Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Давлат активларини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.01.2009 й. 27-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 29 январдаги

27-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат активларини биржа савдоларида

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат активларини биржа савдоларига қўйиш ва сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат активлари - корхоналар, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар), ер участкалари ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулклар;


биржа савдолари - биржа савдоси қоидаларига мувофиқ биржа томонидан ташкил этиладиган давлат активлари савдолари;


лот - давлат активларини савдоларга қўйишда сотувчи томонидан белгиланадиган уларнинг ўлчов бирлиги;


сотувчи - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи;

сотувчининг (харидорнинг) воситачиси - биржада сотувчи ёки харидор номидан битишувлар тузиш ҳуқуқига эга бўлган биржа аъзоси;


харидор - қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат активларини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ёки норезидентлари);


Ўзбекистон Республикаси резидентлари - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар, иммунитетдан ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган ваколатхоналари;


Ўзбекистон Республикаси норезидентлари - Ўзбекистон Республикаси резиденти тушунчасига кирмайдиган шахслар;


ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти - давлат активларини сотиш бўйича савдоларга ҳисоб-китоб-клиринг хизматини амалга оширувчи ихтисослаштирилган ташкилот;


биржа битишуви - биржа томонидан савдонинг қайд этилган натижаси бўйича тузилган давлат активларининг биржа томонидан рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси;


бошланғич нарх - давлат активини биржа савдоларига қўйиш учун унинг сотувчи томонидан белгиланган нархи;


баланс сақловчи - балансида ёки устав фондида сотиладиган давлат активи турган юридик шахс.



II. ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ

САВДОЛАРГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ


3. Давлат активларининг рўйхати ва уларни биржа савдоларига (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) қўйиш муддатлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.


4. Сотувчи белгиланган тартибда савдоларга қўйиладиган давлат активлари тўғрисидаги ахборотни очиш, харидорлар қидириш ва улар учун сотилиши назарда тутилган давлат активи билан олдиндан танишиш учун шароитлар яратиш ишларини ташкил қилади.


5. Давлат активларини савдоларга қўйиш сотувчининг тасарруф этувчи ҳужжати (буйруғи, фармойиши ёки топшириқномаси) асосида ва сотувчи билан тузилган шартнома-топшириқномага мувофиқ сотувчининг воситачиси томонидан амалга оширилади.


6. Сотувчи ва сотувчининг воситачиси ўртасидаги шартномада қуйидагилар бўлиши керак:

томонларнинг реквизитлари, шартноманинг тузилган санаси ва жойи;

шартнома предмети;

сотувчининг мажбуриятлари;

воситачининг мажбуриятлари;

воситачининг хизматлари учун ҳақ миқдори;

ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби;

низоларни ҳал этиш тартиби;

томонларнинг шартномани бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик учун жавобгарлиги;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қоидалар.


7. Давлат активларини савдоларга қўйиш ва сотиш лотлар билан амалга оширилади. Лот миқдори сотувчи томонидан белгиланади.


8. Кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар) объектларини савдоларга қўйиш улар жойлашган ер участкаларини ажратиш бўйича тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлганда ва ёндош ҳудуд мавжуд бўлганда амалга оширилади.


9. Давлат активлари савдоларга Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида қўйилади. Савдоларга қўйилаётган давлат активининг бошланғич нархи унинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида белгиланган тартибда аниқланган баҳолаш қийматидан паст бўлиши мумкин эмас.


10. Давлат активларини савдолардан чиқариш навбатдаги савдо сессияси бошлангунгача, сотувчининг ёзма топшириғига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Савдоларда турган давлат активлари қайта баҳоланмайди.


11. Илгари савдолардан чиқарилган ёки тузилган олди-сотди шартномаларининг бекор қилиниши муносабати билан давлат активларини савдоларга такроран қўйиш:

давлат активлари савдолардан чиқарилган ёки шартнома бекор қилинган санадан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддатда такрорий савдоларни ўтказишда - савдодан чиқарилган ёки шартнома тузилган санада шакллантирилган нарх бўйича;

давлат активлари савдолардан чиқарилган ёки шартнома бекор қилинган санадан бошлаб бир йилдан ортиқ муддатда такрорий савдоларни ўтказишда - уларнинг қиймати қайта баҳолангандан кейин амалга оширилади.



III. САВДОЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

АХБОРОТНИ ОЧИШ


12. Сотувчи ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ сотилиши назарда тутилган давлат активлари рўйхатларини, шунингдек улар тўғрисидаги зарур маълумотларни умумий фойдаланиладиган оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет тармоғида ва ихтисослаштирилган нашрларда мунтазам равишда эълон қилади.


13. Сотувчи ёки унинг топшириғи бўйича сотувчининг воситачиси савдолар ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин оммавий ахборот воситаларида давлат активини савдоларга қўйиш тўғрисидаги эълонни чоп этади. Эълон Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида кенг тарқатиш учун мўлжалланган, икки минг нусхадан ортиқ миқдорда нашр этиладиган камида иккита даврий матбуот нашрларида, шунингдек сотувчининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида чоп этилади.


14. Давлат активларини савдоларга қўйиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

савдоларни ўтказаётган биржанинг номи ва савдоларни ўтказиш санаси;

баланс сақловчининг номи ва почта манзили;

савдоларга қўйилаётган давлат активининг номи, миқдори ва бошланғич нархи;

давлат активининг тавсифи;

савдоларга қўйилаётган давлат активи тўғрисидаги бошқа маълумотлар.


15. Давлат активларини савдоларга такрорий қўйишда ахборотни очиш ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



IV. МАБЛАҒЛАРНИ ДЕПОЗИТГА

ҚЎЙИШ ТАРТИБИ


16. Давлат активларини миллий валютага сотиб олиш учун харидор (унинг вакили ёки воситачиси) савдолар бошлангунгача пул маблағларини давлат активларини сақлашга қўйиш санасидаги нархининг камида ўн беш фоизи миқдорида ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотида депозитга қўйиши шарт. Пул маблағлари давлат активининг ва воситачининг номини кўрсатган ёки кўрсатмаган ҳолда депозитга қўйилиши мумкин.

Пул маблағлари харидорнинг воситачисини кўрсатмасдан депозитга қўйилган тақдирда ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотига шартнома-топшириқноманинг нусхаси тақдим этилади.


17. Давлат активларини эркин алмаштириладиган валютага сотиб олиш учун харидорлар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари сотувчининг ҳисоб рақамига депозитга қўйиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаб чиқилган давлат активларини давлат активининг ва воситачининг номи кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда депозитга қўйилган нархининг камида ўн беш фоизи миқдорида эркин алмаштириладиган валютада маблағлар ўтказади.

Пул маблағлари харидорнинг воситачиси кўрсатилмасдан депозитга қўйилган тақдирда сотувчига шартнома-топшириқноманинг нусхаси тақдим этилади.


18. Депозитга қўйилган маблағлар ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти ёки сотувчи томонидан харидорнинг ёки унинг ишончли шахсининг ёзма аризасига биноан у олинган кундан бошлаб беш банк куни мобайнида депозитга қўйилган валютада қайтарилади.


19. Савдо ғолибига депозитга қўйилган маблағлар сотиб олинган давлат активи учун тўлов ҳисобига ўтказилади.



V. ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ БИЛАН

БИРЖА БИТИШУВЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


20. Битишувлар биржа савдоси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


21. Давлат активларини савдоларда Ўзбекистон Республикаси резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.


22. Харидорлар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари давлат активларини эркин алмаштириладиган валютага ёки Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига сотиб олишлари мумкин.

Давлат активларини эркин алмаштириладиган валютага сотиб олишда харидор - Ўзбекистон Республикаси норезиденти билан унинг воситачиси ўртасида тузиладиган шартнома-топшириқномада харидорнинг давлат активлари қийматини эркин алмаштириладиган валютада тўлаш ҳамда воситачи, биржа ва депозитарий хизматлари тўловини Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўлаш бўйича мажбуриятлари назарда тутилган бўлиши керак.


23. Харидорлар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ўзларининг ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотларидаги ва "Халқ истеъмоли товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази" ёпиқ акциядорлик жамиятидаги, давлат активларини сотиб олиш учун республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг "лоро" воситачилик ҳисоб рақамларидаги махсус ҳисоб рақамларида мавжуд бўлган миллий валютадаги маблағлардан фойдаланиши мумкин.


24. Ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти биржа савдоси қоидаларида белгиланган муддатда, харидорнинг воситачисини кўрсатган ҳолда депозитга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотномани тузади ва биржага жўнатади.


25. Сотувчи биржага ва ўзининг воситачисига эркин алмаштириладиган валютада депозитга қўйилган пул маблағлари ёки тўловчини ва харидорнинг воситачисини кўрсатган ҳолда, уларнинг чиқариб олинганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномани:

депозитга қўйилган маблағлар тушган кундан бошлаб кечи билан икки банк кунидан иборат муддатда;

уларни чиқариб олиш тўғрисидаги ариза олинган кунда жўнатади.


26. Биржа савдоси қоидаларига мувофиқ савдоларга қўйилаётган давлат активлари тўғрисидаги зарур маълумотлар биржага:

акциялар бўйича - Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади) маълумотлари асосида ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти томонидан;

қолган бошқа давлат активлари бўйича - сотувчининг воситачиси томонидан тақдим этилади.


27. Савдога қўйилган давлат активлари йигирма биринчи савдо сессиясидан бошлаб йигирма савдо сессиялари мобайнида сотилмаган тақдирда давлат активлари нархни қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланган ҳолда сотилади.


28. Нархни қадамба-қадам пасайтириш механизмидан фойдаланилган тақдирда савдоларга қўйилган давлат активлари нархи йигирма биринчи сессиядан бошлаб кейинги ҳар қайси савдо сессияси учун қўйишдаги бошланғич нархнинг икки фоизига пасайтирилади, лекин у:

акциядорлик жамиятлари акциялари ва масъулияти чекланган жамиятлардаги улушлар учун - номинал қийматдан;

кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар) объектлари ва мол-мулк учун - баҳолаш санасидаги қолдиқ баланс қийматидан;

баланс сақловчининг балансида акс эттирилган қурилиши тугалланмаган объектлар қийматидан паст бўлмаслиги керак.


29. Қолдиқ баланс қийматига эга бўлмаган давлат активларининг савдога қўйиш нархи уларнинг баҳолаш санасидаги тиклаш баланс қийматининг ўн фоизи даражасигача пасайтирилиши мумкин.


30. Сотилаётган давлат активини қўйишнинг бошланғич нархи ва сотишнинг йўл қўйиладиган энг кам нархи сотувчи томонидан давлат активини савдоларга қўйиш юзасидан кўрсатма ҳужжатида (буйруқ, фармойиш ёки топшириқномада) кўрсатилади.


31. Давлат активларини савдоларга қўйиш нархини пасайтиришнинг охирги қадами ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ нархнинг йўл қўйиладиган энг кам даражасига эришиш учун икки фоиздан кам миқдорда белгиланади.


32. Савдолар давомида икки ва ундан ортиқ харидор давлат активини шаклланган нарх бўйича сотиб олиш учун буюртманома берган тақдирда биржа савдолари қоидаларида белгиланган ошириш қадами билан кимошди савдоси тартиби қўлланади, лекин у савдога қўйиш жорий баҳосининг 2 фоизидан паст бўлмаслиги керак. Энг юқори нарх таклиф этган харидор савдолар ғолиби деб эълон қилинади.


33. Савдоларга қўйилган давлат активлари ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ нархнинг йўл қўйиладиган энг кам даражасига эришилгандан кейин уч ой мобайнида сотилмаган тақдирда сотувчи Тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига кўриб чиқиш учун давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда мазкур давлат активларини уларга инвестиция мажбуриятлари эвазига бериш масаласини киритади.


34. Биржа битишувларини рўйхатдан ўтказиш битишувни тузиш кунида биржа томонидан амалга оширилади.

Акциялар тарзидаги давлат активлари миллий валютага сотилган тақдирда битишувни савдолар натижалари тўғрисидаги шартнома кучига эга бўлган протоколни имзолаш йўли билан расмийлаштиришга йўл қўйилади.


35. Биржа битишуви рўйхатдан ўтказилгандан кейин харидор битишувнинг барча суммасини, шунингдек савдоларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик хизматлари қийматини:

биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотидаги махсус ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда);

маблағларни сотувчининг махсус ҳисоб-китоб рақамларига биржа битишуви рўйхатдан ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича, олди-сотди шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилган тақдирда) тўлаши шарт.


36. Ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти битишув бўйича маблағларнинг тўлиқ суммаси тушгандан кейин:

клиринг операциясини амалга оширади;

битишув суммасини сотувчининг ҳисоб рақамларига, шунингдек воситачилик тўловларини савдоларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига ўтказишни амалга оширади;

акцияларни ўтказиш юзасидан тегишли топшириқномаларни тақдим этади (акциялар тарзидаги давлат активлари сотилган тақдирда);

сотилган давлат активлари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни сотувчининг воситачисига тақдим этади.


37. Ўзаро ҳисоб-китоблар эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилган тақдирда сотувчи битишув бўйича маблағларнинг тўлиқ суммаси тушгандан кейин:

икки банк куни мобайнида ўз воситачисига битишув суммасининг тўлиқ ҳажмда тўлангани тўғрисидаги ёзма тасдиқномани жўнатади.

воситачилик тўловларини савдоларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига ўтказишни амалга оширади.


38. Сотувчи тўлов тўлиқ ҳажмда тушгандан кейин сотилган давлат активлари (акциялар тарзидаги давлат активларини сотишдан ташқари) учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни (сертификат, ордерни) ўн иш куни мобайнида расмийлаштиради.


39. Акциялар тарзидаги давлат активлари сотилган тақдирда:

сотувчининг воситачиси сотувчидан ҳисоб-китоблар тугаганлиги тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Марказий депозитарийга сотувчининг ҳисоб рақамларидан акцияларни харидорнинг Марказий депозитарийдаги ҳисоб рақамига ўтказиш юзасидан топшириқнома тақдим этади;

харидорнинг воситачиси харидор ва унинг воситачиси ўртасида тузилган шартномада белгиланган муддатларда Марказий депозитарийга харидорнинг Марказий депозитарийдаги ҳисоб рақамларидан акцияларни харидорнинг хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги ҳисоб рақамига ўтказиш юзасидан топшириқнома тақдим этади.

Марказий депозитарийдаги ва хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги ҳисоб рақамлари бўйича ўтказиш харидор томонидан депозитар хизматлар учун ҳақ тўлангандан кейин амалга оширилади.


40. Акциялар тарзидаги давлат активлари сотиб олинган тақдирда харидорнинг акцияларга нисбатан ҳуқуқлари харидорнинг хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги "депо" ҳисоб рақамидан кўчирма билан ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ акция бланкасида тегишли ёзувни қайд этган ҳолда тасдиқланади.


41. Харидорнинг айбига кўра тўлов муддати бузилган тақдирда тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинади ва ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти ёки сотувчи харидорнинг депозитга қўйилган маблағларидан сотувчининг фойдасига биржа битишуви суммасининг 12 фоизи миқдорида жарима санкциялари суммасини, шунингдек савдоларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларга воситачилик тўловини ушлаб қолади ва қолган маблағларни харидорнинг ҳисоб рақамига қайтаради.


42. Сотилган давлат активлари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти ҳисоботи олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмай сотувчининг воситачиси сотувчига давлат активларининг олди-сотди битишувини амалга ошириш бўйича топшириқнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.


43. Сотувчи ўз воситачисининг ҳисоботи олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида хўжалик жамиятига сотиб олинган улуш юзасидан мулкий ҳуқуқ учун сертификат бериш тўғрисида хабар қилади.


44. Сотиб олинган улуш юзасидан мулкий ҳуқуқ учун сотувчи томонидан харидорга берилган сертификат харидорнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгунгача хўжалик жамиятини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.


45. Баланс сақловчи (очиқ акциядорлик жамиятидан ташқари) олтмиш календарь кун мобайнида:

сотувчининг ёзма ахбороти ва сотиб олинган улуш юзасидан мулкий ҳуқуқ учун янги мулкдор томонидан тақдим этилган сертификат асосида таъсис ҳужжатларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаши шарт;

белгиланган тартибда сотувчи томонидан харидорга берилган давлат ордери асосида харидорга қабул қилиш-бериш далолатномаси бўйича давлат активини бериши шарт. Қабул қилиш-бериш далолатномаси сотувчи иштирокида баланс сақловчи ва харидор томонидан имзоланади.



VI. САВДОЛАР ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


46. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 51-модда.


















































Время: 0.2681
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск