Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 26.12.1997 й. 381-сон билан рўйхатга олинган 10.11.1997 й. Молия вазирлиги 34-сон, Давлат солиқ қўмитаси 97-90-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.12.1997 й.

N 381

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

10.11.1997 й.

N 34

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

10.11.1997 й.

N 97-90

Юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни

ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


1998 йил 1 январдан амалга киритилади


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг VI бўлими 89-92, 94-моддаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


1. Солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар мол-мулк солиғини тўловчилар ҳисобланади.

Ушбу йўриқномада солиққа тортиш мақсадларида юридик шахслар деганда мулкчилигида, хўжалик юритишида ёки оператив тарздаги бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ана шу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек, мустақил балансга ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган ҳамма турдаги корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан, уларнинг алоҳида бўлинмалари тушунилади.


2. Ягона солиқни тўлайдиган кичик корхоналар мол-мулк солиғини тўловчилар ҳисобланмайди.


3. Ушбу бўлимда кўрсатилган солиқ тўловчилар кейинги ўринларда корхоналар дейилади.



II. СОЛИҚҚА ТОРТИШ ОБЪЕКТИ


4. Корхона балансида бўлган асосий воситалар, шу жумладан, лизинг шартномасига кўра сотиб олинган воситалар ва номоддий активларнинг эскириши чегириб ташланмаган ўртача йиллик қиймати солиққа тортиш объекти ҳисобланади, бундай объектлар кейинги ўринларда мол-мулк деб аталади..


5. Амортизация қилиниши керак бўлган асосий воситаларнинг ижараси агар қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келса, лизинг ҳисобланади:

- ижара муддати асосий воситалар хизмат муддатининг саксон фоизидан ортиқ бўлса;

- ижарачи асосий воситаларни қатъий белгиланган нархда ёки ижара тугаганидан сўнг белгиланадиган нарх бўйича харид қилиш ҳуқуқига эга бўлса;

- ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара тугалланганидаги қолдиқ қиймати уларнинг ижара бошланишидаги қийматининг йигирма фоизидан камни ташкил этса;

- ижарага олинган бутун давр учун жорий тўловларнинг суммаси ижарага олинган воситалар қийматининг тўқсон фоизидан ортиқ бўлса.


6. Корхона мол-мулкининг ўртача йиллик қиймати мол-мулкнинг ҳисобот йили 1 январидаги қийматининг ярмини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги қиймати ярмига қўшилишидан ҳосил бўлган суммани, шунингдек, мол-мулкнинг ҳисобот давридаги қолган барча ойларнинг биринчи кунидаги қиймати суммасини 12 га бўлишдан ҳосил бўлган хусусий ҳосила сифатида қуйидаги формулага кўра белгиланади:


7. Агар корхона биринчи ойдан бошқа қайсидир ойнинг бошида таъсис этилган бўлса, мол-мулкнинг ўртача йиллик қиймати корхона мол-мулкининг у таъсис этилган ойнинг 1 кунидаги қийматининг ярмини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги қийматининг ярмига қ

...
Время: 0.2153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск