Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 8-сон, Молия вазирлигининг 12-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 270-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 65-сон, Фанлар академиясининг 44/2-сон "Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 30.12.2008 й. Қарори (АВ томонидан 12.02.2009 й. 1706-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.02.2009 й.

N 1706-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

30.12.2008 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2008 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2008 й.

N 270


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.12.2008 й.

N 65


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

30.12.2008 й.

N 44/2

ҚАРОРИ



Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш

ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2009 йил 22 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 280-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. "Инновация илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом"га (2007 йил 28 август, рўйхат рақами 1706 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 363-модда) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси

   

   

М. Каримов

Молия вазири

Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Парпиев

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Фанлар академияси Президенти

Ш. Салихов

     





Қарорга

ИЛОВА



Инновация илмий-техника дастурларини

шакллантириш ва амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 11-банддаги "Идоралараро илмий-техникавий кенгашлари (кейинги ўринларда "Идоралараро кенгашлар")" ва "Идоралараро кенгашлар" сўзлари тегишинча "Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаши" ва "Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дастурга киритишга тавсия этилган вазирликлар тасарруфига кирмайдиган илмий, олий таълим ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳалари ҳамда турли вазирликлар ёки идоралар тасарруфидаги илмий, олий таълим ва бошқа ташкилотларининг ҳамкорликдаги идоралараро характердаги лойиҳалар экспертизаси Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш томонидан ўтказилади".


3. 22 ва 32-бандлардаги "Идоралараро кенгашлар" сўзлари "Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 33-банддаги "Идоралараро кенгашларнинг" сўзлари "Инновация фаолияти бўйича Идоралараро кенгашнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 7-сон, 74-модда.











































Время: 0.1704
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск