Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Хар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.02.2009 й. 1893-сон билан рўйхатга олинган ФТРМК 29.12.2008 й. 6-сон ва ИВ 62-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 2 февралда 1893-сон

билан рўйхатга олинган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлигининг

2008 йил 29 декабрдаги

6, 62-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар,

технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида

тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг

амалга ошириш мониторинги тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 280-модда) мувофиқ ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида (бундан кейинги ўринларда - Ярмарка деб юритилади) тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг (бундан кейинги ўринларда - келишув деб юритилади) амалга оширилишини мониторинг (бундан кейинги ўринларда мониторинг деб юритилади) қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этиладиган Ишчи гуруҳ томонидан Ярмаркада тузиладиган шартномалар ва келишувларнинг амалга оширилиши масаласи бўйича мониторинг олиб борилади.


2. Ишчи гуруҳ таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Қўмитанинг қўшма қарори билан тасдиқланади.


3. Мониторинг объекти - Ярмарка доирасида тузилган шартномалар ва келишув баённомалари ҳисобланади.



II. ИШЧИ ГУРУҲНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ярмаркада иштирок этаётган инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологиялар (бундан кейинги ўринларда - инновацион лойиҳалар деб юритилади) бўйича маълумотлар банкини шакллантириш;

давлат ва хўжалик бошқарув органларига келишувларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлашда кўмаклашиш;

инновацион лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган омилларини аниқлаш, ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;

инновация жараёнларини такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш.



III. ИННОВАЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ

БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР

БАНКИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


5. Тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари бўлган идоралар (бундан кейинги ўринларда - вазирлик ва идоралар деб юритилади) ҳар йили февраль ойида ўз йўналишларига мувофиқ ҳолда Ярмаркада иштирок этадиган иннновацион лойиҳалар бўйича маълумотлар банкини шакллантириб боради.

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан шуғулланадиган мустақил идора ва ташкилотлар (бундан кейинги ўринларда - бошқа ташкилотлар деб юритилади) ҳамда жисмоний шахслар Ярмаркада иштирок этувчи лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.

Ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотлар банки ва ахборотлар ҳар йили февраль ойининг ўнинчи санасигача Ишчи гуруҳга тақдим этилади.


6. Ҳар йили 1 март кунигача Ишчи гуруҳ томонидан Ярмаркада иштирок этувчи инновация лойиҳалари бўйича маълумотлар банки шакллантирилади.



IV. МОНИТОРИНГ

ЎТКАЗИШ МЕХАНИЗМИ


7. Вазирлик ва идоралар, ўз идоралари доирасида тузилган келишувларнинг амалиёти бўйича мониторинг ўтказадилар ва йиғма маълумотларни Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.

Бошқа ташкилотлар ҳам келишувлар бўйича маълумотларни Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.


8. Ишчи гуруҳ тузилган келишувларни рўйхатга олади, иқтисодиёт тармоқлари, ишланмалар муаллифлари ва буюртмачилар бўйича таҳлилий маълумотномаларни тайёрлайди.

Ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ мониторинг натижалари ҳар чоракнинг охирги ойининг йигирманчи санасига қадар вазирлик ва идоралар томонидан Ишчи гуруҳга тақдим этилади.



V. МОНИТОРИНГНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


9. Келишувларни бажариш мониторинги қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) буюртмачилар томонидан шартномаларнинг бажарилаётганлиги, шартномаларни амалга ошириш борасида бажарилиши лозим бўлган ишлар мажмуи режа бўйича амалга ошаётганлиги таҳлил қилиб борилади;

б) буюртмачилар томонидан молиялаштириш ўз вақтида амалга оширилаётганлиги ва ижрочиларнинг маблағлардан самарали фойдаланаётганликлари таҳлил қилинади;

в) вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилган мониторинг якунлари таҳлил қилинади.


10. Ишчи гуруҳ томонидан мониторинг натижаларига мувофиқ қуйидагилар тайёрланади:

а) иқтисодиёт тармоқлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик субъектлари ва вилоятлар бўйича таҳлилий материаллар;

б) инновация лойиҳаларининг ташаббускорлари томонидан тақдим этиладиган, тасдиқланган режалар ва келишувлар бажарилишининг бориши ҳақида таҳлилий маълумотлар;

в) инновация лойиҳаларини амалга ошириш ишларининг бориши ҳақидаги умумлаштирилган статистик маълумотлар;

г) лойиҳаларнинг ўз вақтида молиялаштирилаётганлиги ҳақидаги маълумотлар.



VI. МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


11. Ишчи гуруҳ келгуси чоракнинг биринчи ойининг ўнинчи санасига қадар вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида келишувларнинг амалга оширилишининг бориши ҳақида умумлаштирилган маълумотлар тайёрлайди.


12. Ишчи гуруҳ келишувларнинг амалга оширилиши борасидаги умумлаштирилган таҳлилий маълумотлар асосида:

а) мавжуд инновация лойиҳаларининг амалга оширилиши босқичларини ўрганиб боради, юзага келаётган тўсиқларни аниқлайди, қабул қилинган қарорларнинг самарадорлигини таҳлил қилади;

б) инновация жараёнининг самарадорлигини ошириш йўлида тегишли қарорларни тайёрлаш борасида тегишли ишларни ташкил қилади;

в) вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорликда келишувларнинг амалга оширилиши йўлидаги мавжуд муаммоларни ечиш бўйича таклифлар тайёрлайди.


13. Мониторинг натижалари Ярмаркани ўтказиш бўйича Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳга ҳар чоракда тақдим этилади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА


Ярмаркада иштирок этувчи лойиҳа тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


Тўлдириш учун шакл


Формат: Word ҳужжати, шрифт

Times New Roman, шрифт ҳажми 12 pt.


I. Саноат, II. Қишлоқ хўжалиги, III. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, IV. Ахборот технологиялари, V. Фан ва таълим - кераклиси қолдирилсин.


1. Лойиҳанинг (ғоянинг) номи.


2. Қисқача таъриф (ишланманинг янгилик даражаси) - 100 сўздан ошмасин.


3. Ишланманинг қўлланиш соҳалари (жорий қилиниши мумкин бўлган тармоқ, корхона, хўжалик 1. _________________, 2. _________________, 3. _________________) ишланманинг тайёрлик даражаси (тажриба-лаборатория нусхаси, тажриба-синов ишлари, тажриба-саноат ишлари, саноат миқёсида жорий қилиш ёки тижоратлаштириш - кераклиси қолдирилсин).


4. Кутилаётган натижалар (1. ________________, 2. _______________, 3. _________________).


5. Патентлар, гувоҳномалар, синов далолатномалари ва ҳ.к.ларнинг мавжудлиги (охирги 5 йилда олинганлари кўрсатилсин).


6. Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж (маблағ ҳажми ва харажат йўналишлари кўрсатилсин).


7. Ташкилотнинг номи ва манзили (манзил, телефон, e-mail).





Низомга

2-ИЛОВА


Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар

Республика ярмаркасида тузилган шартномаларнинг

амалга оширилиши ҳақида

МАЪЛУМОТ


"____" __________ 20___ й.

N

Лойиҳани ишлаб чиққан

ташкилот

Лойиҳа

номи

Буюртмачи ташкилотнинг номи

Шартнома тури

Амалга ошириш муддати

Шартнома маблағи (млн. сўм)

Ҳисобот даврида тўланган маблағ ҳажми

Лойиҳани татбиқ этиш ҳолати ва эришилган натижалар

Изоҳ ва муаммолар


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 56-модда.















































Время: 0.2014
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск