Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 13.01.1998 й. 390-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 10.12.1997 й. 05/8-374-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.01.1998 й.

N 390




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

10.12.1997 й.

N 05/8-374



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига

олиб кириладиган товарнинг божхона

қийматини аниқлаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.

1.1-1. Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларидан бири орқали аниқланадиган ва божхона тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланиладиган товар қийматидир.

1.2. Ўзбекистон Республикасида қўлланадиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш халқаро амалиётда қўлланадиган умумий принципларга асосланади.

1.3. Товарнинг божхона қиймати божхона қиймати декларациясини (бундан кейин - БҚД) тўлдирган ҳолда товарларни декларациялашда декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига маълум қилинади.

1.4. Товарнинг божхона қиймати декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг келтирилган усулларига биноан маълум қилинади.

Декларант ва божхона брокери томонидан товар божхона қийматини аниқлаш усулининг тўғри танланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг божхона органи Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 319-моддасига мувофиқ амалга оширади.


II. БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИ БЕЛГИЛАШ

УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ


2.1. Товарларнинг божхона қийматини белгилаш қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан амалга оширилади:

- олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолаш;

- айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш;

- ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш;

- қийматларни чегириб ташлаш асосида;

- қийматларни қўшиш асосида;

- резервдаги усул.

2.2. Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқлаш усули олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади (бундан кейин - 1-усул).

Агар 1-усулни қўллаш мумкин бўлмаса, мазкур Йўриқнома 2.1-бандининг учинчи-еттинчи хатбошиларида кўрсатилган усуллар кетма-кетликда қўлланилади. Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади. Қийматларни чегириб ташлаш ва қўшиш усуллари тескари кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.

2.3. 1-усул қиймат асосига эга бўлган ташқи савдо битимига мувофиқ олиб кириладиган божхона қийматини аниқлаш чоғида қўлланилади.

2.4. Айнан бир хил ва ўхшаш товарга доир битим қиймати бўйича усуллар (бундан кейин - 2 ва 3-усуллар) илгари 1-усулга кўра аниқланган айнан бир хил ёки ўхшаш товарларга доир битим баҳосининг божхона қийматини аниқлашнинг бошланғич базаси сифатида фойдаланишга асосланган. Бунда декларант ёки божхона брокери томонидан амалда мавжуд бўлган ташқи савдо битимларининг баҳоси ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтишлар тўғрисида ҳужжат билан тасдиқланган ахборот қўлланади.

2.5. Қийматларни чегириш ва қўшиш усуллари (бундан кейин - 4 ва 5-усуллар) божхона қийматини ҳисоб-китоб қилишнинг принципиал жиҳатдан бошқача негизини назарда тутади: 4-усул товарлар дастлабки ҳолати ўзгартирилмасдан (ёки, мабодо қайта ишлашнинг товарлар нархига таъсири белгиланиши мумкин бўлса, қайта ишланган ҳолатида) сотиладиган нархга асосланади; 5-усул товар экспорт қилинган мамлакатда унинг ишлаб чиқарилиши ва олиб чиқиб кетилишига кетган харажатлар ҳақидаги маълумотларга асосланади. Бундай усулларнинг қўлланилиши зарур ахборотни олишдаги муайян қийинчиликлар билан боғлиқлиги сабабли уларни қўлланиш изчиллиги декларант ёки божхона брокери томонидан ўзгартирилиши мумкин.

2.6. Захира усул (бундан кейин - 6-усул) божхона қийматини аниқлаш учун бундан олдинги усуллардан ҳеч бирини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Божхона қиймати ушбу усулга кўра божхона органларида мавжуд бўлган нархларга оид ахборот асосида аниқланади. Божхона органлари БҚДда мавжуд бўлган маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш, шунингдек мазкур ахборотни ўзаро алмашишни таъминлайдилар.

Божхона органи товарнинг божхона қийматини мустақил тарзда аниқлаган тақдирда у 1-5-усуллар шартларини қўллашда бирмунча қайишқоқликка йўл қўядиган 6-усулдан фойдаланади.


III. ТОВАРНИНГ БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИ

1-УСУЛ БЎЙИЧА АНИҚЛАШ

3.1. 1-усул олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини битим қиймати бўйича, яъни олиб кирилаётган товар божхона чегарасини кесиб ўтаётган пайтда товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган, мазкур Йўриқноманинг 3.9 ва 3.9-1-бандлари қоидалари ҳисобга олинган ҳолда тузатилган нарх бўйича аниқлашни назарда тутади.

3.2. 1-усулдан қуйидаги ҳолларда божхона қийматини аниқлаш учун фойдаланилиши мумкин эмас, агар:

а) сотиб олувчининг баҳоланаётган товардан фойдаланишга ёки уни тасарруф этишга бўлган ҳуқуқларига нисбатан чекловлар мавжуд бўлса, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловлар ёхуд товар қайта сотилиши мумкин бўлган географик минтақадаги чекловлар ёки товарнинг қийматига жиддий таъсир кўрсатмайдиган чекловлар мустасно;

б) товар божхона ҳудудига қиймат асосига эга бўлмаган битим бўйича олиб кирилган бўлса;

в) сотиш ёки битимнинг баҳоси таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган шартларга риоя этилишига боғлиқ бўлса (айирбошлаш, контрактация, қайта ишлаш шартномалари);

г) товарни кейинчалик қайта сотиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этишдан тушган тушумнинг исталган қисми сотувчига бевосита ёки билвосита ўтса ва бунда товарнинг қийматига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддасига мувофиқ тегишли тузатишларни киритиш мумкин бўлмаса;

д) товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант ёки божхона брокери томонидан фойдаланилган маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлмаса;

е) битимнинг тарафлари (сотиб олувчи ва сотувчи) бир-бирига ўзаро боғлиқ шахслар бўлса, бундан уларнинг ўзаро боғлиқлиги битимнинг баҳосига таъсир этмаган ҳоллар мустасно, бу эса декларант ёки божхона брокери томонидан исботланиши лозим.

3.3. Сотиб олувчининг олиб кириладиган товарларга нисбатан ҳуқуқларига муайян чекловлар мавжуд бўлганда 1-усул қўлланмайди. Шу муносабат билан мавжуд бўлиши 1-усулни қўллаш имконини бермайдиган чекловлар ва мазкур усулни қўллашга рухсат берадиган чекловларни аниқ фарқлаш зарур.

Қонунчилик ҳужжатларида улар мавжуд бўлганда 1-усулни қўллашга рухсат берадиган, баҳоланаётган товарга доир сотиб олувчининг ҳуқуқларига нисбатан чекловнинг фақат уч тури белгиланган:

а) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган чекловлар. Мазкур ҳолда, мисол учун, муайян товарни импорт қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан ва ҳ.к. чекловлар назарда тутилади. Хусусан, ядровий, кимёвий, заҳарловчи моддалар, гиёҳвандлик воситаларини импорт қилиш фақат шахсларнинг қатъий чекланган доирасига рухсат берилади;

б) товар қайта сотилиши мумкин бўлган географик минтақадаги чекловлар. Мазкур ҳолда айрим шахслар учун товарни қайта сотиш бўйича ҳудудий чекловлар назарда тутилади.

Мисол. Сотувчи товарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз сотувчиларига сотади ва бутун ҳудудни ҳар бирида алоҳида сотувчи бўлган 10 қисмга бўлади. Бунда сотувчиларнинг ҳар бири товарни фақат муайян ҳудудда сотиши мумкин деган шарт қўйилади;

в) товар қийматига жиддий таъсир кўрсатмайдиган чекловлар. Агар нархга сезиларли даражада таъсир кўрсатган шартларнинг мавжудлиги маълум қилинган бўлса, ушбу шарт натижасида нархнинг миқдорий жиҳатдан ўзгариши ҳужжатлар билан тасдиқлансагина, 1-усулни қўллаш мумкин. Агар нархга доир миқдорий жиҳатдан таъсирни аниқлаш ва ҳужжатлар билан тасдиқлашга муваффақ бўлинмаса, товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг бошқа усулларига ўтиш лозим.

Мисол. Сотувчи тиббий аппаратни, сотиб олувчи ундан Ўзбекистон Республикасида фақ

...
Время: 0.1651
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск