ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.02.2009 й. 33-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.2009 й.

N 33



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий монополиялар субъектлари

томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган

истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш

ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида"

2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори)


Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида" 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 4 февралдаги

33-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш Қоидаларида:

а) 1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади";

б) 3.4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.4. Қуйидагилар газ етказиб беришда устунликка эга бўладилар:

- аҳоли;

- қонун ҳужжатларида назарда тутилган табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар;

- газ учун ҳақ тўлаш бўйича қарзи бўлмаган ҳамда жорий (шартномавий) тўловлар бўйича олдиндан ҳақ тўлаш шартлари билан шартнома тузган истеъмолчилар".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 53-модда.

















































Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск