ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2009 й. 40-сон "Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2009 й.

N 40


КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарорига мувофиқ, малакали мутахассислар тайёрлашнинг юқори сифатини ва уларнинг амалий кўникмаларни янада самарали эгаллашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари касб-ҳунар коллежлари билан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасида уларда ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш юзасидан шартномалар тузишда кўмаклашсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар ва идоралар:

касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан ишлаб чиқариш амалиётини тасдиқланган Низомга мувофиқ ўташ тартибининг ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлигига, ҳар бир касб-ҳунар коллежи, корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларига етказилишини бир ой муддатда таъминласинлар;

касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўтказишнинг зарур даражада, сифатли ташкил этилиши юзасидан режали назоратни амалга оширсинлар;

касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказишнинг аҳволи юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб борсинлар, уни ўргансинлар ва таҳлил қилсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 7-сон, 71-модда.













































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск