Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2009 й. 37-сон "2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2009 й.

N 37



2009-2010 ЙИЛЛАРДА НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИ

КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг ҳудудий тузилмасини янада такомиллаштириш, мавжуд табиий ресурслардан ва иқтисодий салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, замонавий бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш, аҳолининг бандлигини, турмуш даражасини барқарор ва изчил оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин, Дастур қуйидаги асосий йўналишларни ва мақсадли параметрларни назарда тутади:

мавжуд табиий ресурсларни комплекс ва самарали ўзлаштириш, ҳар бир туманнинг иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, шунингдек хорижий инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ялпи минтақавий маҳсулотнинг 2009 йилда 7,7 фоизга, 2010 йилда 8 фоизга ўсишини таъминлайдиган минтақавий иқтисодиётни барқарор юқори суръатларда ўстириш;

замонавий қайта ишловчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни давом эттириш, биринчи навбатда, аҳолининг бандлик даражаси паст ва дотацияда бўлган туманларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳисобига ялпи минтақавий маҳсулот ҳажмида саноат корхоналари улушини 2,2 бараварга етказиш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, айниқса қишлоқ жойларда жадал ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кичик бизнеснинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини 29,8 фоизгача етказиш ҳамда шу асосда доимий иш ўринлари ва барқарор даромад манбалари яратиш ҳисобига аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал этиш;

хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида, айниқса қишлоқ жойларда тадбиркорлик ташаббусларини янада кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, унинг ялпи минтақавий маҳсулот таркибидаги улушини 30,9 фоизгача етказиш;

қишлоқ инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, ичимлик сув ва табиий газ таъминотини яхшилаш.


2. 2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш тадбирлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Дастурнинг мақсадли параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида 2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.

Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Дастурнинг мақсадли параметрларига эришиш юзасидан мониторинг натижаларини кўриб чиқиш ва шу мақсадда вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек Навоий вилояти ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириш;

вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг, шунингдек Навоий вилояти ҳокимлигининг пайдо бўладиган муаммоларни ҳал этиш учун чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳисоботларини эшитиб бориш;

Дастурда назарда тутилган тадбирлар ва лойиҳаларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳисобига амалга ошириш учун молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилашга кўмаклашиш;

мавжуд ресурслардан ва молиявий манбалардан, шу жумладан, халқаро грантлар ва кредитлардан оқилона фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда Дастурнинг мақсадли параметрларига тузатишлар киритиш ва уларни аниқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


4. Қуйидагиларга:

Навоий вилояти ҳокимига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига  тасдиқланган Дастурнинг прогноз параметрлари тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан;

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига  тегишли тадбирларнинг ва Дастурга киритилган тармоқ лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.


5. Навоий вилояти ҳокими (Э.Турдимов) ҳар бир туман ва шаҳар бўйича Дастурнинг бажарилишини ҳар чоракда танқидий кўриб чиқсин, мақсадли дастурларга эришиш учун зарур чора-тадбирлар кўрсин, бунда янги иш ўринлари ташкил этишга ва ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

Дастурнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг эришилган даражаси танқидий таҳлил қилинишини таъминласин, минтақа иқтисодиётидаги энг долзарб ва муҳим муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар киритсин;

мониторинг натижалари бўйича ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунигача Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган материаллар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга фаол жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда унга Дастурда назарда тутилган энг муҳим инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш.Мирзиёев



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 11февралдаги

37-сон қарорига

3-ИЛОВА



2009-2010 йилларда Навоий вилоятини комплекс

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури

амалга оширилишини таъминлаш бўйича

Мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

Шаисматов Э.Р.

-

Бош вазир ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси


Турдимов Э.О.

-

Навоий вилояти ҳокими, кенгаш раисининг ўринбосари


Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, кенгаш раисининг ўринбосари


Санақулов Қ.С.

-

Навоий кон-металлургия комбинати бош директори


Хаитов А.А.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи


Шоабдураҳманов Р.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Турсунов Ё.Э.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Рофиев Қ.Т.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Шайхов А.Э.

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Хамраев Ш.Р.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


Максумов Н.Э.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Мусаев Д.О.

-

Давлат мулки қўмитаси раиси


Исмоилов Ж.Ғ.


-

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Холмухамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори


Акрамов Э.М.

-

"Ўзқурилишматериаллари" компаниясининг раиси


Вагапов И.Х.

-

"Ўзтрансгаз" компаниясининг раиси


Тешабоев Б.М.

-

"Ўзбекэнерго" компаниясининг раиси


Узоқов У.Й.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири


Юсупов Э.А.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби


            

*) Вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар ҳокимлари Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ҳисобланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 7-сон, 70-модда.


















































Время: 0.1798
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск