язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Қурилишдаги лойиҳалаш. Объектларни экспертиза қилиш ва рўйхатга олиш/ Инвестиция лойиҳаси учун бошланғич-рухсат бериш ҳужжатларининг таркиби, уларни ишлаб чиқиш, келиштириш ва тасдиқлаш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.05.2001 й. 1036-сон билан рўйхатга олинган Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 15.05.2001 й. 1-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 26 майда 1036-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давархитектқурилиш қўмитасининг

2001 йил 15 майдаги

1-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Инвестиция лойиҳаси учун бошланғич-рухсат

бериш ҳужжатларининг таркиби, уларни ишлаб

чиқиш, келиштириш ва тасдиқлаш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги молиялаш манбалари ва лойиҳа ташаббускорининг мулкчилик шаклидан қатъи назар тураржой-фуқаролик ва ишлаб чиқариш мақсадидаги қурилиши мўлжалланаётган, мавжуд объектларни таъмирлаш, кенгайтириш, техник қайта ускуналаш ва замонавийлаштиришни (бундан кейин қурилиш) лойиҳалаш учун бошланғич-рухсат бериш ҳужжатлари (бундан кейин - БРҲ) таркиби, уларни тайёрлаш, келиштириш ва тасдиқлашнинг ягона тартиби, талабларини белгилайди ҳамда қурилиш олиб бораётган буюртмачилар (инвесторлар), давлат бошқарув ва назорат органлари, инвестиция жараёни қатнашчилари

...