Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Банкларнинг қимматбаҳо қоғозлар билан операциялари /

Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.02.2009 й. 1894-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 27.12.2008 й. 30/2-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 2 февралда 1894-сон

билан рўйхатга олинган,

Марказий банк Бошқарувининг

2008 йил 27 декабрдаги

30/2-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар

билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг

бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига

қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларига ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаб ва меъёрларни белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тижорат банклари қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари, мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.

2. Тижорат банклари, Марказий банк томонидан бериладиган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишлари мумкин.



II. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ХАРИД ҚИЛИШ

ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ УСТАВ

КАПИТАЛИДА УЛУШЛИ ИШТИРОК

ЭТИШИГА ДОИР ЧЕКЛОВЛАР


3. Тижорат банклари қимматли қоғозларни харид қилиш (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) ва юридик шахсларнинг устав капиталида улушли иштирок этишда қуйидагиларга риоя этишлари шарт:

а) банкнинг муайян юридик шахс устав капиталига, шунингдек ушбу юридик шахснинг бошқа қимматли қоғозларига киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак;

б) банкнинг юридик шахслар устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларга киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 50 фоизидан ошмаслиги керак;

в) олди-сотди учун қимматли қоғозларга киритилган банк инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

4. Тижорат банкининг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирок этиши (чет эл капитали иштирокидаги банклар ва шўъба банкларини ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно), шунингдек тижорат банкининг ўз устав капиталининг ўн ёки ундан ортиқ фоиз улушига эга бўлган юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиши тақиқланади.

Тижорат банки бевосита ёки билвосита (шўъба корхоналар орқали) бошқа юридик шахс устав капиталининг 26 фоизидан ортиқ қисмига эгалик қила олмайди, бироқ қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

а) банкларнинг суғурта ва лизинг ташкилотлари устав капиталидаги иштироки;

б) банкларнинг нобанк кредит ташкилотлари устав капиталида, шунингдек молиявий бозор инфратузилмасининг бир қисми бўлган ёки банкларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар устав капиталидаги иштироки;

в) банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритадиган юридик шахслар (тижорат банкларининг устав капиталидаги иштироки бундан мустасно) устав капиталидаги иштироки;

г) хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг 50 фоизгача миқдорини ўрнатилган тартибда бирламчи бозордан харид қилишдаги иштироки.

5. Тижорат банклари мазкур Низомнинг 4-бандидаги истисноларни қўллаган ҳолда муайян юридик шахс устав капиталининг 26 фоизидан ортиқ улушини сотиб олишда ёки банкнинг бевосита ёки билвосита мазкур юридик шахс фаолиятига катта таъсир кўрсатиш имконини берувчи шартнома тузишда, Марказий банкка ёзма хабар беришлари шарт.

6. Тижорат банкларига, эмитент - акциядорлик жамиятлари билан ушбу жамият акциялари бўйича "репо" битимларини амалга ошириш таъқиқланади.


7. Агар тижорат банкининг инвестиция қилинган ёки инвестиция қилиниши режалаштирилаётган маблағлари миқдори ёки эмитент фаолияти тижорат банки омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари манфаатларига зарар етказиши мумкинлиги ёки инвестицияларни бошқаришда тижорат банкининг тажрибаси етарли эмаслиги аниқланса, Марказий банк ҳар қандай юридик шахснинг устав капитали ёки қимматли қоғозларига тижорат банки томонидан киритиладиган инвестициялар миқдорига қўшимча чекловлар белгилаш ҳуқуқига эга.


8. Мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида белгиланган чекловлар тижорат банкига кредитларни таъминлаш учун берилган қимматли қоғозлар бўйича гаров ҳуқуқини амалга ошириш натижасида олинган қимматли қоғозларга нисбатан қўлланилмайди.


9. Гаров ҳуқуқини амалга ошириш натижасида олинган қимматли қоғозлар банк томонидан 2 ой муддат ичида сотилиши шарт. Агар, қимматли қоғозлар кўрсатилган муддатда сотилмаса, улар "сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар" ёки "қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар" ёхуд "сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар"нинг тегишли ҳисобварақларига ўтказилади ва уларга нисбатан мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандларида белгиланган чекловлар қўлланилади.



III. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАРГА ВА

УЛАРНИНГ ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИДА

УЛУШЛИ ИШТИРОК ЭТИШИГА ДОИР ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР


10. Тижорат банклари инвестиция сиёсатида қимматли қоғозлар эмитенти бўлган ёки банк устав капиталида иштирокчи бўлган юридик шахсларнинг молиявий аҳволини, бошқарув тажрибасини ҳамда қимматли қоғозларнинг сифатини баҳолаш мезонлари ва услублари акс эттирилиши шарт. Инвестиция сиёсатида, шунингдек банк активларини қимматли қоғозларга йўналтириш шартлари белгиланиши лозим.


11. Банклар қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича назоратни амалга ошириш учун эмитент тўғрисида етарли маълумотга эга бўлиши лозим.


12. Қимматли қоғозлар портфели тўғрисидаги ички ҳисоботлар қимматли қоғозлар турлари ва типлари бўйича бўлиниши, сифат рейтинги, номинал ва бозор қийматини, харид қилиш ва сотиш санасини, фоиз ставкаларини, чегирмаларни, олинган дивидендларни (фоизларни), олди-сотди битимлари бўйича олинган фойда тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим.


13. Банкнинг турли бўлинмалари ўртасида мажбуриятларнинг мутаносиб тақсимланиши, шунингдек суиистеъмолчиликнинг олдини олиш учун банклар тегишли ички назоратни амалга ошириши зарур. Мазкур ички назорат қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

а) қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишни расмийлаштириш бўйича ҳужжатларни қабул қилувчи, қайта ишловчи ходимлар бухгалтерия операцияларини амалга оширмаслиги, пул маблағларини қабул қилмаслиги, бухгалтерия ўтказмаларини таққослаш ёки тасдиқлаш имкониятига эга бўлмаслиги;

б) бухгалтерия операцияларини тайёрлаш ва амалга оширишга масъул бўлган шахслар қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишни расмийлаштириш бўйича ҳужжатларни қабул қилмасликлари ёки тасдиқлаш мақсадида битим натижаларини таққослаш имкониятига эга бўлмаслиги;

в) барча операциялар ҳужжатлар билан тасдиқланиши ҳамда бухгалтерия ёзувлари ва бирламчи ҳужжатлар билан таққосланиши;

г) агар, банк брокерлик фаолиятини бажарса, у ҳолда банк ҳар бир мижоз учун ҳисобварақлар очиши ва мижознинг қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган барча операциялар бўйича қимматли қоғозларнинг турлари, операциялар санаси, харид қилинган/сотилган қимматли қоғозлар нархи ва миқдори кўрсатилган ҳолда ёзувлар олиб бориши лозим.


14. Қимматли қоғозлар билан ишлашни ташкил этишда қимматли қоғозлар эмитенти анкетасининг ушбу Низомга илова этилган намунавий шаклидан фойдаланиш тавсия этилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Мазкур Низомда белгиланган талаб ва меъёрларга тижорат банклари томонидан риоя этилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларига нисбатан "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ чора ва санкциялар қўллаш ҳуқуқига эга.






Низомга

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар эмитенти

АНКЕТАСИ


1. Эмитентнинг номи

2. Қимматли қоғозларнинг тури

3. Қимматли қоғозларнинг номинал қиймати

4. Қимматли қоғозларнинг бозор қиймати

5. Қимматли қоғозлар сони миқдори

6. Битим суммаси

7. Қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси

8. Аввалги дивиденд тўловлари тўғрисида маълумотлар

9. Фоизли тўловлар ставкаси, суммаси ва муддати

10. Қимматли қоғозларни чиқариш санаси

11. Қимматли қоғозларни сўндириш санаси


Эмитентнинг молиявий аҳволи

минг сўмда

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Йил

бошида


Ҳисобот

санасида


1.

Қоплаш/капитал етарлилиги коэффициенти




2.

Ликвидлик коэффициенти




3.

Мухторлик коэффициенти/ молиявий левераж




4.

Кредитга лаёқатлилик синфи/ рейтинг баҳоси




5.

Ўз оборот маблағлари мавжудлиги/ жами капитал




6.

Фойда (зарар)




7.

Банк кредитларига доир қарзлар/ кредиторлар олдидаги қарзлар



8.

Дебиторлик қарзлари, жами




9.

Кредиторлик қарзлари, жами




10.

Пул маблағлари




11.

Жами осон сотиладиган талаблар




12.

Жами осон сотиладиган захиралар/ Осон сотиладиган активлар




13.

Ўз манбалари, жами/ Банк капитали таркиби - жами, жумладан:




устав капитали




захира фонди/ умумий мақсадларга мўлжалланган захира фонди




мақсадли молиялаш ва тушумлар/ капитал захиралар




тақсимланмаган фойда




14.

Баланс




Бошқа маълумотлар

1. _______________________________

2. _______________________________

3. _______________________________


Ваколатли шахс имзоси _________                    Сана _________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 57-модда.







































Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск