корхоналар хўжалик фаолиятига иқтисодий зарар етказувчи асоссиз аралашувига йўл қўймаслик мақсадида, шунингдек тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш манфаатларини кўзлаб:


1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ҳар қандай текширишларини ўтказиш чоғида назорат органларининг мансабдор шахслари текширишларни рўйхатга олиш китобига қонунчиликда белгиланган тартибда ёзиб қўядилар.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари зиммасига бюджет ташкилотлари ва бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тегишли равишда молиялаштириладиган бюджет маблағларини олувчиларнинг молия-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда текшириш вазифаси юклансин. Зарур ҳолларда ана шу текширишларни амалга ошириш учун солиқ ва бошқа назорат органлари жалб қилиниши мумкин.

4. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини назорат тариқасида текширишни ўтказиш борасида белгиланган тартибга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик солиқ ва молия органларининг, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги органларининг, шунингдек, давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган бошқа органларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.

7. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар:

икки ҳафта муддатда молия-хўжалик фаолиятини текширишга, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишлар ўтказишга қўйиладиган мансабдор шахсларнинг рўйхатини тасдиқласинлар;

молия-хўжалик фаолиятини текширишга, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишлар ўтказишга қўйиладиган мансабдор шахслар белгиланган тартибда аттестациядан ва қайта аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган қоидани татбиқ этсинлар. Бир ой муддатда хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишлар ўтказишга қўйиладиган мансабдор шахслар учун махсус гувоҳномалар жорий қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан назоратни амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар томонидан текширишларни ташкил қилишни тартибга солиш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қонунлар, фармонлар ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари қандай ижро этилаётганлигини назорат қилишни таъминласин, назорат органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари хусусида Республика мувофиқаштирувчи кенгашининг тақдимномаларини, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқиб, қонунда кўзда тутилган чораларни кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат солиқ, қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда текширишларни ташкил қилишни тартибга солиш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги белгиланишини кўзда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига қўшимчалар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ва ноҳукумат ташкилотлари билан бирга хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг ҳуқуқий маданиятини юқори кўтариш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар, назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини бузиш сабабларини мунтазам таҳлил этиб, уларни тугатиш чораларини кўрсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио", оммавий ахборот воситалари хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ишларини ўтказиш қоидаларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенг тушунтириб берсинлар, шунингдек, назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини бузиш фактларини ёритиб борсинлар.

12. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.

















































Время: 0.1448
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск