Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Хўжалик юритувчи субъектлар-экспортёрлар томонидан амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (АВ томонидан 05.02.2009 й. 1897-сон билан рўйхатга олинган 28.01.2009 й. Молия вазирлигининг 10-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 63-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 5 февралда 1897-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2009 йил 28 январдаги

10, 63, 2009-2-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Хўжалик юритувчи субъектлар-экспортёрлар

томонидан амортизацияни ўрнатилган меъёрдан

камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда) мувофиқ, ўз маҳсулоти (иш, хизмати) экспортини амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан 2009-2010 йиллар даври мобайнида асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартибини белгилаб беради.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом ўз маҳсулоти (иш, хизмати) экспортини қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари (кейинги ўринларда - корхона-экспортёр)га тегишли.


2. Мазкур Вақтинчалик низом 2010 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда амал қилади.


3. Мазкур Вақтинчалик низомда қўлланиладиган асосий тушунчалар:

а) амортизация - асосий воситалар эскиришининг қийматдаги ифодаси ҳамда асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияланадиган қийматини уларнинг фойдали хизмат муддати мобайнида асосий воситалар ва номоддий активларнинг белгиланган мақсадидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига олиб бориш ва систематик тақсимлаш;

б) ўрнатилган амортизация меъёри - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида кўрсатилган асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация меъёри;

в) корхона маҳсулоти қиймати - корхонанинг барча харажатларини (ишлаб чиқариш таннархи, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатларини) ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигининг ҳисоб-китоб қиймати.

г) пасайтирувчи коэффициент - асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ўрнатилган меъёрлардан камроқ амортизация суммасини аниқлаш учун қўлланиладиган ҳисоб-китоб кўрсаткичи бўлиб, унинг қиймати 1,00 ёки 100% дан кўп бўлмаслиги лозим.



2-§. АМОРТИЗАЦИЯНИ ЎРНАТИЛГАН

МЕЪЁРДАН КАМРОҚ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


4. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизацияни ўрнатилган меъёрларга мувофиқ ҳисоблайдиган корхона-экспортёрлар 2009 йилнинг 1 январидан 2010 йилнинг 31 декабригача бўлган давр мобайнида, ишлаб чиқарилаётган ўз маҳсулотининг жаҳон бозори нархлари корхона маҳсулоти қийматидан паст бўлган ҳолларда, амортизацияни ўрнатилган меъёрлардан камроқ (кейинги ўринларда - пасайтирилган меъёрда) ҳисоблаши мумкин.


5. Агар ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган усул бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўрнатилган меъёрлар бўйича ҳисобланган амортизация суммасидан юқори бўлган ҳолда, корхона-экспортёрлар амортизацияни пасайтирилган меъёрлар бўйича ҳисоблаши мумкин. Агарда корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган усул бўйича асосий воситалар ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация суммаси ўрнатилган меъёрлар бўйича ҳисобланган амортизация суммасидан паст бўлган ҳолда, корхона-экспортёр фақатгина ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган амортизация ҳисоблашнинг усулларини қўллайди.


6. Пасайтирилган меъёр пасайтирувчи коэффициентни асосий воситаларнинг аниқ тури бўйича ўрнатилган амортизация меъёрига кўпайтириш орқали аниқланади.


7. Пасайтирувчи коэффициент экспорт қилинадиган маҳсулотнинг жаҳон бозори нархини ("чегараловчи баҳо" - қонунчиликка мувофиқ корхоналар учун) корхона маҳсулоти қийматига нисбати сифатида аниқланади.


8. Пасайтирувчи коэффициент корхона-экспортёр томонидан мустақил равишда ҳар ҳисобот даври (чорак, ой)да ҳисобланади. Жорий давр учун пасайтирувчи коэффициентни ҳисоблаш учун мос равишдаги ўтган даврнинг ҳақиқий кўрсаткичларидан фойдаланилади. Бунда, агар бир неча турдаги маҳсулот экспорт қилинганда, корхона-экспортёр ҳар бир маҳсулот тури бўйича ҳисобланган пасайтирувчи коэффициентнинг хоҳлаганини қўллаш ҳуқуқига эга.


9. Пасайтирилган меъёрлар бўйича амортизацияни ҳисоблашда экспорт қилинаётган маҳсулот бирлигининг жаҳон бозори нархини ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун корхона-экспортёр ихтиёрига кўра қуйидагилардан бири қўлланилиши мумкин:

а) бошқа чет эл корхоналари ёки миллий корхона-экспортёрлардан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотнинг нархлари тўғрисидаги маълумотлар;

б) оммавий ахборот воситалари (жумладан Интернет сайтларининг қоғоз нусхаси) ва махсус адабиётлар ва шу кабиларда чоп этилган экспорт қилинаётган маҳсулотнинг жаҳон бозори нархлари тўғрисидаги маълумотлар;

в) товар-хом ашё биржалари, турли агентликлар, маслаҳат (консалтинг) ташкилотлари, махсус ваколатли органлар ва жаҳон бозори нархлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва чоп этиш билан шуғулланадиган бошқа юридик шахслардан ёзма шаклда олинган хулосалар ва маълумотлар, ҳамда экспорт қилинаётган маҳсулотнинг жаҳон бозори нархлари даражасини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.


10. Корхона-экспортёрлар номоддий активлар бўйича амортизациянинг пасайтирилган меъёрларини қуйидагича аниқлайди: номоддий активнинг аниқ бир тури бўйича ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган тартибда ҳисобланган амортизация меъёрини мазкур Вақтинчалик низомнинг 7-бандида кўзда тутилган тартибда ҳисобланган пасайтирувчи коэффициентга кўпайтирилади.


11. Асосий воситалар (номоддий активлар) объектлари бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш, мазкур объект асосий воситалар (номоддий активлар) таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ва мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қоплангунга қадар ёки ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.


12. Асосий воситалар (номоддий активлар) объектлари бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш, мазкур объектларнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қопланган ойдан ёки ушбу объектлар балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади.


13. Асосий воситалар (номоддий активлар) объектлари бўйича пасайтирилган меъёрларда амортизация ажратмалари ҳисобот даври мобайнида ҳар ойда ҳисоблаб борилади.


14. Ишлаб чиқариши мавсумий тусга эга бўлган корхоналарда фойдаланиладиган асосий воситалар (номоддий активлар) бўйича пасайтирилган меъёрдаги амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси, ҳисобот йилида улардан фойдаланиш даврига тенг маромда ҳисобланади.



3-§. АМОРТИЗАЦИЯ АЖРАТМАЛАРИНИ

ҲИСОБЛАШНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ ТАРТИБИ


15. Корхона-экспортёрлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги нархлари ("чегараловчи баҳо" - қонунчиликка мувофиқ корхоналар учун) уларнинг таннархидан пасайиб кетган ҳолларда, корхона-экспортёрлар асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблашни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 6 ойгача бўлган муддатга тўхтатиб туришлари мумкин. Календарь йили давомида амортизация ҳисоблашни олти ой муддатгача тўхтатиб туришга рухсат этилади.


16. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туриш амортизация ҳисоблашнинг қўлланилаётган усули ва меъёридан қатъи назар, амалга оширилиши мумкин.


17. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришни келишиш учун корхона-экспортёрлар амортизацияни тўхтатиб туришни бошлашдан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни корхона раҳбари ва бош бухгалтери имзоси билан тасдиқланган ва муҳрланган ҳолда тақдим этишлари лозим:

а) йўлланма хат;

б) амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туриш даври учун асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммаларининг ҳисоб-китоби;

в) йиллик амортизация умумий суммасининг сотиш нархига киритилган ҳолда ва келишилаётган муддат учун амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришни ҳисобга олган ҳолда экспорт қилинадиган маҳсулотнинг кутилаётган (прогнозлаштирилган) ишлаб чиқариш таннархи ва сотиш нархлари;

г) ҳужжатлар тақдим қилинган санадаги экспорт қилинадиган маҳсулот (иш, хизмат) бирлиги бўйича жаҳон бозоридаги нархи ва таннархи тўғрисидаги маълумотлар, жаҳон бозори нархларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда.


18. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришни келишаётган корхона-экспортёрлар зарур ҳолларда амортизацияни 6 ойгача тўхтатиб туришга доир қўшимча маълумот ва ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этишлари мумкин.


19. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли тармоқ (соҳа) бошқармалари томонидан кўриб чиқилади ва зарурий ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатдан кечикмаган ҳолда вазирлик раҳбариятига амортизация ҳисоблашни олти ой муддатгача тўхтатиб туришга розилик бериш тўғрисида ёки тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ёзма тақдимнома киритади. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик бериш тўғрисидаги ёки тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги билдириш хати тегишли Молия вазири ўринбосари имзоси билан корхона-экспортёрга қонунчиликда белгиланган тартибда юборилади. Бунда амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик олти ойдан кам бўлган муддатга ҳам берилиши мумкин.


20. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик бериш тўғрисидаги билдириш хатида амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришнинг аниқ муддати кўрсатилиши лозим. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик рад этилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бу ҳақда корхона-экспортёрни рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда хабардор қилади. Амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик рад этилган корхона-экспортёр, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кўрсатган камчиликларини бартараф этгандан сўнг, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



4-§. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур Вақтинчалик низом билан белгиланган тартибда амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш даври ёки амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туриш даври тугаганидан сўнг, келгусида амортизацияни ҳисоблаш асосий воситалар ва номоддий активлар бошланғич (қайта тиклаш) қиймати тўлиқ қоплангунча ўрнатилган амортизация меъёрларига мувофиқ амалга оширилади.


22. Тақдим этилаётган ҳисоб-китоблар, бошланғич ҳужжатлар ва бошқа материаллар ҳамда улар нусхаларининг ҳаққонийлиги ва асосланганлиги учун шахсий жавобгарлик корхона-экспортёрлар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юклатилади.


23. Мазкур Вақтинчалик низомда баён этилган тартибда амортизация ҳисоблашни тўхтатиб туришга розилик бериш ёки тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги таклифни ўз вақтида киритиш бўйича шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли тармоқ (соҳа) бошқармалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 6-сон, 64-модда.




































Время: 0.2061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск