ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суди қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 05.02.2009 й. "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси 35-бандининг ўзбекча матнига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2009 й.


"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ КОДЕКСИ

208-МОДДАСИ 35-БАНДИНИНГ ЎЗБЕКЧА МАТНИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раис ўринбосари Б. Мирбобоев, судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимовадан иборат таркибда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига ва "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига амал қилган ҳолда "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддаси 35-бандининг ўзбекча матнига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ҳақидаги ишни очиқ мажлисда кўриб чиқди.

Масала "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ "Elxolding" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Кузатувчи кенгашининг раиси Д. Шукуровнинг Конституциявий судга мурожаати муносабати билан судьялар У. Бозоров, Г. Пиржанов ва С. Ҳакимованинг ташаббуси билан киритилди.

Конституциявий суд мазкур масала юзасидан маърузачи судья С. Ҳакимованинг ахборотини, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари М. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Э. Гадоев, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқармасининг бошлиғи И. Голишева, "Солиқ маслаҳатчилари палатаси" жамоат бирлашмаси бошқаруви аъзоси И. Индинанинг фикрларини тинглаб, иш бўйича мавжуд ҳужжатларни ўрганиб


АНИҚЛАДИ:


"Elxolding" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Кузатувчи кенгашининг раиси Д. Шукуров Конституциявий судга йўллаган мурожаатида солиқ органлари томонидан солиқ қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хилда талқин этилмаётганлиги натижасида солиқ солиш масалаларида юзага келаётган қийинчиликлар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддаси 35-бандига шарҳ беришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-модда 35-бандининг рус тилидаги матнига асосан қўшилган қиймат солиғидан "китоб маҳсулотлари, мактаб ўқув қуроллари ва кўргазмали қўлланмаларнинг, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи реализация қилиниши" обороти озод этилади.

Ушбу банднинг ўзбек тилидаги матнида рус тилидаги "оптовая реализация" сўзлари "улгуржи савдо" (оптовая торговля) деб белгиланган. Шундай қилиб, қўшилган қиймат солиғидан ўзбек тилидаги матнга асосан "улгуржи савдо" обороти озод этилса, рус тилидаги матнга асосан эса "улгуржи реализация қилиш" обороти озод этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22-моддасида "реализация қилиш" ва "савдо фаолияти" тушунчаларига таъриф берилган. Унга мувофиқ:

реализация қилиш - сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш;

савдо фаолияти - қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият.

"Улгуржи реализация қилиш" тушунчаси "улгуржи савдо" тушунчасидан кенгроқ бўлиб, ўз ичига улгуржи савдо, шунингдек ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш, айирбошлаш, беғараз бериш ва бошқаларни қамраб олади.

Мазкур қарорни қабул қилишда Конституциявий суд қуйидагиларга асосланади:


1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига мувофиқ фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши лозим.


3. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси 35-бандининг ўзбек ва рус тиллари матнларидаги мавжуд номувофиқлик унинг амалда қўлланилишида хатоликларга олиб келаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг юқорида кўрсатилган нормаларига риоя этилиши лозимлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддаси 35-бандининг ўзбекча матнига ўзгартиш киритиш заруратини келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси 35-бандининг ўзбекча матнидаги "савдоси" сўзи "реализация қилиниши" сўзлари билан алмаштирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2008 йил 1 январгача амалда бўлган таҳририда ҳам айнан шу ҳолатни ўзида акс этган 71-модда 32-бандининг ўзбек тилидаги матнида "реализация қилиш" атамаси қўлланилган.

Баён қилинганларга асосланиб ва "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 25, 26, 27-моддаларига, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 26-моддаларига амал қилган ҳолда, Конституциявий суд


ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси 35-бандининг ўзбек ва рус тилларидаги матнларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси 35-бандининг ўзбек тилидаги матнига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилсин (илова қилинади).


2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси С. Ҳакимова ушбу Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганида иштирок этиш учун вакил этиб тайинлансин.


3. Ушбу қарор "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ахборотномаси" журналида чоп этилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди





Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий судининг

2009 йил 5 февралдаги қарорига

ИЛОВА


Лойиҳа


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 208-моддаси

35-бандининг ўзбекча матнига ўзгартиш киритиш тўғрисида


Қонунчилик палатаси томонидан

_________да қабул қилинган


Сенат томонидан ___________________да

маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) 208-моддаси 35-бандининг ўзбекча матнидаги "савдоси" деган сўз "реализация қилиниши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 54-модда.















































Время: 0.1803
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск