Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.02.2009 й. 34-сон "Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисини сифатли ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.2009 й.

N 34


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ҚИБРАЙ,

ТОШКЕНТ ВА ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРИ

АҲОЛИСИНИ СИФАТЛИ ИЧИМЛИК СУВ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Тошкент шаҳар атрофидаги ҳудудларда (Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманларида) яшайдиган аҳолиси сув таъминоти аҳволининг таҳлили аҳолига номунтазам ва сифатсиз хизмат кўрсатилаётганлигини, бундай ҳолатнинг:

сув қувурлари тармоқларининг эскирганлиги сабабли сувнинг белгиланган нормалардан ортиқча исроф бўлаётгани, берилган сув учун маблағлар йиғилиши даражасининг пастлиги (30 фоиз);

тизимли хатловдан ўтказиш ва истеъмолчиларни шартномалар билан қамраб олиш, берилаётган сув ҳажмларини ва абонентларни (аҳолини, кичик корхоналарни, бошқа улгуржи истеъмолчиларни) ҳисобга олиш ишларининг зарур даражада ташкил этилмаганлиги;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ишларининг суст йўлга қўйилганлиги, туманларнинг сув таъминоти корхоналари фаолияти натижаларининг зарар кўришдан иборат бўлаётганлиги;

сув таъминоти корхоналари раҳбар кадрларининг қўнимсизлиги (2002 йилдан бошлаб улар ишлаган энг кам муддат - бир ойдан камни ва энг кўп муддат - 22 ойни ташкил қилган) билан боғлиқлигини кўрсатди.

Туманларнинг сув таъминоти корхоналари ишида йўл қўйилган камчиликлар натижасида ушбу туманларда ичимлик сув етказиб берувчи (Зангиота туманида сув етказиб бериш 80 фоиздан ортиқ) "Сувсоз" трести давлат унитар корхонасидан қоплашнинг реал манбалари билан мустаҳкамланмаган анча миқдордаги кредиторлик қарзлар ва, тегишли равишда, электр энергиясидан фойдаланганлик учун "Сувсоз" трести давлат унитар корхонасининг тўлов муддати ўтган кредиторлик қарзлари вужудга келди.

Шу билан бирга, 2007 йилда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан ташкил этилган "Мусаффо обиҳаёт" масъулияти чекланган жамият туманлараро сув таъминоти корхонаси Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари ҳудудининг муайян қисмида яшайдиган ва "Сувсоз" трести давлат унитар корхонаси етказиб берадиган сувдан фойдаланадиган аҳоли сув таъминотини:

аҳолини кеча-кундуз сув билан таъминлаш, сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва авариялар сонини кескин қисқартириш;

ўтказилган ялпи хатлов асосида барқарор молиявий фаолиятни таъминлаш, барча абонентлар билан сув таъминоти хизматлари юзасидан шартномалар тузиш, пул маблағлари йиғилишини 90 фоизгача кўпайтириш ҳисобига тубдан яхшилади.

Тошкент вилояти аҳолисини сифатли сув ва канализация хизматлари билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек Тошкент вилоятидаги "Тошвилсувоқава" очиқ акциядорлик жамиятини ва Тошкент шаҳридаги "Сувсоз" трести давлат унитар корхонасини молиявий соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2009 йил 1 февралдан бошлаб Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманларининг шаҳар тармоқларига тўғридан-тўғри уланадиган сув таъминоти корхоналарининг сув қувурлари ва канализация тармоқларининг бир қисмини, шунингдек сув кўтариш насос станцияларини, сув юбориш ва тозалаш иншоотларини "Мусаффо обиҳаёт" масъулияти чекланган жамият балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бошқариш ва фойдаланиш учун 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларидаги илгари жамият балансига берилган 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича сув қувурлари, канализация тармоқлари ва сув кўтариш насос станциялари тасарруф этиш ҳуқуқисиз "Мусаффо обиҳаёт" масъулияти чекланган жамият бошқарувида ва фойдаланишида қолади.


2. Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисини сифатли сув билан узлуксиз таъминлашга, сувдан тежамли фойдаланишга ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг сув таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга йўналтирилган комплекс тадбирлар 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари:

ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларнинг "Сувсоз" трести давлат унитар корхонаси, "Тошвилсувоқава" очиқ акциядорлик жамияти ва "Мусаффо обиҳаёт" масъулияти чекланган жамият томонидан бажарилиши;

сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажмларини, истеъмолчиларни зарур даражада ҳисобга олиниши ва молия ҳисоботларининг йўлга қўйилиши;

сув таъминоти корхоналари томонидан айланма маблағларнинг ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар учун жалб этилишига, дебиторлик қарзларнинг ундириб олинишига ва кредиторлик қарзларнинг қисқартирилишига йўл қўймаслик юзасидан таъсирчан назорат ўрнатсинлар.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида 2010 йил 1 январгача ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
















































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск