Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.02.2009 й. 1901-сон билан рўйхатга олинган 28.01.2009 й. МВ 11-сон, ИВ 61-сон, ДСҚ 2009-6-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 10 февралда 1901-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитасининг

2009 йил 28 январдаги

11, 64, 2009-6-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Дивиденд тарзидаги даромадларни

солиқ солишдан озод этиш тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар томонидан дивиденд тарзида олинадиган даромадларга солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


дивиденд - акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад; юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми; юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади;


инвестициялар - юридик шахслар томонидан модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, реконструкция қилиш ва қурилишга йўналтириладиган, шунингдек бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига (фондига) қўйилма сифатида йўналтириладиган маблағлар;


капиталлашув - юридик шахслар томонидан ўз устав фондини (устав капиталини) оширишга маблағларни йўналтириш;


кредит - кредит ташкилотлари томонидан юридик шахсларга муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида кредит ташкилотига асосий қарз суммаси ва ссудадан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш шарти билан бериладиган пул шаклидаги ссуда.


2. 2009 йил 1 январдан 2014 йилнинг 1 январигача:

жисмоний шахслар - микрофирма ва кичик корхоналарнинг муассислари томонидан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари;

юридик шахслар томонидан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадларнинг капиталлашувга, инвестицияларга, аввал олинган кредитлар учун ҳисоб-китоб қилишга йўналтирилган қисми солиқ солишдан озод этилади.

Мазкур қоида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ доимий хусусиятга эга бўлган юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтириладиган солиқ солинмайдиган дивидендларга татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёз 2009 йилнинг 1 январидан кейин ва 2014 йилнинг 1 январига қадар тўланадиган барча дивидендлар учун, улар қайси давр учун ҳисобланганлигидан қатъи назар, татбиқ этилади.



II. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА

ТЎЛАНАДИГАН ДИВИДЕНДЛАР

БЎЙИЧА ИМТИЁЗНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


4. Жисмоний шахслар - муассисларга дивиденд тарзидаги даромад тўлайдиган микрофирма ва кичик корхоналар тўлов манбаида солиқ ушлаб қолмайдилар.


5. Имтиёз микрофирма ва кичик корхоналар томонидан мустақил тарзда, жисмоний шахснинг имтиёзни қўллаш тўғрисидаги аризаси тақдим этилмаган ҳолда қўлланилади.



III. ЮРИДИК ШАХСЛАРГА

ТЎЛАНАДИГАН ДИВИДЕНДЛАР

БЎЙИЧА ИМТИЁЗ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


6. Дивиденд тарзида даромад тўловчи юридик шахслар (бундан буён матнда тўлов манбаи деб юритилади) дивидендлар тарзида даромад олувчи юридик шахслар томонидан ушбу Низомда келтирилган мақсадларга мазкур маблағларни йўналтирган тақдирда фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмайдилар.


7. Дивидендлар тарзидаги даромадларни тўлов манбаида солиқ солишдан озод этиш учун юридик шахс тўлов манбаига мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда ариза тақдим этади. Мазкур ариза ҳар бир дивиденд тўланишида тақдим этилади. Ариза тўлов манбаи томонидан дивиденд тарзидаги даромад тўлангунига қадар юридик шахс томонидан берилади. Аризани тақдим этиш тўлов манбаида солиқ ушлаб қолмаслик учун асос бўлади.


8. Тўлов манбаида солиқ солинмаган дивидендлар тарзидаги даромадлар олувчи юридик шахслар банкда очилган махсус ҳисобварақда (22626 "Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" алоҳида ҳисобварағи) ушбу маблағларни жамлайдилар. Дивидендлар тарзидаги даромадлар тушуми юридик шахснинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

1) ҳисобланган дивидендлар:

4840 "Олинадиган дивидендлар" ҳисобварағининг дебети;

9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" счётининг кредити;

2) дивидендларнинг махсус ҳисобвараққа келиб тушиши:

5530 "Бошқа махсус ҳисобварақлар" ҳисобварағининг дебети;

4840 "Олинадиган дивидендлар" ҳисобварағининг кредити.


9. Дивидендлар тарзида даромадлар олган юридик шахслар махсус ҳисобварақдаги маблағлардан фақат ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланадилар. Юридик шахслар маблағларни ўз устав фондини (устав капиталини) капиталлаштиришга йўналтирганда, жамланган сумма махсус ҳисобварақдан ҳисоб-китоб варағига капиталлашув суммаси миқдорида ўтказилади.


10. Юридик шахслар Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобини топшириш учун назарда тутилган муддатларда рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу Низом 2-иловасида келтирилган шаклда дивиденд тарзида олинган ва тўлов манбаида солиқ солинмаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоб-китоб тақдим этадилар.

11. Тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолинмаган дивиденд тарзида даромад олган юридик шахс маблағларни мақсадли равишда фойдаланмаган ёки 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига махсус ҳисобварақда фойдаланмаган маблағлар қолдиғига эга бўлган тақдирда, мазкур маблағларга дивиденд тарзидаги даромад сифатида тан олиниб фойда солиғи солинади, яъни, мазкур маблағлар бўйича фойда солиғини тўлаш мажбурияти, мажбуриятлар вужудга келган пайтда белгиланган ставка бўйича дивиденд олган юридик шахсда вужудга келади.

Бунда, пул маблағларини мақсадга мувофиқ фойдаланилмаган ёки 2014 йил 1 январь ҳолатига махсус ҳисобварақда маблағлар қолдиғи мавжуд бўлган чоракдан кейинги ойнинг 25-куни, юридик шахс давлат солиқ хизмати органларига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда тўлов манбаида фойда солиғи солинмаган дивидендлар бўйича фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


12. Ушбу Низомда кўрсатилган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА


_________________________________________________ га тақдим этилмоқда

                           (тўлов манбаи - юридик шахснинг номи)


Тўлов манбаида дивидендлар тарзидаги даромадлар

бўйича тўлов манбаида солиқ солишдан озод этиш тўғрисида

АРИЗА


Юридик шахс - _________________________________________________,

(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)

________________________________________________________________

(почта манзили, шаҳар (туман, қишлоқ), кўчанинг номи ва уйнинг (хонадоннинг) рақами

1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома

2. СТИР

3. Телефон: код

рақам

Сиздан Дивидендлар тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод қилиш тўғрисидаги низомга мувофиқ дивиденд тарзидаги даромадлардан тўлов манбаида ___________ давр учун ҳисобланган ________________ сўм миқдорида фойда солиғини ушлаб қолмаслигингизни сўрайди.


Ушбу ҳисоб-китобда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

Дивиденд тўловчи юридик шахснинг ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

СТИР

Ф. И. Ш.



Имзо







Бош ҳисобчи

СТИР

Ф. И. Ш.

Имзо

Тақдим этилган сана

(кк/оо/йй)

Сана




Ф.И.Ш.

(кк/оо/йй)


Имзо

М.Ў.



Изоҳ: Мазкур ариза икки нусхада тақдим этилади. Дивиденд тарзида даромад тўловчи юридик шахс аризани олганлиги ҳақида белги қўяди ва бир нусхасини ариза берувчига қайтариб беради.





Низомга

2-ИЛОВА

СТИР

варақ

0

1

Ҳужжат тури

/

Ҳисобот даври

чорак

Солиқ даври

Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - аниқловчи ҳисоб-китоб (каср орқали аниқлашнинг рақами)

Юридик шахснинг

тўлиқ номи

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)

га тақдим этилади

(рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи)

Дивиденд тарзида олинган ва тўлов манбаида солиқ

солинмаган маблағлардан фойдаланишнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Тўлов манбаи - юридик шахснинг номи

Сатр коди

Сумма

(сўм)

Сана

(кун/ой/йил)


001




002




003




004



Жами тўлов манбаида солиқ солинмаган дивиденд тарзида олинган даромадлар (001-сатр + 002-сатр + 003-сатр +...)

010


х

Белгиланган мақсадлар учун йўналтирилган маблағлар:

020

х

х

инвестицияларга

021



капиталлашувга

022



кредитларни қоплашга

023



Жами фойдаланилган маблағлар

(021-сатр + 022-сатр + 023-сатр)

030


х

Фойдаланилмаган қолдиқ

(010-сатр - 030-сатр)

040



Ушбу ҳисоб-китобда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман

Давлат солиқ хизмати органининг ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

Ушбу хабарнома

СТИР

(кераклисига "V" белгиси қўйилсин)

Ф. И. Ш.

қоғозда

электрон кўринишида

Имзо

шахсан

почта

электрон почта орқали

Бош бухгалтер

орқали


СТИР

варақда тақдим этилди

Ф. И. Ш.

Имзо

Тақдим этилган сана

(кк/оо/йй)

Сана

Ф.И.Ш.

(кк/оо/йй)

Имзо

М.Ў.





Низомга

3-ИЛОВА

СТИР

варақ

Ҳужжат тури

/

Ҳисобот даври

чорак

Солиқ даври

Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - аниқловчи ҳисоб-китоб (каср орқали аниқлашнинг рақами)

Юридик шахснинг

тўлиқ номи

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)

га тақдим этилади

(рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи)

Тўлов манбаида фойда солиғи солинмаган

дивидендлар бўйича фойда солиғи

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

Сатр рақами

Сумма (сўм)

Солиқ солинадиган дивидендлар суммаси

010


Дивиденд тарзидаги даромадларга фойда солиғи ставкаси

020


Бюджетга тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммаси

(010-сатр * 020-сатр)

030


Ушбу ҳисоб-китобда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман

Давлат солиқ хизмати органининг ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

Ушбу хабарнома

СТИР

(кераклисига "V" белгиси қўйилсин)

Ф. И. Ш.

қоғозда

электрон кўринишида

Имзо

шахсан

почта

электрон почта орқали

Бош бухгалтер

орқали


СТИР

варақда тақдим этилди

Ф. И. Ш.

Имзо

Тақдим этилган сана

(кк/оо/йй)

Сана

Ф.И.Ш.

(кк/оо/йй)

Имзо

М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 7-сон, 72-модда.


















































Время: 0.2240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск