ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Ягона ижтимоий тўлов /

Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (АВ томонидан 17.02.2009 й. 1906-сон билан рўйхатга олинган 05.02.2009 й. Молия вазирлигининг 16-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-8-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 17 февралда 1906-сон

билан рўйхатга олинган,

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2009 йил 5 февралдаги

16, 2009-8-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори

киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг (кейинги ўринларда ЯИТ деб аталади) базавий миқдори киритилиши муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Вақтинчалик низом қонун ҳужжатларига мувофиқ, ягона ижтимоий тўловнинг пасайтирилган ставкаси белгиланган юридик шахсларга, бюджет ташкилотларига ҳамда нотижорат ташкилотларига татбиқ этилмайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб ЯИТ тўловчилари ЯИТни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда 24 фоизли ставка бўйича, бироқ:

- ҳар бир ходим учун ойига бир минимал иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда, фермер хўжаликлари бундан мустасно;

- фермер хўжаликлари ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ ҳисоблашади.

Ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммаси фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ чегириб ташланади, бундан ушбу Вақтинчалик низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолат мустасно.


2. Ушбу Вақтинчалик низомни қўллаш мақсадида ходимларга меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар киради.



II. ЯИТ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА

ТЎЛАШ УЧУН ЯИТНИНГ БАЗАВИЙ

МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


3. ЯИТ тўловчилари ҳисобот ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва ушбу Вақтинчалик низомнинг 1-бандида белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича ЯИТнинг базавий миқдорини аниқлайдилар.


4. ЯИТнинг базавий миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:


БРяит =K/n * N,


бу ерда: БРяит - ЯИТнинг бир ой учун базавий миқдори;

K - бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари (бир кунда ишлаган соатларидан қатъи назар) сони, бироқ корхонада ўрнатилган иш кунлари сонидан ортмаган ҳолда. Ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига, шунингдек йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир. Бир ойда ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларини ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларнинг ишлаган кунлари киритилмайди:

пасайтирилган ставкалар бўйича ЯИТ ҳисоблаб чиқариладиган ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг иш кунлари;

касаначиларнинг иш кунлари (ЯИТ бўйича имтиёз муддати тугагунга қадар);

фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлар бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) якка тартибдаги тадбиркорларнинг иш кунлари.

n - корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони;

N - бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи (бир минимал иш ҳақи, фермер хўжаликлари учун эса белгиланган минимал иш ҳақининг 50 фоизи). Агар минимал иш ҳақининг миқдори ойнинг 1-кунида ўзгармаса, у ҳолда ой учун минимал иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори қўлланилади.


5. ЯИТнинг базавий миқдори ҳар ой ҳисоблаб чиқарилади. Ҳисобот даври учун ЯИТнинг базавий миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобот даврининг ҳар бир ойи учун ЯИТнинг базавий миқдорлари қўшиб чиқилади.


6. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммаси ЯИТнинг базавий миқдоридан кам бўлса, у ҳолда тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўлов ЯИТнинг базавий миқдори суммасига тенг.


7. Агар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ ҳақиқий суммаси ЯИТнинг базавий миқдоридан кўп ёки унга тенг бўлса, у ҳолда ЯИТ ҳақиқатда ҳисобланган сумма миқдорида тўланиши керак.



III. ЯИТНИНГ БАЗАВИЙ МИҚДОРИНИ

СОЛИҚ ҲИСОБОТИДА АКС

ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


8. Тўловчилар, фермер хўжаликлари бундан мустасно, ЯИТ ҳисоб-китобига Маълумотнома-ЯИТнинг базавий миқдори ҳисоб-китобини ушбу Вақтинчалик низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган шаклда тақдим этишади. Фермер хўжаликлари, улар микрофирма, кичик корхона бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, чорак учун ЯИТнинг ҳисоб-китобига Маълумотнома-ЯИТнинг базавий миқдори ҳисоб-китобини ушбу Вақтинчалик низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда тақдим этишади.


9. Ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалари бўйича солиқ ҳисоботи шаклида, тақдим этиладиган Маълумотнома-Ҳисоб-китобдан келиб чиқиб, ЯИТ ҳисоб-китоби шаклига қуйидаги сатрлар киритилади:

"051" - ҳисобот даври учун ЯИТнинг базавий миқдори. Ушбу сатр фақат 3-устуни бўйича тўлдирилади;

"052" - Ҳисобот даврида тўланиши лозим.

Агар ЯИТ ҳисоб-китоби 3-устунининг "050"-сатри 3-устунининг "051"-сатридан катта ёки тенг бўлса, у ҳолда 3-устуннинг "052"-сатрида "050"-сатридаги ЯИТ суммаси кўрсатилади;

агар 3-устуннинг "050"-сатридаги сумма 3-устуннинг "051"-сатридаги суммадан кичик бўлса, у ҳолда 3-устуннинг "052"-сатрида 3-устуннинг "051"-сатридаги сумма кўрсатилади.

4-устуннинг "052"-сатрига 4-устуннинг "050"-сатридаги сумма кўчириб ўтказилади.

"060"-сатрга ЯИТнинг аввалги ҳисоб-китобининг "052"-сатридаги суммаси кўчириб ўтказилади.


10. ЯИТнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ЯИТ ҳисоб-китобининг шартли мисоллари ушбу Вақтинчалик низомнинг 3-иловасида келтирилган.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Тўловчилар ушбу Вақтинчалик низомнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тўғрилигига ва амалдаги қонун-ҳужжатларига мувофиқ уни ўз вақтида тўлашга жавобгардирлар.


12. Давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯИТнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.


13. Ушбу Вақтинчалик низомда назарда тутилган ЯИТни ҳисоблаб чиқаришнинг тартиби бузилган ҳоллар аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ЯИТнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисоблаган ҳолда, ЯИТни қўшимча ҳисоблайдилар. Бунда давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси тўловчи ихтиёрида қоладиган фойда ҳисобидан ундирилади ва фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган фойдадан чегирилмайди.


14. Ушбу Вақтинчалик низом 2010 йил 1 январгача амал қилади.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Маълумотнома-ЯИТнинг базавий миқдори

ҲИСОБ-КИТОБИ


(хўжалик юритувчи субъектлар учун

ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади,

микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари)

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Сумма

1


2

3

Ҳисобот ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари


010


Ҳисобот ойида иш кунлари сони


020


Ҳисобот ойида бир ходим учун ЯИТ нормативи


030


Ҳисобот ойида ЯИТнинг базавий миқдори

(010-сатр/020-сатр х 030-сатр)


040


Аввалги ҳисобот даври охиридаги ЯИТнинг базавий миқдори (аввалги ҳисобот даври учун Маълумотнома-Ҳисоб-китобнинг 060-сатри)


050


Ҳисобот даври охирида ЯИТнинг базавий миқдори (040-сатр + 050-сатр)


060*


*) Мазкур сатрдаги сумма ЯИТ ҳисоб-китоби 3-устунининг "051"-сатрига кўчириб ўтказилади.



Раҳбар ___________________________

                                                (имзо)


Бош бухгалтер ____________________________

                                                            (имзо)


М.Ў.






Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Маълумотнома-ЯИТнинг базавий миқдори

ҲИСОБ-КИТОБИ


(микрофирмалар ва кичик корхоналар учун

ЯИТ ҳисоб-китобига илова қилинади)

Кўрсаткичлар


Сатр

коди


Сумма

1


2

3

Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари


010

х

чоракнинг биринчи ойи учун


0101


чоракнинг иккинчи ойи учун


0102


чоракнинг учинчи ойи учун


0103


Ҳисобот даврида иш кунлари сони


020

х

чоракнинг биринчи ойи учун


0201


чоракнинг иккинчи ойи учун


0202


чоракнинг учинчи ойи учун


0203


ЯИТ нормативи:


030

х

чоракнинг биринчи ойи учун


0301


чоракнинг иккинчи ойи учун


0302


чоракнинг учинчи ойи учун


0303


ЯИТнинг базавий миқдори

(0401-сатр+0402-сатр+0403-сатр):


040


чоракнинг биринчи ойи учун

(0101-сатр/0201-сатр х 0301-сатр)


0401


чоракнинг иккинчи ойи учун

(0102-сатр /0202-сатр х 0302-сатр)


0402


чоракнинг учинчи ойи учун

(0103-сатр /0203-сатр х 0303-сатр)


0403


Аввалги ҳисобот даври охиридаги ЯИТнинг базавий миқдори (аввалги ҳисобот даври учун Маълумотнома-Ҳисоб-китобнинг 060-сатри)


050


Ҳисобот даври охирида ЯИТнинг базавий миқдори

(040-сатр + 050-сатр)


060*


*) Мазкур сатрдаги сумма ЯИТ ҳисоб-китоби 3-устунининг "051"-сатрига кўчириб ўтказилади.



Раҳбар ___________________________

                                         (имзо)


Бош бухгалтер ____________________________

                                                               (имзо)


М.Ў.





Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА


ЯИТнинг базавий миқдоридан келиб чиққан

ҳолда ЯИТ ҳисоб-китобининг

ШАРТЛИ МИСОЛЛАРИ


1-мисол. Савдо корхонасида 8 киши ишлайди. Корхонада 5 кунлик иш куни белгиланган. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан аниқланадиган Иш вақти ҳисоб-китобига мувофиқ 2009 йил январида 5 кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони 21 кунни ташкил этади. 2009 йил январь ойи учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори 28040 сўмни ташкил этади. Январь учун қуйидаги иш ҳақи ҳисобланди:

Ходимлар


Ҳақиқатда

ишлаган кунлар


Ҳисобланган иш ҳақи (сўм)


1-ходим


21

400 000

2-ходим


21

300 000

3-ходим


11

250 000

4-ходим


21

200 000

5-ходим


14

80 000

6-ходим


15

90 000

7-ходим


21

30 000

8-ходим


21

40 000

Иш ҳақи фонди



1390 000

ЯИТ суммаси (иш ҳақи фондидан 24%)



333 600

Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларининг умумий сони: К=21+21+11+21+14+15+21+21=145.

Белгиланган формулага асосан ЯИТнинг базавий миқдори (БРяит ) = 145/21 * 28040 сўм = 193610 сўмни ташкил этади.

Ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ суммаси ЯИТнинг базавий миқдоридан катта бўлганлиги учун (333600 сўм > 193610 сўм), ЯИТ ҳисоб-китобининг "Ҳисобот даврида тўланиши лозим" сатрида 333600 сўм кўрсатилади.


2-мисол. Ишлаб чиқариш корхонасида 9 киши ишлайди. Корхонада 6 кунлик иш куни белгиланган. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан аниқланадиган Иш вақти ҳисоб-китобига мувофиқ 2009 йил январида 6 кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони 26 кунни ташкил этади. Январь учун қуйидаги иш ҳақи ҳисобланди:

Ходимлар

Ҳақиқатда

ишлаган кунлар


Ҳисобланган иш ҳақи (сўм)


1-ходим


26

150 000

2-ходим


15

90 000

3-ходим


26

90 000

4-ходим


16

65 000

5-ходим


26

80000

6-ходим


11

40000

7-ходим


15

50000

8-ходим


26

50 000

9-ходим


26

60 000

Иш ҳақи фонди



675 000

ЯИТ суммаси (иш ҳақи фондидан 24%)



162 000

Барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларининг умумий сони:

К=26+15+26+16+26+11+15+26+26=187.

Белгиланган формулага асосан ЯИТнинг базавий миқдори (БРяит ) = 187/26 * 28040 сўм = 201672 сўмни ташкил этади.

Шундай қилиб, ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ суммаси ЯИТнинг базавий миқдоридан кичик бўлганлиги учун (162 000 сўм < 201 672 сўм), ЯИТ ҳисоб-китобининг "Ҳисобот даврида тўланиши лозим" сатрида 201672 сўм кўрсатилади.

Изоҳ: Агар солиқ тўловчида сменали иш режими бўлса, у ҳолда корхонада белгиланган иш кунлари: 8 соатлик иш кунида 5 кунлик иш ҳафтаси сифатида, 7 соатлик иш кунида 6 кунлик иш ҳафтаси сифатида ҳисобланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 8-сон, 85-модда.
















































Время: 0.1508
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск