ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Иш юритиш. Ахборотларни ҳужжатлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2000 й. 283-сон "Расмий давлат хужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2000 й.

N 283



РАСМИЙ ДАВЛАТ ХУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ,

ҲИСОБГА ОЛИШ, САҚЛАШ, ТОПШИРИШ ҲАМДА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш учун буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш тартибини такомиллаштириш ҳамда бундай ҳужжатларни ғайриқонуний тайёрлаш ва улардан фойдаланиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни сақлаш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш ҳамда топшириш ваколатига эга бўлган вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар бир ой муддатда тегишли ҳужжатларини мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" ишлаб чиқариш бирлашмаси расмий давлат ҳужжатларини буюртмалар асосида муҳофазаланган махсус қоғозларда тайёрлаб берсин.


4. Барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар ўз ходимларининг расмий ҳужжатлари қонунийлиги устидан назоратни кучайтирсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги  ва бошқа мутасадди ташкилотлар расмий ҳужжатларни ғайриқонуний тарзда тайёрлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, қонунбузарларга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган чораларни кўрсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 7, 42-модда.






































Время: 0.1357
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск