Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.1998 й. 170-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт ,анкининг корхоналарни институционал hивожлантиришга берадиган қарзидан aойдаланишга доир тайёргарлик nадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.1998 й.

N 170



ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИНИНГ КОРХОНАЛАРНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ

РИВОЖЛАНТИРИШГА БЕРАДИГАН ҚАРЗИДАН

ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР ТАЙЁРГАРЛИК

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш ташкилотларини ривожлантириш ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига корхоналарни институционал ривожлантириш учун 28 млн АҚШ доллари миқдорида қарз (КИРҚ) беришни режалаштираётганлиги;

таклиф қилинаётган кредитдан фойдаланиш бўйича тайёргарлик тадбирларини амалга ошириш учун Япония Ҳукумати томонидан 350 минг АҚШ доллари миқдорида грант берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг КИРҚдан фойдаланишга доир тайёргарлик тадбирларини амалга ошириш юзасидан:

ходимларининг чекланган сони (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 12 нафар бўлган Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюросини ташкил этиш тўғрисидаги;

ходимларининг чекланган сони (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 12 нафар бўлган Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюросини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Иккала бюронинг иловага мувофиқ таркибдаги Кузатувчи Кенгаши тузилсин, унга қарз маблағларидан самарали фойдаланиш, шунингдек КИРҚдан унинг барча компонентлари бўйича фойдаланишга доир ишларни мувофиқлаштириб бориш юзасидан жавобгарлик юклансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюроси ва Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюроси ўз фаолиятини масъулияти чекланган жамиятлар шаклида амалга оширувчи, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ҳисобланадилар;

ҳар қайси бюронинг устав жамғармаси 1 млн сўмдан иборат бўлади, уларни шакллантириш Ўзбекистон Республикаси, Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан таъминланади;

муассисларнинг ҳар қайси бюро устав жамғармасидаги улуши қуйидагича тақсимланади: Молия вазирлиги - 500 минг сўм, Давлат мулки қўмитаси - 500 минг сўм;

ҳар қайси бюронинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш дастлабки йилларда КИРҚ маблағлари ҳисобига, кейинчалик ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга ўтган ҳолда, амалга оширилади;

Бюронинг хизматлар кўрсатганлик учун юридик ва жисмоний шахслардан оладиган маблағлари уларнинг жорий фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади;

корхоналарни якка тартибдаги схемалар бўйича хусусийлаштириш лойиҳаларини амалга оширишдан олинган маблағлар давлат бюджетига йўналтирилади;

асосий қарзни, кредит бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдан тушумлар ҳисобига амалга оширилади.


5. Қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгилансин:

Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюроси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Давлат мулки қўмитасининг стратегик инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бўйича қарорларини амалга ошириш;

хусусийлаштирилаётган корхоналарни янада ривожлантириш учун инвестиция эҳтиёжларини ва имкониятларини таҳлил қилиш, кейинчалик йирик корхоналар акцияларини халқаро фонд бозорларида жойлаштириш;

якка тартибдаги схема бўйича хусусийлаштириладиган корхоналар бўйича лойиҳаларни иқтисодий ва молиявий экспертизадан ўтказишни ташкил қилиш ва амалга ошириш;

йирик корхоналарни хусусийлаштириш йўналишлари ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюроси бўйича:

корхонанинг асосий эҳтиёжларини, корхонани молиявий ва техникавий соғломлаштириш йўналишларини аниқлаш, кейинчалик кредит ташкилотларига бериш учун техникавий топшириқларни, лойиҳаларни тайёрлаш мақсадида корхоналарни диагностика текширувидан ўтказиш;

корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин таркибий ўзгартириш техник ва услубий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, хорижий инвесторларни жалб этишда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хусусийлаштирилган корхоналар негизида янги, шу жумладан қўшма корхоналар ташкил этишда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Давлат мулки қўмитасининг хусусийлаштирилган корхоналарни таркибий ўзгартириш ва замонавийлаштириш, уларнинг хорижий фонд бозорларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича қарорларини бевосита амалга ошириш;

хусусийлаштирилган корхоналар рентабеллигини оширишда, улар томонидан чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар ликвидлигини қўллаб-қувватлашда консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳамда уларга инвестиция маблағлари олишда ёрдам бериш;

маҳаллий консалтинг компаниялари тармоқларини ривожлантиришга ва кўпайтиришга кўмаклашиш.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюроси ва Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюроси уставларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюросини ва Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюросини жойлаштириш учун жой берсин.


8. Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюроси ва Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюроси, КИРҚ қатнашчилари сифатида, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаси бўйича уни амалга ошириш муддатига даромад ҳамда мол-мулк солиқларидан, бож ва йиғимлардан озод этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В.А.Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И.Каримов































Время: 0.1640
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск