ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Шаҳарсозлик ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2009 й. ПҚ-1045-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2009 й.

N ПҚ-1045



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИ

ПУНКТЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШНИ

ЯХШИЛАШ   ЮЗАСИДАН   ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика шаҳар ва аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини янада шакллантириш, уларни ободонлаштиришни тубдан яхшилаш, ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус транспорт ва механизация воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек банд бўлмаган аҳолини ободонлаштириш ишларига жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рағбатлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасидаги энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:

ободонлаштириш ишлари архитектура-қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, шунингдек шаҳар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига нисбатан қўйилган замонавий талабларга қатъий мувофиқ равишда ўтказилишини таъминлаш;

ободонлаштириш объектларидан санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш ишларини ташкил этиш;

ободонлаштириш соҳасида қўшимча иш ўринларини ҳамда аҳоли бандлигини ошириш, самарали ишлаш учун шарт-шароитлар яратиш;

ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


2. Ободонлаштириш бўйича харажатларни молиялашнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича прогноз тушумларининг 50 фоизи;

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг 100 фоизи;

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳамда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газдан фойдаланганлик учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ бўйича прогноздан ортиқча тушумлар;

ҳайрия (ҳомийлик) ёрдамлари ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалардан тушган маблағлар.

Хўжалик юритувчи субъектларга, мулкчилик шаклидан қатъи назар, уларнинг тасарруфида қоладиган шахсий маблағлари ҳисобидан шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаларига аҳоли пунктларини ободонлаштириш мақсадлари йўлида ҳайрия (ҳомийлик) ёрдами кўрсатиш тавсия этилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари 1-иловага* мувофиқ энг кам норматив даражагача миқдорда ишлаб чиқариш ходимлари билан тўлдирилишини таъминласин.


4. 2009 - 2011 йилларда ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш дастури 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш дастурининг тасдиқланган параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

жумладан, 2009 йил 1 январь ҳолатига кўра республика бюджетининг бўш қолдиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмларини ортиғи билан бажариш ҳисобидан 2009 йилда ободонлаштиришга сарфланадиган харажатларни 3-иловага* мувофиқ оширсин;

2010 йилги ва кейинги йиллардаги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ободонлаштириш бўйича харажатлар мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилишини инобатга олсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2009 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда шаҳар посёлкалари мақомини олган аҳоли пунктларининг кўкаламзорлаштириш майдонларини, кўчалари ва йўлкалари узунлигини, ирригация тармоқлари ҳамда бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини инвентаризациядан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўладиган маблағларнинг асосланган ҳисоб-китобини тақдим этсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилги бюджет параметрларини шакллантиришда янги шаҳар посёлкалари ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш учун маблағларни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ободонлаштириш ходимларини, уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирларини ва хизмат кўрсатиш ҳудуди ҳамда бажариладиган ишларнинг сифатига қараб иш ҳақи миқдори белгиланишини ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасига ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда шаҳарлар ва туманларни ободонлаштириш соҳасида, вақт меъёрлари, хизмат кўрсатиш ҳудудлари ва ходимлар сони нормативларини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 24 декабрдаги 606-сон қарорининг 1-иловасидаги "Жами ходимлар сони - 134 киши" сўзлари "Жами ходимлар сони - 274 киши" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда аввал қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) 1-2-2а-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 4-сон, 22-модда.


















































Время: 0.1391
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск