ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.02.2009 й. 1898-сон билан рўйхатга олинган 31.12.2008 й. Халқ таълими вазирлигининг 46-сон, Молия вазирлигининг 121-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 5 февралда 1898-сон

билан рўйхатга олинган

Халқ таълими вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2008 йил 31 декабрдаги

46, 121-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар

мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ

тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 - 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда) мувофиқ болалар (ўқувчилар)нинг (бундан кейинги ўринларда болалар деб юритилади) болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун тўланадиган тўловнинг миқдори, уни тўлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган болалар мусиқа ва санъат мактабларига тааллуқлидир.

2. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда ундирилади.


II. ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


3. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида болаларнинг таълим олишлари учун тўловлар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) ва мактаб маъмурияти томонидан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

4. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган тўлов ўқув йили (сентябрь - май ойлари) учун тўланади. Тўловлар ҳар ойда келгуси ойнинг 5-санасидан кечикмасдан тўланади.

5. Боланинг касаллиги даврида (2 ҳафтадан кам бўлмаганда) болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиш учун тўлов олинмайди. Бунда, боланинг касаллиги тўғрисида ота-онанинг аризаси ва даволаш муассасасидан ёки ҳудуд шифокоридан олинган маълумотнома тақдим этилиши зарур.

6. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун амалга ошириладиган тўлов тегишли хизмат кўрсатувчи банкка тўланади ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси болалар мусиқа ва санъат мактабига тақдим этилади.

7. Агар тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган бўлса, болалар мусиқа ва санъат мактабига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.

8. Тўлов болалар мусиқа ва санъат мактабларига хизмат кўрсатувчи тегишли ғазначилик бўлинмаларининг ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва тегишли болалар мусиқа ва санъат мактабининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.

9. Агар тўлов ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган муддатдан икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаби рўйхатидан чиқарилади.


10. Боланинг болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим олганлиги учун мавжуд бўлган қарздорлик бир ой ичида тўланган тақдирда, бола мазкур синфнинг ўқув дастурлари талабларини бажаргандан сўнг ўқувчилар сафига қайта тикланади. Бола ўқишни тегишли тўловни амалга оширган ҳолда кейинги ўқув йилида (ўтган ўқув йилининг тугатилмаган чорагининг биринчи ойидан) давом эттириши мумкин.


III. ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВЛАРДАН ОЗОД ЭТИШ

ҲАМДА ЎҚИТУВЧИ ВА КОНЦЕРТМЕЙСТЕРЛАРГА

ҲАР ОЙЛИК УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ

БЎЙИЧА КОМИССИЯНИНГ ФАОЛИЯТИ


12. Ҳар бир болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиш учун тўловлардан озод этиш ва ўқитувчи ҳамда концертмейстерларга ҳар ойлик устамалар белгилаш бўйича Комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.

13. Комиссия мактаб директори буйруғи асосида 5 - 7 кишидан иборат бўлган таркибда тайинланади.

Комиссия раиси - болалар мусиқа ва санъат мактаби директори.

Комиссия аъзолари - маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (масъул котиб), болалар мусиқа ва санъат мактабининг касаба уюшмаси қўмитасининг раиси, икки етакчи ўқитувчи ва ота-оналар қўмитасининг икки вакили.

14. Комиссиянинг асосий вазифаси қуйидагилар ҳисобланади:

а) ўқув йилининг бошланишида, зарур ҳолларда ўқув йили давомида ота-оналарни болаларнинг ўқиши учун белгиланган тўловдан озод этиш масаласини кўриб чиқиш;

б) ўқув йилининг бошланишида, шунингдек зарур ҳолларда ўқув йили давомида ойлик устама белгилаш бўйича ўқитувчи ва концертмейстерларнинг номзодларини кўриб чиқиш ҳамда ҳар ойлик устама белгилаш;

в) ўқиш учун тўланадиган тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

15. Комиссия келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади. Мазкур қарор тегишли буйруқ чиқариш учун болалар мусиқа ва санъат мактаби директорига юборилади.

16. Ўқитувчи ва концертмейстерларга устама белгилаш учун номзодларни кўриб чиқишда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бўлинма мудирлари Комиссияга ўқитувчи ва концертмейстерларнинг тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари, касбий маҳорати, ўқитиш сифати ва юксак кўрсаткичлари, шунингдек ўқув йили давомида бажарилган услубий ишлари тўғрисида тавсифномалар тақдим этишлари керак.

17. Комиссия, зарур ҳолларда, ўқув йили бошида белгиланган устамалар миқдорининг муддатидан олдин ўзгарганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.



IV. ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВЛАРДАН

ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ


18. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқувчилар умумий сонининг 25 фоизи доирасида болаларнинг қуйидаги тоифалари тўловдан озод этилади:

мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1 - 3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болалар - бир календарь йил мобайнида (ғолиб деб эълон қилингандан кейинги ойдан бошлаб 12 ой мобайнида);

кам таъминланган оилалардан бўлган болалар.

19. Мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1 - 3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болаларни бир календарь йил мобайнида ўқитиш учун тўловдан озод этишга уларнинг танловда ғолиб бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжати асос бўлади.

20. Кам таъминланган оилаларнинг болаларини тўловдан озод этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

а) ота-оналарнинг аризаси;

б) оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома.

21. Оиланинг бир аъзосига бир ойда тўғри келадиган жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оилаларнинг болалари тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхатига биринчи навбатда киритилади.

Рўйхатга кирмаган кам таъминланган оилаларнинг болаларидан захира шакллантирилади.


22. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳам болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун белгиланган тўловлардан озод этилади.

23. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўқиши учун тўловдан озод этишга халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан берилган маълумотнома асос бўлади.

23-1. Агарда бир оиланинг икки ва ундан ортиқ фарзанди болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.

23-2. Тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхати Комиссиянинг қарори билан тасдиқланади ҳамда мазкур қарор асосида болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг буйруғи чиқарилади.


V. ОТА-ОНАЛАРНИНГ ТЎЛОВИДАН

ТУШГАН МАБЛАҒЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


24. Ўқиш учун ота-оналар тўловидан тушган маблағлар биринчи навбатда болалар мусиқа ва санъат мактабларини сақлаш харажатларига (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) йўналтирилади. Тушумларнинг қолган қисми қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) 40 фоизгача - мактаб педагог ходимлари умумий сонининг кўпи билан 50 фоизини қамраб олган ҳолда ўқитувчи ва концертмейстерлар базавий тариф ставкасининг 40 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар шаклида рағбатлантиришга, шунингдек ўқувчилари халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда 1, 2, 3, 4-ўринларни эгаллаган ўқитувчи ва концертмейстерларга тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг 10, 9, 8, 7 баробари миқдорида, республика танловларида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаганлиги учун эса тегишинча энг кам иш ҳақининг 6, 5, 4 баробари миқдорида мукофотлашга;

б) 20 фоизгача - ўқувчи, ўқитувчи ва концертмейстерларни танловлар, фестиваллар, устоз сабоқлари ҳамда ижодий мактаблардаги машғулотларга бориши, шунингдек ўқувчиларнинг театр, музей, концертларга ташрифи билан боғлиқ харажатларини тўлашга, мактабда маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга;

в) қолган маблағлар - мавжуд кредиторлик қарзларини қоплашга ва моддий-техник базани мустаҳкамлашга (бино ва иншоотларни, мебель, мусиқа асбоблари ва жиҳозларни капитал ва жорий таъмирлашга, шунингдек мебель, ускуналар, мусиқа асбоблари, ўқув қўлланмалари, адабиётлар ва бошқа зарур жиҳозлар сотиб олишга).

25. Ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг тақсимланиши Комиссия қарори асосида мактаб директори буйруғи билан тасдиқланади.


26. Ўқитувчи ва концертмейстерларга белгиланадиган устама миқдори уларнинг ўқув-тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари, ўқув жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси учун 100 баллик тизим асосида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ баҳоланади. Улардан:

80 ва ундан кўп баллни тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача устама белгиланади;

70 баллдан 80 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 10 фоизигача устама белгиланади;

60 баллдан 70 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 5 фоизигача устама белгиланади.

27. Ўқитувчи ва концертмейстерларга белгиланадиган устама миқдори уларнинг касбий маҳорати учун 100 баллик тизим асосида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳоланади. Улардан:

80 ва ундан кўп баллни тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 25 фоизигача устама белгиланади;

70 баллдан 80 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача устама белгиланади;

60 баллдан 70 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 10 фоизигача устама белгиланади.


VI. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ


28. Ўқиш учун тўланадиган тўловнинг тушуми ва сарфланиши бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш тегишли мусиқа ва санъат мактабининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.

29. Ота-оналар тўловининг ҳисобланиши, тушуми ва унинг ишлатилиши бухгалтерия ҳисоб-китобида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия қайдномалари орқали расмийлаштирилади.


VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


30. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ота-оналар томонидан тўловни амалга ошириш ва педагог ходимларга белгиланадиган устамаларнинг мониторингини олиб боради.


31. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг раҳбари ва бош ҳисобчиси ота-оналар тўлови тушумини мақсадли сарфлаш бўйича жавобгар ҳисобланади.

32. Молия вазирлигининг назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши, шунингдек мақсадли сарфланиши ҳамда педагог ва концертмейстерларнинг устамалари миқдорини ҳисоблашнинг тўғри тақсимланиши бўйича назорат олиб борилади.

33. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўқув-тарбиявий ва синфдан ташқари ишларнинг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Баҳолашнинг юқори бали


1.

Ота-оналар билан ишлашнинг педагогик мақсадга мувофиқ кўрсаткичлари ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий савиясини кўтариш ва иқтидорини ривожлантирганлик бўйича


20 балл

2.

Мактаб жамоат ишларидаги фаол иштироки учун


10 балл

3.

"Мусиқа маданияти ва санъати" фани бўйича умумтаълим мактабларига услубий ёрдам берганлик ва ҳамкорлик қилганлиги учун


20 балл

4.

Умумтаълим мактаблари, меҳрибонлик уйлари, маҳаллалар ва бошқа таълим муассасаларида ўқувчиларнинг концертларини ташкил этиш ва ўтказиш учун


20 балл

5.

Ўқувчиларнинг концертлар, музейлар, театр ва кўргазмаларга олиб боришини ташкил этганлиги учун


10 балл

6.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим олиш учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб борганлиги учун


20 балл





Низомга

2-ИЛОВА



Ўқитувчи ва концертмейстерлар маҳоратининг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Баҳолашнинг юқори бали


1.

Юксак маҳорат ва таълим жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси ҳамда ўқитишнинг юқори кўрсаткичлари ва сифати учун


15 балл

2.

Ишда таълимнинг энг янги методларини қўллаш, ўқув-тарбиявий ишларнинг замонавий шаклларини жорий этиш, ўқитадиган фанига қизиқиш уйғота билиш учун


20 балл

3.

Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ривожига қўшган ҳиссаси, таълим муассасасининг жамоат ишларидаги фаол иштироки учун


20 балл

4.

Ўз устида доимий равишда ишлаш, юқори малака ва профессионал маҳорат учун


10 балл

5.

Билим олишнинг барқарор даражасини, тестлар асосида аниқланувчи (академик концертлар, имтиҳонлар) таълимнинг юқори сифатини таъминловчи педагогик ишнинг юқори самараси учун


10 балл

6.

Иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида ишлашни ташкил этиш, халқаро ва республика кўргазма-танловларида юқори натижаларга эришиш учун


20 балл

7.

Иқтидорли ўқувчиларни ушбу йўналиши бўйича академик лицей ва коллежларга киришга тайёрлаш учун


5 балл

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 65-модда.







































Время: 0.1658
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск